👑 Bekalar Uchun 💕
27.7K subscribers
10.5K photos
9.31K videos
19 files
12.9K links
📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar

Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗

Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 IFTORLIK VA SAHARLIKGA TEZ,OSON LO'LA KABOB VA YENGIL SALAT



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ХАТТО СОВИШГА УЛГУРМАЙДИ КАРТОШКАДАН ТЎЙИМЛИ ТАОМ



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ISHONING YEB TO'YMAYSIZ!IFTORLIK DASTURXONI UCHUN JUDAYAM TO'YIMLI VA MAZALI QIYMALI KOPTOKCHALAR!


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu dunyo qaytar dunyo
Yaxshilik qilsangiz yaxshilik
Yomonlik qilsangiz yomonlik qaytadi


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Жирканч ҳиёнат. (Бўлган воқеа)


Толиб оиласи билан қий-чув қилиб, онасиникига кириб келди. Дастурхонда ўтиришар экан, Толибни телефонига хат келди. Толиб телефонини очиб хатни ўқиди. Бир Зебога, бир болаларига анграйганча қаради.
Бир оздан кейин яна хат келди.
"Бу ишларни шундай қолдирманг! Албатта хотинингизни текширинг. Болалар балки сизники эмасдир...".
Толиб ўтиролмай қолди. Ғимирлаганча ҳовлидан кўчага чиқиб кетди.
Толибга яна хат келди.
"Хотинингизни индамасдан қўлга туширишингизни маслаҳат бераман. Ёлғондан иш билан чет-элга кетинг!".....
Толиб 1 хафтага деб Германияга учиб кетди. Лекин уч кунда қайтди. Уйига келиб эшик қўнғироғини босди, жавоб бўлмагач, чўнтагидан дарвозанинг калити билан очиб, ҳовлига кирди. Ҳовли тинч ва осуда эди. "Зебо, болаларни олиб онасиникига кетган шекилли...", ўзича тахмин қилди Толиб. Уст-бошини алмаштириш учун ҳовлидан ичкарига кирди. Не кўз билан кўрсин-ки, ётоқда хотини ва укаси донг қотиб, ухлаб ётишар эди...😳😱🤯
Жирканч ҳиёнат. (Бўлган воқеа)
хикояси 4 - кисмдан иборат бўлиб куйида кисмларни устига босиш орқали осон топиб ўкишингиз мумкин 👇👇
#ТАРҚАТИНГ!!!

ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ТАРТИБ ЖАДВАЛИ:

Соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.

Соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.

Соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).

Соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.

Соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.

(📿Масалан: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.

📿"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.

📿"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай`ин қодийр"ни 100 марта .

📿"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.

📿"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).

Соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.

Соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.

Соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.

☝️Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.

Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.

‼️Бир чекада қолиб кетманг!
Бу маълумотни имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН🤲


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ!
ҚАДР КEЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

🌙РАМАЗОННИНГ ЯНА БИР СУБҲИДАМ ЯКШАНБА ТОНГИ БАРЧАНГИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!

Моҳи Рамазоннинг хурматидан Аллоҳ таоло сизу бизнинг аввалгию охирги, ошкораю яширин, кабийраю сағийра, билиб билмай қилган барча гуноҳларимизни мағфират қилсин. Аллоҳим куч-қувват, сабр-қаноат берсин, ибодатларингизни давомли ажру-савобларини беҳисоб килсин, ниятларингиз руёбга чиқсин!!

Аллоҳим! Бу йилги Рамазонда барча гуноҳлардан четда бўлиб, барча солиҳ амалларни ихлос билан, ёлғиз Ўзини розилиги учун қилишликни муваффақ айласин.

Дилингизга беғамлик, ишларингизга омад, ўзингизга сихат-саломатлик тилаб қоламиз..

🤲Аллоҳ барчамизни ибодатларимизни, рўзаларимизни даргоҳида қабул қилсин, дуоларимизни ижобат қилиб, Лайлатул Қадр кечасини топганлардан қилсин.. Амин!!

🌙🌹РАМАЗОН ОЙИНИНГ 27~КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН !!🌹

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Forwarded from 👑 Bekalar Uchun 💕 (☘️)
Ассаламу алайкум хурматли обуначилар.
Этибориларга янги куп кисмли '' ИШҚ ВА ИШҚСИЗЛИК '' номли aсаpни хавола киламиз.
Муаллиф : Ummu Zaynab Ummu

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
​​#ишқ_ва_ишқсизлик.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
82-қисм

Рангим ҳам бўздек оқариб кетганмиди, эшик очган ойимнинг ҳам капалагини учириб юбордим.
-Ҳай, рангингда раҳмат йўғ-а! Лабларинг ҳам оппоқ оқариб кетибди, нимадандир қўрқмадингми, ишқилиб?!
Қўлимдаги сумкани "тап" этиб, остонадан ўтишим билан ерга ташладим. Ойим ҳалиям юзимга қараб, жавдираб турибдилар.
-Ойи, роса ёмон иш бўлди! Тўғри қилдимми ё йўқ, билмайман. Аммо виждоним ҳалиям азобланяпти...
-Нима гап?! Сал тушунтириброқ гапир!
Зўрға бугун содир бўлган воқеани ойимга бир четдан очиқладим. Пастки лабларини алам билан тишлаганча, миқ этмай эшитдилар.
-Ойи, жим кетсам ҳам бўлмасди. Тўғри қилдимми, айтинг?! Сиз менинг ўрнимда бўлганингизда нима қилган бўлардингиз?
-Ўзингни бос! Бу ишларда сенинг айбинг йўқ. Мен қайин бўйнинг худодан топибди деб айтолмайман. Ростдан ҳам ўша хонадонга борибсан-ки, ундан биронта ёмон муомала кўрмадинг. Яхши бола эди, начора пешонаси шу экан. Мен кўпроқ қайнонангга қилмишлари ва дилозорликлари ортиғи билан қайтибди деб ўйлаяпман.
Эшигига тиланиб келган одам ҳам менчалик мустар бўлмаган бўлса керак. О-о-о! Қайнонангга рўпара бўлиб, унинг оғзидан нима гаплар эшитмаганман. Битта болтани олиб, мени иккига айриб чопганида ҳам кўнглимни синдирган ўша бир оғиз гапичалик азобни ҳис қилмасдим.
Мана ҳақиқий бузуқилар келиб, дастурхонидан чой ичадиган кунга ҳам етибди. Сенинг номусингга тажовуз қилган унинг ўз ўғли эди...
Неча йиллар қаршисига чиқмай яшадим, ҳозир юзимга кулиб қарагани билан ўша пайтдаги чақчайган кўзларини унутганим йўқ. Сенинг бахтинг учун-мен ҳам унга кулиб қарашга мажбурман! Бир ёмоним унинг қўлида, бошқа нима ҳам қила олардим...
-Ойи, кела-келгунча яна бошқа бир савол юрагимни эзиб келди. Бу Маликанинг сўзлари! Шоира опага у "алданиб қолдим!" деб айтди. Мен унга ноҳақлик қилиб қўймадимми? Яратган "қачонлардир сенга худди шу синовни бергандим, аммо сен бировнинг айбини очиб ташлаб, унга бахтли бўлишига ана шу биргина имконни қизғондинг!" демадимикан? Бу қандай синов ойи?! Бир ёғда қайнимга ҳам раҳмим келади, бир ёғда ҳали ҳеч нарсадан бехабар, ҳалоли-ҳаромга чиқаётган қайнонамга...
-Сабр қил! Ҳеч нарса ўзидан-ўзи содир бўлмайди. Бу воқеаларга айнан сен гувоҳ бўлганингда ҳам бир хикмат бор!
Ойим билан яна бироз суҳбатлашдик, сал кайфиятим яхшилангач, оёқларига дори суртиб қўйдим.
-Ишингга қачон борасан?!
-Вой, соат неча бўлдийкан? Марина опага тушдан кейин ишга бораман деб айтгандим...
Телефонимни қидирарканман, уни боя сумкам билан остонада қолдирганим эсимга тушди.
Қарасам, нақ ўн олтита ўтказиб юборилган қўнғироқ! Тағин ҳаммаси Одил акадан...
Эрталаб, шкаф панасида беркиниб турганимда- овозини жиринглаб кетиб, мени фош қилиб қўймаслиги учун ўчириб қўйгандим.
Энди нима бўлади?!
Минг ҳавотирда Одил аканинг рақамларини тердим. Бугун уйда дам оламан дегандилар, Асадбекка бир нарса бўлдимикан?!
Иккита чақирув сигналидан сўнг эримнинг важоҳатли овози- қулоғимни кар қилиб қўйгудек алфозда янгради:
-Нега телефон кўтармайсан, қайси гўрда юрибсан, ўзи?!
Бу баралла янграган ҳайқириқни хатто ёнимдаги ойим ҳам рўй-рост эшитдилар.
-Тинчликми?!
-Кўрдингми, неча марта телефон қилганимни? Қайси ўйнашинг билан дон олишаётгандинг?! Тез етиб кел! Уйга!
Асабий қисқа гудоклар чалина бошлагач, рангим бўзарганча ойимга тикилиб қолдим.
-Нима гап? Нега эринг яна сени ҳақорот қилишни бошлади?! Ё...
-Ойи, мен кетдим! Уйда бир гап бўлган кўринади, Асадбекни қаровсиз қолдиришган шекилли..
Апил-тапил оёғимга пойафзалимни илиб, кўчага шошдим. Ойим ортимдан "ҳай-ҳай" лаганча қолдилар.
Ўғлимга нима бўлдийкан? Оҳирги пайтлар тўртта ҳасни тўплаб ҳам гугурт чақиб юрганди. Неча марта қўлидан олиб қўйдим, тушунтирдим...
Эҳ, Асад... Нима бўлди-а, ўзи?!
Нима бўлганини билишим керак ё қўл-пўлини синдириб олганмикан?!
Шошганча яна Одил аканинг рақамини тердим, бу сафар аччиқ қилиб, босиб қўйди.
Демак, ростдан ҳам ўғлим билан оввора, балки уни касалхонага олиб кетаётгандир. Аксига олиб, учта машина ёнимдан тўхтамасдан ўтиб кетди. Худди жоним ўзимдан аввал уйимга қараб учиб кетаётгандек, жонсарак бир аҳволдаман ...
Ё худо, боламга ҳеч нима қилмаган бўлсин, Асадим...
Ҳайрият, имиллаб келаётган машиналардан бири- асабий қўл силкишларимга ўтиб кетиб бўлса ҳам тўхтади. Яна изига қайтган машина рулида сочлари оқарган ва кўринишидан ҳалим инсонлиги билиниб турган кекса бир амаки ўтирган экан. Апил-тапил салом бериб, манзилни айтдим.
-Қизим, шошаётганингизни кўриб турибман, аммо одам шошилганда ҳамма нарса ўзидан-ўзи аксига олади. Барибир Худо ёзганидан олдин ё кейин бормайсиз! Илоҳим, Ўзи йўлимизни очиқ қилсин-а!
Бу гаплари билан амаки менга сал сергапроқ туюлган бўлса-да ноиложликдан индамай машинасига чиқиб ўтирдим. Аммо йўл бўйи у қайтиб бирон оғиз ҳам гапирмади. Қисқа йўллардан ва кўпчилик бош суқиб кўрмаган тор кўчалар-у, маҳаллалар орасидан юриб, уйим томонни адашмасдан топиб келди.
Ўз дарвозамиз томонга қарадим-у, ичим бирдан шувиллаб кетди. Унга етиб-етмай, нақ учта енгил машина қаторлашиб турарди.
Тушунарсиз, мубҳам бир ҳолат! Машиналар ёнидан ўтиб, ўзим келин бўлиб тушган уйнинг дарвозасидан ичкарига кирдим. Овсинимнинг эшиги катта очиқ, ундан ичкарига кириб кетаётган билакдор, семиз хотиннинг лип этган пешига кўзим тушгандай бўлди. Зинага етмасимдан эрим қаршимга отилиб чиқди:
-Қаерларда юрибсан? Институтга телефон қилдим, йўқсан! Ишхонангга телефон қилдим, у ерда ҳам ҳали ишга келмади, жавоб сўраган дейишди. Қўлингга телефон қилиш эса бефойда! Барибир кўтармайсан!
У кўзимга ўқрайганча шу гапларни гапираётганда қайнонамнинг уйи томондан ғалати шовқин қулоққа чалинди. Шанғиллаётган овоз-аёл кишиники эди. Мен эса ҳам шовқиндан, ҳам ўзимга устма-уст берилаётган бу саволлардан, ҳам эримнинг менга ишонмай яна аввалгидек ҳар кимдан қизғониб, сабабсиз рашк қилаётганидан карахт ҳолатга тушдим.
- Уйда ким бор? Тинчликми ўзи?!
-Аввал саволимга жавоб бер, қаерда эдинг?
-Ойимнинг ёнларида эдим! Шу ҳеч хаёлингизга келмадими?!
Аллақандай хотин, адашмасам уни илк бора қайнимнинг тўйида кўргандим: белига қўл тираганча қаршимга чиқиб келди. Унинг энса қотиргандек қош чимириб туришидан таажжубландим:
- Нималар бўляпти, Одил ака?
Эримнинг аёл чиққанидан сўнг безовталиги ортди.
-Сен Маликахонга "бугун уйга қайтганимда сизнинг қорангизни қайнимнинг ёнида қайтиб кўрмай" деганмидинг?
-Одил ака?!
- Деганмисан, шунақа?!
-Ҳалиги...
-Айтдингми?!
Эрталабки воқеа кўз олдимда яна қайтадан гавдаланиб, оёқ қўлимдан мадор қочди.
-Одил ака, мен Маликани клиникада...
-Деганмисан?!
-Ҳа, деганман. Қайнимга мос эмассиз ҳам деганман...
Эрим зарб билан устунга мушт солди:
-Сенга нима? Нодирга мосми ёки мос эмасми- сенга нимаси қизиқ?!
Маҳаллада тез-тез кўриб турадиганим- Заҳро опани шу ерда эканлигини мана эндигина пайқабман.
Бояги аёлдан фарқли ўлароқ, у ёнимга келиб қўл учини бериб бўлса-да саломлашди.
-Дилнозхонни маҳалла кўйда энг ибратли келинларимиздан бири деб билардик. Сал тушунмовчилик бўляпти-да! Қудажонларимиздан яна бир бор илтимос қилардик, бунақа кўр-кўрона қарор қабул қилишдан сақланганлари маъқул! Ўзи усиз ҳам ажримлар кўп, то куёв бола келмагунча...
-Ҳо! Куёв бола келса, нимани исботлаб беради? Сизга ҳамма нарсани рўй-рост айтдик, мана ибратли деган оилангизнинг аҳволи-ю, авра-астари қанақа эканлигини кўрдингиз!
Ичкаридан худди уйи бузилган чумолидек навбатдагилар қалашиб чиқди, мен эса улар ичида Малика борми ёки йўқлигини аниқлаш учун ичкарига ошиқдим. Қайнонам диванда йиғлаб ўтирибдилар. Ёнида эса яна нотаниш икки аёл бор. Бир-биримизни кўрдигу, етишолмадик. Орқадан эримнинг баланд овоздаги дағ-дағаси эшитилди:
-Дилноз, бу ёққа чиқ! Чиқ деяпман, сенга!

(Давоми бор)



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ENG OSON CHAK-CHAK/ЧАК-ЧАК!!!Ko'pchilik so'ragan Retsept‼️Холамни рецепти билан таййорлаганман🤗👍




@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 100% O'HSHAB CHIQADIYGAN VA OG'IZDA ERIYDIGAN BURAMA BO'G'IRSOQLAR! БАУРСАКИ! БУГИРСОК! CHAK CHAK!



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g