БАХТИЁР ОИЛА КАНАЛИ
86.6K subscribers
1.24K photos
1.62K videos
1.1K links
🍃Админка: @Im_Gulnoza🌸🍃

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор! (Имом Муслим)
Download Telegram
“Одамлар нима дейди?...”

Кун жуда иссиқ бўлди. Кўчага кўйлакчан чиқдим. Қаршимдан бир танишим келиб қолди. Салом берар-бермас, жиддий туриб:
— Нимага бундай қилдингиз?! — деди. Бу саволдан довдираб қолдим.
— Нима қилибман?
— Ахир кастимсиз юрибсиз-ку? Бундай юриш сизга ярашмайди. Одамлар нима дейди?
Жавоб қилмай, ўйланиб қолдим. Демак, мен одамларга пўрим, савлатли кўринишим учун шу жазирамада ҳам кўчага кастим кийиб чиқишим керак экан-да!
Теваракка разм солдим. Илк кўрганим баланд пошнали туфли кийиб олган бир аёл эди. Бундай туфлида юриш қийин. Ишонмасангиз, марҳамат, оёғингиз учида юз қадамча юриб кўринг. Ўзини бундай қийнашда қандай маъно бўлиши мумкин?
Трамвайда ўриндиқлар бўшлигига қарамай, тик туриб кетаётган аёлга кўзим тушди. Ўтиришга таклиф қилсалар-да, кўнмас эди. У жуда тор кийим кийиб олган, ўтира олмаётганининг боиси ҳам шу. Сўрашингиз мумкин: ўзини нега бунақа азоблайди? Чиндан ҳам, шўрлик аёл ичдан азобланиб турган бўлса ҳам, зоҳиран одамларга чиройли кўринмоқчи бўлади.
Баъзи йигитчалар сочини тартибга келтиришга ярим соат овора бўлади. Сўнг шабада эсишидан ёки автобусда бирор адашган қўл тегиб кетиб, бу антиқа кўргазмани йўққа чиқаришидан кунбўйи қўрқиб юришади.
Ҳеч кузатганмисиз, айрим аёллар меҳмонларни, дугоналарини очиқ чеҳра билан қаршилашади. Табассум, мулойим гап-сўз, чиройли одоб кўрсатишади. Эри билан муомаласида эса, бошқача...
Баъзилар кўчага чиқса, бегоналар учун зийнатланади, либосларнинг энг чиройлисини кияди. Турмуш ўртоғига эса сочлари ҳурпайган, кир-чир кийим билан юзланаверади.
Мабодо уйга бирон-бир киши келадиган бўлиб қолса-чи? Дастурхон тартиб бериб безатилади. Қаердадир яшириб қўйилган товоғу ликоблар, гулу райҳонлар саф-саф қилиб терилади. Ётоқхонадаги диванлар, каштали ёпинчиқлар ҳам одамлар кўриши учун.

Тўй-маросимда ҳам хўжакўрсинга елиб-югуришлар, машаққат чекишлар кўп. Барча ўйларимиз бир кунда ўтадиган тўй ҳақида бўлади.
Одамлар кўриб: “Аллоҳ ёрлақасин, жуда зўр!" дейишлари учун сеп-сидирға йиғамиз. Никоҳ маросимида тўй-томошани дабдабали қилишга уринамиз. Молларни увол қилиш билан шайтонни хурсанд қиламиз. Бир-икки соатга кийиладиган келин либосига қанча-қанча пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг тўй дастурхонига қўядиган писта-бодом пулига ўртачароқ тўйни ўтказса бўлади.
Булар ҳаммаси нима учун? Келин-куёвнинг фойдаси учунми? Савоб учунми? Йўқ! Унда нима учун? Одамларга мақтаниш учун!
Бироқ биз ҳар қанча сарфласак, биздан ҳам кўпроқ сарфлайдиганлар топилаверади. Одамлар эса: “Фалончи мана бундай тўй қилган эди”, дея гапиришини ташламайди. Таъзияларимизда ҳам исроф оз эмас.

Қўшнимиз бой-бадавлат бўлса-ю, бизнинг ойлик маошдан бошқа даромадимиз бўлмаса, шундаям паст кетмаймиз: агар у минг долларлик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, ё гилам сотиб олса, биз ҳам сотиб олишимиз керак. Йўқса, одамлар гап қилади.
Хулоса шуки, туришимиз, ўтиришимиз, ейишимиз, кийинишимиз, кундалик сарф-ҳаражатларимиз одамлар хоҳлаганидек бўлиши керак. Бўлмаса, одамларнинг тескари тилига тушиб қоламиз...

Ахир биз қачон ўзимиз учун яшаймиз? Биз қачон ақл чегарасида тура оламиз? Орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли, бақувват кишилар борми?!
Шундай иродали, имони комил бўлишни истаганларга, мана, улуғлардан қолган насиҳат: ҳар ким, аввало, динига эргашсин, бирор ҳаром иш қилмасин; сўнг ақлига эргашсин, нимани яхши деб билса, шуни қилсин, кўрпасига қараб оёғини узатсин. Бойларнинг бойи бўлса ҳам, зарурий харажатга пул сарфласин, исрофдан қочсин. Одамларнинг гапларидан қўрқмай яшасин...

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Qizbola tug'ilsa
Asilzoda Alimova
Qizbola tug'ilsa ranjimang ota😢

🎙Asilzoda Alimova
Zulfiya Yusupova


Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайрли_тонг

Ҳамма парчаланиш, синиш ёки йўқотишлар ҳам аслида фожеа эмас. Баъзан ҳаммаси тугади деб ўйлаймиз, лекин у ибтидо — янги ва яхшироқ ҳаётнинг бошланиши бўлади. Тилагимиз, якуни хайрли, янгиси унданда хайрли бўлсин...

Ассалому алайкум! Ҳайрли тонг! Яхши ниятлар билан бошланган кунингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!


Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Хунук қизга уйланиб пушаймон бўл(ма)ган йигит.

Аввал иқтисодий аҳволи яхши эмас эди, лекин кейин ўзини тиклаб олди. Отаси тақводор инсон бўлиб, имомлик қиларди. Иқтисодий аҳволи яхшилангач, отасига:

— Отажон энди уйланишни истайман. Шунча йил ўтди, энди оила қуриш вақти келди, бўлажак аёлимни ўзингиз топишингизни истайман, деди. Ҳаттоки куттирмай, никоҳлашингизни истайман. Тўйим, борган кунимда бўлсин. Топган келинингизни кўришим ҳам шарт эмас...

Бу аслида отасига бўлган ишончнинг бир кўриниши эди. Албатта тақводор бир мўмин, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг:

“Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, чиройи учун ва дини учун. Бас, сен диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур!”, деган ҳадисларига амал қилади. Отаси унга солиҳа, диндор бир қиз топди. Лекин қиз гўзал эмасди.

Йигит юртига қайтди. Уни  аэропортда кутиб олишиб, келинлик либосига ўранган аёлининг ёнига олиб боришди. Хуллас хонада икки ёш ёлғиз қолдилар. Қиз ёпинчиғини олар-олмас, йигитнинг кайфияти тушиб кетади.

Отамнинг менга топган келини шуми? Шунча йилдан кейин катта ҳаяжон билан юртга қайтдим ва... Кўнглига чироқ ёқса ёришмасди. Келинга эътибор бермай ётиб ухлади. Куёвнинг бу ҳаракатидан гап нимада эканини тушунган келин кечанинг охирги учдан бир қисмида эрини уйғотишга ҳаракат қилди. Лекин эри уйғонишни рад этди. Келин қайта ҳаракат қилди, яна рад жавобини олди. Кейин уни уйғотиш учун эрининг юзига сув сепди. Эри уйғонди ва келин аста тушунтира кетди:

— Хаёлингиздан нималар ўтаётганини сезиб турибман, гўзал эмаслигимни биламан. Лекин шуни билишингизни истардимки, оила қуришни фақат бир сабабдан истадим. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бир ҳадисларни амалда кўришни истадим. У зот шундай деганлар:

"Кечаси намоз ўқиган, аёлини ҳам намоз ўқишга уйғотган, агар бош тортса, юзига сув сепган кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб намоз ўқиган, эрини ҳам намоз ўқиш учун уйғотган, агар уйғонмаса, юзига сув сепган аёлга (ҳам) Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!".
Валлоҳи, бу тилагимни амалга оширганингиз учун сиздан жуда миннатдорман. Бу ҳадисни бажаришни жуда истардим, лекин гўзал эмаслигимни билганим учун, турмушга чиқишдан умидимни узгандим. Илтимос, ҳадисни қолган қисмини мен билан адо этсангиз! Куёв уйғонди, намозни бирга ўқидилар.

Намоз тугагач куёв келинга қараркан ҳайратдан карахт бўлиб қолди. Ўзи бу ҳақида шундай дейди:

— Намозни тугатиб, аёлимга қарар эканман, олдинроқ кўрганим, хунуккина аёл шу эканига ишонмасдим. Қасам ичиб айтаманки, худди ёнимда дунёнинг энг гўзал аёли турарди.

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтаётган ҳар бир бекорчи дақиқангизда, сиздан ота-онангиз умидворлигини, сизни келажагингиз учун куйиб-пишиб, ўзи емай-киймай сарф қилаётганини унутманг!

Бу видеони фарзандларингизга кўрсатинг ва юборинг

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлат уйқусидан уйғотгин...
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нурлари ила мунаввар қилгин...

Ассалому алайкум Қадрдоним. Бошланган кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!


Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлингиз ва онангиз ўртасидаги тарозини бир хил ушланг!

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен ёмон эмишман, кимгадир озор, Қизингиз ҳолини бир кўринг Она! Бу хаста кўнглимдан кетказиб ғубор, Сен ёмон эмассан деб қўйинг Она!

©Умр Фалсафаси

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мени яхши курасизми?😂

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
#ПСИХОЛОГИК_ТЕСТ

Қайси фаслда туғилгансиз

Сизни табиатингиз қанақа сиз қайси тоифадаги инсонсиз⁉️

Марҳамат ўз вариантингизни танланг ва асл табиатингиз ҳақида билиб олинг❗️

Синаб кўринг👇
УКАМ БЎЛАДИ!

Синовларга бойдир бу дунё,
Бир кун келиб сабрим тўлади.
Кетар бўлсам Раббим қошига,
Эслагувчи укам бўлади!

Дуолар-ла, қўллайман уни,
ИншаАллоҳ бахти кулади.
Бирдан изсиз ғойиб бўлсам хам,
Излагувчим укам бўлади!

Йўқдур орзу, на бир мақсадим,
Ҳаёт гулим бир кун сўлади.
Ўлсам, бир кун дуолар қилиб,
Йўқлагувчим укам бўлади!

Шу меҳр-ла яшайман абад,
Шукур мени Тангрим қўллади.
Ғамга тўлсам кўз ёшим артган,
Шу меҳрибон укам бўлади!

Гоҳо ота, оғамдек бўлиб,
Баъзан койиб, баъзан қўллади.
Фарзандимдек бағрим тўлдирган,
Шу эркатой укам бўлади!

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир пайтлар...

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
#ПСИХОЛОГИК_ТЕСТ

Қайси фаслда туғилгансиз


#Баҳор🌸
фаслида туғилган инсонлар жисмоний ва руҳий жиҳатдан нозикроқ, тез касал бўладиган, салга ранжийдиган бўлишади. Бу инсонлар табиатан жиззаки, қатъияциз, кўпинча ўзларинигина ўйлайдиганлар тоифасидан. Уларнинг кўпчилиги жудаям иқтидорли, аммо ўзларига ишонмаганликлари туфайли бирон бир соҳадаги лаёқатларини юзага чиқишида қийналадилар. Ҳазилни яхши тушунади, хотиралари эса мустаҳкам бўлади.

Март ойида туғилган эркаклар ташқи кўринишларига алоҳида аҳамият беришади. Улардан яхши дипломат ва нотиқ чиқади. Баҳорда туғилган болаларга ўзларидаги руҳий ва жисмоний нозикликни енга олишлари учун оғирроқ исм қўйиш лозим.

#Ёзда☀️
туғилган кишилар меҳрибондирлар. Шу билан бирга баъзилари иродалари суст ва қатъияциз бўлади. Улар ҳиссиётларга тез берилувчан ва таъсирчандирлар. Таваккалчиликни ёқтирадилар, тиришқоқлар. Ўз қадр-қимматларини яхши биладилар. Болаларни севадилар, табиат ва ҳайвонларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўладилар, санъатни яхши тушунадилар. Ёзда туғилган болаларга ҳам жиддийроқ исм қўйиш тавсия этилади. Чунки исм уларни кутилмаган омадсизлик ва бахтизликдан ҳимоя қила олиши лозим.

#Кузда🍁
туғилган кишилар универсал бўлишади. Улар мулоҳазали, жиддий, ҳар томонлама қобилиятлилар. Ишлари, ҳаётлари давомида тўплаган тажрибаларини қадрлайдилар ва осон қўллай оладилар, ўтмишда қилинган хатоларни ҳеч қачон такрорламайдилар. Ҳар бир ишни шошилмасдан, бамайлихотир ва яхшилаб ўйлаб амалга оширадилар. Ақли теранлиги учун “куз одамлари”дан яхши дипломат чиқади.

Бу фаслда туғилган болаларга унинг феъл-атворига салбий таъсир кўрсатмайдиган ҳар қандай исмни қўйса бўлади.

#Қиш❄️
фаслида туғилганлар табиатан иродали, аниқ мақсад сари олға интилувчан, иқтидорли, чуқур фикрловчи бўладилар. Аммо улар оилада доимо муаммолар келтириб чиқаришади. Бунга “қиш одамлари” шахсиятидаги чиқиша олмаслик, бировга ён бермаслик, бўш келмаслик каби хусусиятлар сабаб бўлади. Улар арзимаган нарсалар устида соатлаб баҳслашишади ва баҳс-мунозарада устун келишади. Кўпчилигининг феъли тез, қаҳри қаттиқ ва қатъий бўлади.



Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рашкчи хотин😂

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Тонгда уйғониб, юзингизни ювиб, ойнага қарангда, табассум қилинг! Ўзингизга! Қалбингизга! Бугунингизга! Ҳаммаси яхши бўлади денг! Сени қўлингдан кўп нарса келади денг! Ва албатта мен сени яхши кўраман денг!
Мана кўрасиз кунингиз албатта ажойиботларга бой бўлади Қадрдоним. Ассалому алайкум!
Пайшанба кунингиз сермазмун ва саодатли кунлардан бўлсин!


Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандга чиройли тарбия беринг!

Ноинсоф зурётдан ўзи сақласин,
Берган нон-тузингиз бир кун оқласин,
Кўрганлар: «МашаАллаҳ» дея алқасин,
Фарзандга чиройли тарбия беринг!

Ёлғон гап айткизманг, ёлғон гапирманг,
Бир нарса синдирса тепкилаб урманг,
Бедил бўлиб қолса аттанг деб юрманг,
Фарзандга чиройли тарбия беринг!

Пайғамбарни билсин, Қуръонни билсин,
Динларнинг гултожи Исломни билсин,
Жаннатда сизларни етаклаб юрсин,
Фарзандга чиройли тарбия беринг!


Мумтозбегим

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
АЁЛ РАШКИ...

Қадимда бир эр аёлига бир қизни севиб қолганини айтибди, шунда аёли "Майли мен розиман, ўзим совчиликка бораман ва кўнмаганига қўймайман" дебди.

Эри бу гапларни эшитиб ҳайрон бўлиб қолибди. Кейин каттаю-калон тўй бўлибди. Тўй куниям ҳалиги аёл чиройли кийиниб, кулиб хизматларни қилиб юрибди.

Эри шу куни ҳар ярим соатда хотинидан "Куйяпсана, рашк қиляпсана?" деб сўраб турибди. Аёли унга "Йўғе нега куяман, сиз бахтли бўлсангиз бўлди" деб жавоб қайтараверибди.

Хуллас тўй тугабди, эр аёлини ёнига келиб яна сўрабди "Куйдинга?" деб. Яна аёли "Йўқ" деб жавоб берибди. Шунда эри "Йўқ, сен шунчалик куйдингки, шунчалик рашк қилдингки, ҳаттоки эрталабдан кечгача иккала оёғингга санчилган михни билмадинг. Сени оёқ кийимингга мих ўрнатиб қўйгандим" дебди.

Аёл шу заҳоти оёқларига қарабди, уни иккала оёқлари ҳам қип-қизил қонга бўялиб ётганди.
Қалбидаги рашк олови олдида оёқларига кирган михни ҳаттоки сезмаган ҳам...

Кулиб юрибдику деманг Аёлни..! АЁЛ ҳаттоки кулиб туриб ўлиши мумкин...

Аёлингиз биттадир..!

Кўчада кўп санамлар,
Қоши қаро қаламлар!
Ўткинчидир бу дамлар,
Аёлингиз биттадир!

Уйингизда фаришта,
Ҳар ишда у саришта!
Сизга бўлар у ришта,
Аёлингиз танҳодир!

Қадрига сиз етингиз,
Қўлларидан тутингиз!
Битта билан ўтингиз,
Аёлингиз биттадир!

Дард келганда бардошли,
Сизга доим сирдошли!
Сизга у танҳо Лайли,
Аёлингиз танҳодир!

Бўлмасангиз ёнида,
Жон қолмайди танида!
Қизғониб севади-да,
Аёлингиз биттадир!

Не қилсангиз қилингиз,
Усиз ўтмас кунингиз!
Бир кун синаб кўрингиз,
Аёлингиз танҳодир!

Бору йўғингизда ҳам,
Юрар измингизда ҳам!
Қўли кўксида ҳар дам,
Аёлингиз биттадир!

Уй жойингиз омонат,
Қилмас сизга хиёнат!
Ундан кетмас орият,
Аёлингиз танҳодир!

Рашк қилса у севади,
Сизни танҳо билади!
Ҳаммасига чидайди,
Аёлингиз биттадир!

Кўчада кўп санамлар,
Қоши қаро қаламлар!
Ўткинчидир бу дамлар,
Аёлингиз танҳодир!


Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиз фарзанди борлар ЖАННАТИНГИЗ Муборак бўлсинг 😍

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy
Сиз қайси ойда туғилгансиз..

Ўзингиз учун қизиқарли тест синаб кўринг❗️

Туғилган ойингиз устига босинг ва шахсиятингиз ҳақида билиб олинг
⁉️

Жавоблар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИНГЛИМ

Уйимизнинг энг эркатойи,
Фариштаси, ҳур кичкинтойи,
Қувнатади кўнглимни доим,
Онам каби меҳрибон синглим.

Кулгуларинг дардинмга даво,
Керакдирсан гўё сув- ҳаво,
Сен йиғласанг бўламан адо,
Онам каби меҳрибон синглим.

Кўрмайин ҳеч кўзингда ёшинг,
Дадларингни менга бер синглим.
Қалбимдаги сўнмас қуёшим,
Онам каби меҳрибон синглим.

юзинг ўхшаш онам юзига,
Сўзинг ўхшар ширин сўзига,
Ёнгинамда кулинглар бирга,
Онам каби меҳрибон синглим.

Кўтарасан доимо кўнглим,
Мен деб доим дуода қўлинг,
Жаннатларда этаклар йўлим,
Онам каби меҳрибон синглим!

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy