Barhayot Meliyev
206 subscribers
3.17K photos
311 videos
2 files
648 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
#кун_тартиби
#бунёдкорлик

⚡️Бугун Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев жойлардаги бунёдкорлик ишлари, ижтимоий масалалар, ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, маҳаллабай ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида Янгийўл туманида бўлди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️Зойир Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий жабҳалардаги жараёнларни кўздан кечирмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби



Бу галги сайёр қабул аввалгилардан фарқ қилади. Унда вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этмоқда.

Хусусан, Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонасида ташкил этилган учрашувда фуқароларнинг бандлик, тадбиркорлик, тиббиёт, газ, сув, электр, кадастр каби ўндан ортиқ йўналишлардаги мурожаатларини кўриб чиқдик ҳамда имкон қадар ижобий ҳал этиш юзасидан фикр алмашдик.

https://t.me/Mirzayev_Zoyir
#эзгулик
#хирмонга_барака
#кун_тартиби

Бугун саховатли ёзнинг биринчи куни. Халқ таъбири билан айтганда, пишиқчилик, ғалвирни сувдан кўтарадиган, деҳқоннинг меҳнати тарозига қўйиладиган кунлар ҳам келди. Эл-юртимиз хирмони бунёдкорлари учун шарафли ва масъулиятли мавсум бошланмоқда.

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Вилоятмизнинг яна бир сўлим ва хушҳаво манзили — Заркент қишлоғида қуриб битказилган муҳташам ва муаззам шифо маскани, "Заркент" санаторийсининг очилиш маросимида иштирок этдик.

➡️
Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_тартиби

⚡️⚡️⚡️Халқ билан мулоқот, одамларни тинглаш, уларни ўйлантириб, қийнаб келаётган масала ва муаммоларига биргаликда ечим топиш бундан буён ҳам фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиб қолаверади.

Шу мақсадда имкон қадар туман ва шаҳарларда кўпроқ бўлиб, аҳоли мурожаатлари бўйича сайёр қабуллар ўтказишга ҳаракат қилаяпмиз.

Хусусан, бугун аҳоли билан навбатдаги юзма-юз мулоқотимиз Паркент туманидаги олис "Қизилтоғ" қўрғонида ташкил этилди.

Сайёр қабулда тегишли бошқарма ва ташкилотларимиз мутасаддилари, шунингдек, туман масъуллари ҳам иштирок этдилар.

Баъзан тармоқларда фуқаролардан бизнинг туманга ҳам, бизнинг маҳаллага ҳам келинг, бизда ҳам муаммолар бор, қабилида таклифлар бўлади.

Биз ҳаммани тинглашга, аҳолининг қонуний ва асосли талабларига, муаммолари ечимига ваколатимиз ва имконимиз доирасида ёрдам беришга тайёрмиз.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бугун вилоят мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотимизда иккита муҳим масалага алоҳида тўхталдик.

Яширишнинг ҳожати йўқ, жойларда бўлганимизда айрим маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар мавжуд қабристонларни кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида кўп-кўп мурожаатлар қилишаяпти. Буни жуда тўғри тушунишимиз керак, бу ҳаёт, ҳар бир тирик жоннинг борар манзили шу.

Афсуски, кейинги пайтларда ҳар нимага топилган ер қабристонларга "топилмай" келди. Ахир, бу кутиб турадиган масала эмас-ку.

Шу сабабли, аниқланган ҳолатлар ва қилинган мурожаатларга кўра, вилоятдаги 47 та қабристонга қўшимча ер ажратиш масаласини уч кун ичида ваколатимиз доирасида ҳал этишга қарор қилдик. Керак бўлса, буни ҳукумат даражасига ҳам олиб чиқамиз.

Яна бир масала бугун ниҳоятда долзарбдир. Бу ҳам бўлса, хонадонларни қуёш батареялари билан таъминлаш орқали уларнинг электр тежамкорлигига эришишдир. Биз бошламасига 100 та эҳтиёжманд оилани танлаб олиб, керакли маблағни ажратиб, уларга ана шундай қурилмаларни ўрнатиб бериш ниятидамиз. Бу оилаларга жуда яхши ижтимоий ҳимоя бўлади, албатта.

Муҳими, бу ташаббус ўзига хос кичик бир тажриба ҳамдир. Келгусида бутун-бутун ҳудудларни мана шундай қулай энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича катта-катта режаларни амалга оширишимизда бу тажриба жуда асқотади.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM