Barhayot Meliyev
150 subscribers
2.02K photos
197 videos
1 file
472 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#ташриф
#Вазир_ҳудудда

🔎Бугун Республика Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов Тошкент вилоятида бўлди.
Ташриф давомида унга вилоят коммунал соҳа раҳбарлари Барҳаёт Мелиев, Шамсиддин Маннопов ҳамда соҳа масъуллари ҳамроҳлик қилишди.

Вазир дастлаб Оҳангарон шаҳрига бориб, 4-кичик ноҳияда жойлашган «Оҳангарон келажак замин» бошқарув сервис компаниясида бўлиб, БСК томонидан ҳудуддаги кўп қаватли уйлар аҳолиси учун яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятларни бирма-бир кўздан кечирди.

❇️Аҳолига техник хизмат кўрсатиш билан бир қаторда БСК қошида замонавий коммунал сервис хизматлари ва тикув цехи фаолияти йўлга қўйилганлигини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлади.
Бошқарув сервис компанияси фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан зарурий тавсиялар ва кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг, Шерзод Ҳидоятов ҳудуддаги яна бир бошқарув сервис компанияси «Сардорбек Сарварбек келажак қурилиш» МЧЖда бўлиб, БСК томонидан амалга оширилаётган ишлар кўлами билан танишди.
https://t.me/toshvilkommunal
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#ташриф
#Вазир_ҳудудда

✴️Республика Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ҳамда Бўка туманида ҳам бўлиб, ҳудудларда кўп қаватли уйлар кесимида олиб борилаётган чора-тадбирларни кўздан кечирди.

Вазир Нурафшон шаҳридаги БСКлар фаолияти билан танишгач, ҳудуддаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Фуқароларнинг уй-жой коммунал соҳаси бўйича бугунги ўйлари, фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.

🔎Бўка туманига ташриф давомида кўп қаватли уйлар кесимидаги муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга керакли топшириқлар берилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#эълон

Диққат! "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мажмуалараро акциялар давом этади!

Жорий йилнинг 1 апрель куни соат 9:00 дан Ангрен шаҳар "Гулбоғ" МФЙда вилоят ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев бошчилигида шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хизмат кўрсатиш мажмуаси ва унинг таркибидаги ташкилот ва идоралар жамоалари биргаликда кўчат экиб, хайрли ташаббусга ҳисса қўшишади.

Коммунал хўжалик ташкилотлари томонидан янги боғ, янги яшил маконлар ташкил этиш учун етарли миқдорда мевали ва манзарали кўчатлар, меҳнат анжомлари ҳозирланган.

Барчангизни мазкур акцияда фаол бўлишга чорлаб қоламиз!

👉 Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa
#диққат_эълон

‼️"Ўзгидромет" маълумотига кўра, баҳорги илиқ кунлар бошлангани ва ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 2022 йилнинг 1 апрелидан Тошкент вилоятида 2021-2022 йиллардаги иситиш мавсуми якунланади.

———

‼️С 1 апреля в Ташкентской области отключат отопление

По данным Узгидрометцентра, в связи с наступлением теплых весенних дней и повышением температуры воздуха 1 апреля 2022 года в Ташкентской области завершится отопительный сезон 2021-2022 гг.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
Онлайн

Юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ўтказилаётган "Яшил йиллик"умуммиллий лойиҳаси тадбирлари доираси дарахт кўчатлари экиш ишларидан вилоят коммунал соҳа вакиллари ҳам асло четда қолишгани йўқ.

Айни дамларда Ангрен шаҳар "Гулбоғ" МФЙда жойлашган дала майдонида вилоят ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев бошчилигида шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хизмат кўрсатиш мажмуаси ҳамда ташкилотлари иштирокида кўчатларни экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилаяпти.

📣Эрта тонгдан бошлаб юборилган ушбу эзгу ташаббус корхона ва ташкилотлар ўртасида кўтаринки кайфиятда давом этаяпти.

✴️Яшиллик оламини барпо этишда вилоятдаги 11та коммунал ташкилот жамоалари томонидан жами 1300 туп манзарали дарахт кўчатларини экиш давом этмоқда.

🔎Тадбирга Уй-жой коммунал хизмат вазири Шерзод Ҳидоятов ҳам ташриф буюриб, хайрли ташаббусга ўз ҳиссасини қўшди. Ҳашарчиларни ҳар жиҳатдан қўллаб қувватлади.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати