Barhayot Meliyev
146 subscribers
2.2K photos
229 videos
1 file
499 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
#қутлов
#эътироф

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Бугун шиддат билан ривожланаётган ахборотлар асридаги янгиликлардаги тезкорлик, таҳлиллардаги холислик, чуқур мушоҳада буларнинг барчасида сўз юки, масъулияти мужассам бўлган.
Ҳар куни мана шундай шарафли вазифани бажариб келаётган соҳа ходимлари борки, уларсиз жамиятни тасаввур қилиб қийин. Шубҳасиз бу касб эгалари оммавий ахборот воситалари ходимларидир!

Ҳурматли журналистлар, матбуот ва оммавий ахборот воситалари фидойилари!

❇️ Барчангизни 27-июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклайман.

🔎Шарафли меҳнатингиз, ҳақиқатни сўзлашдаги жасоратингиз ва яхшиликни кенг ёйишдаги жўшқин иштиёқингиз ҳеч қачон сўнмасин. Эл-юрт саодати йўлида хизмат қилишдек буюк мақсадларингиз йўлида асло чарчаманг!
Қаламингиз ҳамиша ўткир, ижод йўлингиз мунаввар бўлаверсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин,азизлар!

Чексиз ҳурмат билан,

Барҳаёт Мелиев
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари

t.me/Barhayot_Meliev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муборак, қадрли ҳамкасблар!

С Днем работников печати и средств массовой информация, дорогие коллеги!

Facebook|Instagram|Twitter
#шукуҳ

https://youtu.be/ZeSGgjKQJ28?t=20

⚡️Куни кеча Тошкент вилоятида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири шукуҳли ва ҳароратли, файзли лаҳзаларга бой бўлди.

Қибрай туманидаги энг сўлим гўшалардан бири — UZUMFERMERUZ эко боғида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган байрам лаҳзалари билан видеолавҳада танишинг.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#теленигоҳ


https://youtu.be/1D_kERHMJZ8?t=5

⚡️Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, балки оддий фуқаролар ҳам фаол иштирок этишмоқда. Таклифлар ўртага ташланиб, муҳокама қилинмоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали информацион лавҳасида

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мулоқот

⚡️⚡️⚡️Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ёшлар билан мулоқоти ижтимоий тармоқда тўғридан тўғри намойиш этилмоқда.
⬇️⬇️⬇️

https://fb.watch/dXDWWelb-d/

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат_эълон

⚡️Бугун Ангрен шаҳрида оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда

Бугун Ангрен шаҳри марказидаги "Бунёдкор" аҳоли дам олиш маскани (Азия)да фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда.

Унда вилоят сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор шаҳар мутасаддилари иштирок этиши кутилмоқда.

Сайёр қабул вақти бугун соат 16:00 га белгиланган.

Изоҳ: Қабулда иштирок этувчиларни рўйхатга олиш соат 15:00 га қадар давом этади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
🔷Bosh qomusimizni birga isloh etamiz

🔹Bugun "Toshkent suv ta'minoti" MChJ faollar zalida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish masalalari yuzasidan yigʻilish oʻtkazildi.

🔹Yigʻilishda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi senati deputati Mohira Mirzahmedovna "Toshkent suv ta'minoti" MChJ rahbar va xodimlari va boshqa mutasaddilar ishtirok etishdi.

🔹Unda Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning mazmun va mohiyati yuzasidan yigʻilganlarga tushuntirish berildi.

🔹Yig'ilganlar oʻzlarini qiziqtirgan savol va takliflari yuzasidan kerakli koʻrsatma va javoblarni olishdi.

telegram|instagram|facebook|youtube |website
Чиқинди полигони Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломуродов назоратида

Янгийўл тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган 37,05 гектардан иборат чиқинди полигонига Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломуродов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Б.Мелиев ва туман ҳокими У.Ялгашевлар бориб, вазиятни яқиндан ўрганишди.

Эртага эрталабдан мазкур манзилда вилоят ФВБ томонидан махсус палаткалар қурилган ҳолда штаб ташкил этилиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломуродов техникалар учун зарур бўлган барча ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини тез фурсатларда етказиб бериш бўйича тегишли бошқарма ва бўлимларга топшириқ берди.

Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Б.Мелиев вилоятдаги барча зарурий техникаларни жалб этишини билдириб ўтди.

Ушбу полигондаги ишлар назорати туман ҳокими У.Ялгашевга топширилди.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |Web-site