Barhayot Meliyev
150 subscribers
2.02K photos
197 videos
1 file
472 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
#қутлов

Ҳурматли юртдошлар, вилоятимиз аҳли! Азиз ҳамкасблар!

🌙Мана, юртимизга баҳорнинг узоқ кутилган қуёшли кунлари билан ҳамнафас ҳолда моҳи Рамазон ойи ҳам кириб келди.

✴️ Барчага бирдай саодатлар, эзгуликлар олиб келувчи бу қутлуғ айём бир қанча хусусиятлари билан ҳам элда азиз саналади.
Бунда эҳтиёжманд, бемор кишиларга ёрдам қўли узатилиб, уларни қийнаётган мушкулотлари осон қилинади.
Маҳалла-кўйдаги ёши улуғ нуронийларнинг ҳолидан хабар олиниб, халқимизга хос меҳр-мурувват, одамийлик, ўзаро ҳурмат, эътибор, оқибат каби инсонни безаб турувчи энг покиза ришталар янада мустаҳкамланади. Шунингдек, бир-бирининг кўнглини бехосдан оғритиб қўйиб, муросага кела олмай юрган қанчадан-қанча инсонларнинг қалбидаги аразлар унутилиб, хафагарликлар йўқолади.

❇️Илоҳим, муборак Рамазон ойида қилган барча эзгу ниятларимиз ижобат бўлиб, юртимиздан тинчлик, файз, қут-барака аримасин!

✴️Рамазон ойи барчангиз учун кўпдан-кўп яхшиликлар келтирсин, азизларим!

Барҳаёт Мелиев,
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#жараён
#ҳафта_хабари
❇️Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Нуробод қўрғонида жойлашган 7 та кўп қаватли уйларда ҳудудга техник хизмат кўрсатиб келаётган «AHANGARAN SITI SERVIS» бошқарув сервис компанияси томонидан фасад қисмининг таъмирлаш ишлари бошланганлиги ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

🛠🪜Бунда уйларнинг ташқи фасадига алпинистлар томонидан ранг бериш ҳамда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган эди.

✴️Тинимсиз саъй-ҳаракатлар ва олиб борилган амалий ишлар туфайли мазкур ҳудуддаги 7 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш жараёнлари якунига етди.

🔎Бошқарма томонидан БСКлар фаолиятини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш замирида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида олиб борилган амалий ишлар ўз якунига етиб, 24-сонли баённомада келтириб ўтилган яна бир топшириқ ижроси таъминланди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#эзгу_ташаббус
#ободлик

🔎 «Нуробод» қўрғони Оҳангарон туманининг А373 катта автомагистрал йўли яқинида жойлашган.
Куни кеча мазкур ҳудудда туман коммунал соҳа вакиллари билан ҳамкорликда ҳашар ташкил этилди.
Бунда йўл бўйидаги дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Атроф бегона ўтлар, хаслардан тозаланиб, тартибга келтирилди.
Шунингдек, йўл бўйидаги бўш турган ер майдонларига турли мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.
❇️Ҳашарда Оҳангарон тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари,«ZAMONAVIY UYLAR KELAJAK POYDEVORI» МЧЖ, «AHANGARAN SITI SERVIS» МЧЖ бошқарув сервис компаниялари ҳамда бир қатор туман коммунал ташкилотлари фаол иштирок этиб, ободлик ишларига муносиб ҳисса қўшишди.
https://t.me/toshvilkommunal
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#БСК

📣ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА БСК УЧУН ЯНГИ МАЪМУРИЙ БИНО БУНЁД ЭТИЛАЯПТИ

🔎Чирчиқ шаҳрида « Иннова про» бошқарув сервис компаниясининг маъмурий биносини таъмирлаш жараёнлари қизғин давом этмоқда.
Бироқ, бу билан БСК иши тўхтаб қолгани йўқ. БСК ишчи-ходимлари ҳозирда 9-кичик ноҳияда жойлашган бинода вақтинча ижара асосида аҳолига коммунал сервис хизматлари кўрсатиш йўлида меҳнат қилиб келишаяпти.

❇️Асосийси, БСК қошида 24 соатлик авария-диспетчерлик хизмати ҳам йўлга қўйилган бўлиб, махсус ишчи гуруҳ туну кун эл хизматига камарбаста бўлаяпти.
Ушбу янги бино ишга туширилгач, унда аҳоли қулайлиги учун зарур бўлган бир қанча шарт-шароитлар яратилади.

«Иннова про» МЧЖ БСК Чирчиқ шаҳридаги энг катта бошқарув сервис компанияларидан бири бўлиб, ҳудуддаги 238 та кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келмоқда.

Айни кунларда бинони пардозлаш ишлари қизғин паллага кирган. Таъмирлаш ишлари жорий йилнинг 15-апрель санасига қадар ўз якунига етказилиши мўлжалланган.
Маълумот учун, ҳозирда Чирчиқ ҳозирда жами 7 та бошқарув сервис компаниялари мавжуд.
Яқинда улар сони яна биттага кўпайиши кутилмоқда. Бу борада Чирчиқ шаҳар уй-жой коммунал бўлими масъуллари томонидан мунтазам равишда ҳудуднинг Амир Темур кўчаси «Шодлик» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлар аҳолиси иштирокида ўтказилган тарғиботлари самара бериб, БСКларининг афзалликлари тўғрисида суҳбатлар олиб борилди.

Натижа эса ёмон бўлгани йўқ.
Ўз вақтида тўғри йўлга қўйилган тушунтириш ишлари сабаб аҳоли ҳамжиҳатликда бошқарув сервис компаниясига ўтиш истагини билдиришди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати