Barhayot Meliyev
206 subscribers
3.17K photos
311 videos
2 files
648 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#жараён
#Оҳангарон_тумани

🔎Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 24-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ, Тошкент вилоятидаги кўп қаватли уй-жойларнинг том қисмини мукаммал таъмирдан чиқариш бўйича манзилли дастур шакллантирилган.

❇️ Ушбу дастурга асосан, «GIDRO STROY SISTEM» МЧЖ пудратчи ташкилоти ишчи-ходимлари томонидан Оҳангарон тумани «Эйвалек» МФЙда жойлашган 5-сонли кўп қаватли уй-жойнинг кириш йўлакларини мукаммал таъмирлаш ишлари изчиллик билан олиб борилаяпти.

Матбуот хизмати
#inson_qadri_uchun
#Jarayon

Suv keltirgan elda aziz

🌞Yoz oyida ichimlik suviga boʻlgan ehtiyoj yanada kuchayib, suv yetkazib berish jarayonlarini tezlashtirish, qoʻshimcha imkoniyatlarni ishga solishni talab qiladi. Ayni shunday paytda suv ta’minoti xodimlari aholiga toza ichimlik suvini uzluksiz yetkazib berish maqsadida kecha-yu kunduz xizmat vazifalariga sodiq qolmoqdalar.

🛠“Toshkent suv ta’minoti” MChJ Zangiota tuman boʻlimi tasarrufidagi “Bogʻzor” suv inshootidan chiqib Virusologiya shifoxonasini ichimlik suvi bilan ta’minlovchi d 315 mm li p/e quvurdagi nosozlik boʻlim chilangarlari tomonidan bartaraf qilindi .

🏗Vu-1 suv inshootidagi 6- quduqqa USP -10 210/30 rusumli nasos oʻrnatilib ishga tushirildi , ayni paytda suv koʻtarish inshootida 10 ta suv koʻtarish nasosi ishlamoqda.

telegram|instagram|facebook|youtube |website
#Диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда

Паркент тумани "Қизилтоғ" қўрғони (Красногорск)да яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда.

Унда вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор туман мутасаддилари иштирок этишади.

Сайёр қабул вақти бугун соат 13:00 да "Қизилтоғ" қўрғони (Красногорск) маданият маркази биноси ҳовлисида бўлиб ўтади.

Изоҳ: Қабулда иштирок этувчиларни рўйхатга олиш соат 13:00га қадар давом этади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ифтихор
#рейтинг

🧑‍💻Тошкент Молия институтининг ижтимоий тармоқлардаги расмий веб-сайтида институтда турли йилларда таҳсил олган фахрий битирувчилар рўйхати эълон қилинди.

🥇Унда фаол ва ташаббускорлиги билан талабаларга намуна бўлган, мазкур олийгоҳни муваффақиятли тамомлаб, ҳозирда вазирликлар, ҳокимликларда, турли давлат ташкилотларида ўз иш фаолиятини олиб бораётган иқтидорли раҳбар кадрлар эътироф этилган.

Қувонарлиси, улар орасида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда унинг икки ўринбосарлари Барҳаёт Мелиев ҳамда Нажмиддинхўжа Шарипов ҳам бор.

Ҳавола мана бу ерда 👇👇👇

https://tfi.uz/uz-Latn/page/toshkent-moliya-instituti-faxriy-bitiruvchilari
#вазият

⚡️Кечаги жала Бўка туманида сув тошқинини келтириб чиқарди

🔹
Кеча Тошкент вилоятида кузатилган кучли ёмғир ва шамол кўплаб бино ва иншотларга, экин майдонларига зарар етказди. Жумладан, Бўка туманида ёмғир ва оқова сувлар туманнинг магистрал кўчасидан ўтувчи автомобиллар қатнов қисми атрофдаги аҳоли хонадонларида сув тошқинини ҳосил қилди.

🔹Юзага келган ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида вилоят фавқулотда вазиятлар, ирригация тизимлари ходимлари ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, шунингдек, махсус техникалар жалб этилди.

🔹Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан мавжуд вазият дарҳол кўздан кечирилиб, қатъий назорат ўрнатилди. Ишчи-гуруҳ томониидан "Қўлдоштепа", С.Саймоқов, "Хўжақўрғон", "Бунёдкор", "Тошлоқ", МФЙлари ҳамда марказий кўча ҳудудлари туни билан сув ва лойдан тозаланди.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️⚡️⚡️Халқ билан мулоқот, одамларни тинглаш, уларни ўйлантириб, қийнаб келаётган масала ва муаммоларига биргаликда ечим топиш бундан буён ҳам фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиб қолаверади.

Шу мақсадда имкон қадар туман ва шаҳарларда кўпроқ бўлиб, аҳоли мурожаатлари бўйича сайёр қабуллар ўтказишга ҳаракат қилаяпмиз.

Хусусан, бугун аҳоли билан навбатдаги юзма-юз мулоқотимиз Паркент туманидаги олис "Қизилтоғ" қўрғонида ташкил этилди.

Сайёр қабулда тегишли бошқарма ва ташкилотларимиз мутасаддилари, шунингдек, туман масъуллари ҳам иштирок этдилар.

Баъзан тармоқларда фуқаролардан бизнинг туманга ҳам, бизнинг маҳаллага ҳам келинг, бизда ҳам муаммолар бор, қабилида таклифлар бўлади.

Биз ҳаммани тинглашга, аҳолининг қонуний ва асосли талабларига, муаммолари ечимига ваколатимиз ва имконимиз доирасида ёрдам беришга тайёрмиз.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram