Barhayot Meliyev
147 subscribers
2.25K photos
235 videos
1 file
502 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
Онлайн

Юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ўтказилаётган "Яшил йиллик"умуммиллий лойиҳаси тадбирлари доираси дарахт кўчатлари экиш ишларидан вилоят коммунал соҳа вакиллари ҳам асло четда қолишгани йўқ.

Айни дамларда Ангрен шаҳар "Гулбоғ" МФЙда жойлашган дала майдонида вилоят ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев бошчилигида шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хизмат кўрсатиш мажмуаси ҳамда ташкилотлари иштирокида кўчатларни экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилаяпти.

📣Эрта тонгдан бошлаб юборилган ушбу эзгу ташаббус корхона ва ташкилотлар ўртасида кўтаринки кайфиятда давом этаяпти.

✴️Яшиллик оламини барпо этишда вилоятдаги 11та коммунал ташкилот жамоалари томонидан жами 1300 туп манзарали дарахт кўчатларини экиш давом этмоқда.

🔎Тадбирга Уй-жой коммунал хизмат вазири Шерзод Ҳидоятов ҳам ташриф буюриб, хайрли ташаббусга ўз ҳиссасини қўшди. Ҳашарчиларни ҳар жиҳатдан қўллаб қувватлади.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#ФОТОРЕПОРТАЖ

🌳Ангрен шаҳрида қизғин тусда ўтказилаётган «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси тадбиридан фотолавҳалар.
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#Онлайн
«Раҳбарлар ҳар жиҳатдан ходимларга намуна бўлиши керак»

🔎Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов, вилоят ҳокими ўринбосари Барҳаёт Мелиев ҳамда Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимовлар кўчат экиш жараёнида.
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
ОНЛАЙН

🌳Уюшқоқлик билан ташкил этилган кўчат экиш тадбирларидан сўнг, меҳнат жамоаси билан баҳамжиҳат бўлиб, Ангрен шаҳрининг тоғ-ён бағирларида мириқиб тушлик қилишга нима етсин?

«Яшил йиллик» умумиллий тадбири иштирокчиларини қўллаб қувватлаш мақсадида ташкилотчилар томонидан ўзбек миллий шоҳ таомларидан бири палов ҳам ташкиллаштирилди.

✴️Палов муаллифи билан танишинг:
Маҳоратли уста ошпаз Анвар Тўлаганов