Barhayot Meliyev
166 subscribers
2.53K photos
240 videos
1 file
519 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
❇️БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИДА РЕЙД ТАДБИРЛАРИ. ❇️Хабарингиз бор, дебитор қарздорликларни кескин камайтириш бўйича барча туман электр таъминоти корхоналарига топшириқлар берилган. 💥Айни вақтда, Бўстонлиқ туманининг Қизил Чорбоғ маҳалласи, Қапал МФЙ сидаги Жалилов Миразизга қарашли дала ховли 14 млн сўмлик ва қарздорлиги 11 млн сўм бўлган Собитов Шухрат, 24.200.000 сўмлик қарзи бўлган Юлдашев Рихситиллага тегишли дала-ховлилари 0.4кВ электр тармоғидан ажратилди. Истеъмолчиларга техник хизмат кўрсатиш ва электр тармоғига қайта уланиш учун ҳам тўлаб беришлик тушунтириб ўтилди. ❇️"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.
#эзгулик

⚡️⚡️⚡️Бугун вилоят нуронийлари ва фаоллари, меҳнат фахрийлари вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида муборак Рамазон ойи муносабати билан Зангиота мажмуасини зиёрат қилдилар.

Муаззам ва табаррук ошиёнда Қуръон тиловат қилинди. Қўллар дуога очилиб, юртимизга тинчлик, элимизга фаровонлик, вилоятимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ишлар маромига ривож, деҳқончиликка барака, тадбиркору ҳунармандларимиз касбу корига барака тилаб, дуо қилинди.

Зиёратдан сўнг эзгу таомилга кўра рўзадорлар учун ифторлик дастурхони ёзилди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#жараён

🔎Бугун Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев Янгийўл туманига борди.

❇️Ҳудуддаги «Обод жуфтлик» МФЙда жойлашган яқинда бунёд этилган янги хонадонларга ичимлик суви тармоғи тортиш масаласи бўйича маҳалладаги шарт-шароитларни бирма-бир ўрганди.
💧Соҳа масъулларига бу борадаги ишларни тизимли ташкил қилиш бўйича зарурий кўрсатмалар ва топшириқлар берди.