Barhayot Meliyev
150 subscribers
2K photos
197 videos
1 file
470 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
#Онлайн
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев айни дамларда Навоий вилоятида бўлиб турибди.

Б.Мелиев Навоий шаҳридаги бошқарув сервис компаниялари фаолиятига оид амалий семинарда қатнашиб, Навоий шаҳридаги энг намунали бошқарув сервис компанияларидан бири «Ҳумо-Зилола барҳаёт» БСКда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Бошқарув сервис компаниясининг иш услуби, ундаги кўп қаватли уйлар аҳолиси учун кўрсатилаётган хизмат турларини кўздан кечирди.

t.me/Barhayot_Meliev
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#диққат_янгилик
#қулайлик

МУАММОГА ЭНГ ЗАМОНАВИЙ ЕЧИМ

🔎Янгийўл шаҳар «Янгиобод» МФЙ ҳудудидаги 12 та янги бунёд этилган кўп қаватли уйларга ҳудуддаги "STROY EVERSET MASTER" бошқарув сервис компанияси томонидан ичимлик сувини сифатини яхшилаш мақсадида сув тозаловчи янги аппаратлар ўрнатилди.

✴️ Мазкур кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролардан ичимлик суви сифати бўйича эътирозлар келиб тушаётган эди.
Қисқа вақт ичида ушбу муаммога замонавий ечим сифатида ушбу уйлар аҳолиси учун сув тозаловчи аппаратлардан фойдаланиш режаси ишлаб чиқилиб, бу борадаги ишлар босқичма-босқич тизимли йўлга қўйилмоқда.

❇️ Маълумот учун, "STROY EVEREST MASTER" бошқарув сервис компанияси ҳудуддаги «Янгиобод», «Фаровон» ҳамда «Олтинобод» МФЙлардаги жойлашган жами 46 та кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келмоқда.

Айни кунларда «Янгиобод» МФЙдаги 16, 18, ва 19-сон кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаги ёнига тажриба тариқасида ана шундай қулай сув тозалаш мосламалари ўрнатилди.

Аҳамиятлиси, маҳалла аҳли БСК томонидан яратилган бу каби қулайликлардан мамнун эканликларини изҳор этишмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати