Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банклараро тўловлар 19:00га қадар қабул қилинади.

@bankir
👍11
Чорвоқдаги машҳур "Пирамида" онлайн аукцион савдолари орқали 208 млрд сўмга (салкам 19 млн доллар) сотилибди.

Харидор VIP Logistics қўшма корхонаси бўлиб, очиқ маълумотларга кўра, ушбу компанияга Британияда очилган Harvest Industries LP (93%) компанияси, Жамшид Шокиров (5,1%) ва Абдуғаффор Шокиров (1,9%) эгалик қилади. Корхона раҳбари Дилмурод Раҳматуллаев.

@bankir
👍53🤔16👎4
Бугунги кун учун тижорат банкларида доллар курси
🗓Cана — 02.08.2022

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Инфинбанк - 10980 сўм
- Савдогар банк - 10980 сўм
- Asia Alliance bank - 10980 сўм


Энг яхши сотув курси:
- Содеротбанк Ўзбекистон - 10965 сўм


@bankir
👍12
2022 йилнинг 1 ярмида Ўзбекистонда 712 мингта автотранспорт воситалари олди-сотдиси амалга оширилган бўлиб, бу 2021 йилнинг 1 ярмига нисбатан 2,1 баробар кўпдир.

Йил бошидан буён мамлакатнинг барча ҳудудларида автомобил савдоси сезиларли даражада ошди. Жумладан, энг юқори ўсиш суръатлари Наманганда 3 баробар (+45,4 минг), Андижонда 2,5 баробар (+32,2 минг), Бухорода 2,4 баробар (+24,7 минг), Сурхондарёда 2,4 баробар (+23,9 минг) ва Фарғонада 2,4 баробар (+45,7 минг) қайд этилди.

Ўсишнинг (375 мингта) 17 фоизи республикамиздаги ишлаб чиқариш хажмларининг ўсиши (64,4 мингта), 1 фоизга яқини импортнинг ўсиши (2,6 мингта), ва қолган 82 фоизи иккиламчи бозор хажми ўсиши эвазига тўғри келади (308 мингта).

Суратда руйхатга ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони ўзгариши

Манба: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

@bankir
👍4
Бирламчи бозор
Рўйхатга олинган автотранспорт воситалари умумий сонининг 24% янги транспорт воситаларидир. Бирламчи бозорда харид қилинган автомобиллар сони (маҳаллий ишлаб чиқариш – 160,3 минг, хорижий – 9,8 минг) 170 минг донани ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига (103 минг) нисбатан 1,6 баробарга (+67 минг) ўсди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ўсиш Тошкент шаҳрида - 1,7 баробар (+18 минг), Фарғона - 1,8 баробар (+6 минг), Самарқанд - 1,6 баробар (+5,6 минг), Хоразм - 1,8 баробар (+5,6 минг), Андижон - 1,7 баробар (+4,9 минг) ва Бухоро - 1,7 баробар (+4,8 минг) вилоятларида кузатилди.

Иккиламчи бозор
2021 йилнинг биринчи ярмида иккиламчи бозорда ўртача 224 минг дона автотранспорт воситалари сотилган бўлса, жорий йил бошидан буён ушбу кўрсаткич 542 минг донани (ўсиш 308 минг) ташкил этди.

Автомобиллар савдосининг кескин ўсиши автотранспортни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим, шунингдек, олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун давлат божи тўлиқ бекор қилиниши билан боғлиқ.

@bankir
👍1
6 ой давомида ўзбекистонликлар салкам 10 минг дона иномарка сотиб олишди

Жорий йилнинг I ярмида янги чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари олди-сотди шартномалари сони 9,8 мингтани ташкил қилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга ошган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, чет элда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдосининг 51 фоизга яқини Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Ҳудудлар кесимида бу кўрсаткич мос равишда Тошкент - 9%, Қашқадарё - 7%, Самарқанд - 6%, Бухоро - 5%, Навоий - 5%, Хоразм - 4% ва Андижон - 3% вилоятларида қайд этилди.

@bankir
👍8
Бугунги кун учун тижорат банкларида доллар курси
🗓Cана — 02.08.2022

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Савдогар банк - 10980 сўм
- Asia Alliance bank - 10980 сўм


Энг яхши сотув курси:
- Микрокредитбанк - 10990 сўм
- Ziraat Bank Uzbekistan - 10990 сўм
- Tуркистонбанк - 10990 сўм


@bankir
👍10
Долларнинг расмий курси яна ошди. Бу сафар курс 19,05 сўмга қимматлашган.

@bankir
👎25👍13🤔2
Марказий банк томонидан "2022 йил I ярим йиллик якуни бўйича банкларнинг молиявий ҳолати шарҳи" тақдим этилди.

Мазкур шарҳда кредитлаш ва кредит портфели сифати, ликвидлилик ҳамда рентабеллик кўрсаткичлари ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

@bankir
👍3
Валюталар кесимида NPLнинг 65 фоизини миллий валютадаги ва 35 фоизини хорижий валютадаги кредитлар ташкил этса, мижозлар кесимида 25 фоизи жисмоний шахслар ва 75 фоизи корпоратив кредитлар ҳиссасига тўғри келади.

@bankir
👍1
Банкларнинг депозитлари таркибидаги муддатли депозитларнинг улуши йил бошидан ўзгармаган ҳолда 55 фоиз даражасида сақланиб қолган.

@bankir
Тизимнинг операцион харажатлари 6,1 трлн сўмни ҳамда операцион даромадлари (соф фоизли ва фоизсиз даромадлар) 23,2 трлн сўмни ташкил қилган.

Операцион самарадорлик кўрсаткичи январьапрель ойларида ўсиб бориш тенденциясига эга бўлиб, банкларнинг мобайл банкинг тизимини ривожлантириш, иловаларни мобил кенг жорий этиши ва банк дастурий таъминоти ни ривожлантириш учун йўналтирил ган харажатларнинг ўсиб борганли ги билан изоҳланади. Маълумот учун: апрель-- июнь ойларида фоизсиз даромадларининг юқори суръатларда ўсиши ўз навбатида операцион самарадорлик кўрсаткичининг ушбу ойларда пасайиб боришига сабаб бўлган.

@bankir
👍15👎2🤔1
Тайванда уруш бошланса чип ишлаб чиқариш ва дунё бозорига етказиб бериш тўхташи мумкин

Маълумки, Тайван дунё бозорига чиплар етказиб берувчи энг йирик ҳудуд ҳисобланади. Тайваннинг TSMC компанияси раҳбари АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг эҳтимолий ташрифи фонида оролда уруш бошланса унинг заводи ишлашдан тўҳташи мумкинлиги хақида огоҳлантирди.

Тайван микрочиплар ишлаб чиқарувчилари глобал яримўтказгич бозорининг ярмидан кўпини бошқаради. Бу эса автомобил ва электротехника ишлабчиқарувчиларга катта таъсир кўрсатади.

@bankir
👍37👎9🤔9
Бугунги кун учун тижорат банкларида доллар курси
🗓Cана — 03.08.2022

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Инфинбанк - 11000 сўм
- Савдогар банк - 11000 сўм
- Asia Alliance bank - 11000 сўм


Энг яхши сотув курси:
- Халқ банки - 10995 сўм
- Ипак Йўли банки - 10995 сўм
- Содеротбанк Ўзбекистон - 10995 сўм
- Ўзагроэкспортбанк - 10995 сўм


@bankir
👍11👎5🤔1
Ўзбекистонда 2022-йил январ-июн ойларида ходимларга 82,5 трлн сўмга яқин иш ҳақи ҳисобланган. Шу даврда расман 5,4 млн нафарга яқин ходимга иш ҳақи ҳисобланган.

Ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 2,8 млн сўмдан тўғри келади.

Ҳисобот даврида ўртача иш ҳақи Ўзбекистон бўйича Тошкент шаҳрида энг юқори — 4,4 миллион сўмни, Сирдарё вилоятида энг паст — 1,99 миллион сўмни ташкил этган.

@bankir
👍13👎5
“Даврбанк”дан 15 млрд сўм пул ўғирлаган шахслар ушланди

2022 йил 7 июль куни 1976 йилда туғилган фуқаро ўзининг жиноий шериклари билан пойтахтдаги “Давр банк” ХАТБ тизимига рухсатсиз киради ҳамда 15 миллиард сўм миқдордаги пулларни шеригининг номига очилган пластик карталарга ўтказган.

Сўнг у мазкур пулларнинг 11 млрд 453 млн сўм миқдорини ўзлаштирган. Ечиб олинган пуллар жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (“Жуда кўп миқдорда ўғрилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 11 нафар фуқаро гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Шунингдек икки нафар гумонланувчилар 1986 йилда туғилган Умаров Санжар Равшанович ҳамда 1988 йилда туғилган Абдураҳмонов Элдор Шуҳратовични (суратдагилар) ушлаш чоралари кўрилмоқда.

@bankir
👍17👎3🤔1
Долларнинг расмий курси пастлади. Бу сафар курс 17,54 сўмга арзонлашган.

@bankir
👍25🤔4👎1
Ўзбекистон Туркия ва Озарбайжон билан ўзаро савдо айланмасини яқин йилларда икки бараварга оширишни режалаштиряпти.

Охирги 5 йилда учала давлат савдо айланмаси 3,5 млрд.долларни ташкил қилган. Тошкентда бўлиб ўтган 3 томонлама учрашувда савдо муносабатларини янада соддалаштириш, божхона жараёнларини енгиллаштириш, шунингдек янги электрон тижорат платформасини ташкил қилиш борасида музокаралар олиб борилган.

@bankir
👍16👎1🤔1
Салкам 120 млн доллар

Сенат хабарига кўра, 2021 йилда коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 282 млрд сўм (117 млн доллар) моддий зарар етказилган.

Аксарият коррупциявий жиноятлар Халқ таълими, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда банк тизими ташкилотларига тўғри келган.

@bankir
👍17👎4
Бугунги кун учун тижорат банкларида доллар курси
🗓Cана — 04.08.2022

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Савдогар банк - 10980 сўм
- Asia Alliance bank - 10980 сўм


Энг яхши сотув курси:
- Микрокредитбанк - 10990 сўм
- Tуркистонбанк - 10990 сўм


@bankir
👍13👎1
1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 25,9 миллиард долларни ташкил қилади. Шундан 23,2 миллиард доллари ташқи қарз ҳисобланади.

@bankir
👎27👍2