Mastercard Россия бозоридан кетгани сабабли 26 млн.доллар зарар кўрган.
Молиявий натижаларга кўра, уч ой давомида ходимларнинг харажатлари 33 миллион долларни ташкил этган. Шу билан бирга, апрел-июн ойларида Mastercard фойдаси 2,3 миллиард долларни, операцион даромади 3 миллиард долларни, жами харажатлари эса 220 миллион долларни ташкил этди.
Ушбу компания март ойида Росиядаги фаолиятин тўхтатган эди, шу сабабли 2-чорак давомида 26 млн.доллар зарар кўрилгани ҳисоботларда акс эттиилган.
@bankir

👍17
2022 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда ипотека кредитлари қолдиғи 40,5 трлн. сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 32 фоизга (9,7 трлн. сўмга) ўсган бўлса, 2022 йил I ярми давомида 36 400 нафар фуқарога ипотека кредитлари ажратилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (2021 йил I ярми давомида 25 321 нафар фуқарога 3,5 трлн.сўм) 85 фоизга ёки 3 008,3 млрд. сўмга ошиб, 6,5 трлн. сўмни ташкил этди.
Шундан, Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан 30 216 нафар фуқарога 5,1 трлн.сўм ҳамда банк ўз маблағлари ҳисобидан 6 184 нафар фуқарога 1,4 трлн. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Мазкур даврда ажратилган жами ипотека кредитларининг 5,3 трлн.сўми ёки 81 фоизи (нафарга нисбатан) бирламчи бозордаги уйларга, 1,2 трлн.сўми ёки 19 фоизи иккиламчи бозордаги уйлар учун йўналтирилган. Ушбу кредитларнинг 41 фоизи (14 924 нафар) хотинқизлар ҳисобига тўғри келади.
Эътиборлиси, банклар ўз маблағи ҳисобидан ажратган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 2022 йил I ярмида 21 фоизни (1 384,9 млрд. сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (497,8 млрд. сўм, жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 14 фоиз) 178 фоизга ёки 2,8 баробарга ошган.
2022 йил I ярми давомида “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ҳамда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК томонидан қурилган уйларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 21,8 фоизни (1 426,9 млрд. сўм) ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 19,8 фоиз (698,2 млрд. сўм) бўлган бўлса, мазкур даврда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг бозор тамойилларига асосланган “Янги тартиб” доирасида ажратилган ипотека кредитларининг улуши 48 фоиздан (1688,6 млрд. сўмдан) 56 фоизга (3 629,9 млрд. сўмга) ошди.

👍11👎2
Ипотека кредитига берилаётган уйларнинг ўртача нархи қанча?
2022 йил I ярмида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари асосида уй-жойларнинг ўртача нархлари таҳлил қилинганда, хонадонларнинг нисбатан баландроқ нархи
Тошкент шаҳрида (426,6 млн. сўм),
Сурхондарёда (320,8 млн. сўм)
Самарқандда (307,7 млн. сўм) қайд қилинган.
Нисбатан паст нархлар
Хоразм вилояти (240,5 млн. сўм),
Қорақалпоғистон Республикаси (245,0 млн. сўм),
Навоий (248,5 млн. сўм)
Қашқадарё (251,0 млн. сўм) вилоятларида кузатилган.

👍17👎5🤔4
“Pay Way” ва “Apelsin” рақамли банкига электрон пуллар чиқаришга рухсат берилди.
Марказий банк хабарига кўра, “Pay Way” МЧЖ томонидан “Pay Way” электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш ҳамда “Bank Apelsin” акциядорлик жамияти томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди.
“Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларни чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари”га (рўйхат рақами 3231, 29.04.2020 й.) кўра, жорий йилнинг 29 июль куни “Pay Way” электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилди ва электрон пуллар чиқарилишига рухсат берилди.

👍28👎1
"МИР" тўлов тизими карталаридан фойдаланиш доираси яна кенгайиши мумкин.
Озарбайжонда Россиянинг “МИР” тўлов тизими карталарини қабул қилиниши борасида ўрганишлар бошланди. Ушбу йўналишда махсус комиссия иш бошлаган ва ҳозирда икки мамалкат тегишли давлат тизимлари ўртасида муҳокама қилинмоқда.
МИР тўлов тизимига 2014 йилда асос солинган бўлиб ушбу тизим карталари дунё бўйича Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркия, Вьетнам, Жанубий Корея, Қирғизистон, Жанубий Осетия ва Абхазия давлатларида қабул қилинади.
Ҳозиргача МИР тўлов тизимида 129 миллиондан ортиқ карталар эмиссия қилинган, дунё бўйлаб 270 та банк билан ҳамкорлик қилинади ва Россиядаги жами эмиссия қилинган пластик карталарнинг 30% айнан ушбу тизим улушига тўғри келади.

👍28
Энг бой 100 та Америкалик ноябр ойидан бери 622 млрд.доллар йўқотди
Bloomberg Billionaires Index Aмериканинг 100 та энг бой одамини кузатган қарийб саккиз йил ичида уларнинг умумий бойлиги 1 триллион доллардан кўпроққа ошган. Ушбу маблағнинг ярмидан кўпи бор-йўғи 10 кишига тўғри келади: Жефф Безос, Илон Маск ва бошқалар, уларнинг асосий бойлик манбалари пандемия пайтида кескин кўтарилди.
Пандемия пайтида инвесторларни масофавий ишлашга ўтиш ва пандемия олиб келган бошқа ўзгаришлардан фойда кўриши мумкин бўлган ҳамма нарсага сармоя киритишга ҳаракат қилишди. Бу энг бойларнинг янада бойишига ёрдам берди.
2021 йил ноябридан бошлаб технологик компаниялар акциялар нархи пасайиб келди ва миллиардерларнинг бойлигини ўзлари билан бирга тортмоқда. Ноябр ойидан бери энг бой 100 нафар америкалик 622 миллиард доллар йўқотди, бу Bloomberg миллиардерлари индекси тарихидаги энг катта пасайишдир. Шундай бўлишига қарамасдан улар пандемиядан олдинги даврга нисбатан ҳали ҳам бойроқ ҳисобланади.

👍26👎3
Евроҳудуднинг 19 мамлакатида истеъмол нархларининг ўсиши июл ойида йиллик ҳисобда рекорд даражадаги 8,9 фоизга етди.
Инфляция дастлаб пандемиядан кейинги таъминот муаммолари билан боғлиқ эди, аммо кейинчалик Россиянинг Украинадаги уруши асосий сабаблардан бири бўлди, чунки бу энергия, металлар ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Июл ойида энергия нархларида ўсиш 39% га озиқ-овқат, тамаки ва алькогол масхулотларида эса 10% га етган.
Умумий ҳисобда йиллик инфляция 8,9% ни ташкил қилди ва тарихий рекорд даражани қайд этди.

👍22👎2
Бугунги кун учун тижорат банкларида доллар курси
🗓Cана — 01.08.2022
Энг яхши сотиб олиш курси:
- Савдогар банк -
- Asia Alliance bank -
Энг яхши сотув курси:
- Микрокредитбанк -
- Тенгебанк -
- Содеротбанк Ўзбекистон -
- Tуркистонбанк -
@bankir
🗓Cана — 01.08.2022
Энг яхши сотиб олиш курси:
- Савдогар банк -
10950 сўм- Asia Alliance bank -
10950 сўмЭнг яхши сотув курси:
- Микрокредитбанк -
10960 сўм- Тенгебанк -
10960 сўм- Содеротбанк Ўзбекистон -
10960 сўм- Tуркистонбанк -
10960 сўм@bankir
👍11
Ўтган ойда кўп истеъмол қилинадиган озиқ-овқатлар қимматлашишда давом этди
Июль ойида истеъмол нархлари бироз пасайди. Ойлик дефляция 0,08%ни ташкил этган, йиллик инфляция эса ўсишда давом этиб, 12,32%га етган.
Озиқ-овқатлар нархи 1%га пасайган бўлса, ноозиқ-овқатлар 0,9%га, хизматлар 0,3%га қимматлаган. Озиқ-овқатлар нархларидаги умумий пасайиш асосан мева-сабзавотлар гуруҳи ҳисобига юз берган.
Кенг истеъмолдаги маъсулотлар нархи эса ўсишда давом этган. Хусусан, ой давомида гуруч 2,2%га, ун 0,7%га, мол гўшти 1,4%га, қўй гўшти 1,3%га, пахта ёғи 1,2%га, кунгабоқар ёғи 1,0%га, сариёғ 0,4%га, шакар 2,3%га қимматлаган.
Хизматлар гуруҳларида транспорт нархларининг 2,2%га, суғурталаш ва молия хизматлари 2,9%га қимматлаган.

👍8👎5🤔1
Бугунги кун учун тижорат банкларида доллар курси
🗓Cана — 01.08.2022
Энг яхши сотиб олиш курси:
- Инфинбанк -
- Савдогар банк -
- Asia Alliance bank -
Энг яхши сотув курси:
- Микрокредитбанк -
- Тенгебанк -
- Tуркистонбанк -
@bankir
🗓Cана — 01.08.2022
Энг яхши сотиб олиш курси:
- Инфинбанк -
10950 сўм- Савдогар банк -
10950 сўм- Asia Alliance bank -
10950 сўмЭнг яхши сотув курси:
- Микрокредитбанк -
10960 сўм- Тенгебанк -
10960 сўм- Tуркистонбанк -
10960 сўм@bankir
👍10👎1
Зудлик билан пул керакми? Ҳозироқ картангизга 50 млн сўмгача кредит олинг!
• навбатларсиз
• ҳужжатларсиз
• кафилларсиз
• гаровсиз
• дам олиш кунларисиз
Иловани юклаб олинг ва уйингиздан туриб, 5 дақиқада ТБC Кредит расмийлаштиринг.
Батафсил: http://tbcbank.uz
ИЛОВАНИ ЮКЛАШ УЧУН ҲАВОЛА.
реклама

🤔4👍2👎2
Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун 100 млн.доллар миқдорида имтиёзли кредитлар учун маблағ ажратади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этишни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарорига аосан Молия вазирлиги 2022 йилда қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит ёки лизинг шартлари асосида харид қилиш учун тижорат банкларига 10 йил муддатга 7 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги миллий валютадаги маблағларни депозитга жойлаштиради.
Бунда:
тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техникалари харидорларига кредитларни (лизингни) 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, 10 йилгача бўлган муддатга 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратади.
Батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

👍8👎1
Чорвоқдаги машҳур "Пирамида" онлайн аукцион савдолари орқали 208 млрд сўмга (салкам 19 млн доллар) сотилибди.
Харидор VIP Logistics қўшма корхонаси бўлиб, очиқ маълумотларга кўра, ушбу компанияга Британияда очилган Harvest Industries LP (93%) компанияси, Жамшид Шокиров (5,1%) ва Абдуғаффор Шокиров (1,9%) эгалик қилади. Корхона раҳбари Дилмурод Раҳматуллаев.

👍53🤔16👎4
2022 йилнинг 1 ярмида Ўзбекистонда 712 мингта автотранспорт воситалари олди-сотдиси амалга оширилган бўлиб, бу 2021 йилнинг 1 ярмига нисбатан 2,1 баробар кўпдир.
Йил бошидан буён мамлакатнинг барча ҳудудларида автомобил савдоси сезиларли даражада ошди. Жумладан, энг юқори ўсиш суръатлари Наманганда 3 баробар (+45,4 минг), Андижонда 2,5 баробар (+32,2 минг), Бухорода 2,4 баробар (+24,7 минг), Сурхондарёда 2,4 баробар (+23,9 минг) ва Фарғонада 2,4 баробар (+45,7 минг) қайд этилди.
Ўсишнинг (375 мингта) 17 фоизи республикамиздаги ишлаб чиқариш хажмларининг ўсиши (64,4 мингта), 1 фоизга яқини импортнинг ўсиши (2,6 мингта), ва қолган 82 фоизи иккиламчи бозор хажми ўсиши эвазига тўғри келади (308 мингта).
Суратда руйхатга ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони ўзгариши
Манба: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

👍4
Бирламчи бозор
Рўйхатга олинган автотранспорт воситалари умумий сонининг 24% янги транспорт воситаларидир. Бирламчи бозорда харид қилинган автомобиллар сони (маҳаллий ишлаб чиқариш – 160,3 минг, хорижий – 9,8 минг) 170 минг донани ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига (103 минг) нисбатан 1,6 баробарга (+67 минг) ўсди.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ўсиш Тошкент шаҳрида - 1,7 баробар (+18 минг), Фарғона - 1,8 баробар (+6 минг), Самарқанд - 1,6 баробар (+5,6 минг), Хоразм - 1,8 баробар (+5,6 минг), Андижон - 1,7 баробар (+4,9 минг) ва Бухоро - 1,7 баробар (+4,8 минг) вилоятларида кузатилди.
Иккиламчи бозор
2021 йилнинг биринчи ярмида иккиламчи бозорда ўртача 224 минг дона автотранспорт воситалари сотилган бўлса, жорий йил бошидан буён ушбу кўрсаткич 542 минг донани (ўсиш 308 минг) ташкил этди.
Автомобиллар савдосининг кескин ўсиши автотранспортни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим, шунингдек, олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун давлат божи тўлиқ бекор қилиниши билан боғлиқ.

👍1
6 ой давомида ўзбекистонликлар салкам 10 минг дона иномарка сотиб олишди
Жорий йилнинг I ярмида янги чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари олди-сотди шартномалари сони 9,8 мингтани ташкил қилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга ошган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, чет элда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдосининг 51 фоизга яқини Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Ҳудудлар кесимида бу кўрсаткич мос равишда Тошкент - 9%, Қашқадарё - 7%, Самарқанд - 6%, Бухоро - 5%, Навоий - 5%, Хоразм - 4% ва Андижон - 3% вилоятларида қайд этилди.

👍8