Банкир
73.6K subscribers
3.66K photos
293 videos
29 files
3.47K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Россияликларга — жисмоний шахсларга ҳам, юридик шахсларга ҳам, шу жумладан, Россия Марказий банкига евро сотиш, бериш, экспорт қилиш, алмашиш тақиқланади. Фақат чет эллик туристлар ва дипломатлар ушбу мамлакатга евро олиб кириши мумкин — Еврокомиссия
👍1
Эртадан Ўзбекистоннинг барча тижорат банклари рубль сотиб олиш ва сотиш мажбурияти билан фаолият кўрсатишга ўтади. Бу ҳақда банкир Отабек Бакиров ўз каналида ёзмоқда.

Яъни тижорат банклари айирбошлаш шохобчалари рубль сотиб олиши ва сотиши шарт.
🤔5👍1
Ўзбекистон тижорат банкларида бугун рубль курси бўйича тавсия этилган коридор:

Рубль сотиб олиш курси 97 сўм.
Рубль сотиш курси 102 сўм.

Россиядан доллар келтириб уни сўмга айлантириб, кейин доллар сотиб олинса, 1 доллар 112,78 рублга тушади.

Солиштириш учун, Москва айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 130-160 рублдан сотилмоқда.
👎6👍2
“Банкир” телеграм канали Марказий банкнинг коммуникация каналларига алоқаси йўқлигини билдирамиз.
👍9
Энг йирик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларидан бири SAP ва Oracle компаниялари Россиядаги фаолиятини тўхтатади.
👍3
📊Мосбиржада доллар нархи 110 рублгача кўтарилди (28 февралдан +40%)
Москва биржасида доллар курси ўз тарихида биринчи марта 118 рублдан ошди, евро — 125 рубль.
👍3
Россия рубли 🆚 Турк лираси

Санкциялар
🆚 президентнинг ноанъанавий иқтисодий сиёсати

Графикада миллий валюталарнинг 3 йиллик динамикаси қиёсланган: оловранг — Россия рубли; оқ — турк лираси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Охиратинг обод бўлсин»

Биржа мутахассиси Россия фонд бозорининг «ўлими» учун маъданли сувда қадаҳ кўтарди ва келгусида Қорбобо бўлиб ишлашини маълум қилди.
👍3
Марказий банк ахбороти:

Россия рубли айирбошлаш курси кескин тебранаётган ҳамда биржа ва биржадан ташқари курслар ўртасида сезиларли тафовутлар юзага келаётган пайтда Россиядаги фуқароларимизнинг ўз маблағларини эркин валютага алмаштириш жараёнида йўқотишларига олиб келмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Марказий банки томонидан:

▪️барча тижорат банкларига Россия рублидаги пул ўтказмалари бўйича айирбошлаш операцияларини узлуксиз амалга ошириш ҳамда валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туриш;

▪️банкларнинг валюта хавф-хатарларини минималлаштириш мақсадида Россия рублини сотиш ва сотиб олиш курсларини жорий халқаро котировкаларга асосан кун давомида ўзгартириб бориш юзасидан тавсиялар берилди.

Бу Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини Россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради.
👍1
❗️UzAuto Motors 3 мартдан бошлаб Chevrolet Lacetti, Cobalt, Nexia va Spark автомобиллари учун шартномаларни қайта тиклади.

Янги шартномаларда автомобилларнинг нархлари ошган.

Spark Elegant Plus - 104 млн 095 минг сўм.
Nexia 3 AT/plus - 119 млн 921 минг сўм.
Cobalt AT/plus - 125 млн 765 минг сўм.
Gentra 1-позиция - 128 млн 284 минг сўм.
Gentra 3-позиция - 153 млн 506 минг сўм.

@bankir
Россия IT-компанияларининг Украинда уруш бошлангунига қадар ва ундан бир ҳафта ўтганидан кейинги ҳолати

@bankir
Молия профессори, Чикаго университети доктори Максим Миронов:

Мендан кўпчилик санкцияларга изоҳ беришимни сўрамоқда. Қисқа айтадиган бўлсам, бу – фожеа. Россия аҳолиси, жумладан олий маълумотли одамлар ҳам уларни нима кутаётганини тушунмаётгани икки карра фожеа.

Яқин кунларда россияликларни бирламчи маҳсулотлар тақчиллиги кутмоқда. Мен импорти тақиқланган айфонларни эмас, озиқ-овқат, кийим-кечак, маиший техника ва ҳ.к.ни назарда тутяпман.

Россия – жаҳон савдосига жуда кучли боғланган. Ва энг йирик операторлар Россияга контейнер жўнатишдан бош тортмоқда. Бироқ мўъжиза рўй бериб, Россия уч баробар нархда контейнер юборувчиларни топса, бу учун қандай ҳақ тўлаймиз?

Экспорт даромадлари каррасига қисқариб кетади, негаки барча харидорлар Россия товарларини рад этишга ҳаракат қилади. Ҳатто санкцияга тушмаган нефт компаниялари ҳам ўз нефтига харидор топа олмаётганини кўряпмиз. Асосий газ экспортчиси Газпром аллақачон санкция остида, яъни у валюта даромадини қандай олиши умуман тушунарсиз.

Россия Марказий банки 650 млрд. долларлик маблағни жамғарган эди. Фақат бу заҳираларнинг ярмидан кўпи бандланган, тилла масаласи ҳам сўроқ остида. Унча-мунча банк санкция ёки катта жарималардан қўрқиб уни Россия Марказий банкидан сотиб олмайди. Кўпчилик ўтган йиллар мобайнида Россия бир талай заводларни қурган деб ўйлайди. Аммо бу автомобил, авиация, маиший техника ва ҳ.к. заводлар импорт таркибий қисмлардан фойдаланади.

Яъни яқин ойларда бизни бутун бошли соҳаларнинг тўхтаб қолиши ва бунинг оқибатидаги товарлар тақчиллиги, оммавий ишсизлик, солиқ йиғимларининг пасайиши ва бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш билан муаммолар кутмоқда.

Самолётлар ҳатто Россия ичкарисида ҳам учишдан тўхтайди. Чунки уларнинг деярли барчаси хориждан келтирилган, Ғарб эса бутловчи қисмлар етказиб беришни тўхтатди.
Масалан, бугундан АвтоВАЗ электрон таркибий қисмлар тақчиллиги туфайли 4 кунга автомобил йиғишни тўхтатмоқда.

Биз билган Интернет ҳам энди чекловларга учрайди. Аллақачон бир талай ахборот сайтлари блокланди, шу кунларда Википедияни блоклашмоқчи.

Қишлоқ хўжалигида ҳам вазият шунга яқин. Россияда импорт уруғлар улуши – 40%ни ташкил этишини биласизми?

Кимда мамлакатни тарк этиш имконияти бўлса, оммавий равишда хорижга кетишни бошлайди. Мамлакатни ёпишади.

Бу воқеаларнинг ягона ижобий томони – СССРни соғинганлар унинг барча “ажойиботлари”ни ўзида ҳис қилиш бахтига муяссар бўлади. Ва бу Хрущёв-Брежнев-Горбачёв типидаги нисбатан «ўтхўр» Иттифоқ эмас, томи кетган диктатор раҳбарлигидаги СССР бўлади.

@Bankir
👎3
Airbnb сервислари Россия ва Беларусияда ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйди. Эндиликда илова орқали хонадонларни ижарага топшириш ва олиш имконияти бўлмайди.
👍1
Тижорат банкларида долларнинг сотув курси биринчи марта 10950 сўмгача кўтарилди, рубль эса 96 сўмдан сотилмоқда, 90 сўмдан харид қилинмоқда.
АҚШ Молия вазирлиги Алишер Усмонов иштирокидаги компанияларини санкциялардан озод қилувчи лицензия чиқарди — ПРАЙМ
Ўзбекистонда "Мир" тўлов тизими карталарини қабул қилиш тўхтатилди

Россиянинг “Мир” тўлов тизими карталарини UZCARD инфратузилмаларида қабул қилиш тўхтатилганлиги маълум қилинди.

Аввалроқ “Мир” миллий тўлов карталари тизими билан халқаро пул ўтказмалари тўхтатилган эди.
👍1
Запорожьедаги АЭСга бўлган хужум ҳақидаги хабарлар фонида Биткоин нархи 40 000 $ гача тушиб кетди — Bloomberg
👍1
Россия марказий банки жисмоний шахслар учун валюта сотиб олишдаги комиссияни 30%дан 12%га туширди. Айни пайтда юридик шахсларнинг валюта хариди учун ҳам 12%лик комиссия белгилади.
Қозоғистон валюта биржасида 1 АҚШ доллари психологик марра - 500 тенгедан ўтди.
Алишер Усмоновга тегишли USM Holding «Капиталбанк» АТБ акцияларининг 61,54 фоизига биргаликда эгалик қилувчи «Телекоминвест» МЧЖ (Россия) ва «FINANCE TCI» МЧЖ (Ўзбекистон) устав капиталидаги 100 фоиз улушини сотганини маълум қилди.

Сотув битимнинг тижорий шартлари — акциялар кимга ва қандай шартларда сотилганлиги очиқланмаган.
👍1