Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Бугунги кун учун тижорат банкларида доллар курси
🗓Cана — 25.07.2022

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Трастбанк - 10960 сўм


Энг яхши сотув курси:
- Халқ банки - 10955 сўм


@bankir
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров жаҳон молия бозорида қарз олишнинг нархи қимматлашганлигини қайд этди. Агар шу кунларда Ўзбекистон суверен бонди чиқариладиган бўлса, 7%дан кам бўлмайди.
🤔14👍12👎5
Бугунги кун учун тижорат банкларида доллар курси
🗓Cана — 25.07.2022

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Трастбанк - 10960 сўм
- Asia Alliance bank - 10960 сўм


Энг яхши сотув курси:
- Халқ банки - 10955 сўм


@bankir
👍16
Қозоғистон Марказий банки асосий фоиз ставкани бугундан бошлаб 14% дан 14,5% га кўтарди. Регуляторга кўра жорий йилда инфляция ўтган йилги прогнозлардан анча юқори бўлиш кутилмоқда. Асосй ставкани ошириш бўйича Қарор инфляцион жараёнларни секинлаштириш ва барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинган.
👍13🤔4
Долларнинг расмий курси сезиларли даражада ошди. Бу сафар курс бир йўла 47,08 сўмга қимматлашган.

@bankir
👎46👍14
Марказий банк ҳукуматдан имтиёзли ва директив кредитлар ҳажмини камайтиришни сўрамоқда.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовга кўра, имтиёзли кредит портфели таркибида муаммоли кредитларнинг улуши юқори даражада қолмоқда. Июнь ойи якунлари бўйича барча кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 22,8 фоизни, имтиёзли кредитлар бўйича эса қарийб икки баравар камроқ –12 фоизни ташкил қилган.

Шунингдек, М.Нурмуратов муаммоли кредитларни (NPL) маҳаллий бюджетларнинг орттириб бажарилган қисмидан қопланиши ҳақидаги таклифни ҳам билдирган.

@bankir
👍36👎4
Савдогар банк ребрендинг ренейминг амалга оширибди.

Логотипдаги К ҳарфи нега икки хил рангда экани биз учун ҳам жавоби йўқ савол.

Ном масаласида ҳам, Банкирнинг шахсий қарашларини айтадиган бўлсак, жудаям ғалати ном. Давлат тили ўзбек тили эканига ҳам майли кўз юмдик дейлик, лекин маъноси жиҳатдан ҳам, банк гўёки бошқалар гарант бўлолмайди, биз бўламиз дегандек таассурот уйғотмоқда. Яна ким билсин.

Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

@bankir
👍31👎18
Европа иттифоқи Украинага 1 млрд.евро ажратди

Европа инвестиция банки Украинага инфраструктурани тиклаш ва кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун жами 1,59 млрд.евро ажратиш кўзда тутилган маблағнинг биринчи транши 1 млрд.еврони ажратди. Қолган 590 млн.евро кейинроқ ўтказиб берилади.

Мазкур лойиҳа энергетика, йўлларни таъмирлаш, транспорт ва таълим соҳаларини қамраб олади.
👍41👎4
Президент фармони билан Молия вазирлиги таркибида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилди.

Жамғарма ҳисобидан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.

@bankir
👍21👎2
❗️Айтишларича, август ойидан Tracker, октябрь ойидан бошлаб эса Onix автомобиллари учун шартномалар бериш бошланади.

Tracker сотиб олиш учун шартнома олганлар ўша вақтдаёқ машинага эга бўлиши мумкин бўлади. Onix учун октябрда шартнома тузганлар тахминан 2023 йилнинг январ-февраль ойларида машинани олиб кетишлари мумкин бўлади.

@bankir
👍170👎136🤔13
Долларнинг расмий курси пастлади. Бу сафар курс 6,89 сўмга арзонлашган.

@bankir
👍33👎13
Корея ҳукумати Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 21,4 млн. доллар миқдорида грант ажратади

Қайд этилишича, мазкур грант маблағлари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилади. Хусусан, Ўзбекистонда боғдорчиликнинг илғор технологиялари бўйича ўқув маркази учун 3,7 млн. доллари мамлакатимизда Кореянинг ақлли қишлоқ хўжалиги саноат технологиялари инновацион маркази ташкил этилиши учун 14 млн. доллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етиштириш маркази очиш ҳамда республикамизнинг 5 та ҳудудида ҳудудий тажриба иссиқхоналари ташкил этиш истиқболлари учун 3,7 млн. доллар йўналтирилади.

@bankir
👍20👎2
Ўзбекистонда январь-июнь ойларида 2,2 млн доллар нақд хорижий валютанинг ноқонуний айланишига чек қўйилди.

@bankir
👍27👎8
Бугунги кун учун тижорат банкларида доллар курси
🗓Cана — 27.07.2022

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Asia Alliance bank - 11000 сўм


Энг яхши сотув курси:
- Трастбанк - 11010 сўм
- Микрокредитбанк - 11010 сўм
- Ziraat Bank Uzbekistan - 11010 сўм
- Қишлоқ Қурилиш банк - 11010 сўм
- Тенгебанк - 11010 сўм
- Содеротбанк Ўзбекистон - 11010 сўм
- Tуркистонбанк - 11010 сўм


@bankir
👍18👎1
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 2,66 млн.сўмни ташкил этади

Статистика қўмитаси қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда ўтган йил учун ўртача иш ҳақи кўрсаткичларини маълум қилди. Унга кўра, 2021 йила ўртача иш ҳақи 2 млн 662 минг сўмни ташкил қилган. Бу ўша даврдаги доллар курсига ҳисобланганда 245,3 долларни ташкил қилади.

@bankir
👎37👍11
Ўртача ойлик иш ҳақи, ҳудудлар кесимида. Бу ерда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик секторидаги ойликлар қўшилмаган.

Энг юқори ўртача маош Тошкент шаҳрида 5 млн 486 минг сўм, бу борада энг паст кўрсаткич Самарқанд вилоятига тегишли — 2 млн 663 минг cўм.

@bankir
👎25👍4🤔1
Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланди.

@bankir
👍26👎1
Бугунги кун учун тижорат банкларида доллар курси
🗓Cана — 27.07.2022

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Asia Alliance bank - 11000 сўм


Энг яхши сотув курси:
- Трастбанк - 11010 сўм
- Микрокредитбанк - 11010 сўм
- Ziraat Bank Uzbekistan - 11010 сўм
- Қишлоқ Қурилиш банк - 11010 сўм
- Тенгебанк - 11010 сўм
- Содеротбанк Ўзбекистон - 11010 сўм
- Tуркистонбанк - 11010 сўм


@bankir
👍10👎1
Жаҳон банки иқтисодчилари Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон корхоналари ишига таъсирини баҳолаш мақсадида сўровнома ўтказди.

Бизнес пулс тадқиқоти икки давлат ўртасидаги зиддият Қирғизистон корхоналарининг 87 фоизи, Ўзбекистон компанияларининг 56 фоизи экспорт–импорт билан боғлиқ муаммоларга дуч келганини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки Россия Украина зиддиятлари Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни 2022 йилда 3,6 фоизгача секинлаштириши ҳақида прагноз қилганди. Инқироздан олдинги ҳисоб-китобларга кўра, 5,6 фоиз. Бироқ, банк таҳлиллари июнь ойида бу прогнозни 4,3% га яхшиланганини кўрсатган.

@bankir
👍11👎1
Долларнинг расмий курси яна пастлади. Бу сафар курс 17,77 сўмга арзонлашган.

@bankir
👎19👍15
2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 396 млн АҚШ долларига тенг бўлган 16 308 та енгил автомобиль импорт қилган.

Енгил автомобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7 мингтага ёки қарийб 2 бараварга ошган. Ўзбекистон 24 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.

6 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 7265 та;
Корея – 4510 та;
Қозоғистон – 2896 та;
Россия – 1192 та;
АҚШ – 180 та;
БАА – 84 та;
Япония – 65 та.

@bankir
👍27👎2