Бизнес учун жарима ва йиғимлар камайтирилади
Президент тадбиркорларга нисбатан қўлланилаётган жарималарни танқид қилди.
Mолиявий жарима қўллаш ваколатига эга 51 та вазирлик ва идора 2024–2026 йилларда тадбиркорларга қарийб 3 триллион сўм жарима қўллаган.
Уларга 1 ҳафта ичида бюрократия, жарималар, тўловлар ва йиғимларни қисқартириш бўйича аниқ таклифлар киритиш топширилди.
Мирзиёев тадбиркорни жазолашдан аввал унга камчиликларни бартараф этиш учун имконият бериш кераклигини таъкидлади.
@bankir

👍87🔥16🤔6👎2
Доллар кўтарилaди
23 июль куни амал қиладиган доллар курси 58-59 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 000
Asia Alliance Bank — 11 990
Asakabank — 11 985
Davrbank — 11 985
Universalbank — 11 985
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 020
Tenge Bank — 12 030
Aloqabank — 12 030
Agrobank — 12 030
Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.

👎39👍24🔥4🤔4
🚀 Uzum дунёнинг топ финтех-компаниялари рўйхатига кирди!
Uzum миллий рақамли экотизими CNBS ва Statista томонидан тайёрланган 2026 йилнинг энг яхши глобал финтех-компаниялари рейтингидан жой олди ва “Neobanking” тоифасида эътироф этилди.
Uzum’нинг дунёнинг етакчи финтеч компаниялари рўйхатига киритилиши миллионлаб фойдаланувчиларнинг компаниянинг рақамли молиявий ечимларига бўлган ишончи ортиб бораётганини акс эттиради. Ўзбекистон аҳолисининг тобора кўпроғи кундалик тўловлар, харидлар, шахсий молиясини бошқариш ва банк хизматларидан фойдаланиш учун рақамли сервисларни танламоқда.
Батафсил | Реклама

“Биз учун бу эътироф, аввало, экотизим ёндашуви ҳақиқатан ҳам миллионлаб одамларнинг одатларини ўзгартираётганини тасдиқлайди. Биз ноёб ва узлуксиз фойдаланувчи тажрибасини яратмоқдамиз: озиқ-овқатга буюртма беришдан тортиб, товар ва хизматлар учун тўлов қилишгача бўлган турли кундалик вазифаларни ҳал этишга мўлжалланган сервислар ягона экотизимга бирлаштирилган. Бу эса фойдаланувчига керакли ечимлардан осонгина фойдаланиш, бизга эса замонавий IT-ечимларни бутун мамлакат бўйлаб оммалаштириб, янги маҳсулотларни ривожлантириш имконини беради” — Жасур Жумаев, экотизим асосчиси ва бош директори.
Батафсил | Реклама
🔥23🤔13👎1
Ипотека банк ярим йилда қарийб 1,4 трлн сўм соф фойда кўрди
Банк 2026 йилнинг биринчи ярмида 1 трлн 388,7 млрд сўм соф фойда олган. Солиқлар тўлангунга қадар банкнинг фойдаси 1 трлн 575,3 млрд сўмни ташкил этган.
Ўтган йилнинг шу даврида банк 392,5 млрд сўм зарар қайд этган эди. Натижада, бир йил ичида молиявий натижа қарийб 1,8 трлн сўмга яхшиланди.
1 июль ҳолатига кўра, банк активлари 56,34 трлн сўмни; кредит ва лизинг портфели 35,05 трлн сўмни; хусусий капитал миқдори 8,58 трлн сўмни ташкил этмоқда.

👎43👍33🤔7🔥5
Банкир
Humo’га янги раҳбар тайинланди Улуғбек Баҳодиров Humo тўлов тизимининг Бошқарув раисига айланди. У бунга қадар тўлов тизимининг Кузатув кенгаши раиси эди. Баҳодировнинг ўрнига Дилшод Сарихўжаев янги Кузатув кенгаши раиси этиб тайинланди. Humo’ни март…
HUMO’га яна янги раҳбар тайинланди
HUMO Бошқарув раиси этиб беларуслик банкир Александр Сотников тайинланди.
У мазкур лавозимда 2025 йил сентябридан буён ишлаб келган Улуғбек Баҳодиров ўрнини эгаллади.
Сотников шу йил май ойида HUMO Бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланган, бироқ атиги 44 кундан сўнг лавозимидан озод этилган эди.
Эътиборлиси, HUMO хусусийлаштирилганидан кейин компанияда 1,5 йил ичида тўртинчи бор бошқарув раиси алмашмоқда.
@bankiruz

👎81🤔19👍10🔥4
Ўзбекистонда исломий банклар учун лицензиялаш қоидалари тасдиқланди
Янги тартибга кўра:
Анъанавий банк тизимидан фарқли равишда, исломий молия фоиз (риба) асосидаги кредитлашни тақиқлайди ва фойда ҳамда рискни тақсимлаш тамойилига асосланади. Янги тартиб орқали мурабаҳа, мушарака, мудараба, ижара ва истисна каби шариатга мос молиявий инструментларни таклиф қилиш имконияти яратилади.
Марказий банк режасига кўра, 2030 йилгача Ўзбекистонда 10 та исломий банк ташкил этилиши, шунингдек, 3 та давлат банкида исломий дарчалар ишга туширилиши кўзда тутилган.
Янги ҳуқуқий база нафақат маҳаллий мижозлар учун янги молиявий хизматларни яратади, балки Ўзбекистоннинг Форс кўрфази давлатлари, Малайзия ва бошқа йирик исломий молия бозорлари билан инвестициявий ҳамкорлигини ҳам кучайтириши мумкин.
@bankir
Янги тартибга кўра:
исломий банклар алоҳида лицензия асосида фаолият юритади;
амалдаги тижорат банклари исломий дарчаларни ишга тушириши мумкин;
барча исломий банк операциялари Марказий банк назорати остида бўлади ҳамда Шариат кенгашлари томонидан мониторинг қилинади.
Анъанавий банк тизимидан фарқли равишда, исломий молия фоиз (риба) асосидаги кредитлашни тақиқлайди ва фойда ҳамда рискни тақсимлаш тамойилига асосланади. Янги тартиб орқали мурабаҳа, мушарака, мудараба, ижара ва истисна каби шариатга мос молиявий инструментларни таклиф қилиш имконияти яратилади.
Марказий банк режасига кўра, 2030 йилгача Ўзбекистонда 10 та исломий банк ташкил этилиши, шунингдек, 3 та давлат банкида исломий дарчалар ишга туширилиши кўзда тутилган.
Янги ҳуқуқий база нафақат маҳаллий мижозлар учун янги молиявий хизматларни яратади, балки Ўзбекистоннинг Форс кўрфази давлатлари, Малайзия ва бошқа йирик исломий молия бозорлари билан инвестициявий ҳамкорлигини ҳам кучайтириши мумкин.
@bankir
👍74👎6🤔6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тайёр паррандачилик бизнесини сотиб олиш учун айнан ҳозир яхши имконият
Паррандачилик соҳасида янги лойиҳа бошлашни режалаштираяпсизми? Ёки мавжуд бизнесингизни янада кенгайтиришни истайсизми? Фарғона шаҳрида жойлашган, йилига 85 миллион донагача тухум ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий паррандачилик фабрикаси сотувга қўйилди. Ишлаб чиқариш жараёни Туркиянинг KUTLUSAN компанияси ускуналари асосида ташкил этилган.
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Мустақиллик МФЙ, 8 Март кўчаси, 500-уй манзилида жойлашган объект 5,6 гектар ер майдонига эга бўлиб, бино ва иншоотларнинг умумий майдони 19 865,38 кв.мни ташкил этади. Электр энергияси, табиий газ ва сув таъминоти тўлиқ мавжуд. Ҳудудда бизнесни янада кенгайтириш учун қўшимча бино ва иншоотлар ҳам бор.
💰 Бошланғич нархи 63 млрд сўмни ташкил этади. Шунингдек, объектни имтиёзли ва қулай шартлар асосида харид қилиш имконияти ҳам бор.
Агар тайёр ишлаб чиқариш қувватига эга бизнесни қидираётган бўлсангиз, ушбу имкониятни албатта кўриб чиқинг.
Батафсил маълумот ва аукционда иштирок этиш
📞 Қўшимча маълумот учун (78) 147-64-02 ёки (90) 181-01-00 рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.
Instagram | Facebook | Youtube | Реклама

👎23👍8🔥5🤔3
Доллар кўтарилaди
24 июль куни амал қиладиган доллар курси 51-52 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 050
Davrbank — 12 045
MKbank — 12 040
NBU — 12 040
Turonbank — 12 040
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Agrobank — 12 090
OFB — 12 090
Tengebank — 12 090
Infinbank — 12 100
Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.
@bankir
24 июль куни амал қиладиган доллар курси 51-52 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 050
Davrbank — 12 045
MKbank — 12 040
NBU — 12 040
Turonbank — 12 040
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Agrobank — 12 090
OFB — 12 090
Tengebank — 12 090
Infinbank — 12 100
Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.
@bankir
👎51👍33🤔2
Микрокредитбанк боғ барпо этмоқчи бўлганлар учун “BARAKALI BOG‘” кредитини таклиф қилмоқда
Дастур доирасида тадбиркорлар ва фермерларга қуйидаги шартларда кредит ажратилади:
— 14% йиллик фоиз ставкаси;
— 120 ойгача кредит муддати;
— 36 ойгача имтиёзли давр;
— 3 млн АҚШ доллари эквивалентигача молиялаштириш.
Кредит модули белгиланган ҳудудларда амалга оширилаётган мевачилик лойиҳалари учун ажратилади.
Батафсил маълумотни mkbank.uz сайти ёки 1285 қисқа рақами орқали олиш мумкин.
Реклама

🤔14👍7👎6🔥6
Ислом тараққиёт банки гуруҳи таркибига кирувчи Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ҳамкорбанк билан 100 миллион долларлик молиялаштириш битимини имзолади.
Мазкур келишув Ўзбекистон банкига ажратилган энг йирик алоҳида исломий савдо молиялаштириш битими ҳисобланади.
Маблағлар шариат тамойилларига мувофиқ савдо молиялаштириш механизмлари орқали мамлакатдаги кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Шунингдек, лойиҳа аёллар тадбиркорлиги, «яшил» молиялаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ташаббусларни ривожлантиришга хизмат қилади.

5👍30🔥11👎2🤔2
⚡️Ўзбекистон банклари ярим йилда рекорд даражада — 10,99 трлн сўм соф фойда олди:
AVO bank ярим йилликни зарар билан якунлаган ягона фаол банк бўлди, соф зарари — 7,1 млрд сўм.
@bankir
➡️ Ипотека-банк — 1,389 трлн сўм➡️ Ўзмиллийбанк — 1,214 трлн сўм➡️ Ўзсаноатқурилишбанк — 1,105 трлн сўм➡️ Ҳамкорбанк — 970 млрд сўм➡️ Капиталбанк — 834 млрд сўм➡️ Халқ банки — 651 млрд сўм➡️ Трастбанк — 504 млрд сўм➡️ Orient Finans Bank — 502 млрд сўм➡️ Ипак Йўли банки — 481 млрд сўм➡️ KDB Bank Uzbekistan — 404 млрд сўм➡️ Davr Bank — 369 млрд сўм➡️ InFinBank — 353 млрд сўм➡️ TBC Bank — 288 млрд сўм➡️ Uzum Bank — 258 млрд сўм➡️ Алоқабанк — 252 млрд сўм➡️ Asia Alliance Bank — 240 млрд сўм➡️ Бизнесни ривожлантириш банки — 209 млрд сўм➡️ Octobank — 171 млрд сўм➡️ Universal Bank — 139 млрд сўм➡️ Apexbank — 108 млрд сўм➡️ Асакабанк — 98 млрд сўм➡️ Агробанк — 96 млрд сўм➡️ Anorbank — 79 млрд сўм➡️ Микрокредитбанк — 77 млрд сўм➡️ Ziraat Bank Uzbekistan — 64 млрд сўм➡️ Hayot Bank — 41 млрд сўм➡️ Garant Bank — 29 млрд сўм➡️ Tenge Bank — 23 млрд сўм➡️ Eron Saderot Bank — 22 млрд сўм➡️ Туронбанк — 22 млрд сўм➡️ Poytaxt Bank — 6 млрд сўм➡️ MyBank — 6 млрд сўм➡️ Openbank — 1 млрд сўм
AVO bank ярим йилликни зарар билан якунлаган ягона фаол банк бўлди, соф зарари — 7,1 млрд сўм.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎40🤔32👍12🔥5
❓Ишда ўсишингизга ким xалал беряпти?
Сиз уч киши учун ишлаётган бир пайтда, кимдир ишга шунчаки қаҳва ичгани келиб-кетаётганини пайқаганмисиз? Бу ҳолат "йўловчи феномени" деб аталади.
Ишга шунчаки вақт ўтказиш учун келиб-кетадиган ходимларга қандай ёндашув керак, нега компьютер қаршисида узоқ ўтириш ҳаётингиз учун хавф туғдиради ва замонавий корпоратив муҳитда қандай омон қолиш мумкин?
Бу ҳақда @safarblog каналида ўқинг.
24/7 эмас, ақл билан ишлашни ўрганиш учун аъзо бўлинг: https://t.me/safarblog

👍17👎5🤔5
Доллар тушади
27 июль куни амал қиладиган доллар курси 81-82 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 095
NBU — 12 090
Universalbank — 12 090
BRB — 12 080
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Apexbank — 12 130
Asia Alliance Bank — 12 130
Hayotbank — 12 130
Agrobank — 12 140
Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.
@bankir
27 июль куни амал қиладиган доллар курси 81-82 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 095
NBU — 12 090
Universalbank — 12 090
BRB — 12 080
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Apexbank — 12 130
Asia Alliance Bank — 12 130
Hayotbank — 12 130
Agrobank — 12 140
Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.
@bankir
👍60👎29🤔4🔥1
Ипотека субсидияси учун қўшимча қабул очилади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, 27 июль куни соат 15:00 дан фойдаланилмай қолган ипотека субсидиялари ҳисобидан қўшимча аризалар қабул қилиниши бошланади.
Субсидия олиш учун қуйидаги тарзда ариза топшириш мумкин:
⏺ Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали
⏺ MyGov мобил иловаси
⏺ Электрон тарзда my.gov.uz портали орқали қуйидаги ҳавола орқали:
https://my.gov.uz/uz/service/325
Субсидия олиш учун:
⏺ ижтимоий баҳолашда камида 30 балл;
⏺ ижобий кредит тарихи;
⏺ ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги;
⏺ даромад белгиланган талабларга мос бўлиши керак.
Дастурда қуйидаги банклар иштирок этади:
@bankir
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, 27 июль куни соат 15:00 дан фойдаланилмай қолган ипотека субсидиялари ҳисобидан қўшимча аризалар қабул қилиниши бошланади.
Субсидия олиш учун қуйидаги тарзда ариза топшириш мумкин:
https://my.gov.uz/uz/service/325
Субсидия олиш учун:
Дастурда қуйидаги банклар иштирок этади:
Агробанк,
Алоқабанк,
Асакабанк,
Asia Alliance Bank,
БРБ,
Ҳамкорбанк,
Ипак йўли банки,
Ипотекабанк,
Микрокредитбанк,
Ориент Финанс,
Трастбанк,
Туронбанк,
Халқ банки,
Миллийбанк ва
СҚБ.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12👎7🔥2🤔2
Банкир
Ипотека субсидияси учун қўшимча қабул очилади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, 27 июль куни соат 15:00 дан фойдаланилмай қолган ипотека субсидиялари ҳисобидан қўшимча аризалар қабул қилиниши бошланади. Субсидия олиш учун қуйидаги тарзда ариза…
Ипотека субсидияси: кимларга, қанча ва қандай берилади?
27 июль куни субсидия учун ариза бериш қайта очилиши маълум қилинди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга давлат томонидан ажратиладиган субсидия ҳақида батафсилроқ гаплашамиз.
Субсидия нақд пул кўринишида фуқаронинг қўлига берилмайди — маблағ унинг номига банкда очилган ҳисобвараққа ўтказилади.
Субсидия кимларга берилади?
Субсидия олиш учун ариза берувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароси бўлиши керак. Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика ҳудудида турар жой бўлмаслиги, оиланинг даромади белгиланган чегарага мос келиши ва кредит тарихи камида битта иштирокчи банк талабларига жавоб бериши лозим.
2026 йил 24 июль ҳолатига кўра, оиланинг ўртача ойлик даромади:
— Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 3 млн 431 минг 700 сўмдан 10 млн 168 минг сўмгача;
— Тошкент шаҳрида 3 млн 431 минг 700 сўмдан 11 млн 693 минг 200 сўмгача бўлиши керак.
Бу миқдорлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлиқ. 2026 йил 1 сентябрдан МҲТЭКМ 1 млн 360 минг сўмга ошиши сабабли даромад чегаралари ҳам ўзгаради.
Талабгор ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши керак. Уй-жойи йўқлиги учун 20 балл, даромад миқдори учун 5 баллдан 10 баллгача берилиши мумкин. Шунингдек, 30 ёшга тўлмаган ёшлар, меҳнат мигрантлари, оғир ижтимоий вазиятдаги аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда айрим мутахассисларга қўшимча балл берилиши мумкин.
Қанча субсидия берилади?
Янги квартира сотиб олиш учун бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга 30 млн сўм ажратилади. Бундан ташқари, ипотека кредитининг дастлабки беш йилида банк фоизининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.
Масалан, 2026 йил 24 июль ҳолатига Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоизни ташкил этади. Агар ипотека кредити 18 фоизда берилса, дастлабки беш йилда 14 фоиздан ошган 4 фоизлик пункт қисми субсидия ҳисобидан қопланади. Асосий ставка ўзгарса, субсидия миқдори ҳам қайта ҳисобланади.
2026 йилда ипотека кредитининг энг юқори миқдори ҳудудларда 380 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 480 млн сўмгача белгиланган. Бошланғич бадал уй-жой нархининг камида 15 фоизини ташкил қилиши, унинг камида 5 фоизи фуқаронинг ўз маблағи бўлиши керак. Максимал кредит олинганда ҳудудларда фуқаро тахминан 37 млн сўм, Тошкент шаҳрида эса 54 млн сўм ўз маблағини киритади, қолган 30 млн сўмни субсидия қоплайди.
Ариза қандай топширилади?
Аризани исталган Давлат хизматлари марказида, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали топшириш мумкин. Хизмат бепул бўлиб, асосий маълумотлар давлатнинг электрон базаларидан автоматик олинади. Хизмат саҳифасида алоҳида ҳужжат талаб этилмаслиги ва ариза одатда тўрт иш кунида кўриб чиқилиши кўрсатилган.
2026 йил учун аризалар қабули 16 мартда бошланган ва 1 декабрга қадар давом этиши белгиланган. Бироқ ҳудудга ажратилган субсидиялар сони тугаса, аризалар қабули муддатидан олдин автоматик тўхтатилиши мумкин.
Ижобий хабарнома олингач, фуқаро бирламчи бозордаги янги қурилган квартирадан уй танлайди, қурувчи билан шартнома тузади ва иштирокчи банкка мурожаат қилади. Субсидия асосан тўрт ва ундан юқори қаватли янги кўп квартирали уйлардан хонадон сотиб олишга йўналтирилади.
Шуни унутмаслик керакки, субсидия ажратилгани ҳақидаги хабарнома ипотека кредити албатта берилади, дегани эмас. Банк фуқаронинг расмий даромади, кредит тарихи, қарз юки ва ойлик тўловларни амалга ошириш имкониятини алоҳида текширади.
Қачон рад этилади?
Даромад белгиланган чегарага мос келмаса, 30 балл тўпланмаса, кредит тарихи қониқарсиз бўлса, нотўғри маълумот берилса, эр ёки хотин аввал субсидиядан фойдаланган бўлса ёки ҳудуд учун ажратилган квота тугаса, ариза рад этилади. Шу сабабли ариза беришдан аввал расмий даромадлар солиқ базасида тўғри акс этгани ва кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик йўқлигини текшириш тавсия этилади.

👎19👍7🤔2🔥1
Ўзбекистоннинг айрим банклари «Золотая корона» халқаро пул ўтказмалари тизимида «олиб борилаётган техник ишлар туфайли ушбу тизим орқали пул ўтказмалари юбориш ва қабул қилиш хизматлари вақтинча мавжуд эмас»лиги маълум қилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича бу, Европа Иттифоқининг Россияга қарши кенг кўламли 21-санкциялар пакети кучга кириши ортидан содир бўлмоқда. Санкциялар сабаб «Золотая корона» пул ўтказмалари тизими бир қатор давлатларга, жумладан, Грузия, Қозоғистон ва Арманистонга пул юбориш ва қабул қилиш имкониятини тўхтатиб қўйган.

🤔18👍9👎5