Банкир
73.5K subscribers
3.66K photos
293 videos
29 files
3.47K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Рубль курсининг кескин қулаши ортидан «АвтоВАЗ» концерни 1 мартдан бошлаб Lada автомобиллари нархини ўртача 15% га оширди. Бу эса ҳозирги курс бўйича камида 1970 долларга ошган дегани.
👍1
Владимир Путиннинг фармони билан 2 мартдан Россиядан 10 минг доллардан ортиқ валюта олиб чиқиб кетиш тақиқланди — фармон
Apple Россия фуқаролари учун Apple Store орқали iPhone, iPad сингари барча қурилмаларини сотишни тўхтатди — компания
Маълум қилинишича, UzAuto Motors да бир киши йилига 200талаб автомобиль сотиб олиш ҳолатлари учрайди. Яъни бир киши бир йилда 200та машина сотиб олиш учун шартнома олади.

Айни кунларда UzAuto Motors шу каби «перекупщик»ларга қарши курашиш мақсадида, уларнинг машиналар навбатини автоматик тарзда энг охирига ўтказиб юбориши тизимини жорий қилишни бошлади.
👎3👍1🤔1
Сбербанк Европа бозоридан кетиш тўғрисида қарор қабул қилди.
🤔4👍1
❗️Шавкат Мирзиёев Украинадаги уруш фонида молия тизимининг барқарорлиги, корхоналарнинг узлуксиз ишлаши ва режалаштирилган инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш топшириғини берди.
👍1
Москва валюта биржаси эрталабки сессиясида 1 доллар 105 рублдан ошди. Евро 119 рубль.
👍3
Qishloqqurilishbank бўлимининг собиқ бошлиғи 480 млн сўмдан ортиқ пулни ўзлаштирди. У 33 та фуқароларнинг кредитларини сохта ҳужжатлар бўйича ўз номига расмийлаштирган.
🤔6👍1
Европа Иттифоқи Россиянинг ВТБ, «Россия», «Открытие», Новикомбанк, Промсвязьбанк, Совкомбанк, ВЭБ.РФ банкларини SWIFT тизимидан узди.
👍1
Россияликларга — жисмоний шахсларга ҳам, юридик шахсларга ҳам, шу жумладан, Россия Марказий банкига евро сотиш, бериш, экспорт қилиш, алмашиш тақиқланади. Фақат чет эллик туристлар ва дипломатлар ушбу мамлакатга евро олиб кириши мумкин — Еврокомиссия
👍1
Эртадан Ўзбекистоннинг барча тижорат банклари рубль сотиб олиш ва сотиш мажбурияти билан фаолият кўрсатишга ўтади. Бу ҳақда банкир Отабек Бакиров ўз каналида ёзмоқда.

Яъни тижорат банклари айирбошлаш шохобчалари рубль сотиб олиши ва сотиши шарт.
🤔5👍1
Ўзбекистон тижорат банкларида бугун рубль курси бўйича тавсия этилган коридор:

Рубль сотиб олиш курси 97 сўм.
Рубль сотиш курси 102 сўм.

Россиядан доллар келтириб уни сўмга айлантириб, кейин доллар сотиб олинса, 1 доллар 112,78 рублга тушади.

Солиштириш учун, Москва айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 130-160 рублдан сотилмоқда.
👎6👍2
“Банкир” телеграм канали Марказий банкнинг коммуникация каналларига алоқаси йўқлигини билдирамиз.
👍9
Энг йирик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларидан бири SAP ва Oracle компаниялари Россиядаги фаолиятини тўхтатади.
👍3
📊Мосбиржада доллар нархи 110 рублгача кўтарилди (28 февралдан +40%)
Москва биржасида доллар курси ўз тарихида биринчи марта 118 рублдан ошди, евро — 125 рубль.
👍3
Россия рубли 🆚 Турк лираси

Санкциялар
🆚 президентнинг ноанъанавий иқтисодий сиёсати

Графикада миллий валюталарнинг 3 йиллик динамикаси қиёсланган: оловранг — Россия рубли; оқ — турк лираси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Охиратинг обод бўлсин»

Биржа мутахассиси Россия фонд бозорининг «ўлими» учун маъданли сувда қадаҳ кўтарди ва келгусида Қорбобо бўлиб ишлашини маълум қилди.
👍3
Марказий банк ахбороти:

Россия рубли айирбошлаш курси кескин тебранаётган ҳамда биржа ва биржадан ташқари курслар ўртасида сезиларли тафовутлар юзага келаётган пайтда Россиядаги фуқароларимизнинг ўз маблағларини эркин валютага алмаштириш жараёнида йўқотишларига олиб келмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Марказий банки томонидан:

▪️барча тижорат банкларига Россия рублидаги пул ўтказмалари бўйича айирбошлаш операцияларини узлуксиз амалга ошириш ҳамда валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туриш;

▪️банкларнинг валюта хавф-хатарларини минималлаштириш мақсадида Россия рублини сотиш ва сотиб олиш курсларини жорий халқаро котировкаларга асосан кун давомида ўзгартириб бориш юзасидан тавсиялар берилди.

Бу Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини Россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради.
👍1