Банкир
70.9K subscribers
3.83K photos
310 videos
34 files
3.65K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушди

6 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 175,53 сўмдан (-4,28 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍50👎17🔥5🤔5
HUMO тўлов тизими Қозоғистонда тўловлар қабул қилишни кенгайтиради

Halyk Bank ва унинг Ўзбекистондаги Tenge Bank шуъба банки, HUMO миллий тўлов тизими билан биргаликда, HUMO карталари соҳибларига Қозоғистонда Halyk Bank POS-терминаллари орқали харидлар ва хизматлар учун тўлов қилиш имконини берувчи сервисни ишга туширди.

Эндиликда Ўзбекистон аҳолиси Қозоғистоннинг энг йирик POS-тармоғида валюта айирбошламай ва нақд маблағ ечиб олмай, HUMO карталари билан тўлов қилишлари мумкин. Тўлов ўзбек сўмида, автоматик конвертация билан амалга ошади, транзакция эса реал вақт режимида қайта ишланади. Ҳам жисмоний, ҳам рақамли карталар билан, жумладан NFC орқали тўлаш имкони мавжуд.

Сервиснинг ишга туширилиши Қозоғистонга иш, сайёҳлик ёки шахсий сафарларни амалга оширувчи Ўзбекистон фуқаролари учун ҳисоб-китобларни соддалаштиради, шунингдек нақдсиз тўловни қабул қилувчи бизнес учун янги имкониятларни очади.

Halyk Bank – ривожланган POS-терминаллар ва рақамли сервислар тармоғига эга Қозоғистоннинг энг йирик универсал банки.

Tenge Bank – Halyk’нинг Ўзбекистондаги шуъба банки, икки мамлакат тўлов ечимларининг технологик интеграциясини таъминлади.

Реклама
👍46👎9🔥4🤔1
Январда йиллик инфляция тезлашган

2026 йилнинг дастлабки ойида ойлик инфляция 0,6 фоизни ташкил қилди.

Йиллик инфляция эса аввалги ойдаги 7,2 фоиздан 7,3 фоизга кўтарилди.

Ой давпмида помидор (12,1 фоиз) ва қовоқ (11,7 фоиз) сезиларли қимматлаган бўлса, бодринг (-13,8 фоиз) кескин арзонлади.

Поезд қатновлари нархи 14 фоизга кескин ошиб, энг юқори ўсиш кўрсатган хизмат бўлди.

Бензин нархлари 0,5 фоизга пасайган бўлса, пропан нархи 1,9 фоизга ошди. Метан нархи деярли ўзгармади.

@bankir
👎30🤔15
Доллар кўтарилади

10 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 130
Agrobank — 12 125

Asia Alliance Bank — 12 125
Garantbank — 12 125


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 170
Hayotbank — 12 180
Turonbank — 12 180
Octobank — 12 180

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎44👍34🤔10
KFC Evos’ни қувиб ўтди

2025 йилда KFC ресторанлари Evos’ни ортда қолдириб, 1 трлн сўмдан ошиқ даромад қилган Ўзбекистондаги илк фаст-фуд тармоғига айланди.

Йил давомида KFC даромади 36 фоизга ошиб, 1,06 трлн сўмга етган. Evos даромади эса 3 фоизга пасайиб, 835,4 млрд сўмни ташкил қилди.

iHamkor.uz маълумотларига кўра, соф фойда бўйича ҳам KFC Evos’ни ортда қолдирган:

2024 йил
KFC — 62,1 млрд
Evos — 74,1 млрд

2025 йил
KFC — 100,4 млрд (+61,7 фоиз)
Evos — 58,6 млрд (-20,9 фоиз)

Демак, 2025 йилда KFC Ўзбекистондаги 15 та банкдан кўпроқ фойда олган.

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, ойлик савдо бўйича KFC Evos’дан 2025 йил ноябрида ўтиб кетган. Шундан бери фарқ катталашиб бормоқда.

@Beshtorr маълум қилишича, Ўзбекистондаги битта KFC рестораннинг ўртача тушуми дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

📷: Beshtor

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85👎66🔥13🤔13
Доллар кўтарилди

10 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 191,25 сўмдан (+15,72 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍45👎37🔥3
UZCARD POS-терминалларидан пулни ҳисобингизга бир зумда олинг

InfinBANK UZCARD тўлов тизими билан ҳамкорликда тадбиркорларга тўловлар қабул қилишдан сўнг дарҳол тушум билан ишлаш имконини берувчи ечимни таклиф қилади.

Карталар билан тўлов амалга оширилгандан сўнг пул тадбиркорга 1 дақиқа ичида етиб боради. Сервис кечаю кундуз (24/7) ишлайди ва дам олиш ҳамда байрам кунларида ҳам фаол.

InfinBANK UZCARD POS-терминалларини бир иш куни ичида улайди. Мутахассислар тадбиркорни барча босқичларда қўллаб-қувватлайди.

Батафсил

Реклама
👍23🤔10🔥6
❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

8 март байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади. Аммо бу вақт ичида ҳам банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

— Agrobank
— Milliy bank
— Tenge bank
— Hamkor bank
— Anor bank
— Garant bank
— Hayot bank
— Asakabank
— Universal bank
— SQB
— Trastbank
— Orient Finance bank
— Ipoteka bank
— Saderatbank
— Infin bank
— Asia Alliance bank
— Kapital bank
— BRB
— MKBank
— Ipak yo‘li banki

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23🔥7🤔5👎1
Барча опа-сингилларимизни байрам билан табриклаймиз. Сизларга улкан муваффақиятлар, чиройли умр ва тугамас бахт тилаймиз. Меҳрингиз дунёни иситишдан тўхтамасин.

Аёллар — инсониятнинг мафтункорлиги. Байрамингиз билан!

@bankir
👍33🔥13👎1
Захиралар 77 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари феврал ойида илк марта 77,1 млрд долларга етди.

Бунда захираларнинг олтин қисми 2,7 млрд долларга кўпайиб, 66,7 млрд долларга етган бўлса, валюта қисми 685,9 млн долларга камайиб, 7,3 млрд долларга тушди.

Қимматли қогўзлар миқдори деярли ўзгармасдан, 1,5 млрд доллар атрофида бўлиб турибди.

Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 407 тоннагача кўтарилиб, 2022 йилдаги рекорд даражани янгилаган.

Ой давомида олтин нархининг 5063 доллардан 5174 долларгача ошиши Ўзбекистон захираларига +1,4 млрд доллар кўринишида таъсир қилган.

@bankir
👍61👎19🤔7
Доллар тушади

11 март куни амал қиладиган доллар курси 🔽30-31 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank
12 170
Garantbank — 12 150
BRB — 12 150
Asia Alliance Bank — 12 145

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 195
Hayotbank — 12 200
MKBank — 12 200
Davrbank — 12 200

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64👎20🔥5🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Changan автомобиллари билан яқиндан танишмоқчимисиз?

Сизни расмий дилерлик марказларимизда
мутлақо бепул тест-драйвга таклиф этамиз.

Ҳаммаси жуда оддий: дилерлик марказига келасиз → тест-драйвдан ўтасиз → компания эса ҳар бир иштирокчи номидан хайрия ишларига маблағ йўналтиради.

Сиз шунчаки автомобил билан танишасиз, биз эса биргаликда хайрли ишни амалга оширамиз ва кўмакка муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаймиз! 💚

Сизнинг йўлингиз эзгуликдан бошланади!

📲 Барча тафсилотларни ҳозироқ билиб олинг:
+998 (77)-208-88-55
🌐 changan.uz

Реклама
👍10🤔5🔥3
Банклардаги ипотека кредитлар фоизи

ИҚМК мамлакат банкларидаги ипотека кредитлари фоизи ҳақида маълумот бериб келмоқда. (10 март ҳолатига кўра)

Бирламчи ва иккиламчи уй-жой кредитлари:
Фоиз ставкалари: 0 фоиздан 32 фоизгача
Энг юқори кредит миқдори: 3,4 млрд сўмгача

Яшил таъмир ва таъмир кредитлари:
Фоиз ставкалари: 18 фоиздан 32 фоизгача
Энг юқори кредит миқдори: 1,4 млрд сўмгача

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥12👎11👍7🤔5
Доллар тушди

11 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 158,13 сўмдан (-33,12 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍65🤔35👎30
🌿Хусусий болалар боғчаси
🔐24/7 қўриқлаш хизмати
🌳Эко ҳудуд
🎠Болалар ўйингоҳи
💪Спорт майдончаси

Ҳаммаси битта лойиҳада режалаштирилган.

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган Muhabbat Shahri лойиҳасидан 1 хонали хонадонларни ойлик тўловини 4,7 млн сўмдан бошлаб харид қилинг.

Лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот ушбу ҳаволада.

📞 712007400 | Telegram

Реклама
👍12👎5🤔5🔥4
2026 йил 1 апрелдан тўлиқ нақдсиз шаклда амалга ошириладиган тўловлар:

давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;

алкогол ва тамаки маҳсулотлари савдоси;

Ёқилғи қуйиш ва электромобилларни зарядлаш хизматлари;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари 25 млн сўмдан ортиқ товар ва хизматлар савдоси;

Кўчмас мулк ва 10 йилгача бўлган М, Н, О, Г тоифадаги транспорт воситалари савдоси.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎59👍21🔥11🤔3
HUMO ва AloqaBank интеграцияси: Zoomrad иловасида Alipay+ орқали QR-тўлов

AloqaBank’нинг Zoomrad мобил иловаси фойдаланувчилари эндиликда HUMO билан интеграция туфайли Alipay+ платформаси орқали Хитойда ва дунёнинг яна 50 дан ортиқ мамлакатларида QR-код орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Энди карта бериб туриш ёки қурилмаларга карта маълумотларини киритиш шарт эмас — барча операциялар смартфонингизда бажарилади.

Тўлов бир неча сонияни олади:
1. Zoomrad иловасини очинг.
2. «Alipay+ орқали тўлов» баннерига босинг.
3. Сотувчининг QR-кодини сканер қилинг ёки ўзингизнинг QR-кодингизни кўрсатинг.

Маблағлар боғланган HUMO картасидан ечилади ва автоматик равишда маҳаллий валютага конвертация қилинади.

Alipay+ билан интеграция HUMO экотизимининг халқаро имкониятларини кенгайтиради, хорижда харид қилиш эса уйдагидек оддий ва қулай бўлади.

Реклама
👍28🤔6🔥5
Доллар тушади

12 март куни амал қиладиган доллар курси 🔽21-22 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

MKBank — 12 130
Octobank — 12 110
BRB — 12 110
Agrobank — 12 110


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 160
Aloqabank — 12 160
Hayotbank — 12 160
Davrbank — 12 160

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75👎25🔥6🤔6
Қозоғистонда расмий миллардерлар кўпаймоқда

Forbes 2026 йилнинг энг бой одамлари рўйхатини тақдим қилди. Унда Илон Маскнинг бойлиги 839 млрд долларга етиб, етакчиликни мустаҳкамлади.

ТОП 10 бой инсондан 8 таси АҚШлик миллиардерлар ҳисобланади. Рўйхатни технология соҳаси вакиллари бошқармоқда.

Бу сафарги Forbes рўйхатида қўшни Қозоғистонда 8 та миллардер ўрин олди. Нурлан Смагулов ва Айдин Раҳимбаев янги миллиардерлар сифатида қайд этилган.

Раҳимбаев Қозоғистондаги Bi Group’га эгалик қилади. Бу компания Тошкентда ҳам бир нечта лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Динара Кулибаева Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбаевнинг қизи бўлиб, эри Тимур Кулибаев билан бирга Halyk Bank’нинг асосий акциядори ҳисобланади.

Қозоғистоннинг энг бой одами Вячеслав Ким бўлиб, у Kaspi финтех компаниясига раислик қилади.

2025 йилда Ўзбекистон номидан Forbes рўйхатига биринчи бўлиб Алишер Усмонов киритилган эди. Ўшанда унинг бойлиги 16,7 млрд доллар эди.

Янги рўйхатда Усмонов 14,5 млрд доллар билан Россия номидан кўрсатилган.

@bankir
👍61🤔15👎7🔥3