P2P ўтказмаларида “ўтказма мақсади”ни танлаш мажбурий қилиб белгиланмоқда
Регулятор банклар ва тўлов ташкилотларига эндиликда мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда "ўтказма мақсадини кўрсатиш" бўйича кўрсатма жўнатган.
Фойдаланувчи ўтказмани амалга оширганида мажбурий равишда ўтказма мақсадини танлаши керак бўлади.
Ҳозирча айрим иловаларда бу талаб ишга туширилган, айримларида эса йўқ. Тез орада барча иловаларда бу талаб ишга тушади, сабаби регулятор ушбу ишлар амалга оширилмаган тақдирда чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирган.
Жўнатилган кўрсатмада "Мақсадлар" 16 турга ажратилган.
@bankir

👎223🤔19👍17🔥5
Бугун олтин қуймалари нархи 2,5 фоизга ошиб, 1 гр учун 2 млн 173 минг сўмгача чиқди. 100 гр қуйма 217,3 млн сўмда сотилмоқда.
Натижада 29 январдаги энг юқори кўрсаткич янгиланди. Ўшанда олтиннинг глобал нархи ҳам тарихий рекорд ўрнатганди
Банкларда ҳам олтин қуймалари сони анча кам қолган. Ҳозирда Тошкент бўйлаб фақат “Халқ Банки”нинг Яккасарой филиалида олтин қуймаларини етарлича топиш мумкин.
Бир неча ҳафта аввал пойтахтдаги кўплаб банкларда олтин қуймаларини топиш мумкин эди.
Қуймалар деярли қолмаганини аҳолининг олтинга бўлган талаби қанчалик юқори бўлаётганини кўрсатади.
Жаҳонда олтин нархи ҳозирча рекордни янгилагани йўқ. Аксинча, кечадан бери нарх 5 400 доллар атрофидан 5 300 доллар атрофига тушди.
Бироқ, Эрондаги вазият кескинлашишда давом этса, нарх тез орада тарихий рекорд кўрсаткичларга чиқиши мумкин.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔21👎15🔥10👍5
Банкларда ҳар бир ходимга тўғри келадиган фойда қанча?
2025 йилда Ўзбекистон банкларида битта ходимга тўғри келадиган соф фойда кўрсаткичи, ТОП 10
1. КДБ Банк — 2,6 млрд сўм
2. Ориент Финанс Банк — 1,1 млрд сўм
3. Содератбанк — 1 млрд сўм
4. Asia Alliance Bank — 512 млн сўм
5. Оcтобанк — 447 млн сўм
6. Капиталбанк — 443 млн сўм
7. СҚБ — 417 млн сўм
8. Давр банк — 403 млн сўм
9. Ҳамкорбанк — 392 млн сўм
10. Трастбанк — 381 млн сўм
Рўйхатда давлат банкларидан фақат “СҚБ” жой олди. Банк 2026 йилда Миллий инвестиция жамғармаси орқали IPO’га чиқарилади.

👍66👎18🔥9🤔8
Маркетолог ва SMM’чиларга бу оғриқ жуда таниш
Телеграм канал танлашга кетган соатлар, зерикарли Excel жадваллари, ўнлаб чатлар, кечиккан постлар ва тун ярмида йиғилган ҳисоботлар...
Ўринли савол: бунча оворагарчиликдан кейин росмана натижа бўлдими ўзи?
Агар сиз мунтазам равишда блогерлар билан ишласангиз, ёндашувни ўзгартириш вақти келди.
Blogix — Ўзбекистондаги инновацион реклама платформаси. Бу ерда ҳаммаси осон: блогерни танлайсиз, бюджетни шакллантирасиз ва кампанияни ишга туширасиз. Тамом.
Энг муҳими — Telegram, Instagram ва YouTube блогерлари бўйича кампанияни бир ернинг ўзида тузасиз. Турли сервисларга кириб-чиқиш, менежерлар ва админлар ўртасида сарсон бўлиш шарт эмас.
Сиз ғояни яратинг, стратегияни тузинг. Қолган барча техник ва оператив ишларни Blogix’га қўйиб беринг.
❗️Эҳтиёт бўлинг, платформани бир марта синаб кўрсангиз, қўлбола режимга қайтишни истамай қоласиз.
Батафсил: 🔗 blogix.uz

🔥11👍5🤔2👎1
Доллар тушади
5 март куни амал қиладиган доллар курси🔽 29-30 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
MKBank — 12 170
NBU — 12 160
Agrobank — 12 160
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 200
Asakabank — 12 200
Aloqabank — 12 210
Davrbank — 12 210
@bankir
5 март куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
MKBank — 12 170
NBU — 12 160
Agrobank — 12 160
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 200
Asakabank — 12 200
Aloqabank — 12 210
Davrbank — 12 210
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍66👎25🤔10
Олтин янада қимматлайдими?
2025 йил давомида Ўзбекистон рекорд даражада — 9,9 млрд долларлик олтин экспорт қилганди.
Январь ойида эса мамлакат олтин сотувини амалга оширмагани маълум бўлди. Бунга Bloomberg ҳам эътибор қаратди.
Йилнинг биринчи ойида олтин сотмаслик табиий ҳолга айланиб бормоқда. Кетма-кет учинчи йил сотув бўлмаяпти.
Қизиғи, Жаҳон олтин кенгаши маълумотлари бўйича январда Ўзбекистон Марказий банки олтиннинг энг йирик харидорига айланган — 9 тонна.
Ўзбекистон олтин нархлари тарихий рекордни янгилаган, кескин ўсган ойда сотиш ўрнига, асосий харидор сифатида намоён бўлган. Одатда, тескариси бўларди.
Афтидан, Марказий банк геосиёсий муаммоларга анча жиддий қараб, олтин нархи келажакда бундан ҳам ошиши мумкинлигига ишонмоқда.

Bloomberg.com
Top Gold Miner Uzbekistan Extends Export Halt Amid Record Prices
Uzbekistan, one of the world’s largest gold producers, has taken to hoarding its output of the yellow metal as prices hit records amid global geopolitical turmoil.
👍25🤔11👎9🔥3
Ҳукумат қарори (88-сон, 02.03.2026) билан QS ва THE рейтингида ТОП 300 ликка кирган университетда ўқишни хоҳлаган ёшлар (≤30 ёшгача) ва педагогларга таълим кредити ажратилади.
Кредитдан бакалавриат ҳамда магистратура дастурларида таълим олиш учун фойдаланиш мумкин бўлади.
Бунда асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Зарур ҳужжатлар:
⏺ ариза;⏺ шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;⏺ таклифнома-хат (1-курслар учун);⏺ академик ўзлаштириш натижалари (2-курсдан бошлаб);⏺ тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича шартнома ҳамда олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари кўрсатилган инвойс;⏺ биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари юзасидан маълумот;⏺ меҳнат дафтарчасидан кўчирма (30 ёшдан ошган педагоглар учун).
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36👎7🔥3🤔3
HUMO Туркия бозорига чиқмоқда: BKM TROY тўлов тизими билан меморандум имзоланди
HUMO миллий тўлов тизими ва Туркиянинг BKM TROY тўлов тизими ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ҳужжат икки мамлакат тўлов инфратузилмаларини интеграция қилишни назарда тутади.
Лойиҳа техник жиҳатдан амалга оширилгандан сўнг HUMO карталари эгалари Туркияда товар ва хизматлар учун одатий тарзда – ўз картаси орқали TROY POS-терминаллар тармоғида автоматик валюта конвертацияси билан тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади.
TROY – 2016 йилда Банклараро карточка маркази (BKM) томонидан ишга туширилган Туркиянинг миллий карточка тўлов тизими. Бугунги кунда у бутун мамлакат бўйлаб қамровни таъминлайди ва нақд пулсиз тўловлар бозорининг тахминан 20 фоизини эгаллайди.
Интеграциянинг техник ишга туширилиши барча зарур тартиб-таомиллар якунлангандан сўнг 2026 йилга мўлжалланган.
Реклама

👍31🔥3🤔3👎1
Банк автокредитлари фоизи рекорд даражада пасайди
Ўзбекистон банкларида автокредитларнинг ўртача фоизи 22,5 фоизгача (-0,4 фоиз) пасайди. Бу маълумотларни эълон қилиш бошлангандан бери рекорд даражада паст кўрсаткич.
Бунга банклар автомобил ишлаб чиқарувчилари билан паст фоизли шартномалар таклифини кўпайтиргани сабаб бўлган. Автокредитлар фоизи ўртача 16,9—27,9 фоиз оралиғида бўлмоқда.
Микроқарзларнинг ўртача фоизи бу ҳафта 0,3 фоизга ўсиб, 29,6 фоизга етди. Фоизлар оралиғи 22,4—42,7 фоизда бўлиб турибди.

👎85👍19🤔10
Доллар тушади
6 март куни амал қиладиган доллар курси🔽 4-5 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 135
NBU — 12 130
BRB — 12 130
Agrobank — 12 130
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 180
Aloqabank — 12 180
Anorbank — 12 180
Davrbank — 12 180
@bankir
6 март куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 135
NBU — 12 130
BRB — 12 130
Agrobank — 12 130
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 180
Aloqabank — 12 180
Anorbank — 12 180
Davrbank — 12 180
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61👎30🤔3🔥2
Ўтган ойдаги рўйхатдан Chakanapay чиқиб кетди. Илова бир неча ҳафтадан бери ишламаяпти.
TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.
Uzum Bank эса Uzum картаси орқали 100 млн сўмгача комиссиясиз пул ўтказишни таклиф қиляпти.
Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.
Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.
Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33👎5🔥5🤔3
InfinBANKда HUMO терминалларини уланг ва 1 дақиқада ҳисобингизни тўлдиринг
InfinBANK мижозларга хизмат кўрсатишда янги босқични бошламоқда: тўлов амалга оширилганидан сўнг пул маблағлари 60 сония ичида ҳисобга тушади.
InfinBANK мутахассислари замонавий HUMO терминалларини бир иш куни ичида улаб беради ва ариза топширишдан тортиб ишга туширишгача бўлган барча жараёнда ҳамроҳлик қилади.
Бу бизнесга нима беради?
📍 сотувлар кечиктирилмайди;
📍 таъминотчилар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш;
📍 кассавий узилишлар йўқ;
📍 пул оқимини реал вақт режимида бошқариш.
Терминал орқали тушган пуллар тўлов амалга оширилгандан кейин деярли дарҳол фойдаланиш учун мавжуд бўлади.

👍19👎3🔥2🤔1
Банкир
P2P ўтказмаларида “ўтказма мақсади”ни танлаш мажбурий қилиб белгиланмоқда Регулятор банклар ва тўлов ташкилотларига эндиликда мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда "ўтказма мақсадини кўрсатиш" бўйича кўрсатма жўнатган. Фойдаланувчи ўтказмани…
P2P ўтказмаларида “ўтказма мақсади”ни танлаш ихтиёрий бўлади — Марказий банк
Марказий банк қилинаётган ўзгаришлар онлайн платформалар ўртасида рақобатни ривожлантириши, нақдсиз ҳисоб-китоблар кўламини кенгайтириши ва фойдаланувчиларга қулайлик тақдим қилишига ишонмоқда.
@bankir
Банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловаларда P2P ўтказмаларида операция мақсадини кўрсатиш функциясини ўз ички сиёсатлари ва техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ихтиёрий тартибда, яъни янги параметрлар билан кенгайтириб ёки таклиф этилганларини камайтириб жорий этишлари мумкин, — дейилади регулятор хабарида.
Марказий банк қилинаётган ўзгаришлар онлайн платформалар ўртасида рақобатни ривожлантириши, нақдсиз ҳисоб-китоблар кўламини кенгайтириши ва фойдаланувчиларга қулайлик тақдим қилишига ишонмоқда.
@bankir
👎70👍15🤔9🔥4
Камбағаллик чегараси — 715 минг сўм
Ўзбекистонда 2026 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига бир ой учун 715 минг сўм қилиб белгиланди.
Дунё бўйича минимал истеъмол харажатлари миқдоридан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланилади.
Бу чегара Ўзбекистонда сўнгги йилларда қуйидагича бўлди:
⏺ 2021 йил — 440 минг сўм;
⏺ 2022 йил — 498 минг сўм;
⏺ 2023 йил — 569 минг сўм;
⏺ 2024 йил — 648 минг сўм;
⏺ 2025 йил — 669 минг сўм
Камбағаллик чегараси аҳолининг камбағал қатламини аниқлаб уларга моддий ёрдам бериш учун керак.
Шундай қилиб, 2026 йил расмий равишда бир ойда 715 минг сўмдан камроқ сарфлаган ўзбекистонликлар камбағал ҳисобланади. Бу кунига 24 минг атрофида тўғри келади.
@bankir
Ўзбекистонда 2026 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига бир ой учун 715 минг сўм қилиб белгиланди.
Дунё бўйича минимал истеъмол харажатлари миқдоридан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланилади.
Бу чегара Ўзбекистонда сўнгги йилларда қуйидагича бўлди:
Камбағаллик чегараси аҳолининг камбағал қатламини аниқлаб уларга моддий ёрдам бериш учун керак.
Шундай қилиб, 2026 йил расмий равишда бир ойда 715 минг сўмдан камроқ сарфлаган ўзбекистонликлар камбағал ҳисобланади. Бу кунига 24 минг атрофида тўғри келади.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎134🤔21🔥6👍5
HUMO тўлов тизими Қозоғистонда тўловлар қабул қилишни кенгайтиради
Halyk Bank ва унинг Ўзбекистондаги Tenge Bank шуъба банки, HUMO миллий тўлов тизими билан биргаликда, HUMO карталари соҳибларига Қозоғистонда Halyk Bank POS-терминаллари орқали харидлар ва хизматлар учун тўлов қилиш имконини берувчи сервисни ишга туширди.
Эндиликда Ўзбекистон аҳолиси Қозоғистоннинг энг йирик POS-тармоғида валюта айирбошламай ва нақд маблағ ечиб олмай, HUMO карталари билан тўлов қилишлари мумкин. Тўлов ўзбек сўмида, автоматик конвертация билан амалга ошади, транзакция эса реал вақт режимида қайта ишланади. Ҳам жисмоний, ҳам рақамли карталар билан, жумладан NFC орқали тўлаш имкони мавжуд.
Сервиснинг ишга туширилиши Қозоғистонга иш, сайёҳлик ёки шахсий сафарларни амалга оширувчи Ўзбекистон фуқаролари учун ҳисоб-китобларни соддалаштиради, шунингдек нақдсиз тўловни қабул қилувчи бизнес учун янги имкониятларни очади.
Halyk Bank – ривожланган POS-терминаллар ва рақамли сервислар тармоғига эга Қозоғистоннинг энг йирик универсал банки.
Tenge Bank – Halyk’нинг Ўзбекистондаги шуъба банки, икки мамлакат тўлов ечимларининг технологик интеграциясини таъминлади.

👍46👎9🔥4🤔1
Январда йиллик инфляция тезлашган
2026 йилнинг дастлабки ойида ойлик инфляция 0,6 фоизни ташкил қилди.
Йиллик инфляция эса аввалги ойдаги 7,2 фоиздан 7,3 фоизга кўтарилди.
Ой давпмида помидор (12,1 фоиз) ва қовоқ (11,7 фоиз) сезиларли қимматлаган бўлса, бодринг (-13,8 фоиз) кескин арзонлади.
Поезд қатновлари нархи 14 фоизга кескин ошиб, энг юқори ўсиш кўрсатган хизмат бўлди.
Бензин нархлари 0,5 фоизга пасайган бўлса, пропан нархи 1,9 фоизга ошди. Метан нархи деярли ўзгармади.

👎30🤔15