Банкир
70.9K subscribers
3.84K photos
310 videos
34 files
3.65K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
❗️27 февраль — ойнинг охирги расмий иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49👎14🔥11🤔6
Телеграмдаги ҳамма каналларга аъзо бўлиб ташлагансиз. Кўпинча ўзингиз ҳам қайси каналга нега қўшилганингизни билмайсиз.

Биз сиз учун шовқинли ва кераксиз информациядан холи, ҳақиқатан ўқишга арзийдиган каналлар рўйхатини шакллантирдик.

Фақат ўта муҳим, пичоққа илинадиган гапларни кузатиб бориш учун фолдерни ўзингизга қўшиб олишингиз кифоя 👇

https://t.me/addlist/lip36r8DFmVkNmQ6
👎41👍9🤔3🔥2
Доллар кўтарилади

3 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼17-20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 160
Asakabank — 12 150
Asia Alliance Bank — 12 140
Ipoteka bank — 12 130


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 175
Kapitalbank — 12 175
Octobank — 12 180
SQB — 12 180

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎50👍39🤔3🔥2
Олтин нархи ўсди, ҳозирча рекорд эмас

Марказий банк душанба куни учун олтин қуймалари нархини эълон қилди.

Яқин шарқдаги нотинчликлар ва Эрон олий раҳнамосининг ўлдирилиши фонида 100 гр олтин қуйма нархи 211,9 млн сўмга чиқди.

Қуймалар тарихда фақат 2026 йилнинг 29 ва 30 январь кунлари ҳозиргидан қиммат бўлган.

Жаҳонда ҳам олтин нархи унция учун 5 380 доллардан ошди. Бироқ, 5 600 долларлик рекорд ҳозирча янгиланмади.

Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин — cbu.uz/oz/banknotes-coins/gold-bars/balance/. Тошкент шаҳар бўйлаб аксарият банкларда олтин қуймалари деярли қолмаган.

Фақатгина, “Халқ банки”нинг Яккасарой филлиалида барча турдаги қуймаларни етарли миқдорда топиш имкони бор.

Яқин кунларда олтин ўсишда давом этиши кутилмоқда.

@bankir
👍23👎9🤔1
Кредитларда ҳам депозитларда ҳам реал фоиз ставкалари ўсмоқда

2026 йилнинг январ ойига келиб Ўзбекистонда аҳоли омонатларининг реал фоиз ставкаси 8,4 фоизгача ўсди. Ўтган йилнинг январида бу кўрсаткич 6,7 фоиз эди.

Аҳоли кредитлари бўйича реал фоизлар ҳам ўсишда давом этмоқда — бир йилда 7,5 фоиздан 9 фоизгача. Бироқ, бунда аҳоли орасидаги энг оммабоп кредит тури — микроқарзлар инобатга олинмаган.

Имтиёзли кредитлар бўйича аҳоли ва юридик шахсларнинг реал фоиз ставкалари сўнгги бир йилда минусдан плюсга чиққан.

Юридик шахслар учун депозитлар 5 фоизгача ўсган бўлса, кредитлар 10,3 фоизгача ўсди.

Реал фоиз ставкалари кўтарилишига инфляция ва инфляцион кутилмалар рекорд даражада пасайиши сабаб бўлди.

Реал фоизлар айнан инфляцион кутилмаларни чиқариб ташлаб, ҳисобланади.

@bankir
👎41👍3🤔3
Доллар кўтарилди

3 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 190,57 сўмдан (+18,39 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍41👎39
HUMO Alipay+ экспансиясини кенгайтирмоқда — 50 дан ортиқ мамлакатларда смартфон билан тўланг

ANORBANK иловасида энди HUMO карталаридан Alipay+ орқали QR орқали тўлаш имконияти мавжуд. Алмаштирувчилар, валюта карталари ва нотаниш купюраларни қидиришни унутинг: конвертация автоматик равишда амалга оширилади.

Бу қулай: маҳаллий валютада бир зумда ечиб олиш ва шаффоф баланс.
Бу хавфсиз: транзаксиялар банк шифрлаши билан ҳимояланган. Сотувчи карта маълумотларини кўрмайди, бу эса одамлар гавжум жойларда ПИН кодни киритишдан ишончлироқ.

Батафсил

Реклама
👍12🤔5🔥1
Forwarded from TBC Bank Uzbekistan
Bank xizmatlaridan foydalanishda korrupsiyaga duch kelganmisiz? Afsuski, bunday holatlar uchrab turadi.

Lekin TBC Bank’da “yuzma-yuz kelishib olish” imkoniyati yo‘q.

Bizda jarayonlar avtomatlashtirilgan, masalan, kredit berish yoki rad etish qarorini inson emas, balki ko‘plab parametrlar va murakkab matematik modellarga asoslangan skoring tizimi qabul qiladi.

Yodda tuting: agar kimdir sizga kredit olishda “yordam” taklif qilsa, bu — korrupsiya.
👍27👎11🔥6🤔2
“Halyk Bank” ва “Click” битими қачон тасдиқланади?

Қозоғистоннинг “Halyk Bank”и “Click”нинг 49 фоизини 176,4 млн долларга сотиб олиш бўйича келишувга эришганига ҳам 7 ойдан ошди.

Бироқ, бу вақтни ичида ҳали ҳам бу келишув учун на рақобат қўмитасидан, на ҳукумат вакилларидан расмий рухсат берилгани йўқ.

IT Park бугун 2025 йил учун венчур экотизими бўйича ҳисобот тақдим қилди. Унда “Halyk Bank” ва “Click” ўртасидаги битим энг йирик хорижий инвестиция сифатида қайд этилган.

Бироқ, хорижий инвестициялар орасида фақатгина “Halyk Bank” битими “жараёнда” дея таснифланган.

Бу келишув ҳамон амалга ошмаганини тасдиқлаб, ҳавотирларни кучайтиради.

2023 йилда “Click” Uzum билан бирлашишини эълон қилганди. Кейинчалик бу келишув бекор бўлганди.

@bankir
👍23👎7🤔7
Доллар кўтарилади

4 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼19-20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 150
Garantbank — 12 140
BRB — 12 140
Agrobank — 12 140


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 190
Xalq banki — 12 200
Apex Bank — 12 200
Davrbank — 12 200

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎53👍36🤔5
P2P ўтказмаларида “ўтказма мақсади”ни танлаш мажбурий қилиб белгиланмоқда

Регулятор банклар ва тўлов ташкилотларига эндиликда мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда "ўтказма мақсадини кўрсатиш" бўйича кўрсатма жўнатган.

Фойдаланувчи ўтказмани амалга оширганида мажбурий равишда ўтказма мақсадини танлаши керак бўлади.

Ҳозирча айрим иловаларда бу талаб ишга туширилган, айримларида эса йўқ. Тез орада барча иловаларда бу талаб ишга тушади, сабаби регулятор ушбу ишлар амалга оширилмаган тақдирда чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирган.

Жўнатилган кўрсатмада "Мақсадлар" 16 турга ажратилган.

@bankir
👎223🤔19👍17🔥5
❗️Олтин қуймалари рекордни янгилади

Бугун олтин қуймалари нархи 2,5 фоизга ошиб, 1 гр учун 2 млн 173 минг сўмгача чиқди. 100 гр қуйма 217,3 млн сўмда сотилмоқда.

Натижада 29 январдаги энг юқори кўрсаткич янгиланди. Ўшанда олтиннинг глобал нархи ҳам тарихий рекорд ўрнатганди

Банкларда ҳам олтин қуймалари сони анча кам қолган. Ҳозирда Тошкент бўйлаб фақат “Халқ Банки”нинг Яккасарой филиалида олтин қуймаларини етарлича топиш мумкин.

Бир неча ҳафта аввал пойтахтдаги кўплаб банкларда олтин қуймаларини топиш мумкин эди.

Қуймалар деярли қолмаганини аҳолининг олтинга бўлган талаби қанчалик юқори бўлаётганини кўрсатади.

Жаҳонда олтин нархи ҳозирча рекордни янгилагани йўқ. Аксинча, кечадан бери нарх 5 400 доллар атрофидан 5 300 доллар атрофига тушди.

Бироқ, Эрондаги вазият кескинлашишда давом этса, нарх тез орада тарихий рекорд кўрсаткичларга чиқиши мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔21👎15🔥10👍5
Доллар кўтарилди

4 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 209,86 сўмдан (+19,29 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍39👎39
3 март. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍19🤔9🔥5👎1
Банкларда ҳар бир ходимга тўғри келадиган фойда қанча?

2025 йилда Ўзбекистон банкларида битта ходимга тўғри келадиган соф фойда кўрсаткичи, ТОП 10

1. КДБ Банк — 2,6 млрд сўм
2. Ориент Финанс Банк — 1,1 млрд сўм
3. Содератбанк — 1 млрд сўм
4. Asia Alliance Bank — 512 млн сўм
5. Оcтобанк — 447 млн сўм
6. Капиталбанк — 443 млн сўм
7. СҚБ — 417 млн сўм
8. Давр банк — 403 млн сўм
9. Ҳамкорбанк — 392 млн сўм
10. Трастбанк — 381 млн сўм

Рўйхатда давлат банкларидан фақат “СҚБ” жой олди. Банк 2026 йилда Миллий инвестиция жамғармаси орқали IPO’га чиқарилади.

@bankir
👍66👎18🔥9🤔8
Маркетолог ва SMM’чиларга бу оғриқ жуда таниш

Телеграм канал танлашга кетган соатлар, зерикарли Excel жадваллари, ўнлаб чатлар, кечиккан постлар ва тун ярмида йиғилган ҳисоботлар...
Ўринли савол: бунча оворагарчиликдан кейин росмана натижа бўлдими ўзи?

Агар сиз мунтазам равишда блогерлар билан ишласангиз, ёндашувни ўзгартириш вақти келди.

Blogix — Ўзбекистондаги инновацион реклама платформаси. Бу ерда ҳаммаси осон: блогерни танлайсиз, бюджетни шакллантирасиз ва кампанияни ишга туширасиз. Тамом.

Энг муҳими — Telegram, Instagram ва YouTube блогерлари бўйича кампанияни бир ернинг ўзида тузасиз. Турли сервисларга кириб-чиқиш, менежерлар ва админлар ўртасида сарсон бўлиш шарт эмас.

Сиз ғояни яратинг, стратегияни тузинг. Қолган барча техник ва оператив ишларни Blogix’га қўйиб беринг.

❗️Эҳтиёт бўлинг, платформани бир марта синаб кўрсангиз, қўлбола режимга қайтишни истамай қоласиз.

Батафсил: 🔗 blogix.uz
🔥11👍5🤔2👎1