Банкир
70.9K subscribers
3.84K photos
310 videos
34 files
3.65K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
TBC Uzbekistan алоҳида IPO ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Бу ҳақда компаниянинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегик ривожланиш режалари тақдимотида маълум қилинди.

Нью-Йоркда халқаро инвесторлар ва таҳлилчилар учун ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон финтех бозорининг келажаги ва экотизимнинг мустақил ўсиш салоҳияти муҳокама қилинди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов мамлакатдаги ислоҳотлар ва рақамли иқтисодиёт ҳақида тўхталиб, TBC’нинг молиявий технологиялар соҳасидаги муваффақиятларини эътироф этди.

Янги стратегияга кўра, TBC Uzbekistan 2030 йилгача ўз кўрсаткичларини бир неча баробарга оширишни мўлжалламоқда.

Хусусан, ҳар ойлик фаол фойдаланувчилар сонини 10 млн нафарга етказиш, кредит портфелини 3 млрд долларгача кенгайтириш ва соф фойдани 250 млн доллар даражасига чиқариш режалаштирилган.

Бугунги кунда 23 миллиондан ортиқ фойдаланувчини бирлаштирган экотизим келажакда нафақат ўзини ишончли ҳис қиладиган чакана банк хизматларини ривожлантиришга, балки молиявий маҳсулотларни сезиларли даражада кенгайтиришга интилмоқда.

@bankir
👍32🔥15👎10🤔2
Доллар кўтарилади

2 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼33-34 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 100
Hamkorbank — 12 090
Agrobank — 12 080

BRB — 12 080

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 130
SQB — 12 140
Xalq banki — 12 140
Kapitalbank — 12 140

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎54👍39🔥2🤔2
ПҚ-74.pdf
2.8 MB
Президентнинг “Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

@bankir
👍9🤔3👎1
2026 йилда Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоизи IPO’га чиқарилади

Президент қарори билан 2026 йил якунига қадар Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоиз улуши IPO’га чиқарилиши белгиланди.

Жамғарма таркибида 13 та давлат улуши мавжуд компаниялар қолган. 2025 йилдаги рўйхатда компания ва банклар сони 15 та эди.

2026 йилга келиб “Халқ банки” (30 фоиз) ва “Навоиязот” (25 фоиз) Миллий инвестиция жамғармаси таркибидан чиқарилган.

“Халқ банки”дан ташқари 2025 йилда “БРБ” ва “МКБанк”нинг улушлари ҳам жамғарадан чиқарилганди. Ўшанда уларнинг ўрнига жозибадор дея қаралаётган “СҚБ”нинг 30 фоизи қўшилганди.

Аввалроқ Bloomberg жамғарма IPO’си 2026 йил бошида ўтказилиши режа қилинаётгани ҳақида ёзганди. Бироқ, бу амалга ошмади.

IPO Лондон ва Тошкентда икки томонлама, дуал листинг орқали ўтиши кутилмоқда.

Бу йил энг йирик солиқ тўловчи — “НКМК”нинг IPO’си ҳам ўтказилиши мумкин. “Ўзбекистон-2030” стратегиясида жорий йил айнан 2 та IPO ўтказиш режа қилинган.

2 та IPO ҳам муваффақиятли ўтказилса, Ўзбекистон тарихидаги энг йирик IPO’ларга айланади.

@bankir
👍13🤔6🔥3
Solfy ва “Миллий банк” ўзаро судлашмоқда

Финтех платформаси Solfy ва унинг асосий инвестори Максим Полетаев “Миллий банк” билан судда иштирок этаётгани маълум қилинди.

Solfy томони икки томон ўртасидаги бизнес муносабатларининг бузилиши ортидан “Миллий банк” томонидан жиддий таҳдидларга дуч келганини айтмоқда.

“Миллий банк” ва Solfy маълум муддат ҳамкорликда Solfy содиқлик дастурини йўлга қўйганди.

Solfy платформаси банклар билан ҳамкорликда муддатли тўлов хизматларини таклиф қилиб келарди.

Айни вақтда платформа номини “Sabzi”га ўзгартирган ҳолда ишламоқда.

@bankir
🤔54👎10👍9🔥3
Доллар кўтарилди

2 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 172,18 сўмдан (+35,61 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍47👎46
❗️27 февраль — ойнинг охирги расмий иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49👎14🔥11🤔6
Телеграмдаги ҳамма каналларга аъзо бўлиб ташлагансиз. Кўпинча ўзингиз ҳам қайси каналга нега қўшилганингизни билмайсиз.

Биз сиз учун шовқинли ва кераксиз информациядан холи, ҳақиқатан ўқишга арзийдиган каналлар рўйхатини шакллантирдик.

Фақат ўта муҳим, пичоққа илинадиган гапларни кузатиб бориш учун фолдерни ўзингизга қўшиб олишингиз кифоя 👇

https://t.me/addlist/lip36r8DFmVkNmQ6
👎41👍9🤔3🔥2
Доллар кўтарилади

3 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼17-20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 160
Asakabank — 12 150
Asia Alliance Bank — 12 140
Ipoteka bank — 12 130


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 175
Kapitalbank — 12 175
Octobank — 12 180
SQB — 12 180

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎50👍39🤔3🔥2
Олтин нархи ўсди, ҳозирча рекорд эмас

Марказий банк душанба куни учун олтин қуймалари нархини эълон қилди.

Яқин шарқдаги нотинчликлар ва Эрон олий раҳнамосининг ўлдирилиши фонида 100 гр олтин қуйма нархи 211,9 млн сўмга чиқди.

Қуймалар тарихда фақат 2026 йилнинг 29 ва 30 январь кунлари ҳозиргидан қиммат бўлган.

Жаҳонда ҳам олтин нархи унция учун 5 380 доллардан ошди. Бироқ, 5 600 долларлик рекорд ҳозирча янгиланмади.

Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин — cbu.uz/oz/banknotes-coins/gold-bars/balance/. Тошкент шаҳар бўйлаб аксарият банкларда олтин қуймалари деярли қолмаган.

Фақатгина, “Халқ банки”нинг Яккасарой филлиалида барча турдаги қуймаларни етарли миқдорда топиш имкони бор.

Яқин кунларда олтин ўсишда давом этиши кутилмоқда.

@bankir
👍23👎9🤔1
Кредитларда ҳам депозитларда ҳам реал фоиз ставкалари ўсмоқда

2026 йилнинг январ ойига келиб Ўзбекистонда аҳоли омонатларининг реал фоиз ставкаси 8,4 фоизгача ўсди. Ўтган йилнинг январида бу кўрсаткич 6,7 фоиз эди.

Аҳоли кредитлари бўйича реал фоизлар ҳам ўсишда давом этмоқда — бир йилда 7,5 фоиздан 9 фоизгача. Бироқ, бунда аҳоли орасидаги энг оммабоп кредит тури — микроқарзлар инобатга олинмаган.

Имтиёзли кредитлар бўйича аҳоли ва юридик шахсларнинг реал фоиз ставкалари сўнгги бир йилда минусдан плюсга чиққан.

Юридик шахслар учун депозитлар 5 фоизгача ўсган бўлса, кредитлар 10,3 фоизгача ўсди.

Реал фоиз ставкалари кўтарилишига инфляция ва инфляцион кутилмалар рекорд даражада пасайиши сабаб бўлди.

Реал фоизлар айнан инфляцион кутилмаларни чиқариб ташлаб, ҳисобланади.

@bankir
👎41👍3🤔3
Доллар кўтарилди

3 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 190,57 сўмдан (+18,39 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍41👎39
HUMO Alipay+ экспансиясини кенгайтирмоқда — 50 дан ортиқ мамлакатларда смартфон билан тўланг

ANORBANK иловасида энди HUMO карталаридан Alipay+ орқали QR орқали тўлаш имконияти мавжуд. Алмаштирувчилар, валюта карталари ва нотаниш купюраларни қидиришни унутинг: конвертация автоматик равишда амалга оширилади.

Бу қулай: маҳаллий валютада бир зумда ечиб олиш ва шаффоф баланс.
Бу хавфсиз: транзаксиялар банк шифрлаши билан ҳимояланган. Сотувчи карта маълумотларини кўрмайди, бу эса одамлар гавжум жойларда ПИН кодни киритишдан ишончлироқ.

Батафсил

Реклама
👍12🤔5🔥1
Forwarded from TBC Bank Uzbekistan
Bank xizmatlaridan foydalanishda korrupsiyaga duch kelganmisiz? Afsuski, bunday holatlar uchrab turadi.

Lekin TBC Bank’da “yuzma-yuz kelishib olish” imkoniyati yo‘q.

Bizda jarayonlar avtomatlashtirilgan, masalan, kredit berish yoki rad etish qarorini inson emas, balki ko‘plab parametrlar va murakkab matematik modellarga asoslangan skoring tizimi qabul qiladi.

Yodda tuting: agar kimdir sizga kredit olishda “yordam” taklif qilsa, bu — korrupsiya.
👍27👎11🔥6🤔2
“Halyk Bank” ва “Click” битими қачон тасдиқланади?

Қозоғистоннинг “Halyk Bank”и “Click”нинг 49 фоизини 176,4 млн долларга сотиб олиш бўйича келишувга эришганига ҳам 7 ойдан ошди.

Бироқ, бу вақтни ичида ҳали ҳам бу келишув учун на рақобат қўмитасидан, на ҳукумат вакилларидан расмий рухсат берилгани йўқ.

IT Park бугун 2025 йил учун венчур экотизими бўйича ҳисобот тақдим қилди. Унда “Halyk Bank” ва “Click” ўртасидаги битим энг йирик хорижий инвестиция сифатида қайд этилган.

Бироқ, хорижий инвестициялар орасида фақатгина “Halyk Bank” битими “жараёнда” дея таснифланган.

Бу келишув ҳамон амалга ошмаганини тасдиқлаб, ҳавотирларни кучайтиради.

2023 йилда “Click” Uzum билан бирлашишини эълон қилганди. Кейинчалик бу келишув бекор бўлганди.

@bankir
👍23👎7🤔7
Доллар кўтарилади

4 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼19-20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 150
Garantbank — 12 140
BRB — 12 140
Agrobank — 12 140


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 190
Xalq banki — 12 200
Apex Bank — 12 200
Davrbank — 12 200

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎53👍36🤔5