“Асакабанк” Бошқарув раиси — CEО лавозими учун очиқ танлов эълон қилди.
Бўлажак бошқарув раиси банкни бошқариб борадиган ҳамда уни хусусийлаштиришга тайёрлайдиган, стратегик фикрлайдиган ва фаол етакчилик қобилиятига эга бўлиши керак.
Идеал номзод сифатида ташкилий ўзгаришларни бошқариш, юқори самарали жамоаларни шакллантириш ва ўлчанадиган натижаларга эришиш бўйича тасдиқланган тажрибага эга, тан олинган етакчи кўрилмоқда.
Номзодлардан камида 10 йиллик бошқарув тажрибаси, стратегик фикрлаш қобилияти ҳамда инглиз ва рус тилларини мукаммал билиш талаб қилинган. Аризалар 2026 йил 10 мартга қадар қабул қилинади.
Аризда берувчилар recruitment@asakabank.uz электрон манзилига ёки career.asakabank.uz портали орқали батафсил резюме, мотивацион хат ва тавсияларини юборишлари сўралган.
“Асакабанк”нинг аввалги бошқарув раиси яқинда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳокимига айланганди.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43🤔19👎7🔥5
Сиз кутган ўша афсонавий “САРИҚ ҲАФТА” қайтиб келмоқда
Турли хил техникаларга нақд 80% гача чегирмалар! Нархлар лол қолдириши аниқ!
📅 Муддат: 27-февралдан 1-мартгача.
Маҳсулотлар сони чекланган.
Акцияда иштирок этиш шартлари мавжуд бўлиб, сайтимизда батафсил маълумот олишингиз мумкин.
🚀 Яқинларингиз билан улашинг!
Реклама

📞71-209-99-44
📍 Манзиллар | 💬 Онлайн чат | 🌎 Сайт
Реклама
👍16👎10🔥4🤔2
TBC Uzbekistan алоҳида IPO ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Бу ҳақда компаниянинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегик ривожланиш режалари тақдимотида маълум қилинди.
Нью-Йоркда халқаро инвесторлар ва таҳлилчилар учун ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон финтех бозорининг келажаги ва экотизимнинг мустақил ўсиш салоҳияти муҳокама қилинди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов мамлакатдаги ислоҳотлар ва рақамли иқтисодиёт ҳақида тўхталиб, TBC’нинг молиявий технологиялар соҳасидаги муваффақиятларини эътироф этди.
Янги стратегияга кўра, TBC Uzbekistan 2030 йилгача ўз кўрсаткичларини бир неча баробарга оширишни мўлжалламоқда.
Хусусан, ҳар ойлик фаол фойдаланувчилар сонини 10 млн нафарга етказиш, кредит портфелини 3 млрд долларгача кенгайтириш ва соф фойдани 250 млн доллар даражасига чиқариш режалаштирилган.
Бугунги кунда 23 миллиондан ортиқ фойдаланувчини бирлаштирган экотизим келажакда нафақат ўзини ишончли ҳис қиладиган чакана банк хизматларини ривожлантиришга, балки молиявий маҳсулотларни сезиларли даражада кенгайтиришга интилмоқда.

Bloomberg.com
TBC Uzbekistan Weighs Share Sale to Join Expanding IPO Pipeline
TBC Uzbekistan, a digital banking ecosystem, said it’s weighing an initial public offering to support growth, potentially expanding a robust pipeline of state and private businesses in Central Asia’s most populous nation preparing to sell shares.
👍32🔥15👎10🤔2
Доллар кўтарилади
2 март куни амал қиладиган доллар курси🔼 33-34 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 100
Hamkorbank — 12 090
Agrobank — 12 080
BRB — 12 080
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 130
SQB — 12 140
Xalq banki — 12 140
Kapitalbank — 12 140
@bankir
2 март куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 100
Hamkorbank — 12 090
Agrobank — 12 080
BRB — 12 080
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 130
SQB — 12 140
Xalq banki — 12 140
Kapitalbank — 12 140
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎54👍39🔥2🤔2
ПҚ-74.pdf
2.8 MB
Президентнинг “Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
@bankir
@bankir
👍9🤔3👎1
2026 йилда Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоизи IPO’га чиқарилади
Президент қарори билан 2026 йил якунига қадар Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоиз улуши IPO’га чиқарилиши белгиланди.
Жамғарма таркибида 13 та давлат улуши мавжуд компаниялар қолган. 2025 йилдаги рўйхатда компания ва банклар сони 15 та эди.
2026 йилга келиб “Халқ банки” (30 фоиз) ва “Навоиязот” (25 фоиз) Миллий инвестиция жамғармаси таркибидан чиқарилган.
“Халқ банки”дан ташқари 2025 йилда “БРБ” ва “МКБанк”нинг улушлари ҳам жамғарадан чиқарилганди. Ўшанда уларнинг ўрнига жозибадор дея қаралаётган “СҚБ”нинг 30 фоизи қўшилганди.
Аввалроқ Bloomberg жамғарма IPO’си 2026 йил бошида ўтказилиши режа қилинаётгани ҳақида ёзганди. Бироқ, бу амалга ошмади.
IPO Лондон ва Тошкентда икки томонлама, дуал листинг орқали ўтиши кутилмоқда.
Бу йил энг йирик солиқ тўловчи — “НКМК”нинг IPO’си ҳам ўтказилиши мумкин. “Ўзбекистон-2030” стратегиясида жорий йил айнан 2 та IPO ўтказиш режа қилинган.
2 та IPO ҳам муваффақиятли ўтказилса, Ўзбекистон тарихидаги энг йирик IPO’ларга айланади.

👍13🤔6🔥3
Solfy ва “Миллий банк” ўзаро судлашмоқда
Финтех платформаси Solfy ва унинг асосий инвестори Максим Полетаев “Миллий банк” билан судда иштирок этаётгани маълум қилинди.
Solfy томони икки томон ўртасидаги бизнес муносабатларининг бузилиши ортидан “Миллий банк” томонидан жиддий таҳдидларга дуч келганини айтмоқда.
“Миллий банк” ва Solfy маълум муддат ҳамкорликда Solfy содиқлик дастурини йўлга қўйганди.
Solfy платформаси банклар билан ҳамкорликда муддатли тўлов хизматларини таклиф қилиб келарди.
Айни вақтда платформа номини “Sabzi”га ўзгартирган ҳолда ишламоқда.

🤔54👎10👍9🔥3
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49👎14🔥11🤔6
Телеграмдаги ҳамма каналларга аъзо бўлиб ташлагансиз. Кўпинча ўзингиз ҳам қайси каналга нега қўшилганингизни билмайсиз.
Биз сиз учун шовқинли ва кераксиз информациядан холи, ҳақиқатан ўқишга арзийдиган каналлар рўйхатини шакллантирдик.
Фақат ўта муҳим, пичоққа илинадиган гапларни кузатиб бориш учун фолдерни ўзингизга қўшиб олишингиз кифоя 👇
https://t.me/addlist/lip36r8DFmVkNmQ6

👎41👍9🤔3🔥2
Доллар кўтарилади
3 март куни амал қиладиган доллар курси🔼 17-20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Garantbank — 12 160
Asakabank — 12 150
Asia Alliance Bank — 12 140
Ipoteka bank — 12 130
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 175
Kapitalbank — 12 175
Octobank — 12 180
SQB — 12 180
@bankir
3 март куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Garantbank — 12 160
Asakabank — 12 150
Asia Alliance Bank — 12 140
Ipoteka bank — 12 130
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 175
Kapitalbank — 12 175
Octobank — 12 180
SQB — 12 180
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎50👍39🤔3🔥2
Олтин нархи ўсди, ҳозирча рекорд эмас
Марказий банк душанба куни учун олтин қуймалари нархини эълон қилди.
Яқин шарқдаги нотинчликлар ва Эрон олий раҳнамосининг ўлдирилиши фонида 100 гр олтин қуйма нархи 211,9 млн сўмга чиқди.
Қуймалар тарихда фақат 2026 йилнинг 29 ва 30 январь кунлари ҳозиргидан қиммат бўлган.
Жаҳонда ҳам олтин нархи унция учун 5 380 доллардан ошди. Бироқ, 5 600 долларлик рекорд ҳозирча янгиланмади.
Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин — cbu.uz/oz/banknotes-coins/gold-bars/balance/. Тошкент шаҳар бўйлаб аксарият банкларда олтин қуймалари деярли қолмаган.
Фақатгина, “Халқ банки”нинг Яккасарой филлиалида барча турдаги қуймаларни етарли миқдорда топиш имкони бор.
Яқин кунларда олтин ўсишда давом этиши кутилмоқда.

👍23👎9🤔1
Кредитларда ҳам депозитларда ҳам реал фоиз ставкалари ўсмоқда
2026 йилнинг январ ойига келиб Ўзбекистонда аҳоли омонатларининг реал фоиз ставкаси 8,4 фоизгача ўсди. Ўтган йилнинг январида бу кўрсаткич 6,7 фоиз эди.
Аҳоли кредитлари бўйича реал фоизлар ҳам ўсишда давом этмоқда — бир йилда 7,5 фоиздан 9 фоизгача. Бироқ, бунда аҳоли орасидаги энг оммабоп кредит тури — микроқарзлар инобатга олинмаган.
Имтиёзли кредитлар бўйича аҳоли ва юридик шахсларнинг реал фоиз ставкалари сўнгги бир йилда минусдан плюсга чиққан.
Юридик шахслар учун депозитлар 5 фоизгача ўсган бўлса, кредитлар 10,3 фоизгача ўсди.
Реал фоиз ставкалари кўтарилишига инфляция ва инфляцион кутилмалар рекорд даражада пасайиши сабаб бўлди.
Реал фоизлар айнан инфляцион кутилмаларни чиқариб ташлаб, ҳисобланади.

👎41👍3🤔3
HUMO Alipay+ экспансиясини кенгайтирмоқда — 50 дан ортиқ мамлакатларда смартфон билан тўланг
ANORBANK иловасида энди HUMO карталаридан Alipay+ орқали QR орқали тўлаш имконияти мавжуд. Алмаштирувчилар, валюта карталари ва нотаниш купюраларни қидиришни унутинг: конвертация автоматик равишда амалга оширилади.
✅ Бу қулай: маҳаллий валютада бир зумда ечиб олиш ва шаффоф баланс.
✅ Бу хавфсиз: транзаксиялар банк шифрлаши билан ҳимояланган. Сотувчи карта маълумотларини кўрмайди, бу эса одамлар гавжум жойларда ПИН кодни киритишдан ишончлироқ.
Батафсил

👍12🤔5🔥1
Forwarded from TBC Bank Uzbekistan
Bank xizmatlaridan foydalanishda korrupsiyaga duch kelganmisiz? Afsuski, bunday holatlar uchrab turadi.
Lekin TBC Bank’da “yuzma-yuz kelishib olish” imkoniyati yo‘q.
Bizda jarayonlar avtomatlashtirilgan, masalan, kredit berish yoki rad etish qarorini inson emas, balki ko‘plab parametrlar va murakkab matematik modellarga asoslangan skoring tizimi qabul qiladi.
Yodda tuting: agar kimdir sizga kredit olishda “yordam” taklif qilsa, bu — korrupsiya.

👍27👎11🔥6🤔2