Банкир
71.9K subscribers
3.77K photos
305 videos
33 files
3.58K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилди

23 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 212,79 сўмдан (+43,38 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍49👎39🤔2
Пул ўтказмаларининг деярли ярми 1 млн сўмгача

Марказий банк маълум қилишича, Ўзбекистонда пул ўтказмалари асосан кундалик ҳисоб-китоблар ва ўзаро тўловлар учун қўлланилади.

2025 йилда банк карталари орқали амалга оширилган P2P ўтказмаларининг 46,1 фоизи 1 млн сўмгача бўлган.

1–5 млн сўм оралиғидаги ўтказмалар 16,8 фоиз, 5–10 млн сўм оралиғидаги ўтказмалар эса 8,6 фоиз улушни ташкил этган.

200 млн сўмдан ошиқ пул ўтказмалари улуши атиги 2 фоиз бўлди.

@bankir
👍27👎9🤔5🔥2
20 февраль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍21👎5🔥3🤔3
Ipak Yuli Bank Ўзбекистон ФинТех Ассоциацияси билан ҳамкорликда аёл тадбиркорлар учун тренинг ташкил этди

Ipak Yuli Bank ва Ўзбекистон ФинТех Ассоциацияси ҳамкорлигида аёллар учун e-commerce йўналишида навбатдаги интенсив тренинг бўлиб ўтди. WE FINTECH лойиҳаси доирасида 50 нафар иштирокчи маркетплейсларда сотувларни ошириш, аналитика ва сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш бўйича амалий билимларга эга бўлишди.

Банкнинг бу каби ташаббуслари ESG стратегияси ва халқаро WE Finance Code ташаббусига содиқлигини ифодалайди. Бу нафақат таълим, балки аниқ иқтисодий кўрсаткичларда ҳам ўз аксини топмоқда:

Рақамлардаги натижалар:
🔹 Молиявий кўмак: Шу кунгача аёлларнинг 7 022 та лойиҳасига жами 1,18 триллион сўм маблағ йўналтирилди.
🔹 Таълим: 2023 йилдан буён ўтказилган 25 та ўқув тадбирида 1 000 дан ортиқ аёл тадбиркор малака оширди.
🔹 Ижтимоий таъсир: Ушбу лойиҳалар доирасида иқтисодиётда 5 000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.


Реклама
🔥17👍7👎5🤔3
2025 йилги натижаларига кўра, TBC Uzbekistan рақамли банк экотизимида етакчилигини мустаҳкамлади.

Банкнинг ўсиш динамикаси чакана банк хизматлари сегментида барқарорлигича қолмоқда. Энг муҳим кўрсаткич депозитлар портфелининг сифати ва ўсишида бўлиб, уларнинг ҳажми 38 фоизга ошиб, 6,68 трлн сўмга етди. Кредит портфели ҳам ортда қолмайди — 41 фоизлик ўсиш билан 11,4 трлн сўм. Payme ва TBC интеграцияси натижасида мамлакатдаги транзакцияларнинг 20 фоизи айнан ушбу экотизим орқали ўтмоқда.

“Биз омонат маҳсулотларига бўлган қизиқиш барқарор ошиб бораётганини ва фойдаланувчиларнинг ўз молиясини бошқаришга онгли ёндашaётганини кўрмоқдамиз. Депозит портфелининг кўпайиши мижозларнинг рақамли молиявий ечимларга бўлган ишончи ортиб бораётганини, шунингдек, экотизим доирасида маблағларни сақлаш ва бошқаришнинг оддий ва тушунарли воситаларига юқори талаб мавжудлигини акс эттиради”, - деб таъкидлади TBC Uzbekistan CEO’си Ника Курдиани.


Бундан ташқари, 2025 йил якуни бўйича TBC Uzbekistan соф фойдаси 581 млрд сўм, умумий операцион даромад эса 3,17 трлн сўмни ташкил этди. Карталар сегментида ҳам фаоллик юқори: Salom дебет карталарининг фаол фойдаланувчилари сони 1 миллиондан ошган бўлса, Osmon кредит карталарининг фаол фойдаланувчилари сони 146 мингга етган.

TBC йил якунлари учун банк CEO’сининг AI-аватарини ишга туширди. Видео анча сифатли ва креатив чиққан. Уни бу ерда кўриш мумкин.

@bankir
👍19👎14🔥9🤔3
🌙 Рамазон туҳфаси! Энди хонадон харид қилиш янада қулай!

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган «Muhabbat shahri» лойиҳасида Рамазон ойи муносабати билан махсус имкониятни қўлдан бой берманг:
20% бошланғич тўлов асосида;
Ойлик тўловни 50 ойгача бўлиб тўлаш мумкин!

Орзуингиздаги хонадонга янада яқинлашинг!

📞 Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олиш учун
712007400 | Telegram

Реклама
👍8🔥4👎2🤔1
❗️Ўқитувчиларга ипотека кредити бошланғич тўлови учун 25 фоиз субсидия берилади

Вазирлар маҳкамаси қарорига кўра, 2026 йилдан бошлаб камида 15 йил иш стажи ва олий малака тоифасига эга бўлган педагогларга субсидия берилади.

Субсидия Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари доирасида, янги уй сотиб олиш учун ажратилади. Бунинг учун бюджетдан ҳар йили 200 млрд сўмгача маблағ йўналтирилади.

Унга my.gov.uz орқали бепул ариза топшириш мумкин бўлади. Ариза subsidiya.idm.uz'да инсон омилисиз кўриб чиқилади.

Субсидиялар вазирликнинг subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали автоматик тарзда тўланади.

Бунда кредит тарихи салбий бўлган ўқитувчиларга субсидия берилмаслиги мумкин.

Субсидия қанча берилади?

Субсидия ипотека кредити бошланғич тўловининг 25 фоизи учун ажратилади.

Масалан, бошланғич тўлов 480 млн сўмлик ипотека (1 мартдан лимит ошмоқда) учун 25 фоиз бўлса, субсидия 30 млн сўм бўлади.

Бошланғич тўлов ошган тақдирда, субсидия миқдори ҳам ошиши мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎56👍14🤔13🔥3