Банкир
72.3K subscribers
3.75K photos
305 videos
33 files
3.57K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Анорбанк”да ҳозирда 24 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида Java дастурчиси, бизнес таҳлилчиси ва менежер ёрдамчиси кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 201 та фаол вакансия жойлаштирган. Офис менежери, IT қўллаб-қувватлаш муҳандиси, адвокат ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“Агробанк”да айни пайтда 8 та бўш иш ўрни бор. Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис, Жава дастурчиси, кибер-хавфларни бошқариш бўлими бошлиғи ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 65 та. Булар солиқ бўлими бошлиғи, карта операцияларини қайта ишлаш бўйича етакчи мутахассис, корпоратив молия бўлими бошлиғи ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 64 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида аандроид дастурчиси, банк карталарини етказиб бериш бўйича мутахассис, таҳлил бўлими бошлиғи ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 13 та бўш иш ўрни бор. Оператсион хавф менежери, техник қўллаб-қувватлаш бўйича стажёр, маълумотлар таҳлилчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 20 та. Булар ахборот хавфсизлиги методисти, маълумотлар таҳлилчиси, фирибгарлик мониторинги бўлими бошлиғи ва бошқа мутахассислар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 29 та бўш иш ўрни бор. Бизнес таҳлилчиси, транзаксион бизнес бўлими бош мутахассиси, Java дастурчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 35 та. Бизнес таҳлилчиси, дизайнер, катта аудитор ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 29 нафар мутахассис қидирмоқда — PHP дастурчиси, лойиҳа менежери, IOS дастурчиси ва бошқалар.
Батафсил

“Халқ Банки” эса 27 та фаол вакансия жойлаштирган. IT мутахассиси, бўлим ғазначиси, ахборот хавфсизлиги методисти ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“Ipotekabank”да — 95 та. Булар банк хавфсизлиги бўйича мутахассис, лойиҳа менежери, маълумотлар таҳлилчиси ва бошқалар.
Батафсил

“Микрокредитбанк”да ҳозирда умумий 60 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида оператсион хавфларни бошқариш бўйича мутахассис, лойиҳалар бўйича менежер, хатарларни бошқариш департаменти мутахассиси ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда хавфсизлик бўйича мутахассис ва дастурчиларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари “Paynet” va “Alif” компаниялари хам бир қанча вакансиялар жойлаштирган.

“Paynet” да ҳозирда 19 та бўш ўрни мавжуд. Булар ахборот хавфсизлиги муҳандиси, PR менежери, маркетинг таҳлилчиси ва бошқалар.
Батафсил

“Alif”да эса — 22 та. Call-center мутахассиси, омбор ходими, фронтенд дастурчиси каби вакансиялар жойлаштирилган.
Батафсил

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/7046

@bankir
👍16🤔5👎3🔥3
❗️Маълумотларга кўра, меҳнат миграцияси орқали Филиппинга ҳар йили тахминан 35 миллиард доллар пул ўтказмалари келиб тушади.

Ўзбекистонда эса 2025 йилда бу кўрсаткич 18,9 миллиард долларни ташкил этди.

Филиппинлик мигрантлар бутун дунёда талабгир кадр сифатида қабул қилинади. Улар четга кетишдан аввал ўқитилади, сертификат олади ва давлат томонидан тизимли равишда ҳимоя қилинади. Шу боис уларга муносабат ҳам бошқача, кўп жойда ҳурмат билан қаралади.

Филиппин бугун меҳнат миграциясини стратегик даражага кўтарган давлат сифатида энг ёрқин намунага айланган.

Ўзбекистон ҳам ушбу йўлдан бориб, меҳнат миграциясини тасодифий оқим эмас, тизимли иқтисодий сиёсатга айлантира оладими? Буни батафсил билиб олиш учун “ULAR”нинг навбатдаги сонини томоша қилинг - https://youtu.be/eGqeJu1CZVI?si=4_rE9cGKsQP2oZyD
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🤔29👎17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банкка автокредит ставкасини пасайтириш вазифаси қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев кечаги йиғилишда “Ўзавтосаноат” Бошқаруви раиси Улуғбек Рўзиқулов ва Марказий банк раиси Тимур Ишметовга аҳолини маҳаллий автомобилларга бўлган талабини рағбатлантириш мақсадида бир ҳафта ичида автокредит ставкасини пасайтириш ҳамда ҳажмини ошириш бўйича топшириқ берди.

Маълумот учун, 2025 йилда аҳоли банкларда 21,6 трлн сўмлик автокредит олган. Бу 2024 йилги кўрсаткичдан кўпроқ бўлсада, 2023 йилги рекорд даражадаги кўрсаткичдан анча камроқ.

Ўшанда Марказий банк рискларни олдини олиш мақсадида автокредитлар учун банкларнинг кредит портфелига 25 фоизлик чеклов жорий қилганди.

@bankir
👍57👎39🤔5
Chery гибрид бизнес-класс седани — Arrizo 8 Hybrid

Битта автомобилда самарадорлик, хавфсизлик ва премиум қулайлик.

Асосий афзалликлари:
🔹 Ёқилғи сарфи — 3,9 л / 100 км
🔹 Юриш масофаси — 1400+ км
🔹 Электр режимида — 125 км
🔹 19 дақиқада 80% гача тезкор қувватлаш
🔹 10 та хавфсизлик ёстиқчаси
🔹 12 та Premium Sony аудио тизими
🔹 Вентиляция ва иситиш функцияли олдинги ўриндиқлар
🔹 Кафолат — 7 йил ёки 200 000 км

Батафсил маълумот учун: +998555000655

Реклама
👍45👎16🔥10🤔5
Майда пуллар камроқ ишлатиляпти

Марказий банк нақд пул муомаласи шарҳини тақдим қилди.

Ундаги маълумотларда одамлар майда пуллардан камроқ фойдаланаётганини кўриш мумкин.

Аҳоли орасида энг оммабоп пуллар — 100 минг сўмлик ва 200 минг сўмлик купюралар.

@bankir
🤔109👎64👍19🔥3
Доллар тушади

17 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔽25-26 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 170
NBU — 12 170
Agrobank — 12 170
Asia Alliance Bank — 12 170


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 220
Apexbank — 12 225
Aloqabank — 12 230
SQB — 12 230

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍89👎25🤔9🔥2
❗️Янги Damas сотуви бошланди

UzAuto Motors янги Chevrolet Damas Max ва Chevrolet Damas Move моделлари учун шартнома тузиш жараёни бошланганини маълум қилди.

Chevrolet Damas Max ва Chevrolet Damas Move автомобилларини UzAuto Motors'нинг расмий дилерлик марказларида расмийлаштириш мумкин.

Қўшимча маълумотларни UzAuto Motors'нинг +99878 141 7777 рақамли call-маркази ҳамда https://chevrolet.uz/damas-max-move ҳаволаси орқали олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎97👍13🔥4🤔2
Банкир
❗️Янги Damas сотуви бошланди UzAuto Motors янги Chevrolet Damas Max ва Chevrolet Damas Move моделлари учун шартнома тузиш жараёни бошланганини маълум қилди. Chevrolet Damas Max ва Chevrolet Damas Move автомобилларини UzAuto Motors'нинг расмий дилерлик марказларида…
Нархлар қуйидагича:

— Damas Max VAN 1.2 LV0 134 439 000 сўм
— Damas Max VAN 1.5 LV0 142 471 000 сўм
— Damas Move PAS 1.2 LV0 139 675 000 сўм
— Damas Move PAS 1.2 LV1 144 563 000 сўм
— Damas Move PAS 1.5 LV0 149 011 000 сўм
— Damas Move PAS 1.5 LV1 154 128 000 сўм

Маълумот учун, эски Damas 93,2 млн сўмдан, Labo нархи эса 96,4 млн сўмдан сотилаётган эди.

@bankir
👎240🤔23👍15🔥4
Тошкентда янги уйлар нархи эскиларидан анча тез ўсмоқда

Ўзбекистонда иккиламчи бозордаги уйлар нархи сўнгги бир йилда 8 фоизга кўтарилди.

Бунда 1 кв метр учун энг юқори нархлар Тошкент шаҳри (1 124 доллар) ва Самарқанд вилоятида (833 доллар) бўлиб турибди.

Тошкент шаҳрининг ўзида иккиламчи уйлар нархи йиллик ҳисобда 2 фоизга ошди. Янги уйлар нархи эса анча тезроқ ўсмоқда — 9 фоиздан кўпроқ.

Янги уйлар нархининг энг юқори ўсиши Миробад (18,4 фоиз) ва Мирзо-Улуғбек (17,3 фоиз) туманларида қайд этилди.

Пойтахт ижара бозорида ҳам Миробод тумани энг қиммат ҳудуд бўлиб турибди — 1 кв метр учун 11,1 доллар.

@bankir
👎47👍9🤔7🔥3
Доллар тушди

17 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 191,30 сўмдан (-29,68 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍79👎27🤔5🔥2
Доллар тушади

18 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔽51-52 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 145
Asia Alliance Bank — 12 145
Aloqabank — 12 140
Asakabank — 12 140


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 190
Kapitalbank — 12 190
Apexbank — 12 195
Xalq banki — 12 200

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76👎21🤔10
Давлат дастури 2026
4.4 MB
Президентнинг 16 февралдаги “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон-2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида"ги фармони матни.

Унда иқтисодиётда яқин йилларда давлатнинг режаси билан танишиш мумкин.

@bankir
🤔6👍1👎1