Банкир
72.3K subscribers
3.75K photos
305 videos
33 files
3.57K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушди

11 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 309,99 сўмдан (-10,35 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍91👎26🤔17🔥1
Доллар тушади

12 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔽19-20 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkorbank — 12 260
Asakabank — 12 260
Kapitalbank — 12 260
Asia Alliance Bank — 12 260


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 310
Aloqabank — 12 310
Tengebank — 12 310
Octobank — 12 320

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102👎31🤔6
Ҳоким ёрдамчиларига ундирилган кредит учун бонус тўланади

Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 мартдан бошлаб оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасидаги муаммоли кредитларни ундирган ҳоким ёрдамчиларига бонус тўланади.

Бонус миқдори 2022 йилгача ажратилган кредитлар бўйича ундирилган сумманинг 20 фоизи даражасида бўлади.

Бу кўрсаткич 2022 йилдан 2024 йил охиригача ажратилган кредитлар бўйича ундирилган сумманинг 10 фоизи даражасида белгиланмоқда.

2026 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон банкларида 18,1 трлн сўмлик муаммоли кредитлар мавжуд.

@bankir
👎120🤔16👍9🔥6
Chery Arrizo 6 Pro ойига 2,880,000 сўм ва фоизсиз муддатли тўловга!

Замонавий ва шаҳар учун қулай седанни фойдали шартларда харид қилинг:

Муддат — 36 ой
Ойлик тўлов — 2,880,000 сўм
Йиллик ставка — 0%

Бошланғич тўлов талаб этилади.
Барча ҳисоб-китоблар Chery Finance дастури доирасида амалга оширилади.

📞 Батафсил маълумот учун қўнғироқ қилинг: +998555000955

Реклама
👎34🤔9🔥3👍1
Автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди

9 феврал ҳолатига кўра, банкларда автокредитлар ўртача 23 фоиздан ажратилмоқда.

Бу маълумотлар эълон қилиш бошланган — 2025 йил ёзидан бери энг паст кўрсаткич.

Банклар кесимида автокредитлар 18 фоиздан 28,2 фоизгача ажратилмоқда. Бунда энг арзон автокредит ”Гарант банк”да, энг қиммати эса “Мадад инвест банк”да.

Микроқарзларнинг ўртача фоизи 30,8 фоизгача пасайди. Бу кўрсаткич январ охирида ҳам қайд этилганди.

Бир йўла учта банк микроқарзни ўрта ҳисобда 40 фоиздан юқори ажратмоқда — “TBC Bank”, “Анорбанк” ва “Тенге банк”.

@bankir
👎80👍23🤔4
Доллар тушди

12 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 287,31 сўмдан (-22,68 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍99👎27🤔3🔥1
Ўзбекистонликлар қайси банкнинг карталаридан кўпроқ фойдаланади?

1 январ ҳолатига кўра, мамлакатдаги банк карталари сони 68 млн донадан ошди.

Бунда аҳоли қўлида энг кўп картаси бор банклар рўйхати қуйидагича:

“Халқ банки” — 10,8 млн дона
“Агробанк” — 6,6 млн дона
“Ипотека-банк” — 5,4 млн дона
“Uzum bank” — 5,1 млн дона
“Миллий банк” — 4,3 млн дона
“TBC Bank” — 4,2 млн дона
“Ҳамкорбанк” — 3,8 млн дона
“Ипак йўли банк” — 3,6 млн дона
“Анорбанк” — 3,6 млн дона
“СҚБ” — 2,9 млн дона

2025 йил давомида банк карталари сони 6,3 млн донага кўпайди.

Шунга қарамай, “Халқ банки” ва “TBC Bank”ка тегишли банк карталари сони сезиларли камайди — мос равишда 1,6 млн ва 1,4 млн донага.

“Агробанк” карталари эса 1,5 млн донага кўпайиб, бу борада етакчи бўлди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍57🤔17🔥7👎4
Доллар тушади

13 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔽7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 260
Agrobank — 12 235
NBU — 12 230
Davrbank — 12 230


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 280
Davrbank — 12 290
Apexbank — 12 290
Tengebank — 12 290

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81👎28🤔13🔥3
“Ўзбекнефтегаз” футбол клубларга ҳомийлик қилишни тўхтатади

Манбага кўра, ”Ўзбекнефтегаз” АЖ ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат юбориб, унда “Насаф”, “Бухоро” ва “Бунёдкор” клубларини молиялаштиришни тўхтатишини маълум қилган.

Шу йилнинг 30 январь куни президент ҳузурида “Ўзбекнефтгаз” фаолиятига бағишланган йиғилишда компания фаолиятида операцион самарадорликни ошириш, хусусан, соҳага оид бўлмаган активларни тасарруфдан чиқариш, ҳомийлик тўловларини тўхтатишга устувор аҳамият қаратилиши қайд этилган эди.

@bankir
👍164🔥19👎13🤔5
Halyk Bank Ўзбекистондаги барча банкдан кўпроқ фойда олди

2025 йилда Halyk Bank соф фойдаси 976,8 млрд тенгени ташкил қилди. Бу долларда таҳминан 2 млрд доллар атрофида бўлади.

Ўзбекистондаги барча банклар эса ўтган йили соф фойдани 15,5 трлн сўмга етказди. Бу таҳминан 1,3 млрд доллар дегани.

Ваҳоланки, 2025 йилда банкларимиз фойдаси 2,3 баробарга ўсди. Halyk Bank’да эса ўсиш кўрсаткичи 15,6 фоизни ташкил қилди.

Қозоғистон банкларининг умумий фойдаси 2,7 трлн тенге бўлган.

Ёзда Halyk Bank ва Click ўртасида келишув имзоланган эди. Бу бўйича Қозоғистон банк Click’нинг 49 фоизини 176,4 млн долларга сотиб олиши керак.

Click эса Halyk Bank’нинг Ўзбекистондаги шоъба банки — “Тенге банк”ка тегишли 49 фоизни 60,8 млн долларга сотиб олиши келишилган.

Бироқ, бу келишув тасдиқлангани ҳақида расмий қарор ҳалигача эълон қилинмади.

@bankir
🤔46👎12👍10🔥9
Доллар тушди

12 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 275,58 сўмдан (-11,73 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍83👎36🤔3
Доллар тушади

16 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔽45-46 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 230
Asakabank — 12 220
Agrobank — 12 220
Garantbank — 12 220


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 275
Tengebank — 12 280
Xalq banki — 12 280
Davrbank — 12 280

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍97👎23🤔9🔥3
Фойдаланувчилар, айни вақтда TBC Bank иловаси ишламаётгани ҳақида хабар қилмоқда.

Иловада яқинда катта янгиланиш амалга оширилганди ва бу мижозлар орасида муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Банк тез орада иловадан қайта фойдаланиш имконияти бўлишини маълум қилган.

UPD: Бошқа бир қанча банк ва тўлов ташкилотлари иловаларида ҳам узилишлар кузатилмоқда.

UPD-2: TBC Bank иловасида иш фаолияти тўлиқ қайта тикланди.

@bankir
👎55👍19🤔19
“Асакабанк” Бошқарув раиси Олмазор ҳокими бўлди

2023 йилдан “Асакабанк” Бошқарув раиси бўлиб ишлаб келаётган Қудратилла Тўлаганов Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Ҳозирги вақтда Тошкентнинг Чилонзор (Саидқаҳҳор Холхўжаев), Сергели (Даврон Исматов), Учтепа (Бунёд Мамаджанов) ва Шайхонтохур (Бобир Абубакиров) туманларини собиқ “банк ходимлари” бошқариб келмоқда.

@bankir
👎46👍30🤔19🔥4
Айни пайтда президент иштирокида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш давомида иқтисодий соҳадаги айрим лавозимларда кадрлар бўйича ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

@bankir
👍23👎10🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Асакабанк Ахборот хизмати OneID орқали шахсий маълумотларга рухсат бериш масаласи бўйича жуда содда ва тушунарли видеойўриқнома тайёрлади.

Видеода бу нима учун кераклиги, рухсатни қандай фаоллаштириш ва нима ўзгариши ҳаётий вазият орқали кўрсатилган.

Ушбу йўриқномани кўриб чиқиш тавсия этилади, ҳозирги кунда бу ҳар бир банк мижози учун муҳим.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39🔥6🤔3
❗️Автокредит фоизлари пасайтирилади

Президент томонидан аҳолининг маҳаллий автомобилларга талабини рағбатлантириш мақсадида автокредит ставкасини пасайтириш ва ҳажмини ошириш чорасини кўриш топширилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍131🤔30👎15🔥5
Доллар тушди

16 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 220,98 сўмдан (-54,6 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍85👎22🤔10🔥6
13 февраль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
🤔23👍10🔥9👎5
Оддий курьерликдан 1 ойда қанча даромад қилиш мумкин?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда курьерлар шаҳарлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Овқат етказиб бериш, онлайн буюртмалар, маркетплейслар — буларнинг барчаси ортида минглаб курьерлар турибди. Авваллари вақтинчалик иш ҳисобланган бу соҳа бугун кўпчилик учун асосий даромад манбаига айланган.

UZ24.uz жамоаси тайёрлаган кўрсатув қаҳрамони — велокурьер Абдуллоҳнинг айтишича, агар кунига 8–10 соат мунтазам ишланса, ойига 10–15 миллион сўм топиш мумкин.

Аммо бу рақамлар ортида тирбандлик, жарималар, хавфли йўллар ва доимий стресс бор. Курьерлик ҳақиқатан ҳам шунчалик даромадлими?

Кўрсатувни томоша қилиб, хулосани ўзингиз чиқаринг — https://youtu.be/VwQJScTsGUc?si=0k5z8iXIKa55m-RG
👎25👍10🤔5🔥3