Банкир
72.5K subscribers
3.74K photos
303 videos
32 files
3.55K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Forwarded from Банкир
Энди кимга кафил эканингизни онлайн билсангиз бўлади

“КАТМ” иловаси ўзбекистонликлар учун 2 та янги муҳим хизмат қўшилди.

“Ишончли кафил” — бу орқали фойдаланувчи кафил бўлишидан аввал қарз олувчи шахснинг кредит тарихи маълумотларини текшириши мумкин.

Бу эса кафилга қарз олувчи қанчалик маъсулиятли эканини текшириш имкони беради.

Хизмат нархи 8 240 сўм бўлиб турибди.

“Кимга кафильман” — бу хизмат орқали фойдаланувчи ҳозирда кимларга кафил эканини кўриши мумкин. Унинг нархи 2 060 сўм.

Шунингдек, “Муддати ўтган тўловлар” хизмати орқали асосий қарздорлик бўйича кечиктириб (90 кундан ошган) тўланган тўловлар тўғрисидаги маълумотларни олиш имкони бор.

Бу хизмат нархи 4 120 сўм.

Кредит тарихини қандай қилиб текшириш, “Кредитга тақиқ” ва Freeze хизмати ҳақида бу маълумотларни каналда ўқиш мумкин.

@bankir
👎35👍28🔥4🤔4
Доллар яна кўтарилади

10 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔼16-17 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Openbank — 12 260
Asakabank — 12 250
Agrobank — 12 250
Asia Alliance Bank — 12 250


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 290
Aloqabank — 12 310
Apexbank — 12 310
SQB — 12 310

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎59👍49🔥8🤔7
“СҚБ” Tashkent City биносидаги қават ижарасини 4,6 млрд сўмга сотди

Ижара муддати — атига 1 йил. 24-қаватдаги бино майдони деярли 1 500 кв метр.

Аукционда меҳмонхона фаолияти учун ягона таклиф “Hotel MGMT” томонидан берилган.

Бу нарх Tashkent City ҳудудида нархлар қанчалик юқори эканини тушунишга ёрдам беради.

Бу ерда яшаш учун хонадонлардан тортиб, бизнес учун ижара нархлари ҳам бозордан анча юқори шаклланган.

City ҳудудида 3 та давлат банкининг биноси ёнма-ён жойлашган — “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “СҚБ”.

Бу банк биноларини сотиш бир неча йилдан бери режа қилинган. Аммо, ҳалича харидор топилмаяпти.

@bankir
🤔56👍25👎7🔥4
Қуёш панеллари учун кредитлар

Ўзбекистондаги бир қанча банклар қуёш панелларини сотиб олиш учун аҳолига кредит ажратмоқда:

🏦 Агробанк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 100 млн сўмгача
Муддати — 3 йилгача
Имтиёзли даври — 6 ой
Телефон: 1216
Батафсил

🏦 Миллий банк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 70 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — 3 ой
Телефон: 1344
Батафсил

🏦 Ipak yuli bank
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 80 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — йўқ
Телефон: 1296
Батафсил

🏦 Асакабанк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 82,4 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — йўқ
Телефон: 1152
Батафсил

🏦 Asia Alliance Bank
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 90,6 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — 6 ой
Телефон: 1270
Батафсил

🏦 СҚБ
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 200 млн сўмгача
Муддати — 3 йилгача
Имтиёзли даври — 6 ой
Телефон: 1180
Батафсил

🏦 Халқ банки
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 100 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — 6 ой
Телефон: 1106
Батафсил

🏦 БРБ
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 200 млн сўмгача
Муддати — 3 йилгача
Имтиёзли даври — 6 ой
Телефон: 1254
Батафсил

🏦 Капиталбанк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 50 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — 6 ой
Телефон: 1340
Батафсил

Бизнес эгалари учун эса банклар бундан ҳам пастроқ фоизда, каттароқ суммада кредитлар таклиф қилмоқда.

Умуман олганда оддий одамлар ва бизнесменлар учун қуёш панелларини ўрнатиш фойдали бўлади дея оламиз. Айниқса Ўзбекистон шароитида.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎65👍14🤔5🔥3
Доллар кўтарилди

10 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 320,34 сўмдан (+17,18 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍57👎32🤔1
Банкир
Доллар кўтарилди 10 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 320,34 сўмдан (+17,18 сўм) ҳисобланади. @bankir
Шу тариқа доллар курси кетма-кет 11-кун кўтарилмоқда.

Бу вақт ичида сўмга нисбатан доллар курси 12 084,95 сўмдан 12 320,34 сўмгача кўтарилди.

@bankir
👍88👎68🔥11🤔7
Ислом банкларидаги омонатлар давлат томонидан кафолатланмайди

Исломий молия асосида фаолият юритаётган банкларнинг тегишли шартлар асосида жалб қиладиган маблағлари "инвестицион омонат" деб аталиши маълум бўлди.

Бунда маблағлар эгаси барча хавф-хатарларни банк билан тенг бўйнига олади ва ушбу маблағлар давлат томонидан кафолатланмайди.

Ҳозирда банкларда омонатларнинг 200 млн сўмгача бўлган қисми кафолатланади.

Бу кафолат ҳар бир банк учун алоҳида қўлланилади. Масалан, 10 та банкда 200 млн сўмдан омонат қўйиб, 2 трлн сўмлик омонат кафолатига эга бўлиш мумкин.

Яқинда ёпилиб кетган “Янги банк” омонатчиларининг ҳам 200 млн сўмгача бўлган 208 млрд сўмлик омонатлари давлат томонидан компенсация қилиб берилмоқда.

@bankir
👎90👍58🤔17🔥8
Доллар тушади

11 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 300
Asakabank — 12 300
Hamkorbank — 12 280
Kapitalbank — 12 280


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 310
Ipotekabank — 12 315
OFB — 12 325
SQB — 12 330

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102👎40🔥7🤔7
Ўзбекистонликлар олган кредитларнинг деярли ярми микроқарз бўлди

2025 йилда банклар томонидан аҳолига ажратилган кредитлар 156,9 трлн сўмни ташкил қилди.

Бунда ажратилган кредитларнинг 45,8 фоизи микроқарзларга тўғри келди. Аҳоли йил давомида 71,8 трлн сўмлик микроқарз олди.

Автокредитлар бироз ўсиб, 21,5 трлн сўмга етган бўлсада, 2023 йилги кўрсаткичларга яқинлашмади. Ўшанда энг оммабоп маҳсулот автокредит эди.

2025 йил давомида банклардан кредит олиш қарийб 50 фоизга кўпайди. Таққослаш учун, 2024 йилда кредит олиш атига 4,4 фоизга ошганди.

Бу бир томондан аҳоли даромадлари ошаётгани (реал ўсиш 9,2 фоиз бўлди) билан боғлиқ бўлса, бошқа томондан одамларда кредитга бўлган эҳтиёж қондирилмаганини кўрсатади.

Микроқарз олиш худди автокредитлар каби келгуси йилларда камайиши кутилмоқда. Марказий банк кредит портфели учун микроқарзларга 25 фоизлик чегара қўйишни режа қилган.

@bankir
👎53👍20🔥7🤔1
Xon Saroy компаниясидан Рамазон туҳфаси

🌟 Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган Ramazon лойиҳасидан хонадонларни квадрат метрини чегирма билан 9,9 млн сумдан бошлаб харид қилишингиз мумкин.

Чегирма ҳақида тўлиқ маълумот олиш
📞 71 200 74 00 | Telegram

Реклама
👎29👍9🔥7🤔2
Доллар тушди

11 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 309,99 сўмдан (-10,35 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍88👎26🤔17🔥1
Доллар тушади

12 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔽19-20 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkorbank — 12 260
Asakabank — 12 260
Kapitalbank — 12 260
Asia Alliance Bank — 12 260


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 310
Aloqabank — 12 310
Tengebank — 12 310
Octobank — 12 320

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90👎30🤔6
Ҳоким ёрдамчиларига ундирилган кредит учун бонус тўланади

Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 мартдан бошлаб оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасидаги муаммоли кредитларни ундирган ҳоким ёрдамчиларига бонус тўланади.

Бонус миқдори 2022 йилгача ажратилган кредитлар бўйича ундирилган сумманинг 20 фоизи даражасида бўлади.

Бу кўрсаткич 2022 йилдан 2024 йил охиригача ажратилган кредитлар бўйича ундирилган сумманинг 10 фоизи даражасида белгиланмоқда.

2026 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон банкларида 18,1 трлн сўмлик муаммоли кредитлар мавжуд.

@bankir
👎99🤔13👍8🔥6
Chery Arrizo 6 Pro ойига 2,880,000 сўм ва фоизсиз муддатли тўловга!

Замонавий ва шаҳар учун қулай седанни фойдали шартларда харид қилинг:

Муддат — 36 ой
Ойлик тўлов — 2,880,000 сўм
Йиллик ставка — 0%

Бошланғич тўлов талаб этилади.
Барча ҳисоб-китоблар Chery Finance дастури доирасида амалга оширилади.

📞 Батафсил маълумот учун қўнғироқ қилинг: +998555000955

Реклама
👎26🤔9
Автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди

9 феврал ҳолатига кўра, банкларда автокредитлар ўртача 23 фоиздан ажратилмоқда.

Бу маълумотлар эълон қилиш бошланган — 2025 йил ёзидан бери энг паст кўрсаткич.

Банклар кесимида автокредитлар 18 фоиздан 28,2 фоизгача ажратилмоқда. Бунда энг арзон автокредит ”Гарант банк”да, энг қиммати эса “Мадад инвест банк”да.

Микроқарзларнинг ўртача фоизи 30,8 фоизгача пасайди. Бу кўрсаткич январ охирида ҳам қайд этилганди.

Бир йўла учта банк микроқарзни ўрта ҳисобда 40 фоиздан юқори ажратмоқда — “TBC Bank”, “Анорбанк” ва “Тенге банк”.

@bankir
👎68👍19🤔4
Доллар тушди

12 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 287,31 сўмдан (-22,68 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍74👎20🤔2
Ўзбекистонликлар қайси банкнинг карталаридан кўпроқ фойдаланади?

1 январ ҳолатига кўра, мамлакатдаги банк карталари сони 68 млн донадан ошди.

Бунда аҳоли қўлида энг кўп картаси бор банклар рўйхати қуйидагича:

“Халқ банки” — 10,8 млн дона
“Агробанк” — 6,6 млн дона
“Ипотека-банк” — 5,4 млн дона
“Uzum bank” — 5,1 млн дона
“Миллий банк” — 4,3 млн дона
“TBC Bank” — 4,2 млн дона
“Ҳамкорбанк” — 3,8 млн дона
“Ипак йўли банк” — 3,6 млн дона
“Анорбанк” — 3,6 млн дона
“СҚБ” — 2,9 млн дона

2025 йил давомида банк карталари сони 6,3 млн донага кўпайди.

Шунга қарамай, “Халқ банки” ва “TBC Bank”ка тегишли банк карталари сони сезиларли камайди — мос равишда 1,6 млн ва 1,4 млн донага.

“Агробанк” карталари эса 1,5 млн донага кўпайиб, бу борада етакчи бўлди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍19🤔8🔥2👎1