Банкир
72.7K subscribers
3.73K photos
303 videos
32 files
3.53K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Микроқарзлар кўтарилди, автокредитлар пасайди

Бу ҳафтада эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон банкларида микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси 0,2 фоизга ошиб, 31 фоизга етди.

Бунда “TBC Bank” икки ҳафтадан сўнг яна микроқарз ажратишни бошлади. Фоиз ставкаси 32,7 фоизгача пасайган. Декабр ойи ўртасида бу кўрсаткич банкда 32,4 фоизгача тушганди.

Энг қиммат микроқарзни ҳамон “Тенге банк” ажратмоқда — 42,6 фоиз. Энг арзон микроқарз эса “Инфинбанк”да (24,4 фоиз) бўлиб турибди.

Автокредитлар эса бу сафар 0,2 фоизга арзонлаб, 23,4 фоиздан ажратилган.

Энг қиммат автокредит давлат банки бўлишига қарамай “МКБанк”да (28 фоиз), энг арзони эа “Гарантбанк”да (17,9 фоиз).

@bankir
👎27🔥21👍10🤔3
Доллар кўтарилди

4 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 258,38 сўмдан (+16,21 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍74👎43🔥6🤔1
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

☯️Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️Asia Alliance Bank’нинг Aliance Pay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️“Бизнесни ривожлантириш банки”нинг BRB иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️Open bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
☯️SelloPay иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
☯️“Туронбанк”нинг MyTuron иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️“Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️Alif иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️OQ иловаси — 1 млн сўмгача.

TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.

Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39🔥10👎6🤔3
Рақамлар гапиради: “Агробанк” учун 2025 йил қандай бўлди?

2025 йилда “Агробанк” бир қанча йўналишларда Ўзбекистондаги етакчи банклар қаторига кирди:

аҳоли омонатлари ўсиши, биринчи;
аҳоли омонатлари миқдори (15,9 трлн сўм), учинчи;
аҳолига чакана кредитлар ажратиш (12,7 трлн), биринчи;
банк активлари (103,6 трлн), иккинчи;
кредит портфели (81,1 трлн), иккинчи.

Банкнинг мижозлари сони 7,4 миллион нафарга етди. 2025 йилнинг ўзида мижозлар 1,5 миллион нафарга кўпайди.

Анча жиддий кўрсаткичлар-а?

Кечаги тадбирда банкнинг 2026 йил учун режалари ҳам маълум қилинди.

Юридик мижозларга янги “Агрозамин бизнес” иловаси ва веб-платформаси ҳақида маълумот берилди. Бу 2026 йил давомида босқичма-босқич жорий этилади.

Платформада замон талабига айланаётган сунъий интеллектдан фойдаланилади ва банк хизматлари масофадан кўрсатилади.

2026 йилда сунъий интеллект ва биг-дата технологиялари асосида янги хизматларни тақдим қилиш режа қилинган. Бунда ўтган йили яратилган “Сунъий интеллект лойиҳа офиси”нинг ўрни катта бўлади.

Банк келгуси йилларда чакана ва кичик бизнесни кредитлашни анча кўпайтирмоқчи.

Бироқ, бунда ижтимоий лойиҳаларга эътибор сақлаб қолинади. “Агробанк” бу ишлари билан ҳам анча танилиб улгурган.

Кўриниб турибдики, банк тўғри ривожланиш учун ҳаракат қилмоқда. 2026 йилда бу давом этади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52🔥27👎5🤔2
Доллар кўтарилади

5 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔼10-11 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 210
Octobank — 12 210
Openbank — 12 210
Asia Alliance Bank — 12 205


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 260
Infinbank — 12 260
SQB — 12 260
Tengebank — 12 260

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎57👍47🤔9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Фарғона вилоятидаги тайёр “Дам олиш сиҳатгоҳи” сотувга қўйилди

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида жойлашган, тўлиқ қуриб битказилган дам олиш маскани тадбиркорлар ва инвесторлар учун сотувга чиқарилди.

❗️Бу — нолдан қуриш эмас. Тайёр объектни олиб, даромадли бизнесни йўлга қўйиш имконияти.

Манзил: Олтиариқ тумани, Янги йўл МФЙ, Янги йўл кўчаси.

Объект ҳақида асосий маълумотлар:
- Умумий ер майдони — 3299 кв.м
- Қурилиш ости майдони — 2091 кв.м
- Электр ва сув таъминоти мавжуд
- Қурилиш ишлари тўлиқ якунланган
- Бошланғич қиймати — 2,3 млрд сўм


Объектни тўлиқ тўлов асосида ёки қуйидаги шартларда қулай кредит эвазига харид қилиш мумкин:
— бошланғич бадал 50%
— йиллик устама 20%

Объект билан танишиш ва харид жараёни: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=20880424

Батафсил маълумот: +99878-147-64-02

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥6🤔5👎1
Олтин нархи яна ошмоқда

Бугун Марказий банк томонидан эълон қилинадиган олтин қуймалари нархи 4,6 фоизга ошди.

5 гр қуйма банкларда яна 10 млн сўмдан, 100 гр қуйма эса 200 млн сўмдан қиммат сотилмоқда.

Дунёда унцияда 4 600 доллардан пастга тушиб кетган олтин яна 5 000 доллардан тепага чиқиб қолди.

Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.

@bankir
👍31👎21🤔5
Банкир
Олтин нархи яна ошмоқда Бугун Марказий банк томонидан эълон қилинадиган олтин қуймалари нархи 4,6 фоизга ошди. 5 гр қуйма банкларда яна 10 млн сўмдан, 100 гр қуйма эса 200 млн сўмдан қиммат сотилмоқда. Дунёда унцияда 4 600 доллардан пастга тушиб кетган…
Қуймаларни сотиш ва сотиб олиш нархи ўртасидаги фарқ кенгайган

Банкларда олтин қуймаларни сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархи орасидаги фарқ 4,81 фоизни ташкил қилмоқда.

2 кун аввал бу кўрсаткич атига 1,98 фоиз эди. Бунга кўп эҳтимол, олтин нархининг жаҳонда сезиларли тебргангани сабаб бўлган.

Бироқ, қарийб 5 фоизлик фарқ анча кўп. Қадоғи бут ҳолатдаги қуйма билан қадоғи очилмаган қуймани қайтариб сотиб олиш нархида деярли фарқ қолмаган.

@bankir
🤔37👎24👍5
"Maroqand" АЖ тўловга қобилиятсиз деб топилди

Тошкент туманлараро иқтисодий суди 2026 йил 2 февраль куни "Maroqand" акциядорлик жамиятини тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиб, жамиятни тугатиш тўғрисида иш юритувини бошлади.

Нима бўлди?

"Maroqand" АЖ UPay тўлов тизими билан боғлиқ бўлиб, 2022 йилда Humans финтех-экотизими томонидан тўлиқ сотиб олинган эди. Кейинги йилларда молиявий қийинчиликлар, регулятор чекловлари ва фойдаланувчилар маблағлари билан боғлиқ муаммолар юзага келди.

Асосий сабаблар:
2024 йилда Марказий банк айрим тўлов хизматларига чекловлар қўйган;
2025 йил декабрда Humans иловаси орқали фойдаланувчилар пулларининг рухсатсиз ечиб олиниши ҳолатлари кузатилган;
Жами қарийб 2 мингдан ортиқ фуқаронинг 7 млрд сўм пуллари йўқолган.

Ҳозирда ушбу воқеалар бўйича жиноят ишлари ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔31👍6🔥5
Доллар кўтарилди

5 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 265,77 сўмдан (+7,39 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎60👍47🤔9🔥7
Доллар яна кўтарилади

6 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Openbank — 12 220
Asia Alliance Bank — 12 215
Agrobank — 12 210
Aloqabank — 12 210


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 270
Davrbank — 12 270
OFB — 12 270
Tengebank — 12 270

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63👎63🤔6
MB-Statistik-byulleteni-_-2025-yil.pdf
9 MB
Марказий банк 2025 йил якунлари бўйича статистик бюллетенни тақдим қилди.

Унда ўтган йили Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари, пул-кредит статистикаси, банк ва молия тизимиздаги муҳим маълумотлар берилган.

@bankir
👍20🔥3🤔3👎1
Доллар кўтарилди

6 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 279,48 сўмдан (+13,71 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍69👎40🔥3
Сенат банк ва финтех учун иккита муҳим қонунни маъқуллади

Бугун сенаторлар Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонунни маъқуллади.

Ҳужжатга кўра қуйидагилар жорий қилинади:

Исломий банк лицензияси жорий қилинади ҳамда банкларга анъанавий ва исломий хизматларни бир вақтнинг ўзида кўрсатиш ҳуқуқи берилади;

Шунингдек, Марказий банк ва тегишли банкларда Исломий молия кенгашлари ташкил этилади;

Солиқ кодексига исломий молия операциялари бўйича алоҳида солиқ тартиби киритилиб, айрим операциялар ҚҚСдан озод этилади.

Мазкур қонун билан 2 та кодекс ҳамда 7 та қонунга исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи янги нормалар киритилади.

Исломий банклар Ўзбекистонга тез орада кириб келиши кутилмоқда.

Банкир мазкур мавзуда “IMAN” компанияси раҳбари билан интервью қилган эди. Суҳбатда у ҳуқуқий асослар яратилса, биринчилардан бўлиб исломий банк очишга тайёр эканини айтганди.

Маълумот учун, 2030 йилгача камида 3 та банкда исломий молия хизмати йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бироқ илк исломий банк бу йил эмас, кейинги йилда очилади.

Шунингдек, сенаторлар PayPal, Apple Pay ва Google Pay учун шахсий маълумотларга оид қонунга киритиладиган ўзгартиришларни ҳам маъқуллади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48🔥9👎7🤔3
🛍Инфляция 7,2 фоизгача пасайди

Январ ойида Ўзбекистонда инфляция 0,7 фоиз бўлди. Йиллик инфляция эса 7,2 фоизгача тушди.

Бу 2016 йилдан бери энг паст кўрсаткичга айланди. Буёғига бу жумлани кўп ишлатишимизга тўғри келади.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан қўй гўшти нархи 1,6 фоизга, суяксиз мол гўшти 1,1 фоизга, парранда гўшти 1,5 фоизга ва хом сут 1 фоизга кўтарилди.

Суғурта ва молиявий хизматлар нархи эса 40,8 фоизга ошди. Бунга 1 январдан суғурта хизматлари кескин қимматлагани сабаб бўлди.

Марказий банкнинг асосий мақсади инфляцияни 5 фоизгача тушириш ҳисобланади.

Бу кўрсаткичга 2027 йилнинг охири, 2028 йилнинг бошида эришилиши кутилмоқда.

2026 йил охирида инфляция 6,5 фоиз атрофида бўлади.

UPD: Айтганча, энди инфляция маълумотлари ҳар ойнинг биринчи эмас, бешинчи санасида эълон қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎54👍26🤔12🔥3
Доллар яна кўтарилади

9 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔼21-22 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 240
Ipak Yuli Bank — 12 230
Agrobank — 12 225
Asia Alliance Bank — 12 225


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 280
Infinbank — 12 280
Kapitalbank — 12 280
Octobank — 12 280

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65👎54🔥8🤔3
Ўзбекистонликлар битта такси қатнови учун қанча тўлайди?

2025 йил якунларига кўра, такси ҳайдовчилари мамлакат бўйлаб 479 млн марта ўйловчи ташиган.

Бунда айланма 9,6 трлн сўмни (70 фоиз нақд пул) ташкил қилган. Ўртача битта қатнов нархи 20,1 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Умумий ҳайдовчилар сони 574,4 мингдан ошиқ бўлиб, уларнинг асосий қисми (59,1 фоиз) 30-50 ёш оралиғида.

Энг кўп фойдаланилаётган автомобиллар:
Cobalt — 23,7 фоиз;
Nexia — 20,7 фоиз;
Lacetti — 16,9 фоиз.

224 та такси агрегаторлари рўйхатдан ўтган бўлиб, улар 128,2 млрд сўм солиқ тўлаган. Табиийки, бу ерда асосий солиқ тўловчи — YandexGo.

Ҳайдовчилар ўртача қанча топмоқда?

Бу бўйича Солиқ қўмитаси аниқ маълумот бергани йўқ.

Бироқ, 2025 йилнинг 11 ойида Yandex ҳайдовчилари ўртача ойига 10,9 млн сўм даромад қилгани маълум бўлганди.

Албатта, бу кўрсаткич вилоятларда бошқа такси агрегаторлари орқали ишлаётган ҳайдовчиларда пастроқ шаклланган.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔41👎29👍16🔥6
Доллар кўтарилди

9 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 303,16 сўмдан (+23,68 сўм) ҳисобланади.

@bankir
🔥48👎45👍31🤔6
Айтишларича, банклар мобил иловаларида онлайн микроқарз олиш имконияти вақтинчалик тўхтатилган.

@bankir
👍238🔥18🤔13👎9