Банкир
73.1K subscribers
3.7K photos
299 videos
31 files
3.5K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
❗️Банкирларнинг ўртача маоши 17,5 млн сўмдан ошди

Ўзбекистонда 2025 йилда ўртача ойлик иш ҳақи расмий равишда 6,4 млн сўмни ташкил қилди.

Бунда банкирлар энг юқори маош олувчилар сифатида ўз ўрнини сақлаб қолди. Йил охирига келиб уларнинг ўртача маоши 17,6 млн сўмгача ўсган.

Иккинчи ўринда ахборот ва алоқа соҳаси ходимлари бормоқда — 15,3 млн сўм. Кучли учликни 9,7 млн сўм билан ташиш ва сақлаш (логистика) ёпиб берди.

Ўқитувчи ва шифокорлар ўртача иш ҳақи бўйича ҳамон энг сўнгги ўринларда бормоқда. Улар мос равишда 4,4 млн сўм ва 3,9 млн сўм ўртача маош олган.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида яшовчилар расмий равишда 10,8 млн сўм ишлаб топган. Бу борада энг кам кўрсаткич Қашқадарёда — 4,5 млн сўм.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎153🤔33👍19🔥8
Олтин яна рекордда

Бугун 100 гр олтин қуйма нархи биринчи бор 203 млн сўмдан ошди. Қуймалар кетма-кет олтинчи кун рекордни янгилади.

Жаҳонда ҳам олтин нархи 5 100 долларлик маррани кесиб ўтганди. Ҳозирда 5 070 доллар атрофида бўлиб турибди.

@bankir
👍18👎14🤔12
Доллар кўтарилади

28 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼32-33 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 080
Agrobank — 12 060
NBU — 12 050
Octobank — 12 050

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 100
Davrbank — 12 110
SQB — 12 110
Turonbank — 12 110

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47👎40🔥9🤔2
❗️“Янги банк” омонатчиларига компенсация тўлаш бўйича агент-банк сифатида “Бизнесни ривожлантириш банки” (БРБ) белгиланди.

“БРБ” аввалги йилларда ҳам (Қишлоқ қурилиш банки номи билан) бир нечта банкрот бўлган ва ёпилиб кетган банклардаги омонатчилар учун агент-банк бўлганди.

Компенсация тўловларини олиш учун омонатчилардан ҳеч қандай қўшимча тўловлар талаб этилмаслиги қайд этилди.

Компенсация тўловларини:

Жисмоний шахс бўлган омонатчилар "БРБ" мобил иловаси ёрдамида онлайн тарзда бошқа банк картасига ўтказиш ҳамда “БРБ”нинг банк хизматлари марказларига мурожаат қилган ҳолда нақд пул шаклида олиши мумкин;

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларга “БРБ”нинг исталган банк хизматлари марказларига мурожаат қилган ҳолда, ушбу банкда ҳисобварақ очиш орқали ёки бошқа банкдаги ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Шунингдек, омонатчилар ўз хоҳишига кўра маблағларини “БРБ”нинг омонат маҳсулотларига ҳам жойлаштиришлари мумкин.

🗓Компенсация тўловларини бошлаш санаси ҳақидаги хабар расмий саҳифалар орқали қўшимча эълон қилинади (тахминий сана 2026 йил 28 январ).

Айни вақтда барча жараёнлар қонунчилик талабларига мувофиқ, режа асосида ва белгиланган муддатларда амалга оширилмоқда.

Батафсил маълумот Омонатларни кафолатлаш агентлигининг веб-сайтида.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46🤔8🔥4👎1
Доллар кўтарилди

28 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 128,02 сўмдан (+29,9 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍47👎43🔥5🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Онлайн сертификат ҳолатини текшириш тартиби

Онлайн рўйхатдан ўтган ва сертификатга эга бўлган фуқароларга платформанинг сертификат бўлимига қайта кириб, кўрсатилган маълумотларни диққат билан кўздан кечириш тавсия этилади.

Маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилган бўлса, сертификат ҳолати кўк рангда «Сертификат тасдиқланган» сифатида акс этади. Камчилик ёки хатолар мавжуд бўлса, тизим текширувидан сўнг сертификат ёнида қизил рангда «Маълумот тасдиқланмади» белгиси пайдо бўлади.

Маълумотларни аниқ киритинг, кундалик совринли ўйинларда қатнашинг ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлиш имкониятидан фойдаланинг.

@bankir
👍14🤔8👎6🔥3
Роппа-роса бир йил олдин турли активларга 100 млн сўм сармоя қилганингизда ҳозир пулингиз қанча бўларди?

Олтин қуйма → 171 млн
Олтин → 172,1 млн
Кумуш → 346 млн
Банк омонати (23 фоиз) → 123 млн
Облигация (28 фоиз) → 128 млн
Way II (прогноз) → 102,9-107,6 млн
Bitcoin → 81,3 млн
Ether → 88,9 млн
Toncoin → 29,4 млн


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥133👍81🤔48👎11
Бугун асосий ставка 2026 йил ҳисобидан илк марта кўриб чиқилади. Сизнингча:
Anonymous Poll
19%
Пасаяди
18%
Кўтарилади
62%
Ўзгармайди
👎38🤔24👍7🔥2
Олтин қуймалари кетма-кет еттинчи кун рекорд даражага чиқди. 100 гр қуйма нархи 205 млн сўмдан ошди.

Жаҳонда ҳам олтин нархи унцияда илк марта 5 250 доллардан юқорига кўтарилди.

Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.

@bankir
🔥26👎20👍6🤔3
Доллар кўтарилади

29 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼42-43 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 090
Agrobank — 12 090
Anorbank — 12 090
Asia Alliance Bank — 12 085

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 140
Xalq banki — 12 140
Tengebank — 12 140
Xalq banki — 12 140

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53👎52🤔7🔥2
❗️Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90👎27🤔22
“Янги банк”ни бошқа потенсиал инвесторга сотиш варианти бўлган, лекин харидор топилмаган, — Марказий банк раиси Тимур Ишметов

@bankir
👍54👎17🔥5🤔5
Янги купюралар (400 минг/500 минг сўмлик) муомалага чиқариш бўйича ҳеч қандай кутилмалар йўқ”

@bankir
👍208🤔24👎16🔥15
Доллар кўтарилди

29 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 168,98 сўмдан (+40,96 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍45👎36🔥6🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 💳 Асакабанкда Visa халқаро карталари расман жорий этилди

Асакабанк Visa халқаро карталарини жорий қилди.

Энди мижозлар:
— хорижий сайтларда онлайн тўлов қила олади;
— саёҳатларда бемалол фойдаланади;
— дунёнинг исталган нуқтасида тўлов қила олади.

Мавжуд карталар: Visa Red, Visa Platinum, Visa Infinite.

Мурожаат учун: 1152
Батафсил маълумот | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🤔8🔥4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davr Bank бизнес учун қулай ва замонавий ечимлар яратишда давом этмоқда.

Банк атиги 1 соатда 300 млн сўмгача микрокредит таклиф қилади — бу бизнес ғояларини воситачиларсиз амалга ошириш учун яхши имконият, деб ўйлайман.

Энг асосийси, барча шартлар очиқ ва оддий:
Сизга керакли сумма — 300 млн сўмгача, муддати — 60 ойгача, ставка — 26% дан бошланади (агар кредитни банк филиалида тўғридан-тўғри расмийлаштирсангиз, ўртача ставка атиги 18% бўлиши мумкин).

Минимал ҳужжатлар тўплами — фақат паспорт ва гаров ҳужжатлари. Воситачилар ва дилерларсиз — ҳаммаси шаффоф ва бевосита банк билан.

Кредит олиш учун расмий даромадни тасдиқлаш талаб қилинмайди, бу кичик ва ўрта бизнес учун жуда қулай. Кредит кўриб чиқилиши ва берилиши — атиги 1 соатда!

Davr Bank бир неча йиллардан бери бизнес учун шундай ишончли ва замонавий маҳсулотлар яратиб келмоқда.

Реклама
👍16👎12🔥3🤔2
❗️ Кредит тарихингизга жиддий қаранг

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади.

Айрим банклар ёки микромолия ташкилотлари гаров эвазига бозорга нисбатан анча юқори фоиз ставкасида қарз бериши мумкин.

Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.

Бунда фойдаланувчилар кредит тарихидаги ўзгаришларни ойлар кесимида ҳам кузатиб бориши мумкин.

Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).


Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 16 480 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 14 834 сўм).

Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.

➡️Скоринг баллингизни КАТМ иловаси орқали ҳар куни бепул кузатиб борсангиз бўлади.

“Freeze” хизматидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи бўйича маълумотларингизни чеклашингиз мумкин. Хизматнинг қулайлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ҳозирда 13 843 сўм тўлов қилинади.

Бундан ташқари “кредитга тақиқ“ хизмати орқали номингизга кредит олишни чеклаб қўйишингиз мумкин. Хизматдан фойдаланиш бепул.

Қандай қилиб кредит тарихини яхшилаш мумкинлигини бу ердан ўқиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎29👍9🤔4🔥2