Банкир
73K subscribers
3.69K photos
297 videos
31 files
3.5K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Бизнесни ривожлантириш банки бир йилда иқтисодиётга 10,3 триллион сўм кредит йўналтирди

Миллий матбуот марказида ўтказилган ҳисобот анжуманида Бизнесни ривожлантириш банки 2025 йилдаги фаолиятининг муҳим кўрсаткичларини очиқлади. Маълум қилинишича, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига банкнинг умумий капитали 5 трлн 269 млрд 400 млн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич банк капитали бир йил давомида 22,7 фоизга ўсганидан далолат беради.

Шунингдек, банкнинг жами активлари бир йилда 18,8 фоизга ўсиб, 38,1 триллион сўмни ташкил этган. Депозитлар ҳажми эса қарийб 42 фоизга кўпайган. Даромад келтирувчи активлар эса йил давомида 5,4 триллион сўмга (20,1 фоизга) кўпайган.

Йил давомида ажратилган 10 трлн 380 млрд сўм кредитнинг асосий қисми маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган.

Батафсил

Реклама
👍19👎7🔥4🤔3
“TBC Bank” ўтган ҳафта микроқарз бермадими?

Марказий банк сўнгги бир ой ичида иккинчи марта ўртача микроқарз ажратаётган банклар рўйхатига “TBC Bank”ни киритмади.

Бу банкни ўтган ҳафта давомида умуман микроқарз ажратмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Бироқ, охирги маълумотлар бўйича “TBC Bank” микромолия бозорининг асосий ўйинчиси ҳисобланади.

Сўнгги ҳафта ичида банклардаги ўртача микроқарзлар 0,3 фоизга пасайиб, 31,7 фоизни ташкил қилди.

Ўртача автокредитлар эса 0,1 фоизга ошиб, 23,3 фоизга етди.

@bankir
🤔20👎18👍6🔥5
Доллар кўтарилди

23 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 136,92 сўмдан (+14,85 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍39👎29🔥5🤔3
2025 йилда уйлар нархи 8 фоизга ошди

Ўзбекистон иккиламчи бозорида 2025 йил давомида уйлар нархи 8 фоизга ўсди. 2024 йилда бу кўрсаткич 6,2 фоизни ташкил қилганди.

Уйлар нархи тушган ягона ҳудуд Андижон бўлди — 2,4 фоизга. Энг юқори ўсиш деярли 20 фоиз билан Сурхондарёда кузатилди.

Тошкентда уйларнинг ўртача нархи 1 кв метр учун 1 100 доллар атрофида бўлди. Энг арзон уйлар Сирдарё ва Қорақалпоғистонда.

Бундан ташқари, декабрь ойида уйларнинг ойлик сотуви илк марта 30 мингдан ошди. Аввалги рекорд 2023 йил августида эди.

@bankir
👎36🤔32👍8
❗️Олтин нархи тарихда биринчи марта 4 900 доллардан ошди. Бу ҳафтанинг ўзида 4 700 ва 4 800 долларлик рамзий рекордлар янгиланганди.

Эртага 100 гр кўринишидаги олтин қуймалари 200 млн сўмга яқинлашиши кутилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🔥24👎15🤔5
Кетма-кет учинчи кун рекордда

Олтин қуймалар нархи кетма-кет учинчи кун рекорд даражага чиқди.

Қуймаларнинг 1 гр учун нархи 1 млн 958 минг сўмдан ошди. 100 гр олтин қуйма 195,8 млн сўмгача кўтарилди.

Жаҳонда олтин нархи унсияда аллақачон 4 950 доллардан ошиб, психологик нуқта — 5 000 долларга қараб кетмоқда.

@bankir
🤔23👎17👍6🔥6
Доллар тушади

26 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽48-49 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 110
Asakabank — 12 100
Hayotban — 12 100
Garantbank — 12 100

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 140
Infinbank
12 140
Asia Alliance Bank — 12 150
Davrbank — 12 150

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍84👎27🔥10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PIN-код? Нима учун?

Биргина ҳаракат ва тўлов ўтди.
Ipak Yuli Bank’дан Uzcard Duo билан 100 000 сўмгача контактсиз.

Ipak Yuli Bank’дан Uzcard Duo картасини расмийлаштиринг.

Реклама
👍13🔥4👎2🤔1
2025 йилда банкларда NPL анча камайди

Ўзбекистон банкларда муаммоли кредитлар (NPL) миқдори 21,8 трлн сўмдан 18,1 трлн сўмгача пасайди.

Жами кредитлардаги NPL улуши 4 фоиздан 3 фоизгача қисқарди. Бунда пасайиш давлат банкларида 0,7 фоиз, хусусий банкларда 1,5 фоиз бўлди.

Муаммоли кредитлари энг кўп камайган банклар:

“Ипотека банк” — 2,3 трлн
“Капиталбанк” — 416 млрд
“Миллий банк” — 286 млрд
“Асакабанк” — 251 млрд
“Халқ банки” — 221 млрд
“Агробанк” — 204 млрд

Йил давомида NPL миқдори энг кўп ошган банклар эса TBC Bank, “Анорбанк” ва “Алоқабанк” бўлди.

Айни пайтда кредит портфелига нисбатан NPL улуши энг кўп банк — “Пойтахтбанк” (24,4 фоиз) бўлиб турибди.

2025 йилда “Ипотекабанк” ва Garantbank бу кўрсаткични анча қисқартиришга эришди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25🔥5🤔5👎4
Доллар тушди

26 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 084,95 сўмдан (-51,97 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍58👎25🤔6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
HAVAL JOLION — ФОИЗСИЗ МУДДАТЛИ ТЎЛОВ!

Замонавий дизайн, қулай салон ва ишончли технологиялар — барчаси битта автомобилда.
💳Фоизсиз, қулай ва тез расмийлаштириш.

✔️1 та паспорт етарли
✔️5 йил ёки 150 000 км кафолат
✔️Шаҳар ва оила учун идеал танлов

Батафсил маълумот ва тест-драйв учун қўнғироқ қилинг:

🟠+998555009600
🟠HAVAL ФАРҒОНА

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12👎4🔥4🤔2
Президент: “Оилавий тадбиркорлик учун иккала туманга бир хил, 17,5 фоизли кредит ажратиляпти. Энди 37 та “оғир” туманда ушбу дастур доирасида кредитлар 12 фоиздан берилади”.

@bankir
🤔59👍49👎14🔥2
Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси очиқ муҳокамада

Лойиҳа ҳудудда туризм инфратузилмасини кенгайтириш, хизматлар бозорини ривожлантириш ва хусусий инвестициялар жалб этишга қаратилган ташаббус сифатида кўриб чиқилмоқда.

Шу муносабат билан Бўстонлиқда мазкур лойиҳа юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Учрашувда экологик талаблар, муҳандислик коммуникациялари, оқова сувлар ва лойиҳани амалга ошириш босқичлари ҳақида маълумот берилди.

Саволлар тингланиб, таклифлар расмий тарзда қайд этилди. Лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилиб, экологик ва инфратузилмавий юкламалар назорат остида олиб борилади.

Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси доирасида минглаб маҳаллий аҳоли иш билан таъминланади.

@bankir
👍122👎84🔥27🤔2
🔥Фоизсиз автокредитлар

Банклар махсус шартларда айрим автомобиллар учун фоизсиз автокредитларни таклиф қилмоқда.

Tracker ва Onix учун фоизсиз автокредит таклиф қилаётган банклар:

“Асакабанк”
“БРБ”
“Давр банк”
“Инфинбанк”
“Капиталбанк”
“Тенге банк”
“Apex bank”
“Garant bank”

“Дамас” учун фоизсиз автокредит ажратаётган банклар:

“Асакабанк”
“БРБ”
“Инфинбанк”
“Ҳамкорбанк”
“Тенгебанк”
“Давр банк”
“Apex bank”
“Garant bank”

“Лабо” учун фоизсиз автокредит бераётган банклар:

“Асакабанк”
“Давр банк”
“Apex bank”

Шунингдек, “Apex bank” Captiva учун ҳам фоизсиз автокредит бермоқда.

Банклар устига босиб кредит шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.

Фоизсиз кредит олиш учун асосий шарт 25-30 фоиз атрофида бошланғич тўловни амалга ошириш ҳисобланади.

Бундан ташқари Kia ва Chery автомобиллари учун ҳам фоизсиз бўлиб тўлаш таклиф қилинмоқда.

“Миллий банк”, “Ҳамкорбанк”, “Бизнесни ривожлантириш банки” (1 фоиздан), “Асакабанк” ва “Давр банк” орқали таклифлар билан танишиб чиқиш мумкин.

Масалан, “Ҳамкорбанк” Changan автомобиллари учун автокредитни 0 фоиз ставкада расмийлаштириш имкониятини таклиф қилмоқда.

“Давр банк” орқали Kia Sportage’ни фоизсиз бўлиб тўлашга харид қилиш мумкин.

Chery эса Tiggo 7 pro моделини фоизсиз ойига 2,6 млн сўмдан сотиб олиш таклифини беряпти.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎54👍23🔥7🤔7
🌟 Янги Ўзбекистонга яқин ҳудудда яшамоқчи бўлганлар диққатига

Xon Saroy компаниясининг Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган Muhabbat Shahri лойиҳасидан 1 хонали хонадонлар учун

🔹 Бош тўлов 73,2 млн сўмдан
🔹 Ойлик тўлов 4,9 млн сўмдан бошлаб сотувда

Ушбу хонадонларни кунлик 164 минг сўмдан тўлаб ҳам харид қилишингиз мумкин.

📞 Тўлов бўйича тўлиқ маълумот олиш учун
712007400 | Telegram

Реклама
👎48👍10🤔3
⚡️100 гр қуйма 200 млн сўмдан ошди

Душанба куни эълон қилинган олтин қуймалари нархи рекорд даражага етди.

Қуймаларнинг 1 гр учун нархи 2 млн сўмдан ошди. 100 гр қуйма эса 200,7 млн сўмга баҳоланмоқда.

Бу олтин қуйма бир йил аввал илк марта 116,6 млн сўм билан сотувга чиқарилган эди.

Жаҳонда ҳам олтин нархи биринчи марта унцияда 5 000 доллардан ошди. Олтин бу йилнинг ўзидаёқ 17 фоизга қимматлади.

Олтинни Ўзбекистон шароитида қандай қилиб тўғри сотиб олиш ҳақида бу ерда ўқинг.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥38👍21👎7🤔6