Банкир
73K subscribers
3.69K photos
297 videos
31 files
3.5K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар яна кўтарилади

22 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼46-47 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 060
BRB — 12 050
Infinbank — 12 050
NBU — 12 050

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 100
Xalq banki — 12 100
Asia Alliance Bank — 12 110
Agrobank — 12 110

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53👎44🤔4🔥3
Chery Arrizo 8 Hybrid энди фоизсиз муддатли тўловда мавжуд!

Замонавий бизнес-класс гибрид автомобилни қулай шартлар асосида харид қилишингиз мумкин.

🔸 Бошланғич тўлов - 30% дан
🔸 Йиллик ставка - 0%
🔸 Тўлов муддати - 36 ойгача

🔹 Ёқилғи сарфи - 3,9 л / 100 км
🔹 Юриш масофаси - 1400+ км
🔹 19 дақиқада тезкор қувватлаш
🔹 Кафолат - 7 йил ёки 200 000 км

Автомобиль ADM Jizzakh томонидан расман ишлаб чиқарилади.

*Бошланғич тўлов мавжуд. Тўлов миқдори ва муддатига қараб шартлар фарқ қилиши мумкин. Автомобил суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади.

Батафсил маълумот учун: +998555000655

Реклама
👍27👎15🔥5🤔4
❗️100 гр қуйма деярли 190 млн сўмга чиқди

Кутилганидек, олтин қуймалари бугун рекордни янгилаб 1 гр учун 1,89 млн сўмдан ошди.

100 гр олтин қуйманинг нархи биринчи бор 189,5 млн сўмга чиқди. Роппа-роса бир йил аввал бу қуйма 116,6 млн сўм нархда сотувга чиқарилган.

Банкларда 100 гр қуймани қайтариб сотиб олиш нархи ҳам 180 млн сўмдан юқорига чиқди.

Жаҳон бўйича олтин нархи унцияда биринчи марта 4 800 доллардан ошиб, 4 875 долларгача чиқди.

Нарх кечагина илк марта 4 700 доллардан юқорига чиқиб, тарихий рекорд ўрнатганди.

Олтинни Ўзбекистон шароитида қандай қилиб тўғри сотиб олиш ҳақида бу ерда ўқинг.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥25🤔11👍7👎5
Frod-MB.pdf
590 KB
Онлайн банк хизматларида ўзгаришлар

Адлия вазирлиги Марказий банк билан бирга масофавий молиявий хизматлари ҳақида низомни рўйхатдан ўтказди. Унда бир қанча ўзгаришлар бор:

Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраганлардан кредит ундириш тўхтатилади. Бунда фирибгарликка учраган одам қонунга асосан жабрланувчи деб топилиши керак.

Мобил иловаларда рўйхатдан ўтилаётганда фойдаланувчининг телефон рақами ва ЖШШИРи мос келиши текширилади. Иловага яқин қариндошларга тегишли банк карталарини улаб, P2P ўтказмаларини амалга ошириш мумкин бўлади.

Телефонга юборилган 1 марталик СМС хабар 3 маротаба нотўғри киритилганда, мобил иловадаги ҳаракатлар 15 дақиқага вақтинча чекланади.

Биометрик идентификациядан ўтишда расм билан ўтиш мумкин бўлмайди, ҳаётийлик фактори аниқланиши шарт.

1 кунда фақат 1 та банкдан онлайн кредит олишга рухсат берилади. Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта кредит берувчи ташкилотга сўров юборилса, биринчи юборилган сўровга жавоб берилади.

Кредит расмийлаштирилгач, 24 соат давомида бошқа кредит ташкилотидан кредит олиш имконияти бўлмайди.

Ўзгаришлар 22 апрелдан бошлаб кучга киради.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44🤔5👎3🔥1
Доллар кўтарилди

22 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 122,07 сўмдан (+48,78 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍62👎52🔥4
Банкларда депозит ва кредит бўйича 2025 йил қандай якунланди?

2025 йилда Ўзбекистон банкларининг депозит портфели 35 фоизга кўпайиб, 417,3 трлн сўмга етди.

Банклардаги жами кредит портфели эса 13 фоизга ўсиб, биринчи марта 600 трлн сўмдан ошди.

Кўк билан белгиланган банклар тегишли йўналишда ТОП-10 дан жой олган. “Миллий банк”, “Агробанк”, “СҚБ”, “Асакабанк” ва хусусий банкларда “Капиталбанк” барча йўналишда кучли ўнликдан жой олди.

Айни пайтда энг кўп аҳоли омонатларига эга банклар:

“Капиталбанк” — 26,1 трлн;
“Миллий банк” — 16,7 трлн;
“Агробанк” — 15,9 трлн;
“СҚБ” — 10,5 трлн;
“Асакабанк” — 8,7 трлн;
“Ҳамкорбанк” — 8,7 трлн;
“Анорбанк” — 8,6 трлн;
“Халқ банки” — 6,4 трлн;
“МКБанк” — 6,3 трлн;
“ТБC Банк” — 6,1 трлн.

Бу ерда “Агробанк” иккинчи ўриндаги “Миллий банк”ка деярли етиб олган бўлса, “ТБC Банк” илк марта ТОП 10 дан жой олди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31👎11🤔7🔥4
Олтин қуймалари навбатдаги кун рекордда. 100 гр қуйма 194 млн сўмдан ошиб кетди.

@bankir
👍32👎17🤔8🔥4
Доллар кўтарилади

23 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 100
Garantbank — 12 090
MKBank — 12 090
NBU — 12 090

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 150
Davrbank — 12 150
Asia Alliance Bank — 12 160
Hamkorbank — 12 160

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎53👍47
MB ogohlantiradi.pdf
806.6 KB
180 фоизгача: Банклар ўта юқори “пенялар” учун огоҳлантирилди

Марказий банк томонидан банкларнинг кредит шартномаларида тўловлар кечиктирилганда қўлланилаётган жарима ва санкциялар ўрганилди.

Унда айрим амалиётлар адолат ва мутаносиблик тамойилларига зид экани маълум бўлди:

Кечиктирилган тўловлар учун фоиз ставкалари шартномада белгилангандан кўра бир неча баробарга, айрим ҳолатларда йиллик 150–180 фоизгача оширилаётгани.

Кредит бўйича фоизларни тўлаш кечиктирилганда энг юқори чегараси белгиланмаган кунлик пеня ҳисобланаётгани;

кредиторнинг ҳақиқий харажатлари билан боғлиқ бўлмаган қўшимча бир марталик жарималар қўлланилаётгани аниқланган.

Марказий банк кечиктирилган мажбуриятлар учун қўлланилаётган санкциялар компенсацион характерга эга бўлишига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаган.

Қарз олувчилар учун тўловни кечиктириш билан боғлиқ молиявий оқибатларнинг аниқ ва олдиндан тушунарли бўлишини таъминлаш кераклиги айтилди.

Регулятор кредит шартномаларида жавобгарлик чораларини адолат ва мутаносиблик тамойиллари асосида белгилаш лозим деб ҳисоблайди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍87🤔11👎7🔥5
Бизнесни ривожлантириш банки бир йилда иқтисодиётга 10,3 триллион сўм кредит йўналтирди

Миллий матбуот марказида ўтказилган ҳисобот анжуманида Бизнесни ривожлантириш банки 2025 йилдаги фаолиятининг муҳим кўрсаткичларини очиқлади. Маълум қилинишича, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига банкнинг умумий капитали 5 трлн 269 млрд 400 млн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич банк капитали бир йил давомида 22,7 фоизга ўсганидан далолат беради.

Шунингдек, банкнинг жами активлари бир йилда 18,8 фоизга ўсиб, 38,1 триллион сўмни ташкил этган. Депозитлар ҳажми эса қарийб 42 фоизга кўпайган. Даромад келтирувчи активлар эса йил давомида 5,4 триллион сўмга (20,1 фоизга) кўпайган.

Йил давомида ажратилган 10 трлн 380 млрд сўм кредитнинг асосий қисми маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган.

Батафсил

Реклама
👍19👎7🔥4🤔3
“TBC Bank” ўтган ҳафта микроқарз бермадими?

Марказий банк сўнгги бир ой ичида иккинчи марта ўртача микроқарз ажратаётган банклар рўйхатига “TBC Bank”ни киритмади.

Бу банкни ўтган ҳафта давомида умуман микроқарз ажратмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Бироқ, охирги маълумотлар бўйича “TBC Bank” микромолия бозорининг асосий ўйинчиси ҳисобланади.

Сўнгги ҳафта ичида банклардаги ўртача микроқарзлар 0,3 фоизга пасайиб, 31,7 фоизни ташкил қилди.

Ўртача автокредитлар эса 0,1 фоизга ошиб, 23,3 фоизга етди.

@bankir
🤔20👎18👍6🔥5
Доллар кўтарилди

23 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 136,92 сўмдан (+14,85 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍39👎29🔥5🤔3
2025 йилда уйлар нархи 8 фоизга ошди

Ўзбекистон иккиламчи бозорида 2025 йил давомида уйлар нархи 8 фоизга ўсди. 2024 йилда бу кўрсаткич 6,2 фоизни ташкил қилганди.

Уйлар нархи тушган ягона ҳудуд Андижон бўлди — 2,4 фоизга. Энг юқори ўсиш деярли 20 фоиз билан Сурхондарёда кузатилди.

Тошкентда уйларнинг ўртача нархи 1 кв метр учун 1 100 доллар атрофида бўлди. Энг арзон уйлар Сирдарё ва Қорақалпоғистонда.

Бундан ташқари, декабрь ойида уйларнинг ойлик сотуви илк марта 30 мингдан ошди. Аввалги рекорд 2023 йил августида эди.

@bankir
👎36🤔32👍8
❗️Олтин нархи тарихда биринчи марта 4 900 доллардан ошди. Бу ҳафтанинг ўзида 4 700 ва 4 800 долларлик рамзий рекордлар янгиланганди.

Эртага 100 гр кўринишидаги олтин қуймалари 200 млн сўмга яқинлашиши кутилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🔥24👎15🤔5
Кетма-кет учинчи кун рекордда

Олтин қуймалар нархи кетма-кет учинчи кун рекорд даражага чиқди.

Қуймаларнинг 1 гр учун нархи 1 млн 958 минг сўмдан ошди. 100 гр олтин қуйма 195,8 млн сўмгача кўтарилди.

Жаҳонда олтин нархи унсияда аллақачон 4 950 доллардан ошиб, психологик нуқта — 5 000 долларга қараб кетмоқда.

@bankir
🤔23👎17👍6🔥6