Банкир
73.1K subscribers
3.7K photos
299 videos
31 files
3.5K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
“Асакабанк” 1 трлн сўмлик корпоратив облигациялар чиқаради

“Асакабанк” Кузатув кенгаши 1 трлн сўмлик корпоратив облигациялар чиқариш бўйича қарор қабул қилди.

Облигацияларнинг фоиз ставкаси 18 фоиз бўлади. Бу бозор учун жозибадор кўрсаткич ҳисобланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, банклардаги юридик шахслар учун депозитларнинг ўртача фоиз ставкаси 16,4 фоизни ташкил қилади.

“Асакабанк” томонидан 2 000 дона облигация чиқарилади. Ҳар бир облигациянинг номинал қиймати 500 млн сўм. Фоизли даромадлар ҳар 90 кунда (22,5 млн сўм) тўлаб берилади.

Облигацияларни муомалада бўлиш муддати — 5 йил.

Яқинда “Асакабанк”ни 15 фоизини сотиб олиш бўйича ЕТТБ келишувга эришганди.

@bankir
👍30👎11🤔9🔥5
Доллар тушади

16 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽33-34 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 11 965
Trastbank — 11 960
Turonbank — 11 960
Garantbank — 11 955

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 010
Apexbank — 12 010
Xalq banki — 12 020
Hayotbank — 12 030

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73👎25🔥6
Chery Tiggo 7 Pro — бошланғич тўлов 63 400 000 сўм

Замонавий кроссоверни қулай шартларда харид қилинг

Қолган суммани тўлаш муддати: 60 ойгача
Бошланғич тўлов: 63 400 000 сўмдан


Таклиф кредит дастури асосида тақдим этилади. Шартлар бошланғич тўлов, тўлов муддати ва вилоятга қараб ўзгариши мумкин

📞 Батафсил маълумот учун: +998555000655

Реклама
👎26🤔6👍4🔥3
Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи қандай?

КАТМ 2025 йил учун кредит тарихи бўйича маълумотларни эълон қилди. Йил давомида 2,3 млн марта кредит тарихидан фойдаланилган.

2023 йилда кредит тарихидан 506 минг марта, 2024 йилда қарийб 1,1 млн марта фойдаланилган эди.

Аксарият ўзбекистонликларнинг кредит тарихи ўртача шаклланган — 55 фоиз. Бунга уларнинг кўп қисми кредит олмагани сабаб бўлган.

Ёш кесимида асосан (40 фоиз) 26-35 ёш оралиғидаги аҳоли энг кўп кредит тарихини олган.

Сўнгги ойларда кредит тарихидан фойдаланиш кўпайиб бормоқда. 2026 йилда ҳам кўрсаткичлар ўсади. Одамлар кўпроқ кредит оляпти ва табиийки кредит тарихига кўпроқ иши тушяпти.

Кредит тарихини 4 хил йўл билан билиб олиш мумкин:

“КАТМ” мобил иловаси орқали;
portal.infokredit.uz орқали шахсий кабинетда (16 480 сўм);
“my.gov.uz” орқали (14 834 сўм);
Барча давлат хизматлари марказлари орқали.

Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул. Шу сабабли кредит тарихини олганларнинг 57 фоизи йил давомида бир марта бу хизматни ишлатган.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🔥4🤔3👎2
❗️“Янги банк” лицензияси бекор қилинди

Марказий банки Бошқарувининг 2026 йил 15-январдаги қарорига мувофиқ, “Янги банк” акциядорлик жамиятининг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинди.

Шу тариқа фаолият юритаётган 34 та банк қолди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🤔22👎8🔥6
Банкир
❗️“Янги банк” лицензияси бекор қилинди Марказий банки Бошқарувининг 2026 йил 15-январдаги қарорига мувофиқ, “Янги банк” акциядорлик жамиятининг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинди. Шу тариқа фаолият юритаётган 34 та банк…
Омонатчилар тақдири нима бўлади?

Қонун бўйича банклардаги омонатларнинг 200 млн сўмгача қисми давлат томонидан тўлиқ кафолатланади.

Марказий банк “Янги банк”даги жами мавжуд 32 526 нафар омонатчиларнинг 32 153 тасига кафолатланган омонат суммалари тўлиқ қайтариб берилишини маълум қилди.

Бу омонатчилар банкда 200 млн сўмгача пулни ишониб топширган.

373 кишини эса 200 млн сўмдан кўпроқ пули “Янги банк” омонатларида бўлган.

Регулятор уларга пул комиссиянинг қарорига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарилишини айтди.

Шу сабабли қайсидир банкда 200 млн сўмдан кўпроқ пулни ишонишиб топширишдан олдин рискларни яхшилаб қайта кўриб чиқиш керак.

Масалан “Янги банк” фаолиятини бошлагандан бери зарарда эди. 2025 йилнинг 9 ойида 95,4 млрд сўм зарар кўрилган.

Омонат маблағларини қайтариб олиш бўйича Омонатларни кафолатлаш агентлигининг +998-55-550-05-00 рақамли ишонч телефони орқали батафсил маълумот олиш мумкин.

“Янги банк” нега ёпилди?

Банк устав капитали бўйича талабларни тўлиқ бажармаган. 2025 йилдан бошлаб банкларда устав капитали камида 500 млрд сўм бўлиши керак.

“Янги банк”да эса бу 355 млрд сўм бўлган. Бир нечта огоҳлантиришга қарамай устав капитали оширилмаган.

Сентябрда “Евроосиё банки” лицензияси чақириб олинган эди. Энди мамлакатда 34 та банк қолди.

@bankir
👍52👎29🤔18🔥6
Доллар яна 12 000 сўмдан пастлади

16 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 969,66 сўмдан (-32,05 сўм) ҳисобланади.

@bankir
1👍91👎23🔥13
15 январь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍28👎9🔥1
“Миллий банк” 1,9 трлн сўм фойда олди

2025 йилни “Миллий банк” 1 трлн 919 млрд сўм соф фойда билан якунлади. Банкнинг фойдаси 2024 йилда ҳам, 2023 йилда ҳам 1,7 трлн сўмни ташкил қилганди.

Банк ходимлар маоши учун йил давомида 1,34 трлн сўм тўлаган. 2024 йилда бу кўрсаткич 1,13 трлн сўм эди.

Шу тариқа “Миллий банк” катта эҳтимол билан Ўзбекистонда энг кўп фойда олувчи банк мақомини сақлаб қолди. Қолган банклар ҳам бирин-кетин молиявий ҳисоботларини эълон қилмоқда.

“Тенге банк” 2025 йил давомида 54,9 млрд сўм (+51,6 фоиз) соф фойда олган бўлса, “Мадад Инвест банк”да бу кўрсаткич 8,9 млрд сўм (+27,3 фоиз) бўлди.

@bankir
🤔35👍24👎14🔥5
Доллар тушади

19 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 11 950
Turonbank — 11 940
MKBank — 11 940
Garantbank — 11 930

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 11 970
Xalq banki — 11 990
BRB — 11 990
Anorbank — 11 990

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🤔20👎18🔥11
Банклар 2025 йилда ижтимоий тармоқларда анча фаоллашди

SNS Ratings Ўзбекистон банкларидаги ижтимоий тармоқлардаги фаоллик бўйича ҳар ой маълумот бериб борарди.

2025 йил якунлари учун агентлик батафсил таҳлил тайёрлабди. Банкларни ижтимоий тармоқларда 2,8 млн нафардан ошиқ обуначи кузатади.

Instagram банклар учун энг фаол тармоқ бўлиб турибди. Telegram’да энг кўп обуначига эга банклар Uzum Bank ва “Халқ банки”. Барча банкларни бу ерда 700 мингдан ошиқ одам кузатади.

YouTube'да энг фаол банк — “Агробанк”. Улар бу ерда йил давомида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ўзбекистонликлар ҳақида сифатли туркум видеолар қилишди.

LinkedIn’да ҳам банклар сўнгги ойларда анча фаоллашган. Табиийки, бу ердан ходим топишда ҳам фойдаланилмоқда.

Ҳавола орқали ҳисобот билан батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

@bankir
👍22👎7🔥1🤔1
Доллар тушди

19 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 962,78 сўмдан (-6,88 сўм) ҳисобланади.

@bankir
1👍69👎23🔥10🤔6
16 январь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:30 гача узайтирилди.

@bankir
👍40👎10🤔6🔥5
Доллар сезиларли кўтарилади

20 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼87-88 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 11 970
SQB — 11 960
Asakabank — 11 960
Garantbank — 11 960

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 075
OFB — 12 080
Aloqabank — 12 090
Hamkorbank — 12 090

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎97👍54🤔8🔥4
Зоминдаги дор йўли 215 млрд сўмга сотилди

“Миллий банк” Зоминдаги дор йўлини бир неча урунишдан сўнг 215 млрд сўмга аукционда сотишга эришди.

Объектни 2025 йил, 30 декабрда рўйхатдан ўтган “Ref Ropeway Invest” МЧЖ сотиб олди.

Аукцион ғолиби 30 фоиз бошланғич тўлов қилганда, қолган 70 фоизни “Миллий банк”дан тегишли шартларда кредит билан тўлаши мумкин.

Аввалроқ давлат банклари туризм бизнесидан чиқаётгани ҳақида хабар бергандик.

“СҚБ” ҳам яқинда Зоминдаги меҳмонхонани 175 млрд сўмга сотганди.

@bankir
👎72🤔35🔥15👍8
Доллар қарийб 90 сўмга кўтарилди

20 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 051,71 сўмдан (+88,93 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍62👎53🔥5🤔4
19 январь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍21🔥6🤔2👎1
❗️Банклар 2025 йилда қанча фойда олди?

2025 йил Ўзбекистон банклари учун жуда омадли бўлди. Йил давомида банкларимиз рекорд даражада — умумий 15,5 трлн сўм соф фойда олди.

Бу 2024 йилги инқирозли даврга нисбатан 2,3 баробар кўп. Тугатилаётган “Янги банк”дан ташқари барча 34 та банк йилни “плюс” билан якунлади.

Бу 34 та банкдан атига 5 таси ўтган йилга нисбатан камроқ фойда олди. Булар “Инфинбанк”, “Uzum Bank”, “Зираат банк”, “Пойтахтбанк” ва “TBC Bank”.

“Миллий банк” бир неча йилдан бери давом этаётган етакчилигини сақлаб қолди. Банк 1,9 трлн сўм фойда билан биринчи ўринди. Кучли учликдан “СҚБ” (1,88 трлн) ва “Капиталбанк” (1,79 трлн) жой олди.

2024 йилда иккинчи ўринда бўлган “Ҳамкорбанк” тўртинчи ўринга тушиб кетди. Банк фойдаси ўтган йилга нисбатан 278 млрд сўмга кўпайган, бироқ бошқаларда ҳам сезиларли ўсиш бўлди.

1 трлн сўмдан кўпроқ фойда олган банклар рўйхатини “ОФБ” ёпиб берди.

Яна бир ўзгаришлардан бири — “TBC Bank”нинг фойдаси 340 млрд сўмга пасайиб, деярли нолга тушиб қолди. Банк фойда кўрсаткичи бўйича энг охирги ўринда (“Янги банк” ҳисоб эмас).

Энг кўп фойдаси ўсган банк “БРБ” бўлди. 2025 йилда банк 503 млрд сўм соф фойда олди. 2024 йилда 2,2 трлн сўмдан ошиқ зарар кўрилган эди.

📷: Bankers.uz

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔29👍14👎12🔥11