Банкир
73.1K subscribers
3.71K photos
299 videos
31 files
3.51K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушади

14 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽49-50 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 080
SQB — 12 070

Trastbank — 12 070
Turonbank — 12 070

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 100
SQB — 12 110
Xalq banki — 12 120
Asia Alliance Bank — 12 125

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90👎32🔥4🤔3
Олтин яна рекордда

Бугун олтин қуймалари нархи яна 2,3 фоизга ошиб, навбатдаги рекорд даражага чиқди.

100 гр олтин қуйма бир кунда 4,1 млн сўмга қимматлаб, 184,3 млн сўмга етди. Қайтариб сотиб олиш нархи ҳам ўсмоқда.

Олтиннинг жаҳон нархи кеча кечқурун унцияда 4 630 долларгача кўтарилди, айни пайтда 4 580 доллар атрофида.

@bankir
👍40👎16🔥7🤔2
Микроқарзлар 2026 йилда фақат қимматламоқда

Марказий банк бу ҳафта учун микроқарзлар ва автокредитларнинг ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Ўртача микроқарзлар ўтган ҳафтага нисбатан 0,8 фоизга қимматлаб, 32 фоизга етди. Бу ноябрь ойидан бери энг юқори кўрсаткич.

Ўтган ҳафтада ҳам микроқарзларнинг ўртача фоизи юқорилаган эди.

Энг қиммат микроқарзларни “Тенгебанк” (42,7 фоиз) ва “Анорбанк” (41,2 фоиз) бермоқда. Энг арзони эса ”Инфинбанк”да (24 фоиз).

Автокредитлар билан вазият бошқачароқ. Ўртача автокредитлар фоизи маълумотлар эълон қилиш бошлангандан бери энг паст даражага тушди — 23,2 фоиз.

Бу ерда ҳам энг арзон автокредитлар “Инфинбанк”да (16,9 фоиз) ажратилмоқда.

@bankir
👎57👍9🔥3🤔2
Доллар тушди

14 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 048,04 сўмдан (-51,14 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍65👎30🔥3
❗️Армияга борганларга бизнес учун имтиёзли кредит берилади. Таълим кредити фоизсиз бўлади

Президент иштирокидаги йиғилишда ҳарбий соҳада бир қанча ўзгаришлар маълум қилинди.

— Армиядан қайтиб, олий ўқув юртларида таҳсил олмоқчи бўлган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати олиш харажатлари қоплаб берилади;

— Олийгоҳларга контрактга кирган армия хизматини ўтаганларга фоизсиз таълим кредити ажратилади;

— Хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларга касбни эгаллаш ва сертификат олиш харажатлари тўлаб берилади;

— Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги армиядан қайтган ёшларнинг кредит харажатини 6 фоизи давлат томонидан қопланади.

Шу тариқа таълим кредити аёл ва қизлардан ташқари армиядан қайтган йигитларга ҳам фоизсиз ажратилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍124👎25🔥13🤔5
Доллар тушади

15 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽48-49 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 000
Openbank — 12 000
MKBank — 11 990
Xalq banki — 11 990

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 050
Apex bank — 12 050
Asia Alliance Bank — 12 050
Asakabank — 12 050

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍78👎34🤔12🔥9
Олтин кетма-кет учинчи кун рекордда

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи кетма-кет учинчи кун рекорд даражага чиқди.

100 гр кўринишидаги олтин қуймалари 185,2 млн сўмдан сотилмоқда. Уларни қайтариб сотиб олиш нархи 178 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Олтиннинг глобал нархи ҳам унсияда 4 630 доллардан ошиб, янги рекордга чиқди. Фед раиси ва Доналд Трамп ўртасидаги низо ва Эрондаги нотинчликлар нарх ўсишига асосий сабаб бўлмоқда.

Олтинни қандай қилиб тўғри сотиб олиш ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.

@bankir
👍24👎10🤔6🔥4
“Рассрочка” бозорини назорат қилиш учун алоҳида қонун тайёрланади

Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров Ўзбекистонда муддатли тўловларни тартибга солиш бўйича алоҳида қонун тайёрланишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, регулятор тартибга солишни режалаштирмоқда ва бу йўналишда ҳукумат вакиллари билан биргаликда иш бошлаган.

Марказий банк вакили муддатли тўловларни тартибга солиш доирасида аҳолининг ортиқча қарз юки шаклланаётгани энг кўп хавотирга сабаб бўлаётганини билдирган.

Тартибга солиш ишларини тизимли амалга ошириш учун аллақачон банк тизимига кўрсатмалар бериш бошланган.

“Рассрочка” бозори назорат қилиниши ҳақида Марказий банк раиси Тимур Ишметов 2025 йилда маълум қилганди.

@bankir
👍69👎12🔥6🤔6
Марказий банк HR шарҳини тақдим қилди

Регулятор унда Марказий банкда ишлаётган ходимлар ҳақида батафсил маълумот берган.

Айни пайтда Марказий банкда 2 265 та ходим ишламоқда. Шулардан раҳбар ходимлар ва мутахассислар 1 744 киши (21 фоизи аёллар).

Уларнинг 68 фоизи 31 ёшдан 50 ёшгача бўлса, 19 фоизи 30 ёшгача, 13 фоизи 50 ёшдан ошган.

Ходимларнинг ўртача ёши мамлакат бўйича 38 ёшни, марказий аппарат бўйича 36 ёшни ташкил қилади.

1 744 та ходимдан 1 704 таси олий маълумотга эга. 2025 йилда 235 нафар янги ходим Марказий банкка қабул қилинган.

Тўлиқ ҳисобот билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
👎30👍26🤔5
Доллар тушди

15 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 001,71 сўмдан (-46,33 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍65👎22🔥5
Бир хонали хонадонларни кунига 164 минг сўмдан тўлаб харид қилинг

🌟 Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган Muhabbat Shahri лойиҳасидан 1 хонали хонадонлар
Бош тўлови 73 млн сўмдан
Ойлик тўлови 4,9 млн сўмдан бошлаб сотувда

Лойиҳа ҳудудида
— Хусусий болалар боғчаси
— Eco ҳудуд
— Спорт майдончаси
— Болалар ўйингоҳи
— Икки қаватли автотураргоҳ
— 24/7 кузатув камералари режалаштирилган

📞 Тўлов шартлари ҳақида батафсил
712007400 | Telegram

Реклама
👍20🔥17👎15🤔2
Банкларнинг 2025 йилги якуний рейтинги

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йил IV чорак учун “Банклар фаоллиги рейтинги”ни тақдим қилди.

Катта банклар рейтингида ТОП 6 та банк ўз ўрнини сақлаб қолди. “Инфинбанк” 4 поғона, “Алоқабанк” 3 поғона йўқотди.

“СҚБ” 3 та ўрин юқорига кўтарилиб, 12 ўринга чиқиб олди. Катта банклар ичида 20 та банкдан 13 тасининг ўрни ўзгармаган.

Кичик банкларда “Универсалбанк” ва TBC Bank етакчиликни сақлаб қолди. “Октобанк” 1 поғона кўтарилиб, “Ҳаётбанк”дан 3-ўринни тортиб олди.

“Ҳаётбанк” III чоракда TBC Bank’ка ҳам иккинчи ўринни бериб қўйган эди.

“Апекс банк” 3 та ўринга юқорилаб, энг катта ўсишни кўрсатди. Аксинча, “Зираат банк” 3 та поғонага тушиб кетди.

Рейтинг фақат марказ томонидан тузилган бўлиб, банклардаги тўлиқ вазиятни акс эттирмайди.

@bankir
👍19👎5🔥3🤔3
14 январь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍30👎11🔥4🤔2
“Асакабанк” 1 трлн сўмлик корпоратив облигациялар чиқаради

“Асакабанк” Кузатув кенгаши 1 трлн сўмлик корпоратив облигациялар чиқариш бўйича қарор қабул қилди.

Облигацияларнинг фоиз ставкаси 18 фоиз бўлади. Бу бозор учун жозибадор кўрсаткич ҳисобланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, банклардаги юридик шахслар учун депозитларнинг ўртача фоиз ставкаси 16,4 фоизни ташкил қилади.

“Асакабанк” томонидан 2 000 дона облигация чиқарилади. Ҳар бир облигациянинг номинал қиймати 500 млн сўм. Фоизли даромадлар ҳар 90 кунда (22,5 млн сўм) тўлаб берилади.

Облигацияларни муомалада бўлиш муддати — 5 йил.

Яқинда “Асакабанк”ни 15 фоизини сотиб олиш бўйича ЕТТБ келишувга эришганди.

@bankir
👍30👎11🤔9🔥5
Доллар тушади

16 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽33-34 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 11 965
Trastbank — 11 960
Turonbank — 11 960
Garantbank — 11 955

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 010
Apexbank — 12 010
Xalq banki — 12 020
Hayotbank — 12 030

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73👎25🔥6
Chery Tiggo 7 Pro — бошланғич тўлов 63 400 000 сўм

Замонавий кроссоверни қулай шартларда харид қилинг

Қолган суммани тўлаш муддати: 60 ойгача
Бошланғич тўлов: 63 400 000 сўмдан


Таклиф кредит дастури асосида тақдим этилади. Шартлар бошланғич тўлов, тўлов муддати ва вилоятга қараб ўзгариши мумкин

📞 Батафсил маълумот учун: +998555000655

Реклама
👎26🤔6👍4🔥3
Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи қандай?

КАТМ 2025 йил учун кредит тарихи бўйича маълумотларни эълон қилди. Йил давомида 2,3 млн марта кредит тарихидан фойдаланилган.

2023 йилда кредит тарихидан 506 минг марта, 2024 йилда қарийб 1,1 млн марта фойдаланилган эди.

Аксарият ўзбекистонликларнинг кредит тарихи ўртача шаклланган — 55 фоиз. Бунга уларнинг кўп қисми кредит олмагани сабаб бўлган.

Ёш кесимида асосан (40 фоиз) 26-35 ёш оралиғидаги аҳоли энг кўп кредит тарихини олган.

Сўнгги ойларда кредит тарихидан фойдаланиш кўпайиб бормоқда. 2026 йилда ҳам кўрсаткичлар ўсади. Одамлар кўпроқ кредит оляпти ва табиийки кредит тарихига кўпроқ иши тушяпти.

Кредит тарихини 4 хил йўл билан билиб олиш мумкин:

“КАТМ” мобил иловаси орқали;
portal.infokredit.uz орқали шахсий кабинетда (16 480 сўм);
“my.gov.uz” орқали (14 834 сўм);
Барча давлат хизматлари марказлари орқали.

Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул. Шу сабабли кредит тарихини олганларнинг 57 фоизи йил давомида бир марта бу хизматни ишлатган.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🔥4🤔3👎2
❗️“Янги банк” лицензияси бекор қилинди

Марказий банки Бошқарувининг 2026 йил 15-январдаги қарорига мувофиқ, “Янги банк” акциядорлик жамиятининг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинди.

Шу тариқа фаолият юритаётган 34 та банк қолди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🤔22👎8🔥6