Банкир
72.6K subscribers
3.73K photos
303 videos
32 files
3.53K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар яна 12 100 сўмдан ошди

9 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 109,02 сўмдан (+75,74 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎92👍86🤔8🔥5
❗️Жим Рожерс Ўзбекистон акциялар бозорига кирди

Машҳур инвестор, Rogers Holdings асосчиси Жим Рожерс “РБК”га интервю берибди.

Суҳбат давомида у Россия ва АҚШдаги барча активларини сотиб, портфелини асосан Ўзбекистон фонд бозоридаги акциялар билан шакллантирганини маълум қилди.

Рожерсга Россиядаги акцияларни сотишига сиёсий ҳолат сабаб бўлган, АҚШдаги акциялар сотилиши эса эҳтимолий “пуфак” билан боғлиқ.

“АҚШ бозори яқинда барча даврлардаги энг юқори кўрсаткичларга эришди. Бозор 2009 йилдан бери ўсиб бормоқда — тарихдаги энг узоқ давр. Шу сабабли Америкадаги ҳамма нарсани сотдим. Ҳа ҳозир бунга жуда эрта бўлиши мумкин, лекин фикримча цикл тугамоқда” — дейди Жим.


У Ўзбекистон фонд бозоридаги деярли барча турдаги акцияларни сотиб олганини маълум қилди. Лекин улар кўп эмаслигини ҳам айтиб ўтди.

Рожерс ўзбек сўмига ишонишини таъкидлаб, бу валюта инвесторлар даромадларини еб қўймаслигини айтди. Бу жуда кучли сигнал.

Ростдан ҳам 2025 йилда шундай бўлди — сўм долларга нисбатан 6,8 фоизга мустаҳкамланди. Рожерс эса бу ҳолат давом этишига ишонмоқда.

Жим Рожерс айни пайтда 83 ёшда бўлиб, 1970 йилларда шерикликда Quantum Fund фондига асос солган.

1973 йилдан 1980 йилгача фонд портфели 4200 фоизга ўсган. Таққослаш учун бу даврда S&P тахминан 47 фоизга кўтарилган. Quantum Fund биринчи чинакам глобал фондлардан бири деб қаралади.

У 1980 йилдан бери нафақада бўлиб, кўпчилик учун орзудагидек ҳаётни яшамоқда. Нафақада бўлишига қарамай, инвестиция билан доимий шуғулланади.

Унинг машҳур гапларидан бири: “Кўплаб муваффақиятли инвесторлар, кўпинча вақтини тузук иш қилмай ўтказади”.

📷: Bloomberg

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74🔥22👎12🤔10
Давлат банклари туризм соҳасидаги лойиҳаларини сотмоқда

2025 йил охиридан бошлаб давлат банкларига тегишли меҳмонхона ва туризм объектларининг оммавий аукциони бошланди.

Зоминдаги Wyndham Gardens бренди остида фаолият юритувчи меҳмонхона дастлабки келишувлардан бири бўлди. “СҚБ”га тегишли объект 175 млрд сўмга сотилди.

Сотилаётган объектлар рўйхати ва бошланғич нархи:

☯️Miraki Eco Village, “Асакабанк” — 236,5 млрд сўм;
☯️Miraki Town Plaza, “СҚБ” — 231,8 млрд сўм;
☯️Зоминдаги дор йўли, “Миллий банк” — 215 млрд сўм;
☯️Zomin Supa Grand Hotel (Tryp by Wyndham бренди), “Асакабанк” — 173,5 млрд сўм;
☯️Миракидаги дор йўли, “Миллий банк” — 158,2 млрд сўм;
☯️“Салом Чимён”, “Асакабанк” — 142,4 млрд сўм;
☯️Хивадаги меҳмонхона, “Алоқабанк” — 112,2 млрд сўм;
☯️“Арда Туран” меҳмонхонаси, “МКБанк” — 84,1 млрд сўм;
☯️Miraki Hostel, “СҚБ” — 83,8 млрд сўм.

Рўйхатдаги аксарият аукционлар 9 январь куни соат 9:00 да ўтказилади.

Сал аввал “Туронбанк”ка тегишли Зоминдаги осма кўприк ҳам аукционга қўйилганди. Бироқ, харидор топилмагач сотув амалга ошмади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎51👍18🔥8🤔6
Доллар кўтарилади

12 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 110
Apexbank — 12 100
Asakabank — 12 100
Garantbank — 12 100

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 150
Asia Alliance Bank — 12 155
Kapitalbank — 12 155
Hayotbank — 12 155

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍71👎62🔥4🤔3
“Кредитга тақиқ” хизмати тобора оммалашмоқда

1 январ ҳолати бўйича 438 322 минг нафар Ўзбекистон аҳолиси ўзига кредит олишни тақиқлаб қўйди.

Бу орқали улар ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олмоқда.

“Кредитга тақиқ” хизматини улаганларнинг 67 фоизи эркаклар, 33 фоизи аёллар.

Ёш кесимида энг кўп 26-35 ёш оралиғидаги инсонлар бу хизматдан фойдаланмоқда.

Декабр ойида 150 мингдан ошиқ ўзбекистонликлар бу хизматни улади.

“Кредитга тақиқ” хизматини 4 хил йўл билан ёқиш ёки ўчириш мумкин:

“КАТМ” мобил иловаси орқали;
portal.infokredit.uz орқали шахсий кабинетда;
“my.gov.uz” орқали;
Барча давлат хизматлари марказлари орқали.

Хизматдан фойдаланиш бепул.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍101🔥12🤔8
Захиралар 2025 йилни рекорд билан якунлади

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2025 йилда 66,3 млрд долларгача кўпайди. Декабрь ойининг ўзида ўсиш 5,1 млрд долларни ташкил қилади.

Бунда олтин захиралари йилни 55 млрд доллар билан, валюта захиралари эса 10,6 млрд доллар билан якунлади.

2024 йилда 35 млн доллар билан бошланган қимматли қоғозлар портфели эса 1,5 млрд долларга етди.

Захиралар таркибида олтин ҳажми бир йилда 382 тоннадан 392 тоннагача ўсди.

Олтин ҳажми ўсишига қарамай, 2025 йил давомида нархлар тарихий рекордларни янгилагани захиралар рекорд даражада бўлишига олиб келди.

Халқаро захиралар турли йилларда қуйидагича бўлган (долларда):

2017 — 28 млрд;
2018 — 27 млрд;
2019 — 29,2 млрд;
2020 — 34,9 млрд;
2021 — 35,1 млрд;
2022 — 35,8 млрд;
2023 — 34,6 млрд;
2024 — 41,2 млрд;
2025 — 66,3 млрд.

2026 йилда ҳам олтин юқори нархларни сақлаб қолиши кутилмоқда.

Агарда Марказий банк сақаланаётган олтин ҳажмини ушлаб турса, Ўзбекистон захиралари бу йил ҳам юқори кўрсаткичларда қолади.

📷: Bloomberg

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51👎14🤔7
Доллар яна кўтарилди

12 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 131,55 сўмдан (+22,53 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍68👎57🔥9🤔2
Ўзбекистон давлат қарзларини нималарга сарфлаяпти?

2025 йилнинг тўққиз ойи якунига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 75,4 млрд АҚШ долларини ташкил этгани айтилмоқда. Бу каби рақамлар одатда доимий кузатув олиб бормайдиганлар орасида саволлар туғдириши табиий.

Инвестициялар масаласи ҳар доим қизиқиш уйғотади, чунки жамият жалб қилинаётган ресурслар нимага сарфланаётгани ва у қандай натижа бераётганини билишни истайди. Асосий тамойил шундаки, ҳар бир инвестиция аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилиши керак.

Ўзи, кўрсатилган суммалар Ўзбекистоннинг асл давлат қарзими? Мамлакатнинг давлат қарзи нималарга сарфланмоқда?

Батафсил — https://t.me/uz24newsuz/17077
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎50👍14🔥6🤔4
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Анорбанк”да ҳозирда 25 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида лойиҳа менежери, дастурчи, тизим таҳлилчиси ва дизайнер кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 164 та фаол вакансия жойлаштирган. Тизим администратори, фирибгарликни мониторинг қилиш бўйича мутахассис, лойиҳа менежери, оператор ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 96 та. Булар солиқ бўлими бошлиғи, корпоратив молия бўлими бошлиғи, сунъий интеллект бўйича мураббий ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 54 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида ахборот хавфсизлиги методисти, Оrаclе PL/SQL дастурчиси, маҳсулот таҳлилчиси ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 15 та бўш иш ўрни бор. Қабулхонада офис менежери, техник қўллаб-қувватлаш бўйича стажёр, дизайнер ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 29 та. Булар хавфсизлик хизмати мутахассиси, банкомат муҳандиси, QA муҳандиси ва бошқа мутахассислар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 29 та бўш иш ўрни бор. Бизнес таҳлилчиси, транзаксион бизнес бўлими бош мутахассиси, Java дастурчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 27 та. Маҳсулот таҳлили бўлими бошлиғи, алоқа маркази раҳбари, бизнес таҳлилчиси ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 16 нафар мутахассис қидирмоқда — Android дастурчиси, катта IOS дастурчиси, тизим таҳлилчиси ва бошқалар.
Батафсил

“Асакабанк”да айни пайтда 8 та бўш иш ўрни бор. iOS дастурчиси, тизим таҳлилчиси, Javascript дастурчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда менежер ва дастурчиларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари “Click” компанияси хам бир қанча вакансиялар жойлаштирган.

“Click” да ҳозирда 11 та бўш ўрни мавжуд. Булар маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича директор, тармоқ муҳандиси, SMM мутахассиси ва бошқалар.
Батафсил

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/7046

@bankir
👎34👍18🔥3🤔1
Доллар тушади

13 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽30-35 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 130
SQB — 12 130

NBU — 12 120
Aloqabank — 12 110

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 160
Turonbank — 12 170
Kapitalbank — 12 175
Asia Alliance Bank — 12 175

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88👎30🔥2
❗️100 гр олтин қуйма 180 млн сўмдан ошди

Марказий банк 12 январь учун олтин қуймаларининг нархини эълон қилди. Нархлар 2026 йилда илк бор рекордга чиқди.

Ўтган йили январда 116,6 млн сўм нархда сотувга чиқарилган 100 гр олтин қуйма, 180,2 млн сўмга етди.

Жаҳон бўйича олтин нархи ҳам унция учун илк бор 4 600 доллар чегарасига яқинлашди. Нархлар геосиёсий нотинчликлар фонида ошмоқда.

Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎44👍24🔥6🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фед раиси Жером Пауелл Доналд Трамп ҳукумати унга нисбатан жиноий тергов бошлаганини маълум қилди.

“Мен Федерал Резерв тизимида тўртта маъмурият, республикачилар ва демократлар даврида хизмат қилганман. Ҳар бир ҳолатда ҳам ўз вазифамни сиёсий қўрқув ва илтифотсиз бажардим, фақат нархлар барқарорлиги ва максимал даражада бандликни таъминлаш бўйича ваколатимизга эътибор қаратдим.

Давлат хизмати баъзан таҳдидларга қарши қатъий туришни талаб қилади. Мен Сенат томонидан тасдиқланган ишни ҳалоллик ва Америка халқига хизмат қилишга содиқлик билан бажаришда давом этаман", — дея нутқини якунлади Фед раиси.


Доналд Трамп АҚШ президенти сифатида қайта сайлангандан бери Жером Пауеллга босим қилиб, уни ишдан олишга ҳаракат қилади.

Трамп фоиз ставкаларини пасайтиришни талаб қилса, Фед раиси бу ёмон иқтисодий оқибатларга олиб келишини, фоиз ставкаларини пасайтириш босқичма-босқич бўлиши кераклигини таъкидлаб келади.

Пауеллнинг Фед раиси сифатида ваколати шу йилнинг май ойида шундоқ ҳам тугайди. У ҳеч бўлмаганда майгача фоиз ставкаларини сақлаб қолишга ҳаракат қиляпти.

@bankir
🔥75👍39🤔10👎6
Доллар тушди

13 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 099,18 сўмдан (-32,37 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍80👎24
Банклар 2025 йилда аввалги йилга нисбатан 23 та кам янги БҲМ очди. Очилган микромолия ташкилотлари ва ломбардлар сонида эса сезиларли ўсиш кузатилган.

Банкларда филиаллар сони ҳам камайиб бораётгани ҳақида аввалроқ ёзгандик. 2023 йилда 832 та банк филиали мавжуд бўлган бўлса, 2025 йилга келиб уларнинг сони 288 тагача камайган.

Фаолият юритаётган БҲМлар сони ҳам камайишда давом этмоқда. Аксинча, йил давомида 24/7 банк шохобчалари кўпайган.

Маълумотлар Ўзбекистон банк тизими жадал равишда рақамлашиб бораётганини, келажакда филиаллар ва БҲМларга талаб камайишини кўрсатмоқда.

@bankir
🤔20👍17👎4🔥3
Доллар тушади

14 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽49-50 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 080
SQB — 12 070

Trastbank — 12 070
Turonbank — 12 070

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 100
SQB — 12 110
Xalq banki — 12 120
Asia Alliance Bank — 12 125

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90👎32🔥4🤔3
Олтин яна рекордда

Бугун олтин қуймалари нархи яна 2,3 фоизга ошиб, навбатдаги рекорд даражага чиқди.

100 гр олтин қуйма бир кунда 4,1 млн сўмга қимматлаб, 184,3 млн сўмга етди. Қайтариб сотиб олиш нархи ҳам ўсмоқда.

Олтиннинг жаҳон нархи кеча кечқурун унцияда 4 630 долларгача кўтарилди, айни пайтда 4 580 доллар атрофида.

@bankir
👍40👎16🔥7🤔2
Микроқарзлар 2026 йилда фақат қимматламоқда

Марказий банк бу ҳафта учун микроқарзлар ва автокредитларнинг ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Ўртача микроқарзлар ўтган ҳафтага нисбатан 0,8 фоизга қимматлаб, 32 фоизга етди. Бу ноябрь ойидан бери энг юқори кўрсаткич.

Ўтган ҳафтада ҳам микроқарзларнинг ўртача фоизи юқорилаган эди.

Энг қиммат микроқарзларни “Тенгебанк” (42,7 фоиз) ва “Анорбанк” (41,2 фоиз) бермоқда. Энг арзони эса ”Инфинбанк”да (24 фоиз).

Автокредитлар билан вазият бошқачароқ. Ўртача автокредитлар фоизи маълумотлар эълон қилиш бошлангандан бери энг паст даражага тушди — 23,2 фоиз.

Бу ерда ҳам энг арзон автокредитлар “Инфинбанк”да (16,9 фоиз) ажратилмоқда.

@bankir
👎57👍9🔥3🤔2
Доллар тушди

14 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 048,04 сўмдан (-51,14 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍65👎30🔥3