Банкир
72.6K subscribers
3.73K photos
303 videos
32 files
3.54K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Қайси иловалар 2025 йилда энг кўп юклаб олинди?

2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинган иловалар маълум бўлди.

ChatGPT умумий рўйхатда биринчи ўринни эгаллади. Сунъий интеллект деярли ҳар бир ўзбекистонликнинг ҳаётига кириб бормоқда.

Ўзбекистон иловалари орасида TOP 10 ликнинг 5 таси финтех иловалари — Uzum Bank, Paynet, Click, xazna ва payme.

Soliq ва MyGov uz каби давлат хизматлари учун мўлжалланган иловалар ҳам ўзбекистонликлар томонидан фаол юклаб олинган.

@bankir
👍50👎14🤔9🔥8
Доллар кўтарилди

7 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 968,59 сўмдан (+16,35 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎59👍40🤔7🔥1
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

☯️Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️Asia Alliance Bank’нинг Aliance Pay иловаси — 10 млн сўмгача (Humo карталарида 100 млн сўмгача);
☯️“Бизнесни ривожлантириш банки”нинг BRB иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Анорбанк”нинг Anorbank иловаси — 5 млн сўмгача (2 ой давомида);
☯️“Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️Open bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
☯️SelloPay иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
☯️“Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️Alif иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️OQ иловаси — 1 млн сўмгача.

TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.

Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40👎8🔥7🤔2
Доллар кўтарилади

8 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼45-50 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 11 980
Asia Alliance Bank — 11 980
Asakabank — 11 970
Garantbank — 11 970

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 015
Openbank — 12 015
Ipotekabank — 12 025
OFB — 12 040

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎68👍41🤔6🔥5
Марказий банк Humans билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди:

“Humans” МЧЖ компаниясига тўлов хизматларини тақдим этган “Octogram” АЖ тўлов ташкилотида Марказий банкнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ўтказилди.

Текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома белгиланган тартибда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ҳуқуқий баҳо бериш ва ўз ваколати доирасида чоралар кўриш учун тақдим этилди.

Айни пайтда “Humans” компанияси билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари сўралади.


Декабрда Humans иловасига бириктирилган банк карталаридан рухсатсиз пул ечиб олинганди.

Бу ҳолатга Humans ва унга хизмат кўрсатувчи Paylov бир-бирини айблаб муносабат билдирганди.

@bankir
🤔22👍10👎7🔥4
Сергей Гимадиев “Анорбанк”ка ўтди

Ўзбекистон банк тизимидаги топ менежерлардан бири Сергей Гимадиев фаолиятини “Анорбанк”да давом эттиради. Бу ҳақда Гимадиевнинг LinkedIn саҳифасида маълум қилинган.

У 2026 йилдан бошлаб банк Кузатув кенгаши раисининг катта маслаҳатчиси — Senior Advisor to the Supervisory Board Chairman бўлиб ишлайди.

Сергей Гимадиев шу пайтга қадар Apelsin, Uzum Bank, Asia Alliance Bank ва Apex Bank Бошқарув раиси бўлиб фаолият олиб борган.

У яқинда Apex Bank Бошқарув раислигидан кетганди. Унинг ўрниг бир неча йил “Инфинбанк” Бошқарув раиси бўлган Олга Нуманова ишламоқда.

@bankir
2👎29🔥25👍11🤔6
Доллар сезиларли кўтарилди

8 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 033,28 сўмдан (+64,69 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍70👎61🤔6🔥3
2025 йил инвесторлар учун қандай бўлди?

2 йилдан бери Ўзбекистондаги инвесторлар учун йил якуни қилиб келяпмиз. Анъанага содиқ қолиб, келинг 2025 йилни ҳам сарҳисоб қиламиз.

(Огоҳлантириш: пост анчагина узун, бир пиёла чой устида ўқиш тавсия қилинади)

🏠Кўчмас мулк

2023 йилда Ўзбекистонда кўчмас мулк нархлари сезиларли ошганди. Пандемиядан кейин уй сотиб олишга эҳтиёж кўпайиши ва россиялик релокантларнинг келиши ортидан уй жойга катта талаб юзага келганди.

2024 йилда бозор анча совуди ва бу ҳолат 2025 йилда ҳам давом этди.

Сентябр ойи якунларига кўра, мамлакат бўйича янги уйлар нархи сўмда йиллик 2,4 фоизга, долларда эса 5,5 фоизга ошди. Эски уйлар нархи сўмда 1,8 фоизга, долларда эса 5 фоизга кўтарилди.

Бу рақамлар 2025 йил учун анчагина камтарона. 2023 йилларда йиллик ўсиш 30 фоиздан ошиқ эди.

Умуман олганда келгуси йилларда кўчмас мулк бозорида кескин ўзгаришлар бўлиши кутилмаяпти. Нархлар ҳар йили барқарор ўсиб борса керак.

💳Омонатлар

Омонатлар учун 2025 йил анча оғир бошланди. Йил бошида банк омонатларининг максимал фоиз ставкаси дастлаб 26 фоизга, кейин эса 23 фоизгача пасайтирилди.

Бу эса ўртача очилган омонатларнинг фоиз ставкасига таъсир қилди. 10 ойда бу кўрсаткич 22,1 фоиздан 21 фоизга тушиб кетди.

2024 йилда 27 фоизли омонатлар таклифи кўплиги сабаб ўртача омонатларнинг фоизи 21,3 фоиздан 22,1 фоизгача кўтарилганди.

Шунга қарамай, инфляция (7,3 фоиз) ва инфляцион кутилмаларнинг пасайиши ортидан омонатларнинг реал фоиз ставкаси ўсишда давом этмоқда. Бу кўрсаткич 8,5 фоизгача кўтарилиб, рекорд даражага етган.

2026 йилда инфляция 6,5 фоиз атрофида бўлиши кутилаётгани инобатга олинса, жорий йилда ҳам омонатларнинг самарадорлигини кўрсатувчи реал фоиз ставкаси ўсишда давом этади.

💰Олтин

2024 йилда олтин учун йил жуда омадли бўлгани, олтин ва рекорд сўзлари каналда бир неча марта каналда ёнма-ён келгани ҳақида ёзгандик.

2025 йил ундан аввалги йилдан ҳам ўтиб тушди. Йил давомида олтин нархи тарихий рекордларни янгилаб, кўпчиликни ҳайрон қолдирди.

Олтин ўсиши 70 фоиздан кўпроқ бўлди. Бу эса 2025 йилни олтин учун сўнгги 50 йилдаги энг ёрқин йилга айлантирди.

Табиийки, олтин қуймалари нархи ҳам кескин ошди. Январда 100 гр кўринишидаги янги олтин қуймалар 116,6 млн сўмдан сотувга чиқарилганди. Декабр ойида нарх қарийб 180 млн сўмга етди.

Таҳлилчилар 2026 йилда ҳам олтин ўсишда давом этишини кутмоқда. Бироқ олтинга қисқа муддатда эмас, узоқ муддатда тўғри инвестицион қарор қаралади.

🕯Акция ва облигациялар

2025 йил миллий акциялар учун омонатлардан даромадлироқ йил бўлди. Йирик индекслардан бири — Kap Depo йил давомида 24,2 фоизга ўсди.

Алоҳида акцияларда энг катта ўсиш ЎзРТХБ акцияларида кузатилди — дивидендларни ҳисоблаганда 105 фоиз.

Бу борада “Ҳамкорбанк” акциялари 72,8 фоизга ўсиб иккинчи ўринни, “Ўзбектелеком” акциялари 42,7 фоизга ўсиб учинчи ўринни эгаллади.

Шу билан бирга, биржанинг асосий индекси бўлган барча листинг компанияларини ўз ичига олувчи UCI 7,6 фоизга ўсди.

2025 йил — Облигациялар учун ҳам ижобий якунланди. Йиллик 28 фоизгача даромад келтирадиган эмиссиялар бозорда бир неча бор сотилди.

Омонатларнинг максимал фоизи 27 фоиздан 23 фоизгача пасайиши облигациялар жозибадорлигини анчагина оширди.

Бошқа активлар

Криптоактивлар учун 2025 йил жуда оғир ўтди. Ўтган сафар 2024 йилни каналда “криптовалюта йили” деб ёзгандик. Бу йил тескариси бўлди — йил давомида Bitcoin нархи 5 фоизга пасайди.

Кумуш нархи эса олтиндан ҳам кўпроқ ўсди — +150 фоиз. Ўзбекистонда ҳам кумуш заргарлик буюмлари сезиларли қимматлади.

—————————————————————

Шундай қилиб, 2025 йил олтин учун шов-шувли йил бўлди. Акция ва облигацияларга тўғри сармоя қилган инвесторлар омонатларга нисбатан юқорироқ даромад олди.

Бироқ, банк омонатлари ҳали ҳам кафолатланган даромад ва реал фоиз ставкасининг ўсиши ҳисобига ўз жозибадорлигини сақлаб қоляпти.

Қисқача айтганда, 2025 йилда барқарор даромад келтирган инструментлар фойдали бўлди, юқори рискли активлар эса кутилган натижа бермади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍33🔥6🤔6👎3
Доллар кўтарилади

9 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼67-68 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 030
Asakabank — 12 030
Asia Alliance Bank — 12 030
NBU — 12 030

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

OFB — 12 060
Asakabank — 12 070
Openbank — 12 080
Agrobank — 12 080

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75👎73🤔13🔥1
Хитойнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ортмоқда

2025 йилда Ўзбекистонга кириб келган инвестицияларнинг умумий ҳажми 43,1 млрд долларга етди. Бу 2024 йилга нисбатан 24 фоизга кўпроқ.

Бунда мамлакатга сармоя киритган ТОП-5 ҳамкорлар:

Хитой — 15,5 млрд доллар;
Россия — 4,8 млрд доллар;
Туркия — 2,6 млрд доллар;
Саудия Арабистони — 2,5 млрд доллар;
БАА — 1,5 млрд доллар.

Хитойнинг Ўзбекистонга таъсири сўнгги йилларда сезиларли ўсмоқда. Бу давлат ўзидан кейинги Россияга нисбатан 3 баробардан кўпроқ сармоя киритган.

Ташқи савдо бўйича ҳам Хитой бир неча йил аввал Россияни ортда қолдириб, асосий ҳамкорга айланиб олганди.

Ўзбекистонга қарз берган давлатлар рўйхатида ҳам Хитой етакчи ҳисобланади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔76👎55👍24🔥7
Доллар яна 12 100 сўмдан ошди

9 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 109,02 сўмдан (+75,74 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎92👍86🤔8🔥5
❗️Жим Рожерс Ўзбекистон акциялар бозорига кирди

Машҳур инвестор, Rogers Holdings асосчиси Жим Рожерс “РБК”га интервю берибди.

Суҳбат давомида у Россия ва АҚШдаги барча активларини сотиб, портфелини асосан Ўзбекистон фонд бозоридаги акциялар билан шакллантирганини маълум қилди.

Рожерсга Россиядаги акцияларни сотишига сиёсий ҳолат сабаб бўлган, АҚШдаги акциялар сотилиши эса эҳтимолий “пуфак” билан боғлиқ.

“АҚШ бозори яқинда барча даврлардаги энг юқори кўрсаткичларга эришди. Бозор 2009 йилдан бери ўсиб бормоқда — тарихдаги энг узоқ давр. Шу сабабли Америкадаги ҳамма нарсани сотдим. Ҳа ҳозир бунга жуда эрта бўлиши мумкин, лекин фикримча цикл тугамоқда” — дейди Жим.


У Ўзбекистон фонд бозоридаги деярли барча турдаги акцияларни сотиб олганини маълум қилди. Лекин улар кўп эмаслигини ҳам айтиб ўтди.

Рожерс ўзбек сўмига ишонишини таъкидлаб, бу валюта инвесторлар даромадларини еб қўймаслигини айтди. Бу жуда кучли сигнал.

Ростдан ҳам 2025 йилда шундай бўлди — сўм долларга нисбатан 6,8 фоизга мустаҳкамланди. Рожерс эса бу ҳолат давом этишига ишонмоқда.

Жим Рожерс айни пайтда 83 ёшда бўлиб, 1970 йилларда шерикликда Quantum Fund фондига асос солган.

1973 йилдан 1980 йилгача фонд портфели 4200 фоизга ўсган. Таққослаш учун бу даврда S&P тахминан 47 фоизга кўтарилган. Quantum Fund биринчи чинакам глобал фондлардан бири деб қаралади.

У 1980 йилдан бери нафақада бўлиб, кўпчилик учун орзудагидек ҳаётни яшамоқда. Нафақада бўлишига қарамай, инвестиция билан доимий шуғулланади.

Унинг машҳур гапларидан бири: “Кўплаб муваффақиятли инвесторлар, кўпинча вақтини тузук иш қилмай ўтказади”.

📷: Bloomberg

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74🔥22👎12🤔10
Давлат банклари туризм соҳасидаги лойиҳаларини сотмоқда

2025 йил охиридан бошлаб давлат банкларига тегишли меҳмонхона ва туризм объектларининг оммавий аукциони бошланди.

Зоминдаги Wyndham Gardens бренди остида фаолият юритувчи меҳмонхона дастлабки келишувлардан бири бўлди. “СҚБ”га тегишли объект 175 млрд сўмга сотилди.

Сотилаётган объектлар рўйхати ва бошланғич нархи:

☯️Miraki Eco Village, “Асакабанк” — 236,5 млрд сўм;
☯️Miraki Town Plaza, “СҚБ” — 231,8 млрд сўм;
☯️Зоминдаги дор йўли, “Миллий банк” — 215 млрд сўм;
☯️Zomin Supa Grand Hotel (Tryp by Wyndham бренди), “Асакабанк” — 173,5 млрд сўм;
☯️Миракидаги дор йўли, “Миллий банк” — 158,2 млрд сўм;
☯️“Салом Чимён”, “Асакабанк” — 142,4 млрд сўм;
☯️Хивадаги меҳмонхона, “Алоқабанк” — 112,2 млрд сўм;
☯️“Арда Туран” меҳмонхонаси, “МКБанк” — 84,1 млрд сўм;
☯️Miraki Hostel, “СҚБ” — 83,8 млрд сўм.

Рўйхатдаги аксарият аукционлар 9 январь куни соат 9:00 да ўтказилади.

Сал аввал “Туронбанк”ка тегишли Зоминдаги осма кўприк ҳам аукционга қўйилганди. Бироқ, харидор топилмагач сотув амалга ошмади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎51👍18🔥8🤔6
Доллар кўтарилади

12 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 110
Apexbank — 12 100
Asakabank — 12 100
Garantbank — 12 100

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 150
Asia Alliance Bank — 12 155
Kapitalbank — 12 155
Hayotbank — 12 155

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍71👎62🔥4🤔3
“Кредитга тақиқ” хизмати тобора оммалашмоқда

1 январ ҳолати бўйича 438 322 минг нафар Ўзбекистон аҳолиси ўзига кредит олишни тақиқлаб қўйди.

Бу орқали улар ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олмоқда.

“Кредитга тақиқ” хизматини улаганларнинг 67 фоизи эркаклар, 33 фоизи аёллар.

Ёш кесимида энг кўп 26-35 ёш оралиғидаги инсонлар бу хизматдан фойдаланмоқда.

Декабр ойида 150 мингдан ошиқ ўзбекистонликлар бу хизматни улади.

“Кредитга тақиқ” хизматини 4 хил йўл билан ёқиш ёки ўчириш мумкин:

“КАТМ” мобил иловаси орқали;
portal.infokredit.uz орқали шахсий кабинетда;
“my.gov.uz” орқали;
Барча давлат хизматлари марказлари орқали.

Хизматдан фойдаланиш бепул.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍101🔥12🤔8
Захиралар 2025 йилни рекорд билан якунлади

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2025 йилда 66,3 млрд долларгача кўпайди. Декабрь ойининг ўзида ўсиш 5,1 млрд долларни ташкил қилади.

Бунда олтин захиралари йилни 55 млрд доллар билан, валюта захиралари эса 10,6 млрд доллар билан якунлади.

2024 йилда 35 млн доллар билан бошланган қимматли қоғозлар портфели эса 1,5 млрд долларга етди.

Захиралар таркибида олтин ҳажми бир йилда 382 тоннадан 392 тоннагача ўсди.

Олтин ҳажми ўсишига қарамай, 2025 йил давомида нархлар тарихий рекордларни янгилагани захиралар рекорд даражада бўлишига олиб келди.

Халқаро захиралар турли йилларда қуйидагича бўлган (долларда):

2017 — 28 млрд;
2018 — 27 млрд;
2019 — 29,2 млрд;
2020 — 34,9 млрд;
2021 — 35,1 млрд;
2022 — 35,8 млрд;
2023 — 34,6 млрд;
2024 — 41,2 млрд;
2025 — 66,3 млрд.

2026 йилда ҳам олтин юқори нархларни сақлаб қолиши кутилмоқда.

Агарда Марказий банк сақаланаётган олтин ҳажмини ушлаб турса, Ўзбекистон захиралари бу йил ҳам юқори кўрсаткичларда қолади.

📷: Bloomberg

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51👎14🤔7
Доллар яна кўтарилди

12 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 131,55 сўмдан (+22,53 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍68👎57🔥9🤔2
Ўзбекистон давлат қарзларини нималарга сарфлаяпти?

2025 йилнинг тўққиз ойи якунига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 75,4 млрд АҚШ долларини ташкил этгани айтилмоқда. Бу каби рақамлар одатда доимий кузатув олиб бормайдиганлар орасида саволлар туғдириши табиий.

Инвестициялар масаласи ҳар доим қизиқиш уйғотади, чунки жамият жалб қилинаётган ресурслар нимага сарфланаётгани ва у қандай натижа бераётганини билишни истайди. Асосий тамойил шундаки, ҳар бир инвестиция аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилиши керак.

Ўзи, кўрсатилган суммалар Ўзбекистоннинг асл давлат қарзими? Мамлакатнинг давлат қарзи нималарга сарфланмоқда?

Батафсил — https://t.me/uz24newsuz/17077
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎50👍14🔥6🤔4
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Анорбанк”да ҳозирда 25 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида лойиҳа менежери, дастурчи, тизим таҳлилчиси ва дизайнер кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 164 та фаол вакансия жойлаштирган. Тизим администратори, фирибгарликни мониторинг қилиш бўйича мутахассис, лойиҳа менежери, оператор ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 96 та. Булар солиқ бўлими бошлиғи, корпоратив молия бўлими бошлиғи, сунъий интеллект бўйича мураббий ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 54 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида ахборот хавфсизлиги методисти, Оrаclе PL/SQL дастурчиси, маҳсулот таҳлилчиси ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 15 та бўш иш ўрни бор. Қабулхонада офис менежери, техник қўллаб-қувватлаш бўйича стажёр, дизайнер ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 29 та. Булар хавфсизлик хизмати мутахассиси, банкомат муҳандиси, QA муҳандиси ва бошқа мутахассислар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 29 та бўш иш ўрни бор. Бизнес таҳлилчиси, транзаксион бизнес бўлими бош мутахассиси, Java дастурчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 27 та. Маҳсулот таҳлили бўлими бошлиғи, алоқа маркази раҳбари, бизнес таҳлилчиси ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 16 нафар мутахассис қидирмоқда — Android дастурчиси, катта IOS дастурчиси, тизим таҳлилчиси ва бошқалар.
Батафсил

“Асакабанк”да айни пайтда 8 та бўш иш ўрни бор. iOS дастурчиси, тизим таҳлилчиси, Javascript дастурчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда менежер ва дастурчиларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари “Click” компанияси хам бир қанча вакансиялар жойлаштирган.

“Click” да ҳозирда 11 та бўш ўрни мавжуд. Булар маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича директор, тармоқ муҳандиси, SMM мутахассиси ва бошқалар.
Батафсил

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/7046

@bankir
👎34👍18🔥3🤔1