Банкир
69.7K subscribers
4.03K photos
331 videos
39 files
3.85K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ўзбекистон президентининг Олий Мажлис ва мамлакат аҳолисига мурожаатномаси жонли эфирда:

📱 https://www.youtube.com/watch?v=3XhDztShmdw

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23👎7🔥6
Банкир
Ўзбекистон президентининг Олий Мажлис ва мамлакат аҳолисига мурожаатномаси жонли эфирда: 📱 https://www.youtube.com/watch?v=3XhDztShmdw @bankir
— Иқтисодиёт 145 млрд долларга етди.
— халқаро захиралар биринчи бор 60 млрд доллардан ошди.
— Хорижий инвестициялар 43,1 млрд долларга етди.

@bankir
1👍95🤔45🔥8👎5
“Келгуси беш йилда иқтисодиётимиз ҳажми 240 млрд доллардан ошишига аниқ ишончимиз бор” — Мирзиёев

@bankir
1👍104🤔34👎10🔥1
2026 — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили!

@bankir
1👍139👎38🤔12🔥6
2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилади.

@bankir
👍105👎19🔥2🤔1
“2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажмини 175 тоннагача етказамиз” — Мирзиёев.

@bankir
👍99👎67🤔27🔥13
Капитал бозори тубдан ўзгаради

Курс тебраниши бўйича хатарларни камайтириш учун маҳаллий компанияларга ички бозорда ҳам хорижий валютада облигация чиқаришга рухсат берилади.

Келгуси йили корхоналар илк бор халқаро бозорларда ҳам акцияларини жойлаштириши мумкин бўлади.

Умуман, капитал бозорни ривожлантириш орқали тадбиркорларга қўшимча 1 млрд доллар жалб қилиш имконияти яратилади.

@bankir
👍43🤔14👎3
Имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади. Уй-жой сотиб олишга субсидиялар учун 2,7 трлн сўм берилади.

@bankir
👍67🔥12👎8🤔2
Маҳаллий электромобиллар учун 12 фоизли, хорижий электромобиллар учун 16 фоизли автокредитлар ажратилади.

@bankir
👍91🤔34👎18🔥7
Давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини парламент ваколатига ўтказиш таклиф қилинди.

@bankir
👍64🔥14👎9🤔8
Олтин қуймаларининг бугунги нархлари. 100 гр олтин қуйма илк марта 179 млн сўмдан ошди.

Кетма-кет тўртинчи кун рекорд қайд этилмоқда.

@bankir
👍34👎32🔥10🤔3
Доллар тушди

29 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 057,32 сўмдан (-21,15 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍63👎22🔥10🤔2
26 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍52👎5🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
CHANGANдан суперакция!

2025 йил 1 декабрдан 31 декабргача CHANGAN автомобилларининг – UNI-V, UNI-T, UNI-K ва CS55 Plus — барча харидорлари автоматик равишда қимматбаҳо совринлар ўйини иштирокчисига айланади.

Бош совринДубайга икки кишилик йўлланма!

Батафсил: changan.uz
📞 +998712088855

Реклама
👎10👍8🤔5🔥1
2026 йилда доллар курси қандай бўлади?

Кеча 2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун тасдиқланди. Унда кейинги йилда доллар курси ўртача 12 350 сўмдан бўлиши ҳисобга олинган.

S&P агенлиги 2026 йил сўнггида доллар курси 12 600 сўмга яқин бўлишини кутмоқда.

Ўзбекистон яқинда аъзо бўлган Евроосиё тараққиёт банки ҳам келгуси йиллар учун доллар курси прогнозини эълон қилди:

⏺️2026 йилнинг охирида — 12 800 сўм;
⏺️2027 йилнинг охирида — 14 100 сўм;
⏺️2028 йилнинг охирида — 15 100 сўм.

Барча кутилмалар 2026 йилда сўм долларга нисбатан қадрсизланиши кўрсатмоқда.

Бироқ, кутилмалар ўз номи билан прогноз бўлиб, аниқ нима бўлишини ҳеч ким айтиб беролмайди.

Масалан, S&P баҳорда 2025 йил охирида доллар курси 13 500 сўмдан ошиқ бўлишини прогноз қилганди. Лекин, доллар йилни 12 100 сўм атрофида якунлаши кутилмоқда.

2025 йилги давлат бюджетида доллар курси ўртача 13 250 сўмдан ҳисобланган эди. Шунга қарамай, йил давомида доллар курси бирор марта бу чегарани кесиб ўтмади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64👎43🤔15🔥12
Доллар тушади

30 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽27-28 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 035

Asia Alliance Bank — 12 025
Hamkorbank — 12 020
Garantbank — 12 020

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

OFB — 12 060
Xalq banki — 12 070
SQB — 12 070
Asakabank — 12 080

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75👎21🔥5
💳 Токио, Будапешт ёки Малдив оролларига икки кишилик саёҳатми? Капиталбанк Mastercard билан бу ҳақиқат!

🗓 19.12.2025 дан 15.01.2026 гача Капиталбанк Mastercard Black Edition ёки Капиталбанк Mastercard World Elite карталари билан камида учта харидни амалга оширинг. Ҳар бир харид миқдори камида 100 000 сўм ёки 10 АҚШ доллари бўлиши керак.

🌟 Қанча кўп харид, икки кишилик чипталарни ютиб олиш учун шунча юқори имконият демакдир:

Токиога — сакура гуллашининг бошланиши;
Малдив оролларига — мукаммал дам олиш;
Будапештга — UEFA Чемпионлар Лигаси финалига!

👉 Тафсилотлар ва тўлиқ оферта — kapitalbank.uz сайтида ёки 1340 рақами орқали.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🤔4👎2
Олтин қуймалар кетма-кет бешинчи кун рекордга чиқди

Бугун тонгда жаҳон бўйича олтин нархи 4 540 долларгача кўтарилди.

Марказий банк ҳам олтин қуймаларига 1 гр учун 1 млн 792 минг сўмдан нарх белгилади. Бу кетма-кет бешинчи рекордга айланди.

Бироқ, кейинчалик кун давомида олтин 4 455 долларгача арзонлади ва айни пайтда 4 470 доллар атрофида бўлиб турибди.

@bankir
👍23🤔17👎9🔥6
Доллар тушди

30 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 025,33 сўмдан (-31,99 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍70👎17🤔5🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Микрокредитбанк 2025 йил якунларини эълон қилди

Банк маълумотига кўра, жорий йил давомида 9,8 трлн сўм кредит ажратилган.

Ажратилган маблағлар ҳисобига 356 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланган. Уларнинг 135 минг нафари доимий ишга жойлашган, 221 минг нафари эса тадбиркорлик фаолиятига жалб этилган.

Йил давомида 47 мингдан ортиқ микролойиҳа молиялаштирилиб, натижада, 97 мингга яқин янги иш ўрни яратилган.

2026 йилда банк томонидан 11 трлн сўмлик кредитлар ажратилиб, 140 мингга яқин лойиҳани қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.

Реклама
👎32👍11🔥4🤔4
2025 йил доллар учун мана қандай бўлди

Бу йилни ҳали узоқ эсласак керак. Сўм тарихда биринчи марта йилни долларга нисбатан мустаҳкамланган ҳолда якунламоқда.

Йил бошида 1 доллар 12 904,91 сўм эди, охирига келиб 12 025,33 сўмгача пасайди. Ўзгариш — 879,58 сўм ёки 6,8 фоиз тушиш.

Яъни 2025 йил давомида сўм долларга нисбатан 6,8 фоизга мустаҳкамланди. Бунга фақат долларнинг кучсизланиши сабаб бўлаётгани йўқ.

2025 йилда экспорт тушумлари, пул ўтказмалари, хорижий инвестицияларни сезиларли ўсгани ва олтин қимматлашиши ҳам миллий валютани мустаҳкамланишига ёрдам берди.

Яна бир муҳим ўзгариш — Маркази банкнинг валюта сиёсатида содир бўлди. Регулятор доллар/сўм коридорини кенгроқ олишни бошлади.

Аввалги йилларда сўмга нисбатан доллар курси ўртача кунлик 15-20 сўмга ўзгарган бўлса, 2025 йилда бу 35-40 сўм атрофида бўлди. Йил давомида 90-100 сўмлик ўзгаришлар бир неча бор кузатилди.

Доллар 2026 йилда қандай бўлиши ҳақида кутилмалар билан бу ерда танишиш мумкин.

Кўрамиз, 2026 йил бизга нималарни тайёрлаб қўйган экан)

@bankir
🤔39👍30🔥15👎7