Банкир
69.7K subscribers
4.03K photos
331 videos
39 files
3.85K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Олтин қуймаларининг бугунги нархлари. Кетма-кет учинчи кун қуймалар рекордни янгиламоқда.

@bankir
🔥32👍17👎8🤔7
Банклар фаолияти “сирли мижоз” орқали текширилади

Адлия вазирлигида кредит ташкилотларида “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, кредит ташкилотларида истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш пайтида уларнинг фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этилишини текшириш мақсадида “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирлари ўтказилади.

“Сирли мижоз” усулидаги назорат тадбири Марказий банк ёки унинг ҳудудий филиаллари масъул ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда ёки масофадан туриб амалга оширилади.

Назорат тадбири кредит ташкилотини олдиндан хабардор қилмаган ҳолда олиб борилади.

Назорат тадбирини ўтказиш учун:

Марказий банк раисининг ўринбосари ёки Марказий банк ҳудудий бош бошқармаси бошлиғининг фармойиши чиқарилади;

3 иш кунигача, давомли операциялар (ҳаракатлар) учун ушбу операциянинг (ҳаракатнинг) охирги кунигача бўлган муддат белгиланади.

Назорат тадбири якунлангандан сўнг, “сирли мижоз” томонидан далолатнома тузилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44🤔12🔥9👎2
Доллар 4 кундан бери кўтарилмоқда

26 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 078,47 сўмдан (+10,87 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍73👎48🔥15🤔4
Банк карталарига эга аёллар кўпроқ

Марказий банк биринчи марта банк карталари бозорига оид таҳлилни чоп этди.

Унда бир қанча қизиқарли маълумотларни учратишимиз мумкин. Масалан, Ўзбекистонда банк картасига эга аёллар сони эркаклардан кўра кўпроқ экан — 51 фоизга 49 фоиз.

Бироқ, банк карталарининг гендер кесимидаги тақсимотида эркаклар устун — 55 фоизга 45 фоиз. Бу картаси бор эркаклар камроқ бўлсада, улар аёлларга қараганда бир нечта карта очганини билдиради.

@bankir
👍35👎8🤔8
Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси ANORBANK'га 10 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линиясини тақдим этди

Ўзбекистоннинг етакчи рақамли банкларидан бири бўлган ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) билан молиялаштириш тўғрисида битим имзолади. Ушбу келишув доирасида ХСРИК томонидан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линияси ажратилади.

Мазкур маблағлар Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хусусий тармоқ учун исломий молия воситаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.

Ушбу молиялаштириш ANORBANKнинг стратегик мақсадларига тўлиқ мос бўлиб, хусусан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, хусусий тармоқни молиялаштириш ҳажмини ошириш, исломий молияни кенг жорий этиш ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация қилишга хизмат қилади. Мазкур ташаббус Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорациясининг аъзо давлатларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, хусусий тармоқни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган стратегиясига тўлиқ мос келади.

Битим ХСРИК Бош ижрочи директори вазифасини бажарувчи Dr. Khalid Khalafallah ҳамда ANORBANK Бошқаруви Раиси Шерзод Акрамов томонидан имзоланди.

Келишув ХСРИК томонидан ANORBANK'га тақдим этилган илк молиялаштириш линияси бўлиб, у Ўзбекистонда хусусий тармоқни ривожлантириш йўлида муҳим стратегик қадам ҳисобланади. Ушбу ҳамкорлик келгусида янги инвестицияларни жалб қилиш ва узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлаш учун замин яратади.

Манба | Реклама
👍43🔥22👎14🤔7
“СҚБ” Маркетинг департаменти директори Абдулазиз Маджидов Ўзбекистоннинг ТОП-35 маркетологлари қаторига кирибди.

Рўйхатда бошқа бир қанча банк вакиллари ва таниқли маркетологларни учратиш мумкин.

@bankir
👍38🤔11👎7🔥7
Ўзбекистонда кредит карта таклиф қилаётган банклар рўйхати.

35 та банкдан 7 тасида кредит карта очиш мумкин. Фоизсиз давр 40 кундан 55 кунгача. Максимал фоиз ставкаси — 74,9 фоизгача.

@bankir
👎126🤔15👍11🔥8
Доллар тушади

29 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽13-14 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 070

BRB — 12 065
SQB — 12 060
Garantbank — 12 055

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 095
Xalq banki — 12 100
SQB — 12 100
Asakabank — 12 100

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64👎25🔥1
Ўзбекистон президентининг Олий Мажлис ва мамлакат аҳолисига мурожаатномаси жонли эфирда:

📱 https://www.youtube.com/watch?v=3XhDztShmdw

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23👎7🔥6
Банкир
Ўзбекистон президентининг Олий Мажлис ва мамлакат аҳолисига мурожаатномаси жонли эфирда: 📱 https://www.youtube.com/watch?v=3XhDztShmdw @bankir
— Иқтисодиёт 145 млрд долларга етди.
— халқаро захиралар биринчи бор 60 млрд доллардан ошди.
— Хорижий инвестициялар 43,1 млрд долларга етди.

@bankir
1👍95🤔45🔥8👎5
“Келгуси беш йилда иқтисодиётимиз ҳажми 240 млрд доллардан ошишига аниқ ишончимиз бор” — Мирзиёев

@bankir
1👍104🤔34👎10🔥1
2026 — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили!

@bankir
1👍139👎38🤔12🔥6
2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилади.

@bankir
👍105👎19🔥2🤔1
“2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажмини 175 тоннагача етказамиз” — Мирзиёев.

@bankir
👍99👎67🤔27🔥13
Капитал бозори тубдан ўзгаради

Курс тебраниши бўйича хатарларни камайтириш учун маҳаллий компанияларга ички бозорда ҳам хорижий валютада облигация чиқаришга рухсат берилади.

Келгуси йили корхоналар илк бор халқаро бозорларда ҳам акцияларини жойлаштириши мумкин бўлади.

Умуман, капитал бозорни ривожлантириш орқали тадбиркорларга қўшимча 1 млрд доллар жалб қилиш имконияти яратилади.

@bankir
👍43🤔14👎3
Имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади. Уй-жой сотиб олишга субсидиялар учун 2,7 трлн сўм берилади.

@bankir
👍67🔥12👎8🤔2
Маҳаллий электромобиллар учун 12 фоизли, хорижий электромобиллар учун 16 фоизли автокредитлар ажратилади.

@bankir
👍91🤔34👎18🔥7
Давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини парламент ваколатига ўтказиш таклиф қилинди.

@bankir
👍64🔥14👎9🤔8
Олтин қуймаларининг бугунги нархлари. 100 гр олтин қуйма илк марта 179 млн сўмдан ошди.

Кетма-кет тўртинчи кун рекорд қайд этилмоқда.

@bankir
👍34👎32🔥10🤔3
Доллар тушди

29 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 057,32 сўмдан (-21,15 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍63👎22🔥10🤔2
26 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍52👎5🔥3