Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилди

23 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 010,43 сўмдан (+14,29 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎52👍31🔥22🤔1
❗️Кечагина 4 400 долларлик рекордни янгилаган олтин бугун 4 500 долларга яқинлашди.

1 грамм соф олтин эса 145 долларгача кўтарилди. 100 гр олтин қуйма нархи ҳам 177 млн сўмдан ошиб янги рекорд қўйди. Йил бошида бу қуйма 116,6 млн сўм билан сотувга чиқарилганди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🤔21👎19
Доллар яна кўтарилади

24 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼45-46 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 000
SQB — 12 000
Kapitalbank — 11 985
Trastbank — 11 980

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 040
Tengebank — 12 040
NBU — 12 050
Aloqabank — 12 050

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66👎47🔥9
Икки ойдан бери олтин сотмаяпмиз

Ноябрь ойида ҳам Ўзбекистон олтин сотувини амалга оширмади. Октябрда ҳам олтин экспорт қилинмаганди.

Ноябрда олтин сотилмаганини нархлар нисбатан паст шакллангани билан изоҳлаш мумкин. Ўтган ой 200 млн доллардан ошиқ олтин импорти амалга оширилган.

Бироқ, декабрда олтин рекорд даражада қимматлади. Катта эҳтимол билан, мамлакат бу ой олтин эскпортини амалга оширади.

Йил бошидан бери олтин сотуви 9,9 млрд долларни ташкил қилди. Умумий ташқи савдо 72,8 млрд долларга (+21,8 фоиз) етди.

Бунда экспорт 30,9 млрд доллар (+26,2 фоиз), импорт 41,9 млрд доллар (+18,7 фоиз) бўлди.

Асосий ўзгаришлардан бири озиқ-овқат маҳсулотлари импорти сезилари ўсмоқда. Бунда энг кўп ўсиш гўшт импортида кузатилмоқда — +68,5 фоиз.

@bankir
👍46👎17🤔10🔥7
Уйлар нархи ўсиши деярли тўхтаган

Марказий банк 2025 йил III чорак учун Кўчмас мулк бозори таҳлилини тақдим қилди.

9 ой якунлари бўйича йиллик ҳисобда янги уйлар нархи сўмда 2,4 фоизга, эски уйлар нархи эса 1,8 фоизга ошди.

2023 йилнинг иккинчи қисми ва 2024 йилнинг биринчи қисмида миллий валютада нархлар ўсиши 40 фоиз атрофида эди.

Тўлиқ ҳисобот билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
👍56🔥15👎7🤔7
Доллар кўтарилди

24 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 052,33 сўмдан (+41,9 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍58👎57🤔6🔥2
HUMOда кенг кўламли трансформация: дивидендлар тўланди, POS-терминаллар ишга туширилди

HUMO 2024 йил якунлари бўйича 168,2 млрд сўм соф фойдани тақсимлади ва бюджетга 54,7 млрд сўм дивиденд йўналтириб, давлат олдидаги барча мажбуриятларини бажарди.

Компания трансформацияси юқори технологик Sunmi P3 POS-терминалларини жорий этишдан бошланди. Улар тезкорроқ, автоном, осон интеграцияланади ва ҳар қандай бизнес шаклига мос келади.

Харид қилиш ёки ижарага олиш мумкин. 1 иш куни ичида улаб берилади. HUMOга бугуноқ қўшилинг!

Батафсил

@bankir
👍16👎4🔥2🤔1
💳 Битта Mastercard картасида учта валюта ҳисоб рақам! 2025 йил 1 декабрдан биз Mastercard “Капиталбанк” мультивалюта карталарини ишга туширдик.

Чет элга саёҳат қилишда ва кундалик харидлар учун ҳисоб-китоб қилишда Mastercard “Капиталбанк” билан янги қулайлик даражасини ҳис этинг!

❤️ “Капиталбанк”нинг Mastercard Black Edition ва Mastercard World Elite карталарида учта ҳисоб рақамлари мавжуд — евро, АҚШ доллар ва сўм.

Янги харид учун қайси ҳисоб рақамдан тўлов қилишни ўзингиз танланг — Kapitalbank.Online мобил иловасида валюта ҳисоб рақамларини осон танлаш ва ўзгартириш мумкин.


✈️ Саёҳатлар, онлайн тўловлар, ўтказмалар — барчаси битта карта орқали, ортиқча айирбошлаш ва комиссияларсиз.

Премиум тоифадаги Mastercard “Капиталбанк” карталари томонидан тақдим этилаётган чегирмалар, бонуслар ва имтиёзларнинг кенг қамрови сизнинг ихтиёрингизда.

Батафсил | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17👎6🔥3🤔2
Банклар рейтинги янгиланди

2025 йилнинг III чораги учун “Банклар фаоллик индекси” эълон қилинди. Рейтинг иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан бериб борилади.

Йирик банклар бўлимида юқори тўртлик худди ўтган чоракдаги каби ўз ўрнини сақлаб қолди — “Капиталбанк”, ”Трастбанк“, “Ҳамкорбанк” ва Asia Alliance Bank.

“Халқ банки” 3 поғона, “Тенге банк” эса 2 поғона пастлади. “Миллий банк” 2 та ўринга юқорилаб, энг кўп ўрни яхшиланган банк бўлди.

Кичик банклар орасида TBC Bank “Ҳаёт банк”ни ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Рейтинг фақат марказ томонидан тузилган бўлиб, банклардаги тўлиқ вазиятни акс эттирмайди.

@bankir
👍38👎12🤔6🔥3
Доллар яна кўтарилади

25 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 040
Garantbank — 12 030
Agrobank — 12 010
Trastbank — 12 020

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 060
Infinbank — 12 070
Apexbank — 12 070
Xalq banki — 12 080

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52👎49🔥3🤔3
❗️Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олади

31 декабрдан 4 январга қадар кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқдақарор лойиҳаси

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍108🔥25👎17
Олтин яна рекордда

Бугун эрталаб олтиннинг глобал нархи унцияда 4 525 долларга чиқиб, янги рекорд қайд этилди.

Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалари нархи кетма-кет иккинчи кун рекордни янгилади. 100 гр олтин қуйма 178,3 млн сўмдан сотилмоқда.

Айни пайтда банкларда етарлича олтин қуйма мавжуд. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.

Олтиндан ташқари кумуш ва платина нархлари ҳам бу йил тарихий рекордларни қайд этмоқда.

@bankir
🤔30👍21👎10🔥7
Қаҳромонжон Олимов “Анорбанк”даги 50 фоиз улушини сотди

“Анорбанк”нинг асосий акциядори Қаҳрамонжон Олимовнинг банкдаги улуши 99,38 фоиздан 49,38 фоизгача қисқарди.

50 фоиз улушни Нидерландиянинг Bekamin B.V. компанияси сотиб олди. Битим қиймати очиқланмаган.

Банк матбуот хизмати маълум қилишича, келишув “Анорбанк”ка хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва қўшма лойиҳалар амалга оширишга ёрдам беради.

@bankir
🤔53👍19👎17🔥8
Доллар кўтарилди

25 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 067,60 сўмдан (+15,27 сўм) ҳисобланади.

@bankir
🔥33👎29👍16
Долларнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?

Долларнинг ҳақиқийлигини текширишнинг энг ишончли усули — банкларга мурожаат қилиш. Бироқ, банкларда бу хизмат пулли амалга оширилади.

Ҳар қандай инсон ўзи мустақил равишда ҳақиқий долларни текшириб кўриши ҳам мумкин.

Хавфсизлик элементларининг мавжудлиги ҳақиқий банкнотларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади:

1) чизмаларнинг фон чизиқлари аниқ ва равон бўлиши керак;

2) чоп этилган тасвир банкнотнинг бутун олд томони бироз қавариқ бўлиши керак;

3) портрет банкнот марказидан бироз четга сурилган бўлиши керак;

4) қоғоз тегинганда дағал ва бахмал бўлиши керак, чунки унинг таркибида пахта ва зиғир толаси мавжуд;

5) сув белгилари портретнинг ўнг томонида жойлашган бўлиши ва иккала томонида бир хил бўлиши керак;

6) ҳимоя чизиғи ультрабинафша нурда яшил рангга айланади;

7) тасвир ранги узилишларсиз чизиқлар бўйлаб ўзгариши керак;

8) Банкнота бурчакка эгилганда, пастки ўнг бурчакдаги рақамнинг ранги ўзгариши керак;

9) АҚШ Федерал захира тизимининг белгилари — банкнотани чиқарган махсус Федерал захира банкини кўрсатадиган ҳарф ва рақами бўлиши керак.

📷: Finlit.uz

@bankir
👍37👎4🔥4🤔1
❗️Расман: байрамда ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олади

Президент фармонига кўра, мамлакат аҳолиси Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун — 31 декабрдан 4 январгача дам олади:

31 декабрь, чоршанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
1 январь, пайшанба — Янги йил байрами;
2 январь, жума — барча учун қўшимча дам олиш куни;
3 январь, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун қўшимча дам олиш куни;
4 январь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.

31 декабрь ҳамда 2 январь кунлари иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍155🔥39👎17
Доллар яна кўтарилади

26 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 060
BRB — 12 050
SQB — 12 050
Garantbank — 12 050

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 080
Xalq banki — 12 080
Turonbank — 12 090
Aloqabank — 12 100

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55👎42
Chery Arrizo 8 Hybrid – бизнес-класс учун ишончли седан

Chery Arrizo 8 Hybrid хавфсизлик ва премиум қулайликни уйғунлаштирган замонавий автомобилдир. Шаҳар ичида 125 км гача электр режимида сокин ҳаракатланади, узоқ сафарда эса 3,9 л / 100 км ёқилғи сарфи билан 1400+ км масофани босиб ўта олади.

Бошқа қулайликлари:

• 19 дақиқада 80% гача тезкор қувватланиш;
• 10 та хавфсизлик ёстиқчаси;
• 12 та Premium Sony аудио тизими;
• Вентиляция ва иситиш функцияли олдинги ўринлиқлар.

Автомобил учун кафолат муддати 7 йил ёки 200 000 км.

Батафсил маълумот ва тест-драйв учун
: +998 55 500 06 55

Реклама
👍34👎11🔥5🤔3
Олтин қуймаларининг бугунги нархлари. Кетма-кет учинчи кун қуймалар рекордни янгиламоқда.

@bankir
🔥32👍17👎8🤔7
Банклар фаолияти “сирли мижоз” орқали текширилади

Адлия вазирлигида кредит ташкилотларида “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, кредит ташкилотларида истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш пайтида уларнинг фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этилишини текшириш мақсадида “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирлари ўтказилади.

“Сирли мижоз” усулидаги назорат тадбири Марказий банк ёки унинг ҳудудий филиаллари масъул ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда ёки масофадан туриб амалга оширилади.

Назорат тадбири кредит ташкилотини олдиндан хабардор қилмаган ҳолда олиб борилади.

Назорат тадбирини ўтказиш учун:

Марказий банк раисининг ўринбосари ёки Марказий банк ҳудудий бош бошқармаси бошлиғининг фармойиши чиқарилади;

3 иш кунигача, давомли операциялар (ҳаракатлар) учун ушбу операциянинг (ҳаракатнинг) охирги кунигача бўлган муддат белгиланади.

Назорат тадбири якунлангандан сўнг, “сирли мижоз” томонидан далолатнома тузилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44🤔12🔥9👎2