Октябрь ойида “Агробанк” ўқитувчилар учун катта акция ўтказди. Шарт жуда оддий эди — ой давомида банкнинг ойлик картасида камида 1 млн сўм ушлаб турганлар ғолиб бўлиш имкониятига эга бўлди.
Ғолибларга 350 та 3 млн сўмлик ваучер ва Туркияга саёҳат учун 30 та сертификат тақдим қилинди.
Энди банк яна бир акцияни бошламоқда. Қатнашиш бу сафар ҳам қийин эмас.
“Агробанк” Uzcard картасига "Арзон" микроқарзини расмийлаштиринг ва 5 та Chevrolet Onix автомобилларидан бирини ютиб олинг.
Муддат — уч ой. Шу йилнинг 25 ноябридан 2026 йилнинг 25 февралигача.
Микроқарз қулай шартларда, 100 млн сўмгача 28 фоиздан бошлаб берилмоқда. Таққослаш учун банклардаги ўртача кўрсаткич — 31,7 фоиз.
Микроқарз билан бошқа банклардаги юқори фоизларда олинган кредитларингизни қулай шартларда сўндиришингиз мумкин.
Акция ойлик лойиҳаси иштирокчилари бўлган бюджет тизими ходимлари учун амал қилади.
Батафсил маълумот бу ерда.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎104👍57🔥19🤔7
Айни пайтда “Агробанк” томонидан ташкил этилган AI500-Hackaton мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда.
Якуний босқичга 50 нафар энг кучли жамоа етиб келган. Ғолиб жамоа 200 млн сўм пул мукофотини ютиб олади. Умумий соврин жамғармаси — 500 млн сўм.

👍27🤔21👎7🔥5
Микроқарзлар икки ойдан бери биринчи марта қимматлади
Ўзбекистон банкларидаги микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси ўтган ҳафта 0,3 фоизга ошиб, 32,7 фоизни ташкил қилди.
Ўртача фоизлар ўсиши 13 ҳафтадан бери биринчи марта содир бўлди. Энг арзон микроқарзларни “Мадад Инвест банк” (22,6 фоиз), энг қимматларини эса “Анорбанк” (40,9 фоиз) бермоқда.
Узоқ вақт энг қиммат микроқарзларни ажратган — TBC Bank’да ўртача фоиз икки ҳафтада 4 фоиздан кўпроққа пасайди ва 36,1 фоизгача тушди.
Банк яқинда қўшимча микроқарз бериш функциясини ўчириб қўйганди. Энди фақат микроқарзни тўлиқ тўлаб бўлгач, яна бошқа микроқарз олиш мумкин.
Автокредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 23,5 фоиз бўлиб турибди.

👎107👍12🤔1
Доллар яна кўтарилади
16 декабрь куни амал қиладиган доллар курси🔼 33-34 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 060
SQB — 12 060
NBU — 12 050
Agrobank — 12 050
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Apexbank — 12 110
Tengebank — 12 110
Octobank — 12 120
Xalq banki — 12 120
@bankir
16 декабрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 060
SQB — 12 060
NBU — 12 050
Agrobank — 12 050
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Apexbank — 12 110
Tengebank — 12 110
Octobank — 12 120
Xalq banki — 12 120
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102👎64🔥6🤔4
Олтин яна қимматламоқда
Ноябрь ойидаги пасайишдан сўнг олтин нархлари яна ўсишни бошламоқда.
Бугун олтиннинг глобал нархи унцияда 4 350 долларга яқинлашди. Йил бошидан бери нарх 60 фоиздан кўпроқ ошди.
Ўсиш шу темпда давом этса, тез орада навбатдаги рекорд ўрнатилиши мумкин.
Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалар нархи сезиларли ошиб, 21 октябрдан бери энг юқори даражага чиқди:
⏺ 5 гр — 8 616 000 сўм;
⏺ 10 гр — 17 233 000 сўм;
⏺ 20 гр — 34 466 000 сўм;
⏺ 50 гр — 86 164 000 сўм;
⏺ 100 гр — 172 328 000 сўм.
Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.
@bankir
Ноябрь ойидаги пасайишдан сўнг олтин нархлари яна ўсишни бошламоқда.
Бугун олтиннинг глобал нархи унцияда 4 350 долларга яқинлашди. Йил бошидан бери нарх 60 фоиздан кўпроқ ошди.
Ўсиш шу темпда давом этса, тез орада навбатдаги рекорд ўрнатилиши мумкин.
Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалар нархи сезиларли ошиб, 21 октябрдан бери энг юқори даражага чиқди:
Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎34👍31🔥8🤔1
Тимур Ишметов AFI Директорлар кенгаши раиси ўринбосарига айланди
Марказий банк раиси Тимур Ишметов 5 декабрь куни AFI (Моллиявий инклюзия иттифоқи) Директорлар кенгаши раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Бундан ташқари, Ишметов AFI’нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича Директорлар кенгашидаги вакил бўлди.

👍47🔥10👎7🤔7
200 млн сўм ғолиби аниқланди
“Агробанк” томонидан ташкил қилинган AI500 — Hackathon мусобақаси ўз якунига етди.
Финалга йўл олган 50 жамоадан 10 таси ҳал қилувчи босқичга чиқди ва ҳакамлар ҳайъати олдида ўз ишланмаларини тақдим этди.
Якуний натижаларга кўра ғолиблар аниқланди.
🥇 1 ўрин: “Appolo” жамоаси (“Project Appolo”) — 200 млн сўм
🥈 2 ўрин: “Ipak coders” жамоаси (“MedVoice AI”) — 150 млн сўм
🥉 3 ўрин: “Mirzosharif” жамоаси (“Oqim”) — 100 млн сўм
Шу билан бирга, бир қанча номинацияларда энг яхшилар аниқланиб, жамоаларга 10 млн сўмдан топширилди.
@bankir
“Агробанк” томонидан ташкил қилинган AI500 — Hackathon мусобақаси ўз якунига етди.
Финалга йўл олган 50 жамоадан 10 таси ҳал қилувчи босқичга чиқди ва ҳакамлар ҳайъати олдида ўз ишланмаларини тақдим этди.
Якуний натижаларга кўра ғолиблар аниқланди.
Шу билан бирга, бир қанча номинацияларда энг яхшилар аниқланиб, жамоаларга 10 млн сўмдан топширилди.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🔥9👎5🤔3
Юксалиш ҳаракати 35 ёшгача бўлган ТОП-20 тадбиркорлар рейтингини тузибди.
Рўйхатда бир қанча қизиқарли номларни кўриш мумкин. Улар орасида 7 та давлат банки томонидан ташкил қилинган United Ventures раҳбари Азизбек Қурбонов бор. У Суғурта бозор ҳаммуассиси ҳам ҳисобланади.
Яқинда TBC Bank томонидан назорат пакети 12 млн долларга сотиб олинган Billz асосчиси Рустам Ҳамдамов ҳам рейтингга киритилди.
Forbes’нинг яқин шарқ учун 30 under 30 рўйхатидан жой олган Comfi асосчиси Алишер Акбаров (27 ёш) рейтингдан жой олган энг ёш тадбиркор бўлди.
Bellissimo Pizza, Safia ва Bon! асосчилари ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олди.

👍68🔥18👎9🤔6
Кетма-кет 8 кунлик ўсиш
Бугунги кўтарилиш билан доллар кетма-кет 8 иш кунидан бери ўсди.
Бундай ҳолат охирги марта 2023 йил сентябрида кузатилганди. Аммо ўшанда ўсиш диапазони анча пастроқ бўлиб, 100 сўмга ҳам бормаганди.
Сўнгги 8 кунда эса доллар курси 250 сўмга яқин кўтарилди. Расмий курс 12 130 сўм билан икки ойлик энг юқори даражага чиқди.
Бироқ, доллар сўнгги кунларда кўплаб валюталарга нисбатан қадрсизланмоқда. Тенге, рубл ва ўзбек сўмида вазият тескари.
Сўмнинг қадрсизланишига йил охирига келиб пул ўтказмаларининг сезиларли қисқаргани сабаб бўлди дейиш мумкин.
Ноябрь ойида мамлакатга кириб келган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарди.
Бундан ташқари, ўтган ойда нисбатан пастроқ бўлган олтин нархи ҳам сўмга нисбатан босим пайдо қилаётган бўлиши эҳтимоли бор.
S&P кейинги йил охирида 1 доллар 12 600 сўмга яқинлашишини прогноз қилмоқда.

👍63👎49🤔10🔥9
Доллар тушади
17 декабрь куни амал қиладиган доллар курси🔽 20-21 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 100
SQB — 12 100
Garantbank — 12 100
Asakbank — 12 100
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki — 12 150
Tengebank — 12 160
Octobank — 12 160
Apexbank — 12 160
@bankir
17 декабрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 100
SQB — 12 100
Garantbank — 12 100
Asakbank — 12 100
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki — 12 150
Tengebank — 12 160
Octobank — 12 160
Apexbank — 12 160
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107👎39🔥9🤔9
Chery гибрид бизнес-класс седани — Arrizo 8 Hybrid
Битта автомобилда самарадорлик, хавфсизлик ва премиум қулайлик.
Асосий афзалликлари:
🔹 Ёқилғи сарфи — 3,9 л / 100 км
🔹 Юриш масофаси — 1400+ км
🔹 Электр режимида — 125 км
🔹 19 дақиқада 80% гача тезкор қувватлаш
🔹 10 та хавфсизлик ёстиқчаси
🔹 12 та Premium Sony аудио тизими
🔹 Вентиляция ва иситиш функцияли олдинги ўриндиқлар
🔹 Кафолат — 7 йил ёки 200 000 км
Батафсил маълумот учун: +998555000655
Реклама

👍42👎16🤔12
Марказий банк ОТМ талабалари ўртасида CBU Challenge танловини эълон қилди.
Танлов талабаларнинг макроиқтисодий таҳлил, прогнозлаш ҳамда пул-кредит сиёсати соҳасидаги амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
Танловнинг мақсади:
Бунда иқтисодиёт ва молия йўналишида ўқиётган 3-4 курс талабалари ва магистрлар иштирок этиши мумкин. Жамоалар 4-5 нафар талаба ва битта маслаҳатчи ўқитувчидан ташкил топиши керак.
Танлов икки босқичда ўтказилади. Саралашда жорий иқтисодий шароит ҳақида таҳлилий тақдимот тайёрлаш керак.
Якуний босқич эса қизиқроқ. Унда жамоалар пул-кредит сиёсати таҳлилини амалга ошириши ва асосий ставка бўйича қарор қабул қилиши керак бўлади.
Мукофотлар:
Рўйхатдан ўтиш 15 декабрдан 10 январгача давом этади. Аризаларни бу ерга жўнатиш керак.
Боғланиш учун телефон: +998 71 233 00 65
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26👎6🔥3🤔3
TBC Bank’да микроқарзлар 32 фоизгача пасайди
Бу ҳафта Ўзбекистондаги банкларда микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси бироз пасайиб, 31,6 фоизни ташкил қилди.
Микромолия хизматлари бозорида етакчи ҳисобланган TBC Bank’да ўртача фоиз 32,4 фоизгача пасайди. Бир вақтлар банкда бу кўрсаткич 44,5 фоизгача ўсганди.
TBC Bank’да микроқарзларнинг фоизи пасайишига банкнинг қўшимча микроқарз олиш функциясини ўчириб қўйгани сабаб бўлиши мумкин.
2029 йилдан бошлаб Ўзбекистон банкларидаги микроқарзлар улуши 25 фоизни ташкил қилиши керак. TBC Bank’да эса микроқарзлар кредит портфелининг катта қисмини ташкил қилади. Банк регуляторнинг янги талабларига мослашмоқда.
Айни пайтда энг қиммат микроқарзлар “Тенге банк” ва “Анорбанк”да бўлиб турибди — мос равишда 41,2 фоиз ва 41 фоиз.
Автокредитларда ўртача фоиз ставкаси бироз ўсиб, 23,6 фоизга етди. Қизиғи, бу ерда энг қиммат автокредитларни “Асакабанк” (26,6 фоиз) ажратмоқда.

👎87👍19🤔9
Asaxiy Books дан Халқ банки билан ҳамкорликда янги китоб премьераси.
Браян Дюмен: Безономика. Amazon ҳаётимизни қандай ўзгартираётгани ва етакчи компаниялар бундан нимани ўрганаётгани ҳақида
Жефф Безос шунчаки дунёнинг энг йирик онлайн дўкони Амазонни яратмади, у замонавий бизнес қоидаларини бутунлай ўзгартириб юборди.
Бу китоб шунчаки "Амазон" тарихи эмас, балки сунъий интеллект, катта ҳажмли маълумотлар ва тинимсиз инновациялар бошқарадиган янги иқтисодий давр таҳлилидир. Муаллиф Браян Думейн дунёнинг энг қиммат компанияларидан бири қандай қилиб сунъий интеллект, тўғри бошқарув, мижозга бўлган ўта юқори эътибор ва узоқ муддатли стратегия орқали муваффақиятга эришганини очиб беради.
Ушбу китобда триллион долларлик империянинг ички механизмлари ва Безоснинг бошқарув моделлари батафсил ёритилган. Ундан нафақат йирик корпорациялар, балки кичик бизнес эгалари ҳам ўзига хос сабоқлар олиши мумкин. Мазкур асарни ўқиган ҳар бир тадбиркор ёки раҳбар, у дўкон бўладими ёки кичик ишлаб чиқаришми катта замонавий компаниялар билан рақобатлашиш йўлини тиниқроқ кўра бошлайди.
Рақамли асрда рақобатга дош бериш, технологияларни жиловлаш ва бозорда етакчига айланишни истаган ҳар бир инсон учун "Безономика" – фойдали қўлланма.
Китоб профессионал йўналишда бўлгани учун тадбиркорлар, менежерлар, раҳбарлар, стартапчилар, иқтисодчилар, молиячилар, маркетологлар, умуман сунъий интеллект бизнес ва ҳаётда нимани ўзгартираётгани қизиқ бўлганларга тавсия қилинади.
Нархи: 99 000 Сўм
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/693e79fbefb2a

1👍24🔥4👎3🤔3