Президент фармони билан 2026 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:
— давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
— электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;
— алкогол ва тамаки маҳсулотлари;
— транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефт-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;
— қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
— кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎175👍38🤔16🔥7
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январгача барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR код жорий қилинади.
2026 йил 1 июльдан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш мажбурий этиб белгиланади.
Савдо ва хизмат кўрсатиш жойларида ягона QR кодлардан фойдаланиш имконияти йўқлиги — савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74👎48🤔18🔥2
Бугун 2025 йилда сўнгги бор асосий ставка кўриб чиқилади. Хўш?
Anonymous Poll
20%
Пасаяди
20%
Кўтарилади
59%
Ўзгармайди
🤔50👎17👍14
Доллар яна кўтарилади
12 декабрь куни амал қиладиган доллар курси🔼 26-27 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 11 980
Garantbank — 11 980
NBU — 11 980
Asakabank — 11 980
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Davrbank — 12 040
Octobank — 12 040
SQB — 12 040
Tengebank — 12 040
@bankir
12 декабрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 11 980
Garantbank — 11 980
NBU — 11 980
Asakabank — 11 980
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Davrbank — 12 040
Octobank — 12 040
SQB — 12 040
Tengebank — 12 040
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍87👎74🤔9🔥3
Банклар махсус шартларда айрим автомобиллар учун фоизсиз автокредитларни таклиф қилмоқда.
Tracker ва Onix учун фоизсиз автокредит таклиф қилаётган банклар:
“Дамас” учун фоизсиз автокредит ажратаётган банклар:
“Лабо” учун фоизсиз автокредит бераётган банклар:
Банклар устига босиб кредит шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.
Фоизсиз кредит олиш учун асосий шарт 25-30 фоиз атрофида бошланғич тўловни амалга ошириш ҳисобланади.
Бундан ташқари Kia ва Chery автомобиллари учун ҳам фоизсиз бўлиб тўлаш таклиф қилинмоқда.
“Миллий банк”, “Ҳамкорбанк”, “Бизнесни ривожлантириш банки” (1 фоиздан), “Асакабанк” ва “Давр банк” орқали таклифлар билан танишиб чиқиш мумкин.
Масалан, “Ҳамкорбанк” Changan автомобиллари учун автокредитни 0 фоиз ставкада расмийлаштириш имкониятини таклиф қилмоқда.
“Давр банк” орқали Kia Sportage’ни фоизсиз бўлиб тўлашга харид қилиш мумкин.
Chery эса Tiggo 7 pro моделини фоизсиз ойига 2,6 млн сўмдан сотиб олиш таклифини беряпти.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎56👍24🔥11🤔6
Микрокредитбанкнинг Uzcard Kids ва Moment карталари орқали жамоат транспортида йўл ҳақи 700 сўм этиб белгиланди. Картани терминалга теккизишнинг ўзи етарли — ортиқча вақт йўқотишга ҳожат йўқ.
Шунингдек, банкнинг MAVRID мобил иловасида QR-орқали тўлов қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Карталар банк филиалларида расмийлаштирилади.
Реклама
Шунингдек, банкнинг MAVRID мобил иловасида QR-орқали тўлов қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Карталар банк филиалларида расмийлаштирилади.
Реклама
👍38🔥12👎4🤔4
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍91👎52🤔9🔥3
Қарз олувчининг тўсатдан вафот этиши унинг яқинлари учун нафақат оғир жудолик, балки молиявий мавҳумликни ҳам келтириб чиқариши мумкин.
Хўш, бундай вазиятда банк олдидаги мажбуриятлар нима бўлади? Кредит шартномаси бекор қилинадими ёки қарз юки меросхўрларнинг бўйнига тушадими?
Pinkod.uz қонунчиликни ўрганиб, шу саволларга жавоб берибди.
Биринчи навбатда ундирув кредит таъминотига қаратилади
Маълумки, кредит ажратилаётганда банклар таъминот сифатида учинчи шахслар кафиллиги, суғурта полиси ёки мол-мулк гаровини талаб қилади.
Кредит олган шахс вафот этганда, банк биринчи навбатда айнан ушбу таъминот турларига мурожаат қилади:
Таъминот етарли бўлмаса ёки мавжуд бўлмаса-чи?
Агар юқоридаги чоралар билан қарзни ёпишнинг имкони бўлмаса (ёки кредит таъминотсиз олинган бўлса), қарздорлик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетмайди. Бундай ҳолда ундирув меросхўрларга қаратилади.
Меросхўрларнинг жавобгарлиги
Қонунчиликда "мерос" деганда фақатгина уй-жой ёки машина каби мулклар тушунилмайди. Мерос таркибига марҳумнинг кредиторлари олдидаги мажбуриятлари (қарзлари) ҳам киради.
Мерос қолдирувчининг кредиторлари ўз талабларини васиятномани ижро этувчига ёки бевосита меросхўрларга қўйишга ҳақли.
Меросхўрлар кредит бўйича тўлиқ сумма учун эмас, балки фақат ўзларига теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида жавобгар бўлади.
Агар меросхўрлар бир нечта бўлса, улар қарз бўйича солидар қарздорлар сифатида жавоб беради.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎234👍33🤔12🔥6
Доллар яна кўтарилади
15 декабрь куни амал қиладиган доллар курси🔼 49-50 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 12 020
Garantbank — 12 010
NBU — 12 000
Hayotbank — 12 000
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Apexbank — 12 060
Tengebank — 12 060
Octobank — 12 070
Xalq banki — 12 080
@bankir
15 декабрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 12 020
Garantbank — 12 010
NBU — 12 000
Hayotbank — 12 000
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Apexbank — 12 060
Tengebank — 12 060
Octobank — 12 070
Xalq banki — 12 080
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105👎75🔥8
Сергей Гимадиев Apex Bank’дан кетди
Шу йилнинг май ойидан бери Apex Bank Бошқарув раиси бўлиб ишлаб келаётган Сергей Гимадиев лавозимини тарк этди.
Унинг ўрнига яқинда “Инфинбанк” Бошқарув раислигидан кетиб, Apex Bank’ка ўтган Олга Нуманова Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Сергей Гимадиев 2024 йилда Asia Alliance Bank Бошқарув раислигидан Apex Bank’ка ўтганди.
Ундан аввал Uzum Bank Бошқарув раиси бўлиб ишлаган ва собиқ Apelsin иловаси асосчиларидан бири бўлган.

2👍49🤔18👎11🔥5
Ўртача ипотека миқдори қанча?
Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси Ўзбекистон уй-жой ва ипотека бозори таҳлилини чиқарди.
Унда 2021—2024 йилларда Ўзбекистонда ҳудудларда кесимида ўртача ипотека миқдори маълум қилинган.
Мамлакатнинг 5 та ҳудудида янги уйлар учун 2024 йилда ажратилган ўртача ипотека кредити Тошкент шаҳридан юқори бўлди.
Шунга қарамай, ўтган йили пойтахтда эски уйларга ўртача 614 млн сўмдан ипотека кредити олинган. Бу бошқа ҳудудларга нисбатан сезиларли юқори.
Тўлиқ ҳисобот — бу ерда.

👍15👎10🤔3🔥1
Октябрь ойида “Агробанк” ўқитувчилар учун катта акция ўтказди. Шарт жуда оддий эди — ой давомида банкнинг ойлик картасида камида 1 млн сўм ушлаб турганлар ғолиб бўлиш имкониятига эга бўлди.
Ғолибларга 350 та 3 млн сўмлик ваучер ва Туркияга саёҳат учун 30 та сертификат тақдим қилинди.
Энди банк яна бир акцияни бошламоқда. Қатнашиш бу сафар ҳам қийин эмас.
“Агробанк” Uzcard картасига "Арзон" микроқарзини расмийлаштиринг ва 5 та Chevrolet Onix автомобилларидан бирини ютиб олинг.
Муддат — уч ой. Шу йилнинг 25 ноябридан 2026 йилнинг 25 февралигача.
Микроқарз қулай шартларда, 100 млн сўмгача 28 фоиздан бошлаб берилмоқда. Таққослаш учун банклардаги ўртача кўрсаткич — 31,7 фоиз.
Микроқарз билан бошқа банклардаги юқори фоизларда олинган кредитларингизни қулай шартларда сўндиришингиз мумкин.
Акция ойлик лойиҳаси иштирокчилари бўлган бюджет тизими ходимлари учун амал қилади.
Батафсил маълумот бу ерда.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎104👍57🔥19🤔7
Айни пайтда “Агробанк” томонидан ташкил этилган AI500-Hackaton мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда.
Якуний босқичга 50 нафар энг кучли жамоа етиб келган. Ғолиб жамоа 200 млн сўм пул мукофотини ютиб олади. Умумий соврин жамғармаси — 500 млн сўм.
@bankir
Якуний босқичга 50 нафар энг кучли жамоа етиб келган. Ғолиб жамоа 200 млн сўм пул мукофотини ютиб олади. Умумий соврин жамғармаси — 500 млн сўм.
@bankir
👍27🤔21👎7🔥5
Микроқарзлар икки ойдан бери биринчи марта қимматлади
Ўзбекистон банкларидаги микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси ўтган ҳафта 0,3 фоизга ошиб, 32,7 фоизни ташкил қилди.
Ўртача фоизлар ўсиши 13 ҳафтадан бери биринчи марта содир бўлди. Энг арзон микроқарзларни “Мадад Инвест банк” (22,6 фоиз), энг қимматларини эса “Анорбанк” (40,9 фоиз) бермоқда.
Узоқ вақт энг қиммат микроқарзларни ажратган — TBC Bank’да ўртача фоиз икки ҳафтада 4 фоиздан кўпроққа пасайди ва 36,1 фоизгача тушди.
Банк яқинда қўшимча микроқарз бериш функциясини ўчириб қўйганди. Энди фақат микроқарзни тўлиқ тўлаб бўлгач, яна бошқа микроқарз олиш мумкин.
Автокредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 23,5 фоиз бўлиб турибди.

👎107👍12🤔1