Банкир
75.3K subscribers
3.61K photos
290 videos
29 files
3.42K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
AVO айфон марафон
Ҳар ҳафта Айфон 17 ўйини ўтказилади

Совринлар марафонини бошлаймиз! Ҳар ҳафта Айфон 17 ғолибини аниқлаймиз, финалда эса учта Айфон 17 Pro Max ютуққа қўйилади📱🔥

Қандай қатнашиш мумкин:
1️⃣ AVOда кредит лимитини қабул қилинг
2️⃣ AVO platinum кредит лимити ҳисоби билан камида 100 000 сўмлик харидлар қилинг, пул ўтказинг, нақд пул ечинг ёки хизматлар учун тўланг
3️⃣ Шу турдаги ҳар бир операция = 1 та имконият. Имкониятлар қанча кўп бўлса, ютиш эҳтимоли шунча юқори бўлади!

Ютуқли ўйинни ҳар ҳафта жонли эфир орқали ўтказамиз.
Жами 34 та соврин: Айфон 17 ва 17 Pro Max, HUMOFESTга чипталар ва AVO брендидан совғалар тўплами 😎

Ютуқли ўйин ўтказилиш муддати чекланган. Шартлар ва қоидалар avo.uz сайтида.

Реклама
👎22👍8🔥4🤔3
Доллар кўтарилди

4 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 912,38 сўмдан (+31,45 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍44👎38🤔5🔥1
“TBC Bank'нинг рейтинги – бу бизнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиямиз ва хизматларимизни доимий такомиллаштиришга бўлган саъй-ҳаракатимизнинг тасдиғи", - дейди CEO TBC Uzbekistan Ника Курдиани.

Марказий Осиёдаги етакчи рақамли банк экотизими бўлган TBC Uzbekistan'нинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 5,7 миллиондан ошади. Банк жисмоний шахслар ва кичик ҳамда ўрта бизнес субъектлари учун молиявий хизматларни рақамли форматда тақдим этиб келмоқда.

Барқарорлик ва ишончнинг яна бир белгиси сифатида, халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings TBC Bank бўйича прогнознинг “барқарор” даражага кўтарилганини тасдиқлади. Агентлик, шунингдек, Ўзбекистондаги TBC Bank'и учун хорижий ва миллий валютадаги эмитентининг узоқ муддатли дефолт рейтингини BB- даражасида белгилади.

Ушбу натижа TBC Bank жамоасини табриклаймиз ва келгуси муваффақиятлар йўлида омад тилаймиз!

@bankir
👎51👍22🔥8🤔5
AVO Bank Бошқарув раиси ўзгарди

2023 йилдан бери AVO Bank Бошқарув раиси бўлиб ишлаб келган Артём Попов ўз лавозимини тарк этди.

Унинг ўрнига шу пайтга қадар банкда бошқарув раиси ўринбосари ва операцион ва молиявий директор бўлган Дмитрий Мусиенко тайинланди.

Банк маълум қилишича, Мусиенко Лондон ва Нью-Йоркдаги Credit Suisse ва Barslayc компанияларида рискларни бошқариш, молиявий маҳсулотларни тизимлаштириш ҳамда моделлаштириш ва савдо бўйича 19 йилдан кўп халқаро бошқарув тажрибасига эга.

@bankir
👍25🤔21🔥5👎2
Доллар кўтарилади

5 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼48-49 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 11 900
Apexbank — 11 890
Asia Alliance Bank — 11 885
Garantbank — 11 875


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 11 920
SQB — 11 930
Davrbank — 11 930
Octobank — 11 940

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60👎50🔥10
HAVAL M6 ва JOLION — ФОЙДАЛИ ШАРТЛАРДА!

✔️ Бошланғич тўлов — 30% дан
✔️ Тўлов муддати — 36 ойгача
✔️ Қулай тўлов жадвали
✔️ Ўйланган ва фойдали шартлар

🔖 HAVAL Сергелига ташриф буюринг — кўрсатамиз, рулга ўтказамиз ва машинани қулай шартларда олиб кетишингизга ёрдам берамиз

Шартлар бошланғич тўлов ва танланган муддатга қараб фарқ қилиши мумкин.


Батафсил маълумот учун:
➡️ +998555008300
🌐 HAVAL

Реклама
👎9👍7🤔3🔥2
Asia Alliance Bank ҳам Humans'ни судга берди

Asia Alliance Bank Humans ва Humans companies компаниялар гуруҳини 65 млрд сўмлик қарздорлик сабаб судга даъво аризасини киритди.

Банк компания бир қанча мажбуриятларга эга эканини ва тузилган шартномалар мунтазам равишда бузиб келинганини маълум қилди.

Ёзда Humans Octobank’ка 500 млрд сўмлик қарздорлик ортидан судда ютқазганди.

Компания банклардан ташқари Марказий банк ва Ўзбектелеком билан ҳам зиддиятга борган.

@bankir
👍48🤔27👎7🔥7
ТРК “Инфинбанк”даги улушини 19 фоизга етказди

“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” (ТРК) “Инфинбанк”даги улушини 19 фоизгача оширди.

Октябр ойида ТРК “Инфинбанк”нинг 15 фоиз улушини олган эди. Айни пайтда ТРК қуйидаги компанияларнинг 10 фоиздан кўпроқ қисмига эга:

“Ҳамроҳ” аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш компанияси — 100 фоиз;
“Ўзагростар Ҳолдинг” — 100 фоиз;
“ТРК Инвест” — 100 фоиз;
Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси — 100 фоиз;
“Инфинбанк” — 19 фоиз;
“Олис осмон” — 15 фоиз.

Маълумот учун, ТРК 2025 йилнинг 9 ойини 421,1 млрд сўм (+130 фоиз) соф фойда билан якунлаган.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24🔥6🤔6👎5
Доллар кўтарилди

5 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 963,23 сўмдан (+50,85 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍63👎45🔥3
Олга Нуманова Apex Bank’ка ўтди

2023 йилдан бери “Инфинбанк” Бошқарув раиси бўлиб ишлаб келган Олга Нуманова яқинда лавозимидан кетганди.

Эндиликда у Apex Bank Бошқарув раиси ўринбосари бўлиб фаолият олиб боради. Бу ҳақда банк кузатув кенгаши 2 декабрда қарор қабул қилган.

Apex Bank Бошқарув раиси май ойидан бери Сергей Гимадиев ҳисобланади.

“Инфинбанк”нинг янги Бошқарув раиси этиб Бахтиёр Жўраев тайинланганди.

@bankir
👍42🤔13🔥11👎9
Доллар яна кўтарилади

9 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼26-27 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 11 950
Infinbank — 11 940
Asia Alliance Bank — 11 925
Garantbank — 11 925


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 11 970
SQB — 11 980
Xalq banki — 11 990
Octobank — 11 990

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67👎59🔥7
Вояга етмаганлар тез орада иловаларда картадан фойдалана олади — МБ

Марказий банк қарори билан Ўзбекистонда 14 ёшдан 18 ёшагча бўлган вояга етмаганларга ҳам банкларда ҳисобварақларни мустақил равишда очишга рухсат берилди.

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахсларга банк карталарини очиш ва уларни банклар ҳамда тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига бириктиришда Face-ID талаби туфайли муаммолар кузатилаётгани бўйича чиқишлардан сўнг, Марказий банк мазкур масалага ойдинлик киритди.

Регулятор бу ҳолатда вояга етмаганлар учун мобил иловадан фойдаланишда қўшимча индетификацияни сақлаб қолиш бўйича енгил кўрсатма берилганини таъкидлади.

Қисқа давр ичида вояга етмаган шахслар банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловалари орқали ўз банк карталаридан фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари мумкинлиги маълум қилинди.

@bankir
👎30👍13🤔9🔥6
Янги Йил — Янги Chery!

Замонавий ва функционал седан — Arrizo 6 Pro билан янги йилни янада ёрқин бошланг!

🔹Автомобиль нархи — 199 900 000 сўм
🔹Бошланғич тўлов — 40 605 000 сўм
🔹Тўлов муддати — 5 йилгача

🔹Расмий кафолат 5 йил ёки 150 000 км

🎁 Харидорларга — МЕТАН ёки ПРОПАН ускунаси бепул тақдим этилади!


📞 Батафсил маълумот учун: +998555000655

Реклама
👍25👎12🔥5🤔4
Fitch Ўзбекистон банкларида NPL сезиларли ортишини кутмоқда

Fitch Ratings агентлиги таҳлилчилари 2026 йилда Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар (NPL) улуши 9-10 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Бу эса сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткич.

1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакат банкларидаги NPL улуши 3,8 фоиз бўлиб, миқдори 22,4 трлн сўмни ташкил қилади.

Муаммоли кредитлар ошишига давлат банкларида йиллар давомида яширилган маълумотларни ҳисоботларда акс эттириш бошлангани асосий сабаб бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, жисмоний шахслар учун ажратилаётган кредитларнинг сезиларли ўсиши муаммоли кредитлар хавфини кучайтириши мумкин.

Яқинда Fitch TBC Bank’нинг рейтинг прогнозини барқарор даражага кўтарганди.

@bankir
👍16👎9🤔3
Доллар яна кўтарилди

9 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 990,09 сўмдан (+26,86 сўм) ҳисобланади.

Шу билан банкирлар кетма-кет 3 кун дам олади. Дам олиш кунлари ишлайдиган банклар рўйхатини кейинроқ эълон қиламиз.

@bankir
👍74👎43
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Анорбанк”да ҳозирда 18 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида IOS дастурчиси, IT лойиҳа менежери, етказиб бериш менежери ва маълумотлар таҳлилчиси кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 194 та фаол вакансия жойлаштирган. Лойиҳа менежери, маҳсулот дизайнери, тизим администратори, оператор ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 96 та. Булар мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи, сунъий интеллект бўйича мураббий, кредит фирибгарлиги бўйича таҳлилчи ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 77 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида Middle React дастурчиси, ахборот хавфсизлиги методисти, электрон транзаксия мониторинги оператори ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 8 та бўш иш ўрни бор. Методика бўлими бошлиғи, тармоқ муҳандиси, тизим-бизнес таҳлилчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 28 та. Булар фирибгарлик мониторинги бўлими мутахассиси, маҳсулотларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутахассис тизим таҳлилчиси ва бошқа мутахассислар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 25 та бўш иш ўрни бор. Бизнес таҳлилчиси, транзаксион бизнес бўлими бош мутахассиси, Java дастурчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 27 та. Бизнес таҳлилчиси, захираларни ҳисоблаш таҳлили бошқармаси етакчи мутахассиси, маҳсулот таҳлили бўлими бошлиғи ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 17 нафар мутахассис қидирмоқда — IOS дастурчиси, банк маҳсулотларини сотиш бўлими бошлиғи Тизим таҳлилчиси ва бошқалар.
Батафсил

“Асакабанк”да айни пайтда 6 та бўш иш ўрни бор. iOS дастурчиси, тизим таҳлилчиси, Java дастурчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда таҳлилчи ва дастурчиларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари қуйида “Click” ва “Payme” компаниялари жойлаштирган вакансиялар билан ҳам танишишингиз мумкин.

“Click” да ҳозирда 11 та бўш ўрни мавжуд. Булар SMM мутахассиси, рақамли маркетинг менежери ва бошқалар.
Батафсил

payme’да эса — 7 та. IOS дастурчиси ва ташқи савдо тармоғини ривожлантириш бўйича ҳудудий мутахассис каби вакансиялар жойлаштирилган.
Батафсил

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/7046

@bankir
👍16👎9🤔5🔥3
❗️Захиралар илк марта 60 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари тарихда биринчи марта 61,2 млрд долларга чиқди. Ноябрь ойида ўсиш 1,9 млрд долларни ташкил қилди.

Бунда олтин захиралари 3 млрд долларга кўпайиб, 50,9 млрд долларга етди. Валюта захиралари эса 1,1 млрд долларга қисқариб, 9,8 млрд доллар бўлиб турибди.

Захираларда олтин ҳажми 9 тоннадан ортиқ кўпайди. Қимматли қоғозлар миқдори эса 1,5 млрд долларгача ўсди.

Марказий банк диверсификация мақсадида қимматли қоғозларга инвестицияни 100 млн доллар билан бошлаган эди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍66🤔21🔥5👎1
Kia Sportage’ни ҳозир Davr Bank орқали қулай бўлиб тўлаш шарти билан фойдали сотиб олишингиз мумкин:

| Йиллик фоиз 0% | Муддат 60 ойгача | бошланғич тўлов 25% дан бошлаб |
Даромад ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди

➡️ Тўлов ҳисоб-китоби ва тест-драйв бугун керакми?
Қўнғироқ қилинг ва тест-драйвга ёзилинг:

+998555008998
🚩 Kia Сергели

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎27👍12🔥4🤔2
Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Ўзбекистонликлар “Конституция куни” муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиш имкониятига эга.

Дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

— Агробанк
— Алоқабанк
— Анор банк
— Apexbank
— Asia Alliance bank
— Асакабанк
— БРБ
— Гарант банк
— Ҳамкорбанк
— Ҳаёт банк
— Ипотека-банк
— Ipak Yuli Banki
— InfinBank
— Капиталбанк
— Микрокредитбанк
— ОФБ
— Пойтахт банк
— Садерат банк
— Трастбанк
— Tenge bank
— Туронбанк
— Универсалбанк
— Халқ банки
— Миллий банк
— СҚБ

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
👍12👎10
SQB Insurance билан бехавотир ҳаракатланинг!

Хабарингиз бор, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш (OSAGO) тизимида кутилаётган янги тартиблар 2026 йил 1 январдан кучга киради.

Жумладан, суғурта суммасининг 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмга оширилиши йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида етказилган зарарларни қоплашда янада кенгроқ ҳимояни таъминлайди. Шунингдек, 2026 йил апрел ойидан ишга тушадиган ягона суғурта биллинг тизими суғурта хизматларини янада шаффоф ва самарали қилишга хизмат қилади.

SQB Insurance бу каби кенг қамровли ўзгаришларга тўлиқ тайёр. Компания янги тартиблар доирасида ҳам мижозларга тезкор, ишончли суғурта хизматларини таклиф этишга интилади.

Ҳар бир ҳайдовчи учун мажбурий суғурта полисининг ўз вақтида расмийлаштирилиши муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, SQB Insurance сизга бу жараённи осон ва қулай қилишда ёрдам беради.

Реклама
👍18👎11🤔3🔥2