Банкир
75.2K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Evolution Motors Sergeliда янги флагман автосалонини очди

Ўзбекистонда Leapmotor, GAC AION ва AITO брендининг расмий дистрибютори бўлган Evolution Motors 28 ноябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани, Ҳалқа автомобил йўлида электр ва гибрид автомобиллар ихлосмандлари учун янги флагман автосалонини очди.

Янги автосалон мижозларга қулай ва кенг форматдаги хизматларни таклиф қилади:
• ҳар уч брендинг энг оммабоп электр ва гибрид моделлари;
• барча асосий моделларда тест-драйв ўтказиш имконияти;
• «ҳисоб-маълумотномаси» орқали тезкор расмийлаштириш;
• автомобиль учун тўловни жойида амалга ошириб, шу куннинг ўзида олиб кетиш имкони;
Очилиш муносибати билан махсус шартлар
AITO ва GAC AION автомобилларига бошланғич тўлов билан 12 ёки 24 ойга бўлиб тўлиш имконияти тақдим этилади. Бунда ҳеч қандай қўшимча тўловлар бўлмайди. Машина нархи ўзгармайди.

Evolution Motors автомобилларига 3 йиллик ёки 100 минг км масофага кафолат беради.

Манзил

Реклама
👍21👎10🤔5🔥2
Tezpay ва National pay фаолияти 6 ойга чекланди

Марказий банк ўтган ойда 3 та банк, 5 та микромолия ташкилоти ва 2 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима қўллади.

Бунга сабаб қилиб жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилинмагани айтилган.

Шунингдек, 1 та банк ва 1 та тўлов ташкилоти ҳам огоҳлантирилди. Уларнинг номи ошкор қилинмаган.

Бундан ташқари, аниқланган қоидабузарликлар сабаб Tezpay ва National pay’нинг лицензияси 13 ноябрдан бошлаб 6 ой муддатга чекланди.

@bankir
👍34👎8🔥3🤔1
❗️Инфляция рекорд даражада пасайди

Ноябрь ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция 0,3 фоизга пасайиб, 7,5 фоизни ташкил қилди.

Бу расмий маълумотларга кўра*, мамлакат учун энг паст инфляция ҳисобланади.

Аввалги энг паст йиллик инфляция 2016 йил майда қайд этилганди — 7,7 фоиз.

2026 йилда инфляция 7 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда. Марказий банк 5 фоизлик инфляцияга 2027 йил охирида эришмоқчи.

*Расмий маълумотлар 2016 йилдан бошлаб мавжуд.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔86👍48👎27🔥8
Доллар тушди

2 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 895,57 сўмдан (-45,38 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍83👎24🔥6
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

☯️Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️Asia Alliance Bank’нинг Aliance Pay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️“Бизнесни ривожлантириш банки”нинг BRB иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Анорбанк”нинг Anorbank иловаси — 5 млн сўмгача (2 ой давомида);
☯️“Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️Open bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
☯️SelloPay иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
☯️“Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️Alif иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️Humans иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️OQ иловаси — 1 млн сўмгача.

TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.

Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37👎7🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Замбиядаги энг йирик стоматология тармоғи асосчиси Феруза Ниязова Ўзбекистонга қайтди

Тошкентда Замбиядаги энг йирик стоматология тармоғи асосчиси Феруза Ниязованинг янги клиникаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Маълумот учун, Феруза Ниязова 18 йил давомида Замбияда шифокорлик қилган, Elite Dental Care клиникалар тармоғи ва Elite ProBuild кластерига асос солган.

Унинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилаш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ислоҳотлар унинг ватанга қайтишига туртки бўлган.

Қайтгач, у Hamroh компанияси билан ҳамкорлик қилиб, юридик ва молиявий маслаҳатлар олди, акселератор ва менторлик дастурларида иштирок этди. Натижада Ўзбекистонда янги тиббий бренд — Dentora Global Dental Care ишга туширилди. Клиника халқаро тажриба ва замонавий технологияларга асосланган бўлиб, соҳада янги иш ўринлари ва сифатли хизматларни таклиф этади.

@bankir
2👍69🤔11🔥7👎3
Доллар тушади

3 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽15-16 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Trastbank — 11 850
Agrobank — 11 850
NBU — 11 850
Hayotbank — 11 850


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 11 900
SQB — 11 900
Xalq banki — 11 900
Octobank — 11 910


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍87👎30🔥9🤔2
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги юқори фоизли омонатларни тақдим қилади:

🏦Hayotbank
Фоизи — 23 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 500 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — мавжуд (минимал қолдиқни сақлаган ҳолда)
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Avo bank
Фоизи — 22,52 фоиз
Муддати — 6 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — мавжуд
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
(йиллик даромадлилик 25 фоизгача)

🏦Anorbank
Фоизи — 22 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — мавжуд (минимал қолдиқни сақлаган ҳолда)
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦TBC Bank
Фоизи — 22 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦БРБ
Фоизи — 21 фоиз
Муддати — 13 ой
Минимал сумма — 500 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — 500 000 сўмгача бўлган қисми мумкин
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 21 фоиз
Муддати — 13 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — 100 000 сўмгача бўлган қисми мумкин
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Миллий банк
Фоизи — 21 фоиз
Муддати — 6 ой
Минимал сумма — 500 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин.

Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26👎16🤔7
Ўртача микроқарз 31,4 фоизгача пасайди

Банклардаги микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси бу ҳафта 0,6 фоизга пасайиб, 31,4 фоизни ташкил қилди.

Бунда энг арзон микроқарзлар “Алоқабанк”да (22,7 фоиз) бўлса, энг қиммати “Анорбанк”да (40,7 фоиз) бўлиб турибди.

Ўртача автокредитлар фоизи ҳам 0,4 фоизга пасайиб, 23,6 фоизгача тушди. Бу ерда энг арзон автокредитларни 18,2 фоиз билан “Инфинбанк” таклиф қилмоқда.

Микроқарзларнинг ўртача фоизи бир неча ойдан бери пасайиб келмоқда. Бироқ, уларни олиш имконияти ҳам аввалги даврга нисбатан қийинлашган (тўлиқ бу ерда).

@bankir
👍20👎11🤔4
Chery Arrizo 8 Hybrid — бизнес-класс седани

1400+ км юриш захираси
3.9 л / 100 км ёқилғи сарфи
19 дақиқада 80% гача тезкор қувватлаш
D-сегментга хос комфорт ва премиаллик

📞 Маълумот учун: +998555008055

Реклама
👎17👍12🔥4🤔2
Доллар тушди

3 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 880,93 сўмдан (-14,64 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍52🔥21👎17
HUMO МБПМ банклар раҳбарлари учун ёпиқ профессионал ҳамжамият – HUMO Club фаолиятини йўлга қўймоқда

Илк учрашув тармоқ етакчиларини молия тизимининг келажаги ҳақидаги жонли мулоқот устида жамлади.

Спикер – AI соҳасида халқаро эксперт Рудрадеб Митра банк соҳасида AI ва LLMнинг амалий қўлланилиши мавзусини ёритди. AI қуйидаги йўналишларда банк бизнесини аллақачон ўзгартирмоқда:

• мижоз сервиси;
• скоринг ва хатарлар;
• амалиётлар самарадорлиги.

Клуб қатнашчилари Ўзбекистон молия тармоғининг ривожланиш йўналишларини шакллантириб, экспертлик хулосалари билан мунтазам ўртоқлашиб борадилар.

Реклама
👍16👎8🤔4🔥2
Давлат қарзи 44 млрд долларга етди

1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 43,97 млрд долларни ташкил қилди.

Бунда ташқи қарз 36,7 млрд доллар бўлса, ички қарз 7,2 млрд доллар бўлиб турибди. ЯИМга нисбатан давлат қарзи эса 32,3 фоизгача ўсган.

Ҳар бир ўзбекистонликка тўғри келадиган давлат қарзи 1 151 долларга етган. Бу кўрсаткич илк марта йил бошида 1 000 доллардан ошганди.

Айни пайтда мамлакат ташқи қарзининг асосий қисми қуйидаги ташкилотлардан олинган:

Жаҳон банки — 8 млрд доллар;
Осиё тараққиёт банки — 7,5 млрд доллар;
Халқаро облигациялар — 5,8 млрд доллар;
Хитой молия ташкилотлари – 3,7 млрд доллар;
Япония молия ташкилотлари — 3,1 млрд доллар;
Осиё инфратузилма инвестициялари банки — 1,7 млрд доллар;
Франция молия ташкилотлари – 1,2 млрд доллар.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎213👍28🤔24🔥7
Доллар кўтарилади

4 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼20-21 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 11 880
Infinbank — 11 875
Asakabank — 11 870
Kapitalbank — 11 855


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 11 885
Davrbank — 11 890
SQB — 11 910
Octobank — 11 910

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎60👍43🔥7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров бюджет тақчиллиги ҳақида:

Бюджет тақчиллигининг номинал ошиб бориши реал ҳисобларни кўрсатмайди. 2023 йилда тақчиллик ЯИМга нисбатан 5% бўлган, 2026 йилда 59 трлн сўмлик бюджет тақчиллиги 3%ни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.

Тақчиллик доим бўлиши керакми? Биз кўп йиллар бюджетни профицит билан бажарганмиз. У зўрмиди? Соҳада узоқ йиллардан бери ишлаб келаётган одам сифатида “йўқ”, деб жавоб беришга мажбурман. Чунки ўша пайтлар бюджет профицит билан бажарилганининг сабаби шуки, ўша бюджет тақчиллигини молиялаштиришга бизга ҳеч ким кредит бермаган.

Буни расмий айтишим мумкин. Ҳеч ким қарз бермаган. Чунки ислоҳотлар йўқ эди, сўм эркин конвертация қилинмас эди, солиқ сиёсати мураккаб эди. Умуман, охирги 8 йилда нималар қилинган бўлса, ўша нарсалар йўқ эди. Шунинг учун ҳам ҳеч ким бизга бюджет тақчиллигини молиялаштиришга кредит бермас эди.

Тақчилликнинг катта бўлиши яхши эмас, бизнинг фикримизча. ХВЖ ҳам шу фикрда. 3%лик тақчиллик назарияда ҳам, мамлакатлар амалиётида ҳам оптималлиги тасдиқланган. Бу давлат қарзининг мўътадил ошишини таъминлайди. Шу билан бирга, ҳукуматнинг дефолт, банкрот бўлишига йўл қўймайди.

Бюджет тақчиллиги қачон ўз вазифасини бажарган бўлади? Қачонки ўша мамлакатда иқтисодий ўсиш бўлаётган бўлса. Тақчиллик қўшимча пул олиб, иқтисодиётни рағбатлантириш дегани. Фискал рағбатлантириш. Агар биз қарз олсак-да, уни иқтисодиётга чиқарсак ва иқтисодиёт ўсмаса — бу нотўғри. Худога шукр, биз ҳар йили юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришяпмиз, бу йил 7%дан кам бўлмайди деяпмиз, лекин ХВЖ Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 7,3% бўлади, деб айтаяпти.

Манба

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎70👍26🤔11🔥2
AVO айфон марафон
Ҳар ҳафта Айфон 17 ўйини ўтказилади

Совринлар марафонини бошлаймиз! Ҳар ҳафта Айфон 17 ғолибини аниқлаймиз, финалда эса учта Айфон 17 Pro Max ютуққа қўйилади📱🔥

Қандай қатнашиш мумкин:
1️⃣ AVOда кредит лимитини қабул қилинг
2️⃣ AVO platinum кредит лимити ҳисоби билан камида 100 000 сўмлик харидлар қилинг, пул ўтказинг, нақд пул ечинг ёки хизматлар учун тўланг
3️⃣ Шу турдаги ҳар бир операция = 1 та имконият. Имкониятлар қанча кўп бўлса, ютиш эҳтимоли шунча юқори бўлади!

Ютуқли ўйинни ҳар ҳафта жонли эфир орқали ўтказамиз.
Жами 34 та соврин: Айфон 17 ва 17 Pro Max, HUMOFESTга чипталар ва AVO брендидан совғалар тўплами 😎

Ютуқли ўйин ўтказилиш муддати чекланган. Шартлар ва қоидалар avo.uz сайтида.

Реклама
👎22👍8🔥4🤔3
Доллар кўтарилди

4 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 912,38 сўмдан (+31,45 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍44👎38🤔5🔥1
“TBC Bank'нинг рейтинги – бу бизнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиямиз ва хизматларимизни доимий такомиллаштиришга бўлган саъй-ҳаракатимизнинг тасдиғи", - дейди CEO TBC Uzbekistan Ника Курдиани.

Марказий Осиёдаги етакчи рақамли банк экотизими бўлган TBC Uzbekistan'нинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 5,7 миллиондан ошади. Банк жисмоний шахслар ва кичик ҳамда ўрта бизнес субъектлари учун молиявий хизматларни рақамли форматда тақдим этиб келмоқда.

Барқарорлик ва ишончнинг яна бир белгиси сифатида, халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings TBC Bank бўйича прогнознинг “барқарор” даражага кўтарилганини тасдиқлади. Агентлик, шунингдек, Ўзбекистондаги TBC Bank'и учун хорижий ва миллий валютадаги эмитентининг узоқ муддатли дефолт рейтингини BB- даражасида белгилади.

Ушбу натижа TBC Bank жамоасини табриклаймиз ва келгуси муваффақиятлар йўлида омад тилаймиз!

@bankir
👎51👍22🔥8🤔5