Банкир
75.2K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
«Бизнесни ривожлантириш банки» коррупцияга қарши йиллик натижалар юзасидан брифинг ўтказди

Банк ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Ориповнинг маълум қилишича, банкнинг коррупцияга қарши менежмент тизими ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига тўлиқ жавоб бериши тасдиқланган. Рақамлаштириш ва ходимларни ўқитиш орқали банк коррупцияга қарши мустаҳкам тизим яратишга интилмоқда.

Бу натижаларга эришиш учун "Бизнесни ривожлантириш банки" қуйидаги муҳим қадамларни қўйди:

☑️ Йил бошидан бери 1359 нафар ходим "Коррупцияга қарши виртуал академия" платформасида ўқитилди.

☑️ Аниқланган 26 та эҳтимолий ва 7 та манфаатлар тўқнашуви ҳолати бартараф қилинган.

☑️ Банкда имтиёзли кредитлар бўйича аризаларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва скоринг жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилган «Бизнес портал» тизими жорий қилинган.

Шунингдек, банкнинг коррупция ва манфаатлар тўқнашуви бўйича хабар беришга мўлжалланган 4 та алоқа канали 24/7 режимда ишлаб турибди.

Реклама
👍22👎10🔥3🤔2
2026 йилда давлат бюджети қандай шаклланади?

Кейинги йил учун давлат бюджетига асосий даромадлар ҚҚС, фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобига келиб тушади.

Йирик солиқ тўловчилар орасида “НКМК” катта фарқ билан етакчиликни сақлаб қолмоқда. Компаниянинг солиқ тушумлари давлат бюджети даромадларининг 20 фоизини ташкил қилади.

Bloomberg яқинда айнан шу сабаб ҳукумат “НКМК”нинг IPO’сини секинлаштиргани ҳақида ёзганди.

Расмийлар IPO ортидан давлат бюджетига келиб тушаётган катта миқдордаги дивидендлар камайишидан ҳавотирдалиги айтилмоқда.

@bankir
👎26👍13🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Медиада сўнгги пайтлар мазмунли ва пухта тайёрланган материаллари билан алоҳида ажралиб турадиган манба пайдо бўлди.

Гап UZ24 ҳақида. Сайтда охирги вақтларда чоп этилаётган материаллар, масалан, Тошкентдаги 500 минг долларлик уйлар, президентлар имзолари мазмуни, Қамбарота ГЭС-1 бўйича таҳлил, Ўзбекистонда энг тоза ҳаво қаерда экани ҳақидаги эксклюзив мақолалар эътиборни тортмоқда.

Бир сўз билан айтганда, сифатли контент қидираётганлар учун яхши манзил. Ҳавола: @uz24newsuz
🤔10👎7👍4
Доллар кўтарилади

1 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼37-38 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 11 890
Infinbank — 11 880
Trastbank — 11 870
Aloqabank — 11 860


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 11 910
SQB — 11 920
Octobank — 11 930
Xalq banki — 11 940

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66👎55🔥6🤔6
🚐 Damas автомобилини 0% фоиз ставкада харид қилинг!

Ҳамкорбанк ва UzAuto Motors сиз учун махсус ҳамкорлик дастурини йўлга қўйди. Энди Damas автомобилини энг қулай шартларда — 0% дан бошланадиган фоиз ставкаси билан харид қилишингиз мумкин.

Кредит шартлари:
🟢 Кредит миқдори — 600 млн сўмгача;
🟢 Фоиз ставкаси — 0% дан;
🟢 Муддат — 5 йилгача;
🟢 Бошланғич тўлов — 25% дан.

Харидни кейинга қолдирманг — махсус дастурдан фойдаланинг ва бугуноқ янги Damas автомобили эгасига айланинг!

Ҳамкорбанк офислари ёки UzAuto Motors расмий автосалонларига мурожаат қилинг.

Батафсил: hamkorbank.uz
Телефон: 1256

Реклама
👎72👍18🔥3🤔1
Финтех бозори янги босқичга чиқмоқда

Президент қарори билан 2026–2030 йилларда молиявий технологиялар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгилаб олинди.

Бунда, финтех стартапларга 1 млрд доллар хорижий инвестициялар жалб қилинади.

Финтех бозори иштирокчилари сони камида 200 тага етказилади.

Марказий банк эса қуйидаги ишларни қилади:

МЧЖ шаклида устав жамғармаси 50 млн долларга тенг бўлган венчур фонди очади;

Финтех соҳасидаги стартаплар учун инновацион хаб ташкил қилади.

2026 йил 1 январдан инновацион хаб иштирокчиларига финтех бўйича курсларда ўқиш ва сертификат олиш харажатларининг 50 фоизигача қисми (20 минг доллардан ошмаган) қоплаб берилади.

Қарор билан 2026 йил 1 сентябргача “опен банкинг” тизими жорий этилади.

Бу банклар, тўлов ташкилотлари ва финтех бозори иштирокчилари ўртасида хавфсиз маълумот алмашинувини таъминлайдиган тизим бўлади.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан:

Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар томонидан токенлаштирилган акция ва облигацияларни эмиссия қилишга рухсат берилади;

Тўлов воситаси сифатида барқарор токенлар (стаблеcоин) айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режими йўлга қўйилади;

Ўзбекистон ҳудудида биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган фонд биржаларида токенлаштирилган акция ва облигацияларни жойлаштириш ҳамда уларнинг муомалада бўлиши учун алоҳида савдо майдончаси ташкил этилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥4👎3🤔3
Chery Tiggo 7 Pro — фоизсиз муддатли тўлов!

Tiggo 7 Pro’ни ҳозироқ фойдали шартларда харид қилинг:

0% йиллик ставка
Ойлик тўлов: 2 600 000 сўмдан
36 ойгача муддат

🎁 Харидорларга — ПРОПАН ускунаси бепул тақдим этилади!


Таклиф 30 ноябргача амал қилади!

📞 Маълумот учун: +9985550000955

Реклама
👎52👍12🔥3
Доллар кўтарилди

1 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 940,95 сўмдан (+38,65 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍55👎43🤔2
28 ноябрь — ойнинг охирги расмий иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍26🔥4👎2🤔2
HUMO халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

HUMO вакиллари глобал тенденциялар муҳокамаси ва ҳамкорликни ривожлантириш учун соҳанинг етакчи экспертларини бирлаштирган CrossTech World 2025 (Маями, АҚШ) йиллик халқаро конференциясида иштирок этдилар.

Миллий тўлов тизими тадбирнинг ҳомийси бўлди, бу ташкилотчиларнинг Ўзбекистондаги жўшқин ривожланаётган молия соҳасига қизишини таъкидлаб кўрсатади.

CrossTech World 2025да қатанишиш орқали, HUMO жаҳон прорфессионал ҳамжамиятидаги фаолиятини мустаҳкамлайди ва очиқ ҳамда дадил ривожланаётган компания тимсолини шакллантиради.

Реклама
👍13👎3🔥3🤔2
Бахтиёр Жўраев “Инфинбанк” Бошқарув раисига айланди

“Инфинбанк” акциядорлари йиғилишида банк Бошқарув раисини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Банк Бошқарув раиси этиб Олга Нуманова ўрнига Бахтиёр Жўраев тайинланди.

Жўраев бунга қадар “Инфинбанк” Бошқарув раиси ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган эди.

@bankir
👍78👎11🤔10🔥7
Давлат ташкилотлари ўз реклама ва PR хизматларини аутсорсга бериши мумкин

Ҳукуматнинг янги фармойишига мувофиқ, давлат корхоналари эндиликда 20 та хизмат ва функцияни аутсорсинг асосида ташкил этиши шарт бўлди. Ушбу йўналишлар ичида реклама, PR, колл-марказ ва ахборот хизмати ҳам ўрин олган экан.

Бу қарорни давлат корхоналарининг PR ва маркетинг фаолиятини профессионал даражага олиб чиқиш учун яхши имконият яратади деса бўлади. Энди давлат ташкилотлари ўз соҳасининг мутахассислари бўлган ташқи агентликлар билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўлади, бу эса реклама бозори учун янги имкониятлар эшигини очади. Шунингдек, бу давлат ташкилотларидаги шаффофликни яхшилашга ҳам ёрдам беради.

Шу муносабат билан, Eight Media Maker агентлиги ўзининг бу талабларга тўлиқ жавоб беришини таъкидлаябди. Мамлакат медиа соҳасида етакчи ўринни эгаллаб келаётган ушбу агентлик йиллар давомида 100 га яқин маҳаллий ва халқаро брендлар билан ишлаб, катта тажриба тўплаган. Давлат ва хусусий сектор билан ҳамкорлик қилган агентлик рақамли маркетинг, пиар, тадбирлар ташкил қилиш ва продакшн бўйича кенг қамровли ва сифатли хизматларни таклиф этади.

Агар сиз ишлайдиган ёки билган давлат ташкилоти ёки маълум давлат корхонаси PR, реклама ёки ахборот хизматларини аутсорсингга ўтказмоқчи бўлса, агентлик очиқ ва самарали ҳамкорликка тайёр.

Батафсил маълумот олиш учун ушбу рақамга мурожаат қилишингиз мумкин: +998 (90) 799-79-79
реклама
👎15👍7🔥2
Доллар тушади

2 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽40-41 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Trastbank — 11 920
Asakabank — 11 900
NBU — 11 900
Hamkorbank — 11 900


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 11 950
Davrbank — 11 970
Turonbank — 11 970
Xalq banki — 11 970

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70👎34🔥7🤔6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Evolution Motors Sergeliда янги флагман автосалонини очди

Ўзбекистонда Leapmotor, GAC AION ва AITO брендининг расмий дистрибютори бўлган Evolution Motors 28 ноябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани, Ҳалқа автомобил йўлида электр ва гибрид автомобиллар ихлосмандлари учун янги флагман автосалонини очди.

Янги автосалон мижозларга қулай ва кенг форматдаги хизматларни таклиф қилади:
• ҳар уч брендинг энг оммабоп электр ва гибрид моделлари;
• барча асосий моделларда тест-драйв ўтказиш имконияти;
• «ҳисоб-маълумотномаси» орқали тезкор расмийлаштириш;
• автомобиль учун тўловни жойида амалга ошириб, шу куннинг ўзида олиб кетиш имкони;
Очилиш муносибати билан махсус шартлар
AITO ва GAC AION автомобилларига бошланғич тўлов билан 12 ёки 24 ойга бўлиб тўлиш имконияти тақдим этилади. Бунда ҳеч қандай қўшимча тўловлар бўлмайди. Машина нархи ўзгармайди.

Evolution Motors автомобилларига 3 йиллик ёки 100 минг км масофага кафолат беради.

Манзил

Реклама
👍21👎10🤔5🔥2
Tezpay ва National pay фаолияти 6 ойга чекланди

Марказий банк ўтган ойда 3 та банк, 5 та микромолия ташкилоти ва 2 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима қўллади.

Бунга сабаб қилиб жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилинмагани айтилган.

Шунингдек, 1 та банк ва 1 та тўлов ташкилоти ҳам огоҳлантирилди. Уларнинг номи ошкор қилинмаган.

Бундан ташқари, аниқланган қоидабузарликлар сабаб Tezpay ва National pay’нинг лицензияси 13 ноябрдан бошлаб 6 ой муддатга чекланди.

@bankir
👍34👎8🔥3🤔1
❗️Инфляция рекорд даражада пасайди

Ноябрь ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция 0,3 фоизга пасайиб, 7,5 фоизни ташкил қилди.

Бу расмий маълумотларга кўра*, мамлакат учун энг паст инфляция ҳисобланади.

Аввалги энг паст йиллик инфляция 2016 йил майда қайд этилганди — 7,7 фоиз.

2026 йилда инфляция 7 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда. Марказий банк 5 фоизлик инфляцияга 2027 йил охирида эришмоқчи.

*Расмий маълумотлар 2016 йилдан бошлаб мавжуд.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔86👍48👎27🔥8
Доллар тушди

2 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 895,57 сўмдан (-45,38 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍83👎24🔥6