Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ҳаво тозалагичлар учун божхона божи бекор қилинди

Президент фармони билан, тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (ТИФ ТН код 8509 80) Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод қилинади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш учун махсус комиссия тузилди.

Унинг расмий канали ҳам дарҳол ўз ишини бошлади — @ecoinfouz

@bankir
👍83🔥16👎10🤔5
Банкларда ўртача микроқарзлар 32 фоизгача пасайди

24 ноябрь ҳолати бўйича, банклардаги микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси 32 фоизни ташкил қилмоқда.

Бу кўрсаткич бир неча ойдан бери пасайиб келмоқда. Масалан, 11 августда микроқарзлар ўртача 36,3 фоиздан берилган эди.

Ўртача ҳисобда энг паст фоизли микроқарзни “Алоқабанк” (22,2 фоиз), энг юқорисини “Анорбанк” (40,8 фоиз) ва TBC Bank (40,2 фоиз) ажратмоқда.

Автокредитларнинг ўртача фоизи эса банкларда 24 фоиз бўлиб турибди.

@bankir
👎34👍15🤔1
Доллар тушди

26 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 936,89 сўмдан (-51,43 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍91👎37
Budjet_loyihasi_2026.pdf
14.9 MB
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Фуқаролар учун бюджетнинг 2026 йилги лойиҳасини эълон қилди.

Унда кейинги йил учун давлат бюджети даромадлари ва харажатлари, иқтисодий кутилмалар ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар тақдим қилинган.

@bankir
👍16👎7🔥5
2026-2028-yillar_uchun_Budjetnoma.pdf
4 MB
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йил учун давлат бюджети ҳамда солиқ сиёсати лойиҳасини ҳам эълон қилди.

Мазкур бюджетнома орқали 2026–2028 йиллар учун бюджет мўлжаллари билан танишишингиз мумкин.

@bankir
👍18👎7
Бизнес учун кредит олинг ва имкониятларингизни кенгайтиринг

TBC Business билан бизнесни ривожлантириш янада қулай. Фаолиятингизни кенгайтириш учун 10 млн сўмдан 300 млн сўмгача онлайн кредит олинг.
• Гаровсиз ва кафилларсиз
• Йиллик ставка 33 фоиздан 38 фоизгача
• Муддат 3 ойдан 36 ойгача
• Кредит бўйича қарор 3 иш кунида
• Қулай, тез ва яширин комиссияларсиз

Аризани онлайн расмийлаштиринг ва бизнесингизни янги босқичга олиб чиқинг.

Реклама
👎83👍35🔥2🤔1
Доллар тушади

27 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽50-51 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 11 900
Trastbank — 11 900
Agrobank — 11 890
Aloqabank — 11 890


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 11 940
Apexbank — 11 940
Octobank — 11 940
Davrbank — 11 950


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102👎36🔥11🤔5
Асосий солиқ ставкалари 2026 йилда ўзгаришсиз қолди:

фойда солиғи — 15 фоиз
ҚҚС — 12 фоиз
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи — 12 фоиз
ижтимоий солиқ — 12 фоиз (бюджет ташкилотлари учун 25 фоиз)
айланмадан олинадиган солиқ — 4 фоиз
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан — 0,95 фоиз
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси — 1,5 фоиз

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍45👎17🔥7🤔4
Доллар тушди

27 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 881,60 сўмдан (-55,29 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍89👎30🤔10🔥8
Банкир
Доллар тушди 27 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 881,60 сўмдан (-55,29 сўм) ҳисобланади. @bankir
Шу тариқа долларнинг расмий курси 2023 йил августидан бери энг паст даражага тушди.

Йил бошидан бери доллар сўмга нисбатан деярли 8 фоизга қадрсизланди.

@bankir
👍121👎27🔥2
Ўзбекистонда 2026 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 63,69 трлн сўм (59,5 трлн*)

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,36 трлн (6,6 трлн)

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 6,80 трлн (5,1 трлн)

4. Маданият вазирлиги — 1,28 трлн (1,172 трлн)

5. Спорт вазирлиги — 1,22 трлн (1,135 трлн)

6. Қурилиш вазирлиги — 2,23 трлн (1,992 трлн)

7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 2,27 трлн (1,794 трлн)

8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,36 трлн (10,4 трлн)

9. Энергетика вазирлиги — 110 млрд (123 млрд)

10. Транспорт вазирлиги — 7,30 трлн (6,7 трлн)

11. Экология вазирлиги — 1,10 трлн (927 млрд)

12. Геология вазирлиги — 838 млрд (1 трлн)

13. Рақобат қўмитаси — 13,54 млрд (12,6 млрд)

14. Давактив агентлиги — 13,12 млрд (12,1 млрд)

15. Бандлик вазирлиги — 582,8 млрд (733 млрд)

16. Миллий статистика қўмитаси — 346,4 млрд (238,8 млрд)

17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1,117 трлн (1 трлн)

18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1,62 трлн (1,116 трлн)

19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 528 млрд (532 млрд)

20. Адлия вазирлиги — 350 млрд (322 млрд)

21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 105,9 трлн (95,9 трлн)

22. Солиқ қўмитаси — 176,7 млрд (169,4 млрд)

23. Вазирлар Маҳкамаси — 2,59 трлн (2,184 трлн)

24. Президент администрацияси — 3,05 трлн (1,673 трлн)

25. Сенат — 128,18 млрд (127 млрд)

26. Қонунчилик палатаси — 229,3 млрд (178,9 млрд)

27. Омбудсман — 24,56 млрд (18,6 млрд)

28. Бош прокуратура — 3,008 трлн (2,732 трлн)

29. Олий суд — 1,99 трлн (1,804 трлн)

30. Конституциявий суд — 13,19 млрд (12,9 млрд)

31. Судьялар олий кенгаши — 58,7 млрд (53,7 млрд)

32. Марказий сайлов комиссияси — 31,98 млрд (29,4 млрд)

33. МТРК — 887,6 млрд (881,4 млрд)

34. ЎзА — 44 млрд (40,7 млрд)

35. Маънавият ва маърифат маркази — 78,25 млрд (75,4 млрд)

36. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ — 17,45 млрд (16,1 млрд)

37. Касаба уюшмалари федерацияси — 400 млрд (350 млрд)

38. Фанлар академияси — 534,36 млрд (446,8 млрд)

39. Бадиий академия — 249,8 млрд (160,4 млрд)

40. Коррупцияга қарши кураш агентлиги — 35,69 млрд (33,2 млрд)

41. Ҳисоб палатаси — 136,99 млрд (116 млрд)

42. Бошқарув самарадорлиги агентлиги — 93,18 млрд (53,7 млрд)

43. Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 27,12 млрд (20,3 млрд)

44. Болалар омбудсмани — 3,57 млрд (3,5 млрд)

45. “Соғлом авлод учун” жамғармаси — 910 млн (910 млн)

46. Болалар ижтимоий мослашуви маркази — 11,7 млрд

47. Миллий антидопинг агентлиги — 9,27 млрд

48. Дин ишлари қўмитаси — 172,65 млрд (163,7 млрд)

49. Маданий мерос агентлиги — 251,36 млрд (177,3 млрд)

50. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — 22,42 трлн (21,139 трлн)

51. Фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш фонди — 1,441 трлн

52. Ёшлар ишлари агентлиги — 507,66 млрд (456 млрд)

53. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 166,69 млрд (105,7 млрд)

54. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 64,34 млрд (95,7 млрд)

55. Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 57,22 млрд

56. Атом энергияси агентлиги — 46,38 млрд

57. Энергетика бозори агентлиги — 3,03 млрд

58. Ўзэнергоинспекция — 28,92 млрд

59. Агроинспекция — 8,72 млрд (9,3 млрд)

60. Миграция агентлиги — 50 млрд

61. Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси — 10,08 млрд

62. Энергия самарадорлиги агентлиги — 709,86 млрд

63. Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги — 7,23 млрд

64. Енгил саноат агентлиги — 47 млрд

65. Миллатлараро муносабатлар қўмитаси — 16,33 млрд

66. Бошқа ташкилотлар — 74,12 трлн (49,989 трлн)

*ўтган йилги харажатлар

@bankir
👎113👍17🤔12🔥5
Доллар кўтарилади

28 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 11 870
Infinbank — 11 850
Trastbank — 11 840
Aloqabank — 11 840


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 11 885
Davrbank — 11 890
Octobank — 11 890
Xalq banki — 11 900

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎58👍47🤔9🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодий режалаштиришнинг энг муҳим манбаси

Аҳолини рўйхатга олиш мамлакат тараққиёти учун энг керакли жараёнлардан бири. Бу орқали ҳар бир фуқаро ҳақида аниқ статистик маълумот шаклланади, келгуси иқтисодий ва ижтимоий дастурлар учун асос яратилади.

2026 йилги рўйхатга олиш икки босқичда ўтиши айтилмоқда. Онлайн рўйхат 15 январдан 31 январгача давом этади ва фуқаролар census.stat.uz сайти орқали мустақил иштирок этиши мумкин. Бу усул тез, қулай ва ортиқча вақт талаб қилмайди.

Шунингдек, 4 февралдан 28 февралгача уйма-уй юриб рўйхатга олиш ташкил қилинади. Ходимлар ҳар бир хонадонга бориб, аниқ маълумотларни жойида тўплайди. Бу босқич онлайн рўйхатдан ўтмаганларни тўлиқ қамраб олиш учун муҳим.

Мамлакатнинг демографик манзараси, келгуси режалар ва давлат хизматларининг сифатини ошириш айнан шу маълумотларга боғлиқ. Шундай экан, жараёнда фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг, шу жумладан, сиз ва бизнинг ҳам масъулиятимиз.

@bankir
👍11🔥5👎1🤔1
“Максам-Чирчиқ” фаолияти вақтинча тўхтатилди

Корхона фаолиятида текшириш ўтказилганда бир нечта ҳолатда камчилик аниқланган:

чанг-газ тозалаш ускунасининг самарадорлиги меъёрий ҳужжат талабига жавоб бермаслиги
ифлослантирувчи моддалар белгиланган меъёрдан ортиқ чиқарилаётганлиги
кимёвий моддалар белгиланган ҳудудда жойлаштирилмаганлиги
сув таркибидаги кимёвий моддаларнинг ортиқча чиқарилаётганлиги ва бошқалар.

Шу сабабли, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан "Максам-Чирчиқ" АЖнинг фаолияти аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69👎8🤔4🔥3
Имтиёзли таълим кредити учун 2026 йилда камроқ маблағ ажратилади

Бюджетномага кўра, 2026 йилда имтиёзли таълим кредитини молиялаштириш учун давлат бюджетидан 2 трлн сўм маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Сўнгги йилларда имтиёзли таълим кредити учун қуйидагича маблағ ажратилган:

2022 — 1 трлн сўм;
2023 — 1,9 трлн сўм;
2024 — 2,6 трлн сўм;
2025 — 2,5 трлн сўм (кутилма).

Ўтган йилги бюджетномада, 2025 йилда имтиёзли таълим кредити учун 2,8 трлн ажратилиши кутилган эди. Бироқ бу кутилма 2,5 трлн сўмгача камайди.

Маблағнинг камайишига 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб имтиёзли таълим кредити фақат кундузги таълим учун ажратилаётгани сабаб бўлиши мумкин.

Маълумот учун, бу таълим кредити йигитларга 14 фоиздан, қизларга фоизсиз ажратилади. Айни пайтда мана бу банклар бермоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎18🤔6👍3
Доллар кўтарилди

28 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 902,3 сўмдан (+20,7 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎53👍47🤔12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Инсонлар учун тушунарсиз нарса — креатив”

Сўнгги суҳбатимизда Жамшид Холиқулов қандай қилиб креативликни ривожлантириш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

У жамоаси билан яқинда кўпчилик томонидан креатив дея баҳоланган “Бешқозон” ош марказининг ребрендингини амалга оширганди.

Янги логотипда 5 та қозон тасвирланган бўлиб, минималистик услубда тақдим этилган.

Тўлиқ суҳбатни кўриш: https://www.youtube.com/watch?v=TZafxQJ-EbY&t=2745s

@bankir
👍12🔥6👎2🤔2
«Бизнесни ривожлантириш банки» коррупцияга қарши йиллик натижалар юзасидан брифинг ўтказди

Банк ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Ориповнинг маълум қилишича, банкнинг коррупцияга қарши менежмент тизими ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига тўлиқ жавоб бериши тасдиқланган. Рақамлаштириш ва ходимларни ўқитиш орқали банк коррупцияга қарши мустаҳкам тизим яратишга интилмоқда.

Бу натижаларга эришиш учун "Бизнесни ривожлантириш банки" қуйидаги муҳим қадамларни қўйди:

☑️ Йил бошидан бери 1359 нафар ходим "Коррупцияга қарши виртуал академия" платформасида ўқитилди.

☑️ Аниқланган 26 та эҳтимолий ва 7 та манфаатлар тўқнашуви ҳолати бартараф қилинган.

☑️ Банкда имтиёзли кредитлар бўйича аризаларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва скоринг жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилган «Бизнес портал» тизими жорий қилинган.

Шунингдек, банкнинг коррупция ва манфаатлар тўқнашуви бўйича хабар беришга мўлжалланган 4 та алоқа канали 24/7 режимда ишлаб турибди.

Реклама
👍22👎10🔥3🤔2