Банкир
75.2K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Геосиёсий хатарлар ҳамон асосий хавф бўлиб турибди

Марказий банк йилда икки марта банклар орасида молия тизими учун асосий хатарларни аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказиб келади.

Бу сафарги сўровнома натижаларига кўра, геосиёсий хатарлар респондентлар томонидан қайд этилган энг асосий хатар сифатида белгиланган.

Геосиёсий хатарлар кетма-кет учинчи марта сўровномада етакчи бўлди.

Бундан ташқари валюта курси ўзгарувчанлиги ва аҳоли орасида қарз юки даражасининг ортиши ҳам молия тизими учун асосий хатарлар дея баҳоланмоқда.

Кредитга бўлган талаб ошмоқда

Молиявий барқарорлик кўрсаткичлари бўйича сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг 67 фоизи кредитга бўлган талабни ошганлигини қайд этган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 10 фоизга юқори.

@bankir
🤔20👍9👎9
🔥 Chery Tiggo 7 Pro ойига атиги 2,600,000 сўмдан фоизсиз муддатли тўлов имконияти билан!

Замонавий ва ишончли кроссоверни қулай шартларда харид қилинг:

Муддати:
36 ойгача
Ойлик тўлов:
2,600,000 сўмдан бошлаб
Йиллик ставка: 0%

Бошланғич тўлов мавжуд.

Автомобил харид қилганларга — ПРОПАН ускунаси бепул тақдим этилади.


Барча шартларни билиш учун қўнғироқ қилинг:
+998555008055

Реклама
👎50🤔8👍5
Миллий инвестиция жамғармасининг IPO’си 2026 йил бошига режа қилинмоқда

Bloomberg хабар беришича, Миллий инвестиция жамғармаси Лондон ва Тошкентда икки томонлама IPO ўтказишни тезлаштирмоқда.

Жараён 2026 йилнинг биринчи чорагида амалга ошиши кутиляпти. Бу Ўзбекистон учун Лондондаги биринчи IPO бўлади.

Шу сабабли ҳам Миллий инвестиция жамғармаси портфелини жозибадор қилиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Масалан, яқинда жамғарма таркибидан “БРБ” ва “МКБанк” чиқарилиб, хусусийлаштиришга анча тайёр бўлган “СҚБ”нинг улуши қўшилди.

Айни пайтда Миллий инвестиция жамғармаси таркибида 15 та компания улуши бор ва улар деярли 2 млрд долларга баҳоланмоқда.

Бир вақтнинг ўзида дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилардан бири “НКМК”нинг IPO жараёни секинлашган, дея хабар бермоқда Bloomberg манбалари.

Ҳукумат IPO ортидан давлат бюджетига келиб тушаётган катта миқдордаги дивидендлар камайишидан ҳавотирда.

2026 йилда олтин нархи янада кўтарилиши мумкин. Шу сабабли ҳам расмийлар “НКМК”нинг IPO’си учун қулай вақтни пойламоқда.

Август ойида “НКМК” IPO орқали қарзлар билан бирга 20 млрд долларга баҳоланмоқчи экани айтилганди.

Ўзбекистон учун Миллий инвестиция жамғармасининг IPO’си илк катта тажриба бўлиб хизмат қилади.

Агар барчаси муваффақиятли амалга ошса кейинги давлат компаниялари, Uzum ва Centrum каби хусусий компаниялар учун йўл очилади.

@bankir
👍10👎3🔥1🤔1
Доллар тушди

20 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 910,93 сўмдан (-29,77 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍69👎29🔥9
Ipak Yuli Bank ва EEFU ҳамкорлигида исломий молиялаштириш имкониятлари кенгаймоқда

Ipak Yuli Bank ва EEFU ўртасида 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги муҳим келишувга эришилди. Эндиликда тадбиркорларда исломий молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш имконияти ошади.

Шариатга мос молиялаштириш воситаси сифатида Мурабаҳа модели тадбиркорларга аниқ, шаффоф ва барқарор молиявий ечимларни тақдим этади. Бу восита микро, кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда ҳалол бизнес юритишни истаган тадбиркорлар учун айни муддао. Молиявий операциялар фоиз ва яширин тўловларсиз олдиндан келишилган нарх асосида амалга оширилади.

Банк вакилларининг таъкидлашича, мазкур ҳамкорлик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳалол молиявий экотизимни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамдир. Бу ёндашув бизнес эгалари учун ишончли шароит яратиб, инвестиция режалари хавфсиз ва олдиндан баҳолаш мумкин бўлган тизимни таъминлайди.

Батафсил

@bankir
👍26🔥9👎8🤔1
Қайси банклар имтиёзли таълим кредити ажратмоқда?

Олийгоҳларда контракт асосида ўқувчи талабалар банклар орқали имтиёзли таълими кредити олиши мумкин.

Бунда кредит қизлар учун фоизсиз, йигитлар учун 14 фоиздан ажратилади.

Айни пайтда имтиёзли таълим кредити ажратаётган банклар:

— Агробанк
— Ҳамкорбанк
— МКБанк
— Саноатқурилишбанк
— Алоқабанк
— Бизнесни ривожлантириш банки
— Миллийбанк
— ОФБ
— Туронбанк
— Асакабанк
— Халқ банки

Имтиёзли таълим кредити ҳақида батафсил маълумотни бу ердан ўқиш мумкин — https://t.me/Bankir/6938

@bankir
👍15🤔10👎4🔥4
Доллар бироз кўтарилади

21 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼4-5 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 11 890
SQB — 11 870
Trastbank — 11 870

NBU — 11 870

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 11 915
Infinbank — 11 935
Aloqabank — 11 940
Xalq banki — 11 940


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎62👍32🔥27🤔18
Банклардан микроқарз олиш анча арзонроқ

Марказий банк ломбардлар ва микромолия ташкилотлари томонидан ажратилаётган микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси ҳақида маълумот берди.

Ломбардларда аҳоли учун 86,6 фоиздан 109,5 фоизгача (ўртача 96,5 фоиз) микроқарз ажратилмоқда.

Микромолия ташкилотларида бу кўрсаткич 33,1-100,5 фоиз (ўртача 55,9 фоиз) оралиғида.

ММТлар бизнес учун ўртача 36,8 фоиздан 60 фоизгача (ўртача 48,9 фоиз) микрокредит бермоқда.

Ломбардлар ва микромолия ташкилотлари учун аҳолига микроқарз беришнинг энг юқори чегараси — 109,5 фоиз.

Аҳоли учун банкларда микроқарзлар ўртача 32,4 фоиздан ажратилмоқда.

@bankir
👎66👍7🤔7
Blogix — blogerlar bilan ishlashni oddiy va qulay qiladigan yangi platforma!

Endi reklama uchun bloger izlab vaqt yo‘qotmaysiz. Blogix sizga mos blogerlarni ko‘rsatib beradi, reklamani bir necha bosqichda ishga tushirishga yordam beradi va natijalarni real tarzda kuzatib borish imkonini yaratadi.

Shunchaki kirasiz, bloger tanlaysiz va reklamangizni joylashtirishni boshlaysiz.

blogix.uz
Reklama
👍19🤔7🔥6👎4
Президент фармони билан давлат корхоналарида аутсорсинг асосида бажарилиши лозим бўлган функция ва хизматлар рўйхати тасдиқланди.

Масалан, 9 та давлат банки рўйхатдаги 20 та функция ва хизматларни хусусий секторга бериши керак бўлади. Булар орасида кейтерингдан тортиб маркетинг ва реклама хизматларигача бор.

@bankir
👍24🤔9👎8🔥1
Ҳукуматда “рокировка” қилинди

Шерзод Қудбиев Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод қилинди.

Унинг ўрнига Фаррух Пўлатов қўмита раиси этиб тайинланди. Пўлатув шу сабабдан Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Кадастр агентлиги Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси тизимига ўтказилди.

Шерзод Қудбиев эса айнан шу қўмита раисига айланди. Шундай қилиб, ҳукуматда ўзига ҳос “рокировка” амалга оширилди.

@bankir
🤔62👎26👍5
Доллар кўтарилди

21 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 914,67 сўмдан (+3,74 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍38👎36🤔9
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Бошқаруви раиси ТIFT талабалари билан мулоқот ўтказди.

Банкнинг ёш кадрлар салоҳиятини қўллаб-қувватлаш стратегияси доирасида ташкил этилган ушбу учрашувда, банк раҳбари Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети талабаларига шахсий ривожланиш, замонавий билим ва профессионал кўникмаларни эгаллаш бўйича муҳим тавсиялар бериб ўтди.

Мулоқот чоғида иштирокчиларга банк тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли трансформациялар, жумладан, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамли молия йўналишидаги истиқболли лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир якунида олийгоҳнинг 130 нафар талабасига "Бизнесни ривожлантириш банки”нинг VISA карталари топширилди. Шунингдек, учрашувнинг энг фаол иштирокчилари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Батафсил

Реклама
👍13👎2🔥2🤔2