Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ички авиақатновлар етакчи: қайси маҳсулот ва хизматлар нархи энг кўп ошди?

Марказий банк йиллик ҳисобда энг кўп нархи ошган ёки пасайган маҳсулот ва хизматлар рўйхатини эълон қилди.

Сўнгги бир йилда суяксиз мол гўшти энг кўп қимматлаган (+25,3 фоиз) озиқ-овқат маҳсулоти бўлиб турибди. Бу борада энг кўп арзонлаган маҳсулот — шафтоли (-28, фоиз).

Товарлар бўйича никоҳ узугининг ўртача нархи 33,4 фоизга кўтарилди. Бу албатта олтин нархининг охирги бир йилда сезиларли қимматлагани билан боғлиқ.

Хизматлар орасида ички йўловчи ҳаво транспорти нархи 50 фоиздан кўпроқ ошиб, энг қимматлаган хизматга айланди.

Пул ўтказмалари учун тўловлар эса энг арзонлаган хизмат тури бўлди. Бунга банк ва тўлов ташкилотлари комиссиясиз ўтказмалар таклифини оширгани сабаб бўлди.

@bankir
👎16👍13🔥4🤔4
Доллар кўтарилди

17 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 039,61 сўмдан (+54,51 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍66👎46🔥6🤔2
14 ноябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍29🔥15👎9🤔3
Доллар тушади

18 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽30-31 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 015
SQB — 12 000
Trastbank — 12 000

NBU — 12 000

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 050
Octobank — 12 050
Infinbank — 12 055
Turonbank — 12 060


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍77👎41🔥7
HUMO карталари Қирғизистонда, “Элкарт” эса Ўзбекистонда ишлай бошлайди.

Саёҳатдан олдин сайёҳлар пул алмаштиришлари ёки халқаро карта расмийлаштиришлари шарт эмас.
Чегара ҳудудларидаги дўконлар тўловларни ўзбек сўмида ҳам, қирғиз сомида ҳам қўшимча харажатларсиз ва халқаро тўлов тизимларига уланмасдан қабул қилишлари мумкин.

2025 йил ноябрь ойининг ўрталарига келиб, тизим Ўзбекистоннинг барча банкоматлари ва терминалларининг бир қисмида ишга тушади. Тўлиқ уланиш — 2026 йил 1-чоракда якунланади.

Реклама
👍81🔥17🤔4👎1
2026 йилдан ЯТТлар фирма номини олиши мумкин

Ўзбекистонда бизнес юритиш ва бошқаришни соддалаштиришга қаратилган президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2026 1 январдан бошлаб ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади.

Бунда тадбиркорларнинг бирламчи маълумотлари ўзгарганда ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар ЯТТ гувоҳномасига, лицензия, рухсатнома ва хабарномаларга автоматик тарзда бепул киритилади.

2026 йил 1 январдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида бир нечта хизматлар кўрсатилади:

электрон рақамли имзо калитини бериш;

банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ҳамда уларни фаоллаштириш;

айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш;

кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;

ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш;

онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;

юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34👎6🔥6🤔3
Доллар тушди

18 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 009,92 сўмдан (-29,64 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍69👎24🤔10🔥3
Moliyaviy barqarorlik sharhi.pdf
8.7 MB
Марказий банк 2025 йилнинг биринчи ярми учун Молиявий барқарорлик шарҳини тақдим қилди.

Йилда икки марта чоп этиладиган шарҳда Ўзбекистон иқтисодиёти ва молия тизимининг бугунги ҳолати батафсил таҳлил қилинган.

Унда сиз мамлакатдаги молиявий шароитлар, иқтисодиётдаги кутилмалар, хатарлар, кўчмас мулк ва автомобиль бозоридаги вазият каби муҳим таҳлиллар билан танишиш имконига эгасиз.

@bankir
👍19🔥7🤔5👎1
Қайта ҳисобланган Ўзбекистон иқтисодиёти 121,4 млрд долларга етди

Статистика қўмитасининг якунинг ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда мамлакат иқтисодиёти яна 6,4 млрд долларга ўсиб, 121,4 млрд долларни ташкил қилди.

Бунда аҳоли жон бошига ЯИМ 41,3 млн сўмгача кўтарилди.

@bankir
1🤔71👍22👎8
Доллар тушади

19 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽69-70 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 11 975
SQB — 11 970
Trastbank — 11 970

NBU — 11 970

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 010
Octobank — 12 010
Infinbank — 12 020
Xalq banki — 12 020


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍91👎32🤔14🔥8
Микроқарзлар ростдан арзонладими?

Микроқарларнинг ўртача фоизи:

11 август36,3 фоиз
17 ноябрь32,4 фоиз

Ўзбекистонда микроқарзларнинг ўртача фоизи бир неча ҳафтадан бери пасаймоқда.

Марказий банк аҳоли учун июль ойидан бери банклардаги микроқарзлар ўртача неча фоиздан ажратилаётгани ҳақида маълумот бериб келмоқда.

Август ойида бу кўрсаткич максимал 36,3 фоизга чиққан бўлса, эндиликда деярли 32 фоизгача тушди.

Бироқ бунга асосий сабаб микроқарзлар ростдан ҳам арзонлагани эмас. Банклардан микроқарз олиш жараёни қийинлашган.

Масалан бозорга осон ва тез микроқарз ажратиш орқали кириб келган TBC Bank йил бошида шахсан менга 100 млн сўмгача микроқарз ажратарди.

Йил ўртасига келиб, лимит 50 млн сўмга айланди. Бу даврга келиб скоринг балл қайтанга яхшиланган эди.

Яқинда эса TBC Bank қўшимча микроқарз олиш функциясини ўчириб қўйди. Энди фақат аввалги микроқарзни тўлиқ ёпгандан сўнггина яна микроқарз олишингиз мумкин бўлади.

Шунга ўхшаш ҳолатлар бошқа банкларда ҳам кузатилмоқда. Микроқарз олиш жараёни қайсидир йўллар билан бироз қийинлашган ёки лимитлар камайган.

Марказий банк сал аввал микроқарзлар бўйича кредит портфели сифати ёмонлашганини таъкидлади. Бир нечта микроқарзга эга қарздорлар сони ортмоқда.

Бу жиҳат сабабли ҳам банклар кредит портфелини яхшилашга ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин.

2029 йилдан бошлаб микроқарзларга 25 фоизлик чеклов амал қилади. Банклар эса бунга мослашиши керак.

Буёғига микроқарзни аввалгидек тез, осон ва кўп миқдорда олишни деярли имкони бўлмайди. Бошқа томондан фоизлар пасаяди.

@bankir
👎53👍20🤔8🔥4
Доллар яна 12 000 сўмдан пастлади

19 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 940,70 сўмдан (-69,22 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍84👎30🔥9🤔4
Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглари яхшиланмоқда

Сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро рейтинглардаги ўрнини анча мустаҳкамлади.

Инвесторлар учун муҳим бўлган барча Катта учлик рейтинг агентликлари — Fitch, S&P ва Moody’s мамлакат кредит рейтингини яхшилади.

Henley паспорт индексида Ўзбекистоннинг ўрни мустаҳкамланди. Аёллар, бизнес ва қонун индексида эса мамлакат ўрни 48 поғонага кўтарилди.

@bankir
👍46👎14🤔7🔥4
Автомобиль бозорида вазият қандай?

Октябрь ойида Ўзбекистон автомобил бозорида 112 мингдан ошиқ сотувлар рўйхатдан ўтказилди.

Бу аввалги ойга нисбатан 11 фоизга кўпроқ. Савдо кўрсаткичи бирламчи ва иккиламчи бозорда ҳам, электромобиллар ва “иномарка”ларда ҳам ўсди.

Ойлик ҳисобда Ўзбекистонда энг кўп автомобиллар сотуви 2023 йил октябрь ойида кузатилган эди.

Ўшанда UzAuto Motors бир нечта моделлар учун шартномани қайта очгани сотувлар кескин кўпайишига олиб келганди.

Ноябрь ойида ҳам яна ўсиш бўлиши кутилмоқда. Ой бошида янги Cobalt учун шартномалар қабул қилинган эди (2 соатда тугаган).

Моделлар бўйича сотувларга келсак, Chevrolet автомобиллари сотуви йил бошидан бери пасаймоқда.

Бошқа брендларда ўсиш кузатилган. Chevrolet моделларидан ташқари Kia Sonet сотув бўйича етакчи бўлиб турибди.

@bankir
👍50👎18🤔7🔥6
Доллар тушади

20 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽30-31 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 11 925
SQB — 11 900
Trastbank — 11 900

NBU — 11 900

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 11 940
Apexbank — 11 945
Octobank — 11 950
Xalq banki — 11 960


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88👎34🔥5
Геосиёсий хатарлар ҳамон асосий хавф бўлиб турибди

Марказий банк йилда икки марта банклар орасида молия тизими учун асосий хатарларни аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказиб келади.

Бу сафарги сўровнома натижаларига кўра, геосиёсий хатарлар респондентлар томонидан қайд этилган энг асосий хатар сифатида белгиланган.

Геосиёсий хатарлар кетма-кет учинчи марта сўровномада етакчи бўлди.

Бундан ташқари валюта курси ўзгарувчанлиги ва аҳоли орасида қарз юки даражасининг ортиши ҳам молия тизими учун асосий хатарлар дея баҳоланмоқда.

Кредитга бўлган талаб ошмоқда

Молиявий барқарорлик кўрсаткичлари бўйича сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг 67 фоизи кредитга бўлган талабни ошганлигини қайд этган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 10 фоизга юқори.

@bankir
🤔20👍9👎9
🔥 Chery Tiggo 7 Pro ойига атиги 2,600,000 сўмдан фоизсиз муддатли тўлов имконияти билан!

Замонавий ва ишончли кроссоверни қулай шартларда харид қилинг:

Муддати:
36 ойгача
Ойлик тўлов:
2,600,000 сўмдан бошлаб
Йиллик ставка: 0%

Бошланғич тўлов мавжуд.

Автомобил харид қилганларга — ПРОПАН ускунаси бепул тақдим этилади.


Барча шартларни билиш учун қўнғироқ қилинг:
+998555008055

Реклама
👎50🤔8👍5
Миллий инвестиция жамғармасининг IPO’си 2026 йил бошига режа қилинмоқда

Bloomberg хабар беришича, Миллий инвестиция жамғармаси Лондон ва Тошкентда икки томонлама IPO ўтказишни тезлаштирмоқда.

Жараён 2026 йилнинг биринчи чорагида амалга ошиши кутиляпти. Бу Ўзбекистон учун Лондондаги биринчи IPO бўлади.

Шу сабабли ҳам Миллий инвестиция жамғармаси портфелини жозибадор қилиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Масалан, яқинда жамғарма таркибидан “БРБ” ва “МКБанк” чиқарилиб, хусусийлаштиришга анча тайёр бўлган “СҚБ”нинг улуши қўшилди.

Айни пайтда Миллий инвестиция жамғармаси таркибида 15 та компания улуши бор ва улар деярли 2 млрд долларга баҳоланмоқда.

Бир вақтнинг ўзида дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилардан бири “НКМК”нинг IPO жараёни секинлашган, дея хабар бермоқда Bloomberg манбалари.

Ҳукумат IPO ортидан давлат бюджетига келиб тушаётган катта миқдордаги дивидендлар камайишидан ҳавотирда.

2026 йилда олтин нархи янада кўтарилиши мумкин. Шу сабабли ҳам расмийлар “НКМК”нинг IPO’си учун қулай вақтни пойламоқда.

Август ойида “НКМК” IPO орқали қарзлар билан бирга 20 млрд долларга баҳоланмоқчи экани айтилганди.

Ўзбекистон учун Миллий инвестиция жамғармасининг IPO’си илк катта тажриба бўлиб хизмат қилади.

Агар барчаси муваффақиятли амалга ошса кейинги давлат компаниялари, Uzum ва Centrum каби хусусий компаниялар учун йўл очилади.

@bankir
👍10👎3🔥1🤔1
Доллар тушди

20 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 910,93 сўмдан (-29,77 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍69👎29🔥9