Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
“Бизнесни ривожлантириш банки” АССА эътирофига сазовор бўлди

Тошкентда нуфузли халқаро ташкилот - АCCА (Сертификатланган бухгалтерлар ассоциацияси) ташаббуси билан, “Бизнесни ривожлантириш банки” бош ҳомийлигида Uzbekistan Future CFO (Бўлажак молиявий директор) танлови бўлиб ўтди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва KPMG халқаро компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда мамлакатнинг 30 та етакчи олий таълим муассасаси талабалари иштирок этишди.

Турли шартлар орқали қатнашчиларнинг бухгалтерия, молия ва солиқ йўналишларидаги билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда илк бор, Марказий Осиёда эса иккинчи марта ўтказилди.

"Бизнесни ривожлантириш банки"нинг мазкур лойиҳадаги иштироки банкнинг илм-фан ривожига ҳисса қўшиш, ёшларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш борасидаги интилишларини ифодалайди.

Танлов якунлари бўйича энг яхши натижа кўрсатган 8 нафар талаба банкда 3 ойлик амалиёт ўташ имкониятига эга бўлди.

АCCА эса танловнинг бош ҳомийси сифатида “Бизнесни ривожлантириш банки”га миннатдорлик билдириб, махсус сертификат билан тақдирлади.

Шу орқали банкнинг ёш молия мутахассисларини қўллаб-қувватлашда қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

Батафсил

Реклама
👍19🔥9🤔5👎3
Энди вояга етмаганлар ҳам банк картаси очиши мумкин

Ўзбекистонда банк карталарини чиқарилиши ва муомалада бўлиши бўйича қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Янги ўзгаришлар билан банк карталарининг турлари кенгайитирлмоқда:

Бизнес банк картаси — якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахсга ўз ҳисобварағидаги маблағларни бошқариш имконини беради.

Ижтимоий банк картаси — ижтимоий ва бошқа тўловлардан тушган маблағларни бошқариш учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, энди 14-18 ёшдаги вояга етмаган шахслар ўзлари мустақил банк картасини очиши мумкин.

14 ёшгача бўлган вояга етмаганлар эса ота-онасидан бири ёки қонуний вакилининг ёзма розилиги асосида бу ишни қилиши мумкин бўлади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎29👍24🔥4🤔4
Доллар кўтарилди

14 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 985,10 сўмдан (+12,75 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍52👎37🔥4🤔2
InfinBank халқаро анжуманда сунъий интеллектнинг янги имкониятларини намойиш этди

InfinBank KEY TECH:AI in Retail & E-commerce конференциясида иштирок этди. Тадбирда банк вакиллари томонидан чакана хизматларда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг замонавий ёндашувлари намойиш қилинди.

Жумладан, InfinBank’нинг Сунъий интеллектни ривожлантириш департаменти директори Азиз Сияев ўз чиқишида AI технологиялари банк экотизимига босқичма-босқич жорий этилaётгани, рақамли трансформациянинг амалий натижалари ва бу жараён мижозларга яратаётган янги имкониятлар ҳақида сўз юритди.

Сияев таъкидлаганидек, банк учун сунъий интеллект шунчаки технология эмас, балки мижозларни янада чуқурроқ тушуниш ва улар билан мулоқотни осонлаштиришнинг самарали йўлидир.

InfinBank’нинг “KEY TECH”даги иштирокӣ молия соҳасидаги рақамли инновациялар ривожланишига бўлган қатъий ёндашувини, шунингдек, технологик ҳамжамият билан тажриба алмашиш ва янги ҳамкорликларга очиқлигини яна бир бор намойиш этди.

@bankir
👍38🔥5🤔2
Эҳтимолий шоклар Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

Марказий банк ташқи ва ички эҳтимолий шоклар инфляция ва иқтисодий ўсиш бўйича асосий сценарийларга қандай таъсир қилишини таҳлил қилди.

Натижаларга кўра, олтин нархи ошиши ҳамда хусусийлаштиришнинг фаоллашуви инфляция ва иқтисодий ўсишга ижобий таъсир қилади.

Иқлим ва об-ҳаво кескинлашуви, фискал тақчиллининг ортиши, энергия таъминотидаги узулишлар эса икки томонлама иқтисодиётга зарар келтиради.

@bankir
👍25👎5🤔5
Доллар кўтарилади

17 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼53-54 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 11 970
Hayotbank — 11 970
Infinbank — 11 960
NBU — 11 950


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 11 990
Anorbank — 11 995
Infinbank — 12 000
Asia Alliance Bank — 12 000

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66👎55🔥5🤔2
Банк тизими бўйича савол ва шикоятларни Марказий банкнинг ишонч телефони орқали билдириш мумкинлигини айтгандик.

Энди ҳудудий бошқармаларнинг телефонларини тақдим қиламиз.

Сақлаб қўйинг, керак бўлиб қолади. Банклар билан муаммо бўлганда дарҳол Марказий банк билан боғланасиз.

📱Ишонч телефони: (+998 71) 200-00-44

Ҳудудий бўлинмалар учун:

📍Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси — 61 224-22-26

📍Андижон вилояти — 74 228-46-00

📍Бухоро вилояти — 65 223-26-07

📍Жиззах вилояти — 72 226-44-17

📍Қашқадарё вилояти — 75 221-16-55

📍Навоий вилояти — +998 79 221-70-36

📍Наманган вилояти — 69 227-05-12

📍Самарқанд вилояти — 66 233-37-02

📍Сирдарё вилояти — 67 235-10-11

📍Сурхондарё вилояти — 76 224-23-37

📍Тошкент вилояти — 71 244-55-52

📍Фарғона вилояти — 73 244-35-63

📍Хоразм вилояти — 62 224-58-08

📍Тошкент шаҳри — (71) 212-61-87

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎18👍9🔥1
HUMO Samarkand Marathon 2025 ни қўллаб-қувватлади.

HUMO миллий тўлов тизими Samarkand Marathon хайрия югуриш марафонлари сериясининг бош ҳамкори бўлди. Тадбирда 53 та мамлакатдан 8 000 дан зиёд киши, жумладан HUMO жамоасининг 50 нафар вакили қатнашди.

HUMO спортни ривожлантиришга, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга ва одамларни эзгу амаллар устида жам қилишга қаратилган ташаббусларни анъанавий равишда қўллаб-қувватлаб келади.

Instagram

Реклама
👍22🤔9🔥3
Ички авиақатновлар етакчи: қайси маҳсулот ва хизматлар нархи энг кўп ошди?

Марказий банк йиллик ҳисобда энг кўп нархи ошган ёки пасайган маҳсулот ва хизматлар рўйхатини эълон қилди.

Сўнгги бир йилда суяксиз мол гўшти энг кўп қимматлаган (+25,3 фоиз) озиқ-овқат маҳсулоти бўлиб турибди. Бу борада энг кўп арзонлаган маҳсулот — шафтоли (-28, фоиз).

Товарлар бўйича никоҳ узугининг ўртача нархи 33,4 фоизга кўтарилди. Бу албатта олтин нархининг охирги бир йилда сезиларли қимматлагани билан боғлиқ.

Хизматлар орасида ички йўловчи ҳаво транспорти нархи 50 фоиздан кўпроқ ошиб, энг қимматлаган хизматга айланди.

Пул ўтказмалари учун тўловлар эса энг арзонлаган хизмат тури бўлди. Бунга банк ва тўлов ташкилотлари комиссиясиз ўтказмалар таклифини оширгани сабаб бўлди.

@bankir
👎16👍13🔥4🤔4
Доллар кўтарилди

17 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 039,61 сўмдан (+54,51 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍66👎46🔥6🤔2
14 ноябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍29🔥15👎9🤔3
Доллар тушади

18 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽30-31 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 015
SQB — 12 000
Trastbank — 12 000

NBU — 12 000

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 050
Octobank — 12 050
Infinbank — 12 055
Turonbank — 12 060


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍77👎41🔥7
HUMO карталари Қирғизистонда, “Элкарт” эса Ўзбекистонда ишлай бошлайди.

Саёҳатдан олдин сайёҳлар пул алмаштиришлари ёки халқаро карта расмийлаштиришлари шарт эмас.
Чегара ҳудудларидаги дўконлар тўловларни ўзбек сўмида ҳам, қирғиз сомида ҳам қўшимча харажатларсиз ва халқаро тўлов тизимларига уланмасдан қабул қилишлари мумкин.

2025 йил ноябрь ойининг ўрталарига келиб, тизим Ўзбекистоннинг барча банкоматлари ва терминалларининг бир қисмида ишга тушади. Тўлиқ уланиш — 2026 йил 1-чоракда якунланади.

Реклама
👍81🔥17🤔4👎1
2026 йилдан ЯТТлар фирма номини олиши мумкин

Ўзбекистонда бизнес юритиш ва бошқаришни соддалаштиришга қаратилган президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2026 1 январдан бошлаб ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади.

Бунда тадбиркорларнинг бирламчи маълумотлари ўзгарганда ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар ЯТТ гувоҳномасига, лицензия, рухсатнома ва хабарномаларга автоматик тарзда бепул киритилади.

2026 йил 1 январдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида бир нечта хизматлар кўрсатилади:

электрон рақамли имзо калитини бериш;

банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ҳамда уларни фаоллаштириш;

айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш;

кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;

ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш;

онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;

юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34👎6🔥6🤔3
Доллар тушди

18 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 009,92 сўмдан (-29,64 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍69👎24🤔10🔥3
Moliyaviy barqarorlik sharhi.pdf
8.7 MB
Марказий банк 2025 йилнинг биринчи ярми учун Молиявий барқарорлик шарҳини тақдим қилди.

Йилда икки марта чоп этиладиган шарҳда Ўзбекистон иқтисодиёти ва молия тизимининг бугунги ҳолати батафсил таҳлил қилинган.

Унда сиз мамлакатдаги молиявий шароитлар, иқтисодиётдаги кутилмалар, хатарлар, кўчмас мулк ва автомобиль бозоридаги вазият каби муҳим таҳлиллар билан танишиш имконига эгасиз.

@bankir
👍19🔥7🤔5👎1