Банкир
75.2K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
❗️Захиралар 60 млрд долларга яқинлашди

Ўзбекистон захиралари октябрь ойида рекорд даражага етиб, 59,3 млрд долларни (+4,3 млрд) ташкил қилди.

Захиралар кўпайишига бир вақтнинг ўзида олтин нархи қимматлагани ва мамлакат захираларини оширгани сабаб бўлди.

Ўтган ойда олтин захираларига 10 тонна олтин қўшилди, валюта захиралари эса 731 млн долларга кўпайди.

Олтин захиралари миқдори эса ой давомида 3,6 млрд долларга ўсиб, 47,8 млрд долларга етди.

Олтин нархининг ошиши захираларимиз қўшимча 2,5 млрд долларга кўпайишига ёрдам берди.

1 млрд доллардан ошиқ қимматли қоғозлар ҳам ўсишда давом этмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍76🤔18🔥3
Changan Uni-K билан ҳар бир сафарингиз мукаммал.

🔤Бошланғич тўлов – 25%
🔤Муддати – 60 ойгача
🔤Кафолат – 5 йил ёки 150 000 км

Changan Sergeliда 2 соат ичида ўз орзуингиздаги автомобилни олиб кетинг

*Кредит асосида

📞 +998555006010
📍 Changan Sergeli

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎40👍18🔥6🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинга сармоя киритиш имкониятлари кенгаймоқда

Эндиликда банкларнинг мобил иловалари орқали реал вақт режимида олтин қуймалар ва рақамли металларни сотиб олиш ёки сотиш мумкин.

Марказий банк вакили видеода барчаси ҳақида тушунтириб берди.

@bankir
👍67👎21🤔7🔥6
Доллар тушади

11 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽40-41 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 030
Infinbank — 12 030

Trastbank — 12 030
Agrobank — 12
020

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 070
Tengebank — 12 070
Xalq banki — 12 080
Octobank — 12 080


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍96👎41🤔6🔥1
❗️18 та банк 102 млн сўмдан жаримага тортилди

Марказий банк томонидан тижорат банклари расмий веб-сайтларида истеъмолчиларга тақдим этилаётган ахборотларнинг очиқлиги, тўлиқлиги ва тушунарли бўлиши бўйича режа асосидаги мониторинг амалга оширилди.

Мониторингнинг мақсади — банк хизматларидан фойдаланувчиларнинг тўлиқ, ишончли ва тенг даражада ахборот олиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш.

Мониторинг натижаларига кўра,айрим веб-сайтларда истеъмолчи учун зарур бўлган маълумотлар етарли даражада берилмагани аниқланди.

Хусусан:

Айрим банкларнинг расмий веб-сайтларида маълумотлар давлат тилида тўлиқ берилмагани қайд этилди. Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича банкларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, гаров мулкини кредит қарзи камайиши билан босқичма-босқич чиқариш тартиби эълон қилинмагани билан боғлиқ камчиликлар аниқланди. Ушбу камчилик қуйидаги банкларнинг расмий веб-сайтларида кузатилди:

Агробанк, Анор банк, Ҳаёт банк, Универсал банк, Гарант банк, Асакабанк, Туронбанк, Инфинбанк, Микрокредитбанк, Трастбанк, Мадад Инвест банк, Садерот банк, Ориент Финанс банк, Ипотека-банк, Тенге банк, Зираат Банк Узбекистан, АВО банк, Опен банк.

Мазкур гаров тартиби бўйича камчиликлар учун ушбу банкларнинг ҳар бирига амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ 102 млн сўмдан жарима белгиланди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107👎10🤔10🔥7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кредитлаш жараёни автоматлаштирилмаган банклар аризаларни узоқ муддатда кўриб чиқиш, катта ҳажмдаги қўл меҳнати, хатолар ва ички фирибгарлик хавфи, шунингдек, мижозлар ҳақидаги маълумотларнинг тарқоқлиги каби муаммоларга дуч келади.

EXPERA ушбу вазиятга ечим сифатида Кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) учун кредит конвейерини таклиф этади. Бу қўл меҳнатини сезиларли даражада камайтирадиган, жорий этишга тайёр маҳсулот бўлиб, банкларга кредит бериш бўйича қарорни атиги 2 соат ичида қабул қилиш ва кредитни бор-йўғи 1 кун ичида расмийлаштириш имкониятини тақдим этади.

➡️ Батафсил маълумот ва маҳсулотнинг демо версиясини шу ердан сўранг.

Реклама
👍10🤔6👎3🔥2
Доллар тушди

11 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 014,94 сўмдан (-45,33 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍79👎40🤔7🔥1
Доллар тушади

12 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽25-26 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Trastbank — 11 970
Infinbank — 11 970

NBU — 11 970
Agrobank — 11
970

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 015
Tengebank — 12 020
Xalq banki — 12 030
Aloqabank — 12 040


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90👎54🤔32🔥2
Ўзбекистонда исломий банк хизматларини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда исломий банк хизматларини босқичма-босқич жорий этишга, яширин иқтисодиёт улушини камайтиришга ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.

@bankir
🔥91👍61🤔7👎2
Доллар тушди

12 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 990 сўмдан (-24,94 сўм) ҳисобланади.

@bankir
🤔85👍58👎28🔥4
❗️ Кредит тарихингизга жиддий қаранг

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади.

Айрим банклар ёки микромолия ташкилотлари гаров эвазига бозорга нисбатан анча юқори фоиз ставкасида қарз бериши мумкин.

Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.

Бунда фойдаланувчилар кредит тарихидаги ўзгаришларни ойлар кесимида ҳам кузатиб бориши мумкин.

Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).


Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 16 480 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 14 834 сўм).

Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.

➡️Скоринг баллингизни КАТМ иловаси орқали ҳар куни бепул кузатиб борсангиз бўлади.

“Freeze” хизматидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи бўйича маълумотларингизни чеклашингиз мумкин. Хизматнинг қулайлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ҳозирда 13 843 сўм тўлов қилинади.

Бундан ташқари “кредитга тақиқ“ хизмати орқали номингизга кредит олишни чеклаб қўйишингиз мумкин. Хизматдан фойдаланиш бепул.

Қандай қилиб кредит тарихини яхшилаш мумкинлигини бу ердан ўқиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29👎14🔥3🤔3
Доллар тушади

13 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽20-21 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 11 950
Infinbank — 11 950
Asia Alliance Bank — 11 945
Agrobank — 11 940


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 11 990
Octobank — 11 990
Infinbank— 12 000
Tengebank — 12 000

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍96👎34🤔10🔥1
Расмий даромади йўқлар учун ипотека кредитлари

“Банкир” канали бирламчи ва иккиламчи бозордан расмий даромадсиз уй сотиб олиш учун ипотека кредитлари ҳақида маълумот беради.

🏦Давр банк
Фоизи — 28,99 фоиздан
Миқдори — 1 млрд сўмгача
Муддати — 10 йилгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦СҚБ
Фоизи — 26 фоиз
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Муддати — 15 йилгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦Ипак Йўли Банк
Фоизи — 23 фоиздан
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Муддати — 10 йилгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил

🏦“Туронбанк”
Фоизи — 17 фоиздан
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦Микрокредитбанк
Фоизи — 18 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йилгача
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан
Батафсил

🏦“Ҳамкорбанк”
Фоизи — 17 фоиздан
Миқдори — 600 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан
Батафсил

🏦“Алоқабанк”
Фоизи — 17,5 фоиздан
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йилгача
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан
Батафсил

🏦“Халқ банки”
Фоизи — 17 фоиздан
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 25 фоиз
Батафсил

🏦БРБ
Фоизи — 17,5 фоиздан
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 18 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 25 фоиз
Батафсил

Батафсил орқали линкка босиб, банкларнинг расмий сайтидан кредит ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎30🤔16👍10🔥1
Доллар тушди

13 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 972,35 сўмдан (-17,65 сўм) ҳисобланади.

@bankir
🤔108👍55👎41🔥2
HUMO ва JCB тўлов тизимлари ҳамкорликни йўлга қўйдилар

HUMO (Ўзбекистон) ва JCB (Япония) карталарнинг ўзаро эквайрингини ривожлантиришга йўналтирилган ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Ҳамкорлик чет элда кафе, дўкон, меҳмонхоналардаги ҳисоб-китобларни уйдагидек қулай, хавфсиз ва шаффоф бўлишини таъминлайди.

Бу HUMOнинг халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва миллий тўлов тизимининг чет элда эътироф этилиши сари қўйган навбатдаги қадамидир.

Батафсил

Реклама
👍24🤔4🔥3
“СҚБ” кейингиси бўладими?

Ҳукумат бир неча йилдан бери давлат банкларини хусусийлаштиришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Охирги хусусийлаштирилган банк “Пойтахтбанк” эди ва бунга ҳам бир йилдан ошди.

Fitch Ratings “СҚБ”ни кейинги банк бўлишини кутмоқда. Агентлик таъкидлашича, банкдаги ўзгаришлар потенциал инвесторларнинг қизиқишини кучайтирмоқда.

“СҚБ”да ростдан ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Банк фойда бўйича Ўзбекистоннинг иккинчи банкига айланиб олди. “Миллий банк”дан бироз ортда кетмоқда.

Октябрь ойида 300 млн долларлик облигациялар муваффақиятли жойлаштирилди.

Сал аввал Миллий инвестиция жамғармаси таркибидан “МКБанк” ва “БРБ”нинг улушлари чиқарилиб, “СҚБ”нинг 30 фоизи ўтказилганди.

Fitch 2026 йилда айнан жамғарманинг IPO’си ўтказилгач, “СҚБ”ни хусусийлаштирилиши амалга ошишини кутмоқда.

Агар жараён муваффақиятли амалга ошса, “Асакабанк” ва “Алоқабанк” учун ижобий наъмуна бўлиши мумкин.

@bankir
👎50👍20🔥9🤔3
5 фоизлик инфляция 2027 йилда бўлади

1 ноябрь ҳолатига кўра, йиллик инфляция даражаси 10,2 фоиздан 7,8 фоизгача пасайди. Инфляция 2026 йилда 7 фоизга, 2027 йилда эса 5 фоизга тушиши режа қилинмоқда.

Аслида ўтган даврда энергия ислоҳоти амалга оширилмаганда, инфляция аллақачон 6,6 фоиз бўлган бўларди.

Бир вақтнинг ўзида аҳолининг инфляцион кутилмалари ҳам пасайишда давом этмоқда.

Инфляция пасайиши ортидан аҳоли банкларга энг кўп мурожаат қиладиган микроқарзларнинг ўртача фоизи ҳам бир неча йиллик минимумга тушганди.

Нархларни барқарор ушлаб туриш учун озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш кенгайтирилади.

@bankir
👎47👍23🤔11🔥3
Доллар кўтарилади

14 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 11 960
Infinbank — 11
930
Hamkorbank — 11 930

NBU — 11 930

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 11 975
Octobank — 11 980
Tengebank — 11 980
Infinbank — 11 990


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎72👍53🔥4🤔4
Кейинги йил 100 гр олтин қуйма нархи 200 млн сўмдан ошиши кутилмоқда

Олтин нархи икки ҳафталик пасайишдан сўнг яна ўсишни бошлади.

100 гр олтин қуйма нархи 156,6 млн сўмгача тушиб кетганди. Бугун унинг нархи 167,4 млн сўмгача кўтарилди.

Жаҳон бўйича олтин нархи ҳам бу даврда унцияда 3 900 доллардан 4 225 долларгача ўсди.

Таҳлилчилар олтинни хавфсиз инвестиция воситаси сифатида баҳолаб, унинг келажагига анча ижобий қарамоқда.

Икки ҳафталик пасайиш эса вақтинчалик ҳолат сифатида кўрилмоқда.

JP Morgan таҳлилчиси олтин 2026 йил охирида 5 200 ва 5 300 доллар оралиғида бўлишини прогноз қилди.

Агар бу амалга ошадиган бўлса, кейинги йил охирида 100 гр олтин қуйма нархи 200 млн сўмдан ошади.

Goldman Sachs эса бу даврда нарх 4 900 долларга чиқишини кутмоқда.

Унутманг, бу шунчаки прогноз бўлиб, келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди (аввалроқ бу ҳақда ёзгандик).

Олтин нархининг ўсиши Ўзбекистон учун кўпроқ ижобий ҳолат бўлиб турибди. Масалан, захиралар деярли ҳар ой рекорд даражага етмоқда.

@bankir
👍47👎22🔥10🤔6
“Бизнесни ривожлантириш банки” АССА эътирофига сазовор бўлди

Тошкентда нуфузли халқаро ташкилот - АCCА (Сертификатланган бухгалтерлар ассоциацияси) ташаббуси билан, “Бизнесни ривожлантириш банки” бош ҳомийлигида Uzbekistan Future CFO (Бўлажак молиявий директор) танлови бўлиб ўтди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва KPMG халқаро компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда мамлакатнинг 30 та етакчи олий таълим муассасаси талабалари иштирок этишди.

Турли шартлар орқали қатнашчиларнинг бухгалтерия, молия ва солиқ йўналишларидаги билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда илк бор, Марказий Осиёда эса иккинчи марта ўтказилди.

"Бизнесни ривожлантириш банки"нинг мазкур лойиҳадаги иштироки банкнинг илм-фан ривожига ҳисса қўшиш, ёшларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш борасидаги интилишларини ифодалайди.

Танлов якунлари бўйича энг яхши натижа кўрсатган 8 нафар талаба банкда 3 ойлик амалиёт ўташ имкониятига эга бўлди.

АCCА эса танловнинг бош ҳомийси сифатида “Бизнесни ривожлантириш банки”га миннатдорлик билдириб, махсус сертификат билан тақдирлади.

Шу орқали банкнинг ёш молия мутахассисларини қўллаб-қувватлашда қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

Батафсил

Реклама
👍19🔥9🤔5👎3