Банкир
74.3K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Тўлов ташкилотлари қанча фойда олмоқда?

Ўзбекистонда финтех сўнгги йилларда сезиларли ривожланмоқда. Тўлов ташкилотлари ҳам бундан мустасно эмас.

Пайтех иловалари аллақачон ўзбекистонликлар ҳаётининг бир қисмига айланган. Асосий ўйинчилар эса — Paynet, Click, payme, Alif ва Beepul.

Бу тўлов ташкилотлари бозорнинг 90 фоизга яқинини эгаллаган. Уларнинг барчасини экотизимнинг бир қисми экани бирлаштириб туради.

2025 йил III чорак бўйича даромадлар бўйича ҳолат бундай (сўмда):

Paynet — 1,2 трлн (+54 фоиз)
Click — 549 млрд (+30 фоиз)
payme — 534 млрд (+56 фоиз)
Alif — 136 млрд (+33 фоиз)
Beepul — 75 млрд (4 баробар)

Соф фойда бўйича ҳолат эса қуйидагича:

Paynet — 330 млрд (+59 фоиз)
Click — 287 млрд (+53 фоиз)
payme — 236 млрд (+32 фоиз)
Alif — 23 млрд (-45 фоиз)
Beepul — 13 млрд

Кўриб турганингиздек барчада ўсиш юқори. Фақатгина Alif’нинг фойдаси ўтган йилга нисбатан пасайди. Бироқ даромадлар ўсган.

Энг муҳими тўлов ташкилотлари учун “патолок” ҳали анча узоқдек туйилмоқда.

📷: Beshtor

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔30👍17👎7🔥5
Доллар кўтарилди

6 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 970,67 сўмдан (+20,04 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍67👎58🔥6🤔4
Олтин нархлари билан энди нима бўлади?

Вақти камроқлар учун спойлер: Бу ҳақида ҳеч ким аниқ билмайди)) Постда фақат прогнозлар бўлади.

Олтин нархи кун ора рекорд ўрнатишига кўпчилик ўрганиб қолганди. Бироқ, сўнгги икки ҳафта ичида нархларда пасайиш кузатилмоқда.

Глобал нарх биржаларда унцияда 4 400 долларга яқинлашган эди. Айни пайтда 3 900 — 4 000 доллар атрофида бўлиб турибди.

Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалари нархи бугун сўнгги бир ой ичидаги энг паст кўрсаткичга тушди (тўлиқ нархлар бу ерда).

Қуймалар ҳақида гап кетганда кўпчилик ўзбекистонликлар уларни сотиб олишга улгурган. 2024 йилнинг ўзидаёқ банклар аҳолига 240 кг олтин қуйма сотди.

Сўнгги маълумотларга кўра, октябрь ойида кунига ўртача 300 та қуйма сотилган. Бу Тошкентнинг ўзида.

Кўриниб турибдики, олтинга қизиқиш Ўзбекистонда анча кучаймоқда. Бунинг устига заргарлик саноати ҳам бизда анчагина ривожланган.

Хўш, прогнозлар қандай?

Марказий банк яқинда “Пул-кредит сиёсати” лойиҳасини тақдим қилди. Унда айнан олтин нархлари бўйича кутилмалар таҳлил қилинган.

Таҳлилда олтин нархи 2026 йил биринчи ярмигача ўсишда давом этиши, 2027 йилдан бошлаб эса пасайиши прогноз қилинган.

2028 йилда олтин 3 400 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.

Шунга қарамай, глобал ноаниқликлар ва савдо келишмовчиликлари фонида олтин 5 000—5 500 долларгача чиқиши эҳтимоли ҳам бор.

Аммо вазият яхшиланиб, инвестицион имкониятлар кўпайса олтин 2 500—2 700 долларгача ҳам тушиши мумкин.

Лекин бундай прогнозлар аниқ хулоса қилиш учун жуда кучсизлик қилади.

Масалан, йил бошида Goldman Sachs олтин 2025 йилда эмас, 2026 йилда 3 000 долларлик маррани кесиб ўтишини прогноз қилганди.

Амалда эса олтин нархи 3 ойга қолмасдан 3 000 доллардан ошди. Зўр-а?)

Энг нуфузли манбалардан бири ҳам аниқ прогноз қилолмаслигига яққол мисол.

Шундай қилиб, олтин нархлари қандай ўзгариши жаҳон бўйича иқтисодий ва инвестицион вазиятга боғлиқ.

@bankir
👍72👎11🔥8🤔6
Доллар кўтарилади

7 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼50–51 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 11 950
Hayotbank — 11 950

NBU — 11 940
Agrobank — 11
930

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 11 975
Octobank — 11 980
Xalq banki — 11 990
Aloqabank — 11 990


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍77👎47🔥15
💥Kia Sonet — 3 170 000 сўмдан ойлик тўлов билан мавжуд!💥

🚗 Sonet — замонавий, ишончли ва тежамкор кроссоверни энди 5 йилгача расмий даромадсиз харид қилишингиз мумкин!

📞Батафсил маълумот учун: +998555006886
✔️Kia Ahmad Donish

Реклама
👎51👍10🔥4🤔2
Кибержиноят кўп содир этилаётган банклар рўйхати оммага эълон қилиб борилади — ИИВ

Ҳар йил якунида энг кўп кибержиноят қайд этилаётган банклар ва тўлов ташкилотлари рўйхати оммага эълон қилинади.

Яъни йил охирида қайси банк самарали фаолият кўрсатди ёки кибержиноятларга йўл очиб берди, деган мазмунда статистика ҳам юритилади”, — дейди ИИВ вакили.


Унинг сўзларига кўра, бундан мақсад банклар ва тўлов ташкилотларининг ўз ахборот хавфсизлиги сиёсати ҳамда киберхавфсизлик талабларига риоя этиш борасидаги масъулиятини кучайтириш.

Бундан ташқари, банк ёки тўлов ташкилотининг айби билан фуқароларнинг пуллари ўзлаштирилган кибержиноятлар ҳам батафсил очиқланади.

Бу ҳолат қандай ва қанақа усуллар орқали бўлгани, қанча пул ўғирлангани ҳақида эълон қилинади.

@bankir
👍70🔥9👎4🤔2
“Пулга қизиқмайман деган одамга ишонмайман”

Ўзининг долзарб ва ижтимоийлиги билан мухлислар эътиборига тушган “ULAR” лойиҳаси янги мавсум билан медиа маконга қайтди. Илк меҳмон — iWash асосчиси Отабек Жўраев.

Суҳбатда бизнесда қарор қабул қилиш, реклама маданияти, риск ва масъулият, шунингдек шахсий қадриятлар ҳақида очиқ фикрлар билдирилган.

“Бизнесда фақат пул муҳим эмас”, деб ўйлайдиганлар учун видеони кўриш тавсия қилинади.

👉 Тўлиқ кўрсатувни кўриш учун:
https://youtu.be/zUo14PWLoGo?si=EZgyf-jJKjjcTjAe

@bankir
👎96👍9🔥6🤔4
Доллар 12 000 сўмга қайтди

7 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 022,92 сўмдан (+52,35 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍84👎51🔥4🤔1
🚘 Changan автомобиллари учун автокредитни 0% фоиз ставкада расмийлаштиринг!

Янги автомобиль орзусидамисиз? Энди CHANGAN эгасига айланиш ҳар қачонгидан ҳам осон ва қулай.
Hamkorbank сизга ортиқча тўловларсиз қулай харид учун фойдали автокредит шартларини таклиф этади.

🟢 Кредит миқдори — 600 млн сўмгача;
🟢 Муддат — 5 йилгача;
🟢 Фоиз ставкаси — 0% дан бошлаб;
🟢 Бошланғич тўлов — 25% дан бошлаб.

Кредит афзалликлари:
🟢 Паст фоиз ставкаси;
🟢 Тезкор қарор;
🟢 Қулай тўлов шартлари.

🚘 Ўзингизга мос CHANGAN автомобилини танланг ва Hamkorbank билан янги йўлларга отланинг!

🌍 Аризани hamkorbank.uz сайтида қолдиринг ёки Hamkorbank офисларига мурожаат қилинг.

Реклама
🤔12👎9🔥6👍4
Микроқарзлар фоизи икки ойдан бери пасаймоқда

Марказий банк июлдан бери банклардаги автокредитлар ва микроқарзларнинг ўртача фоизи ҳақида маълумот бериб келмоқда.

Бу ҳафтадаги маълумотларга кўра, микроқарзларнинг ўртача фоизи 32,7 фоизга тушди. Бу кўрсаткич кетма-кет икки ойдан бери пасаймоқда.

Ўртача ҳисобда энг юқори микроқарзлар ҳамон “Анорбанк”да (40,6 фоиз), энг пасти эса “Инфинбанк”да (24,9 фоиз) бўлиб турибди.

Автокредитлар бўйича вазият бир неча ойдан бери деярли ўзгармаяпти. Ўртача ҳисобда фоизлар 24,3 фоизни ташкил қилмоқда.

@bankir
👍29👎19🤔7
Доллар кўтарилади

10 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼37-38 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 010
Infinbank — 12 000

NBU — 11 990
Agrobank — 11
980

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 025
Octobank — 12 030
Tengebank — 12 040
Aloqabank — 12 040


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92👎57🔥11🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 “Асакабанк” 30 ёшга тўлди

Бугун Ўзбекистондаги энг катта банклардан бири “Асакабанк” ташкил топганига 30 йил бўлди.

Бу даврда банк мамлакат молия тизиминг ажралмас бир қисмига айланишга улгурди.

Видеони албатта кўринг, унда банк қандай қилиб Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутишини “ҳис“ қиласиз.

Ҳаммаси ўз-ўзидан бўлгани йўқ. “Асакабанк” аҳоли учун қулай банк хизматларидан тортиб, ижтимоий лойиҳаларгача фаол иштирок этиб келади.

Бу эса унга мижозлар ва ҳамкорлар ишончини қозонишга ёрдам бермоқда.

“Асакабанк”ни навқирон 30 ёш билан табриклаймиз. Олдинда банк учун ривожланишнинг янги босқичи кутиб турибди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30🔥9👎8🤔5
Доллар кўтарилди

10 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 060,27 сўмдан (+37,35 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍66👎64🤔7🔥3
❗️Ўзбекистонда расман биринчи микромолия банки пайдо бўлди

Марказий банк Tayyab Finance микромолия ташкилотига микромолия банки фаолиятини амалга ошириш учун расмий лицензия берди.

Энди микромолия ташкилоти “Таянч” микромолия банки сифатида фаолият юритади. Бу ҳақда июль ойида маълум бўлган эди.

Ундан кейин Agat Credit микромолия ташкилоти ҳам микробанкка айланиш ишларини бошлади.

Регулятор ишлаб чиққан янги тизимга кўра, микромолия ташкилотлари аввал микромолия банкига, кейинчалик тижорат банкига айланиши мумкин бўлади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49🤔8👎3🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингиз келажагига қадам — янги давлат техника университети билан!

Янги ташкил этилган Tashkent Tech университети - замонавий инженерия ва техника фанларига ихтисослашган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Бу ерда таълим чет эллик малакали профессорлар иштирокида олиб борилади. Таълим бериш ва амалиёт ўташ энг илғор хорижий тажрибаларга асосланади. Энг мухими ўқиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

Энг муҳими — иқтидорли битирувчиларни яхши даромадли иш билан таъминлаш кафолати мавжуд. Университет қатор йирик ташкилотлар билан ҳамкорликда талабаларни амалиёт ва доимий иш билан таъминлаш дастурини амалга оширади.

11 синф ўқувчилари, лицейларнинг 2 босқич талабалари ва бошқа абитуриентлар учун Тайёрлов курслари (Foundation) йўлга қўйилган ва у мутлоқо БЕПУЛ. Дарслар мактабдан бўш вақтларда ўтказилади. Қабул жараёни бошланган, ўринлар сони чекланган.

Агар фарзандингизни ишончли ва келажакда талаб юқори бўлган соҳаларда ўқитишни истасангиз, бу имкониятни бой берманг!

📞 +998 77 288-82-82
✏️ @tashtech_uni

👉🏻 Ариза топшириш | Батафсил |Телеграм канал

Реклама
👍13👎3🔥3
Инфляцион кутилмалар рекорд даражада пасайди

Октябрь ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг инфляцион кутилмалари 11,7 фоизгача, бизнес вакиллариники эса 11,1 фоизгача пасайди.

Бу маълумотлар эълон қилиш бошлангандан бери энг паст кўрсаткич. Инфляция ҳам яқинда 2016 йилдан бери энг паст даражага тушган эди.

Бироқ даромадлар кесимида 20-30 млн орасида даромад олувчиларнинг инфляцион кутилмалари 19 фоизгача ёмонлашди.

4 млн сўмгача даромад олувчиларнинг кутилмалари эса ўртача кўрсаткичдан пастроқ бўлиб турибди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда инфляция билан биргаликда инфляцион кутилмалар ҳам пасайиб бормоқда.

@bankir
👍36👎15🔥5
Chery - ишонч қозонган автомобил!⚡️

Замонавий дизайн, илғор технологиялар ва вақт синовидан ўтган қулайлик.
Энг фойдали шартларда ўз автомобилингизни танланг!

Бошланғич тўлов - 30% дан
Муддат - 60 ойгача
Кафолат - 5 йил ёки 150 000 км

Бошланғич тўлов ва тўлов муддатига қараб шартлар ўзгариши мумкин.

*Кредит асосида

📍 Chery Sergeli
📱 Instagram
📞 +998555008338

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎34👍10🤔6🔥4
❗️Захиралар 60 млрд долларга яқинлашди

Ўзбекистон захиралари октябрь ойида рекорд даражага етиб, 59,3 млрд долларни (+4,3 млрд) ташкил қилди.

Захиралар кўпайишига бир вақтнинг ўзида олтин нархи қимматлагани ва мамлакат захираларини оширгани сабаб бўлди.

Ўтган ойда олтин захираларига 10 тонна олтин қўшилди, валюта захиралари эса 731 млн долларга кўпайди.

Олтин захиралари миқдори эса ой давомида 3,6 млрд долларга ўсиб, 47,8 млрд долларга етди.

Олтин нархининг ошиши захираларимиз қўшимча 2,5 млрд долларга кўпайишига ёрдам берди.

1 млрд доллардан ошиқ қимматли қоғозлар ҳам ўсишда давом этмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍76🤔18🔥3
Changan Uni-K билан ҳар бир сафарингиз мукаммал.

🔤Бошланғич тўлов – 25%
🔤Муддати – 60 ойгача
🔤Кафолат – 5 йил ёки 150 000 км

Changan Sergeliда 2 соат ичида ўз орзуингиздаги автомобилни олиб кетинг

*Кредит асосида

📞 +998555006010
📍 Changan Sergeli

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎40👍18🔥6🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинга сармоя киритиш имкониятлари кенгаймоқда

Эндиликда банкларнинг мобил иловалари орқали реал вақт режимида олтин қуймалар ва рақамли металларни сотиб олиш ёки сотиш мумкин.

Марказий банк вакили видеода барчаси ҳақида тушунтириб берди.

@bankir
👍67👎21🤔7🔥6