Доллар тушади
28 октябрь куни амал қиладиган доллар курси🔽 56-57 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 060
Asia Alliance Bank — 12 040
NBU — 12 030
Ipak yo‘li bank — 12 010
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 110
Octobank — 12 120
Tengebank — 12 120
Xalq banki— 12 130
@bankir
28 октябрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 060
Asia Alliance Bank — 12 040
NBU — 12 030
Ipak yo‘li bank — 12 010
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 110
Octobank — 12 120
Tengebank — 12 120
Xalq banki— 12 130
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90👎34🤔10🔥7
Ўртача ойлик 6 млн сўмдан ошди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 2025 йилнинг январь—октябрь ойларида 6 млн 167 минг сўмни ташкил қилди.
Мамлакат бўйича иш ҳақи сўнгги бир йил ичида 19,2 фоизга кўтарилди.
Энг юқори иш ҳақи 10,4 млн сўм билан Тошкент шаҳрида, энг ками эса 4,3 млн сўм билан Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.
Соҳалар бўйича энг кўп иш ҳақи ҳамон банк ва молия ходимларида. Улар ўртача 16,8 млн сўм маош олмоқда.
Ўқитувчи ва шифокорлар эса ўртача ойликлар бўйича энг паст ўринларда қолмоқда — мос равишда 4,2 млн сўм ва 3,8 млн сўм.

👎244🤔34👍11🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“A” ва “B” тоифа “права”лар учун мажбурий назарий дарслар бекор қилинади
Ўзбекистонда мототранспорт воситаларидан фойдаланувчилар учун қатор енгилликлар жорий этиляпти. Бу янгиликлар, айниқса, мопед ва скутер ҳайдовчилари, автомактабларда ўқувчилар учун муҳим.
Хусусан, 2026 йил 1 январдан мопед ва скутерларни бошқариш учун янги “A1” кичик тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади. Энди талабгорлар мажбурий 180 соатлик назарий ва 20 соатлик амалий курсларни ўтмасдан, тўғридан-тўғри имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга. Хоҳлаган фуқаро онлайн/офлайн ўқиши ёки мустақил тайёргарлик кўриши мумкин.
Имтиҳонлар бўйича ҳам енгиллик яратиляпти. Назарий синовда 20 тестнинг 16 тасига тўғри жавоб бериш етарли. “A”, “B”, “C” ва “D” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси эгалари эса қўшимча имтиҳонсиз “A1” тоифадаги транспортни бошқаришга ҳақли бўлади.
2026 йил 1 февралдан эса “A” ва “B” тоифали номзодлар учун назарий ўқув курсларини мустақил ўзлаштириш имкони яратилади. Амалий машғулотлар эса ўқув марказларида ўтказилади, лекин курсни тугатганлик ҳақида гувоҳнома талаб этилмайди.
Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима балларини айнан қоидабузар шахсга тегишли қилиш тизими ишга тушади. Яъни, автомашина эгаси эмас, воқеа вақтида рулда бўлган шахс жавобгар бўлади.

2👍102👎14🔥3
2030 йилгача Ўзбекистонда 10 та исломий банк бўлади
Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев 2030 йилгача мамлакатда 10 та исломий банк бўлиши кутилаётганини маълум қилди.
Марказий банк исломий молияга яширин иқтисодиётдан маблағларни банк тизимига жалб қилишнинг муқобил механизми сифатида қарамоқда.
Сал аввал қонунчилик палатаси исломий молия ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилганди.
Ҳуқуқий асос яратиладиган бўлса IMAN Holding раҳбари биринчилардан исломий банк очишга тайёрлигини айтганди. Тўлиқ суҳбат бу ерда.

Келгуси беш йил ичида бизда камида 10 та тўлақонли исломий банк бўлишини кутяпмиз. Шунингдек, бир нечта „исломий дарчалар“ бўлади. Уларни учта давлат банкида очиш аллақачон кўзда тутилган, — дейди у Spot.uz'га.
Марказий банк исломий молияга яширин иқтисодиётдан маблағларни банк тизимига жалб қилишнинг муқобил механизми сифатида қарамоқда.
Сал аввал қонунчилик палатаси исломий молия ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилганди.
Ҳуқуқий асос яратиладиган бўлса IMAN Holding раҳбари биринчилардан исломий банк очишга тайёрлигини айтганди. Тўлиқ суҳбат бу ерда.
@bankir
👍67🤔14👎9🔥3
Муаммоли кредитлар сезиларли камайди
Сентябр ойида банклардаги муаммоли кредитлар (NPL) 541 млрд сўмга камайиб, 21,3 трлн сўмни ташкил қилди.
NPL’нинг жами кредитлар таркибидаги улуши эса 0,1 фоизга пасайиб, 3,7 фоизгача тушди.
Бу кўрсаткич бўйича энг ёмон рақам ҳамон “Гарант банк”да — 9,9 фоиз. “Аво банк” 8,8 фоиз билан ундан кейинги ўринда турибди.
NPL миқдори бўйича етакчилар “Миллий банк” (3,5 трлн сўм) ва “Агробанк” (2,6 трлн сўм) бўлиб турибди. Бу икки банк кредит портфели бўйича ҳам етакчи ҳисобланади.

👎43👍11🤔11🔥4
Доллар тушади
29 октябрь куни амал қиладиган доллар курси🔽 48-49 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 11 980
NBU — 11 970
Agrobank — 11 960
Hayotbank — 11 960
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 055
Davrbank — 12 055
Kapitalbank — 12 055
Asia Alliance Bank — 12 055
@bankir
29 октябрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 11 980
NBU — 11 970
Agrobank — 11 960
Hayotbank — 11 960
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 055
Davrbank — 12 055
Kapitalbank — 12 055
Asia Alliance Bank — 12 055
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍104👎34🔥10🤔7
Микроқарзлар фоизи яна пасайишда давом этмоқда
Бу ҳафта банклардаги микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси 32,9 фоизни ташкил қилди.
Шу тариқа биринчи марта бу кўрсаткич 33 фоиздан пастга тушди.
Энг қиммат микроқарзлар ҳамон “Анорбанк” (41 фоиз) ва TBC Bank’да (40,2 фоиз).
Автокредитларнинг ўртача фоизи эса банклар бўйича 24,3 фоизлигича қолди.
Микроқарзлардан ташқари кредитларнинг ўртача фоизи 23,7 фоиздан 23,4 фоизгача пасайди.
Бизнес учун кредитлар эса 0,4 фоизга ошиб, ўртача ҳисобда 23,5 фоизга етди.

👎39👍19🤔5
Микрокредитбанк VISA карталарини сўмда тўлдирса бўлади
Эндиликда банк мижозлари ўзининг барча турдаги VISA карталарига нақд миллий валютада пул киритиши мумкин.
Бундан буён маблағни исталган Paynet шохобчаси ёки инфокиоск орқали тез ва қулай тўлдириш имкони бор.
Агар карта валютада бўлса ҳам, маблағ жорий курс бўйича автоматик айирбошланади ва балансга тушади.
Барча амалиётлар реал вақтда амалга оширилади. Хизматдан бутун Ўзбекистон бўйлаб фойдаланиш мумкин.
Реклама

👍36🔥6🤔5
Тошкентда иссиқлик таъминоти учун нархлар ошади
Шаҳар ҳокимининг қарори билан Тошкентда иссиқлик таъминоти учун нархлар 12 ноябрдан бошлаб оширилмоқда.
Аҳоли учун тарифлар 15 фоизга, бюджет ташкилотлари учун 19 фоизга, бизнес учун эса 40 фоизга қимматлайди.
Тарифлар ўтган йили кузда ҳам оширилган эди. Маблағлар инфратузилмани яхшилашга йўналтирилиши айтилмоқда.

👎136👍5🤔3🔥1
Сўмда пул йиғиш — жозибадор
Сўм долларга нисбатан мустаҳкамлигини сақлаб турган бир пайтда, миллий валютада пул жамғариш фойдали бўлиб турибди.
Марказий банк ҳам асосий ставкани 14 фоиз кўринишда қолдириши сабабларидан бири — аҳолини сўмда пул жамғаришини рағбатлантириш эди.
Регулятор 2027 йилда инфляцияни 5 фоизга туширмоқчи (ҳозир 8 фоиз). Бу ҳам сўмда пул йиғувчилар учун яхши белги.
Ҳозирги кунда “Агробанк” томонидан миллий валютада бир қанча омонатлар таклифи мавжуд.
⏺ “Сандиқ”
⏺ “Комфорт”
⏺ “Прогресс”
⏺ “Бахтли болалик”
Масалан, “Сандиқ” омонати орқали йиллик 21 фоиздан даромад олиш мумкин. 100 минг сўмдан бошлаб пул қўясиз ва шунгача маблағни исталган пайт ечиб олсангиз бўлади.
Бозордаги энг қулай таклифлардан бири.
Дейлик сиз омонатга 115 млн сўм қўйсангиз, ҳар ой картангизга 2 млн сўмдан ошиқ маблағ ташлаб берилади.
Бу пулни хоҳласангиз ўз эҳтиёжингизга ишлатасиз, хоҳласангиз яна қайта омонатга қўясиз (ойлик даромад кўпаяди). Пул йиғиш учун яхши вариант.
“Бахтли болалик” омонати эса ўз фарзанди келажагини ўйловчилар учун айни муддао.
Бу омонатни 100 минг сўмдан бошлаб доимий тўлдириш имкони бор. Фарзандингиз катта ҳаётга қадам қўйганда, бемалол бу пулларни ишлатиши мумкин.
Омонатлар ҳақида уларнинг устига босиб батафсил маълумот олинг. Маълумотлар пастида омонатга қанча пул қўйсангиз, қанча фойда олишингиз кўрсатилган.
Хавфсизлиги ва фойданинг кафолатлангани сабаб омонатлар ҳамон жамғариш учун қулай воситалардан бири бўлиб турибди.

👍69👎51🔥30🤔10
“Асакабанк” бинолари 15 млн доллардан кўпроққа сотилди
Аукцион орқали “Асакабанк” Тошкент шаҳар, Яккасарой туманидаги биноларини 187,7 млрд сўмга сотишга муваффақ бўлди.
Нарх хорижий валютада таҳминан 15,4 млн долларга айланади. Бинони “Modern City Construct” қурилиш компанияси сотиб олди.
Собиқ “Асакабанк” биноси 1974 йилда қурилган ва 1 гектардан ошиқ майдонга эга.
Бу ер янги “новостройка” қуриш учун қулай жой бўлиши мумкин.
Яқин атрофда “Piramit Tower” ва “Ўзбегим” турар-жой мажмуалари жойлашган.

👎79👍23🤔11🔥5
Доллар тушади
30 октябрь куни амал қиладиган доллар курси🔽 14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 11 990
NBU — 11 960
Trastbank — 11 960
Agrobank — 11 960
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Davrbank — 12 010
Tengebank — 12 010
SQB — 12 030
Octobank — 12 040
@bankir
30 октябрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 11 990
NBU — 11 960
Trastbank — 11 960
Agrobank — 11 960
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Davrbank — 12 010
Tengebank — 12 010
SQB — 12 030
Octobank — 12 040
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍103👎41🔥16🤔5
Сунъий интеллект лойиҳалари учун солиқ имтиёзлари берилмоқда
Қорақалпоғистонда сунъий интеллект ва маълумотлар марказлари лойиҳалари учун махсус зона яратиш ишлари бошланмоқда. Бу бўйича президент қарори тасдиқланган.
Бу ерда IT Park резиденти бўлган, 100 млн доллар ва ундан ортиқ сармоя киритишга тайёр бўлган хорижий компаниялар 2040 йилгача барча солиқ ва тўловлардан — ҚҚС, божхона тўловлари, даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан тўлиқ озод қилинади.
Хорижий инвесторлар учун дивидендлар 0 фоиз ставкада солиққа тортилади.
Ушбу имтиёзлар нафақат сунъий интеллектга, балки юқори самарали ҳисоблаш ва крипто саноатига ҳам тегишли.
Бу Ўзбекистоннинг сунъий интеллект экотизимини яратиш ва минтақавий маълумотлар маркази кластерини ташкил этиш стратегиясининг бир қисмидир.
2030 йилга бориб мамлакат сунъий интеллект ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун 1 млрд доллардан ортиқ хорижий сармояни жалб қилиши кутилмоқда.

👍28🔥7👎6🤔5
Кредит олувчиларга енгилликлар яратилмоқда
Марказий банк қонунчиликка ўзгариш ва қўшимчалар киритиш орқали банкларга қуйидаги асосий талаблар қўймоқда:
⏺ Янги чек-лист жорий этилади — у орқали мижоз кредит олишдаги барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақида олдиндан маълумот олади.
⏺ Кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун шартномани ўзгартириш ва енгиллик бериш тартиби белгиланади.
⏺ Банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамаслиги, давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги ҳақидаги қоидалар кучайтирилди.
⏺ Мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган белгилар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди.
⏺ Омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида аниқ ва стандарт маълумот бериш мажбурияти жорий этилмоқда.
Янги ўзгаришлар 2026 йил 29 январдан кучга киради.
@bankir
Марказий банк қонунчиликка ўзгариш ва қўшимчалар киритиш орқали банкларга қуйидаги асосий талаблар қўймоқда:
Янги ўзгаришлар 2026 йил 29 январдан кучга киради.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🤔15👎6🔥1
HUMO Хитой ҳудудида ўзбек сўмида тўлов қилиш имкониятини намойиш этди!
Бу имконият HUMO ва Alipay+ (Ant International компаниясининг глобал электрон ҳамёнлар шлюзи) ҳамкорлиги орқали амалга ошди. Шу тариқа, HUMO Alipay+ экотизимидаги ўнинчи миллий тармоқка айланди ва Ўзбекистон аҳолисига чет элда тўлов қилишлари учун янги имкониятларини очиб берди.
HUMO ва Alipay+ интеграцияси Хитойнинг етакчи телеканаллари эътиборини тортди. Томонлар Пекин шаҳридаги бир нечта савдо нуқталарида тўловни синаб кўрдилар — сервис тўлиқ ишлашга тайёрлиги тасдиқланди.
Alipay+ тизимига интеграция қилинган илк ўзбек электрон ҳамёни — Octobank’нинг Octomobile иловаси бўлди.
Octomobile фойдаланувчилари энди HUMO карталари орқали Хитойда ва дунё бўйлаб 50 дан ортиқ мамлакатда — жумладан Қозоғистон, Таиланд, БАА ва АҚШда харидлар учун тўлов қилишлари мумкин. Яқин вақт ичида бошқа банклар иловалари ҳам Alipay+ тизимига уланади.
Батафсил маълумот

1🔥59👍41🤔9👎4