Пул ўтказмалари ўсишда давом этмоқда
Ўзбекистонга 2025 йилнинг 9 ойида хориждан 13,9 млрд долларлик пул ўтказмалари келиб тушди.
Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ёки 2,7 млрд долларга кўпроқ.
Йил бошидан бери энг кўп пул ўтказмалари июль ойида келиб тушган — қарийб 2 млрд доллар.
Кутилганидек, йил охиригача пул ўтказмаларининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.
Бундан ташқари, пул ўтказмалари орқали Ўзбекистондан 1,9 млрд долларлик пул маблағлари хорижга чиқиб кетган.
@bankir

🤔29👍15👎4
Микромолия ташкилоти микробанкка айланмоқда
Ўзбекистондаги йирик микромолия ташкилотларидан бири — Agat Credit ўз фаолиятини микромолия банкига ўзгартирмоқда.
Бу бўйича акциядорлар йиғилишида қарор қабул қилинган.
Agat Credit микромолия банкининг Бошқарув раиси Антон Дмитриев бўлади. Унинг устав капитали 73,7 млрд сўм қилиб белгиланди.
Марказий банкдан лицензия олингач бу Ўзбекистондаги биринчи микробанк бўлиши мумкин.
Аввалроқ Tayyab Finance микромолия банкига айланиш бўйича ишларни бошлаганди. Бироқ бу ҳозирча амалга ошмади.
Регулятор ишлаб чиққан янги тизимга кўра, микромолия ташкилотлари аввал микромолия банкига, кейинчалик тижорат банкига айланиши мумкин бўлади.

👍26🤔7👎3
Ипотека бозори қандай ўзгаряпти?
Ўзбекистонда сўнгги икки йилда ипотека кредити олганлар сони:
⏺ 2024 йил 9 ой — 42 790 киши;
⏺ 2025 йил 9 ой — 50 100 киши.
Кўриб турганингиздек 2025 йилда ипотека кредити олувчилар сони сезиларли ўсди. Шунга қарамай 2023 йилги рақамлар (53 443 киши) забт этилмади.
2024 йил мос даврида 11,7 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 15,1 трлн сўмни ташкил қилди.
Ипотека кредити олувчилар кўпайишидан ташқари, уйлар нархининг бироз кўтарилгани (бир йилда 4,6 фоиз) ажратилган маблағлар ошишига олиб келди.
Бу йилги яна бир муҳим ўзгариш аёллар билан боғлиқ бўлди. Илк бор ипотека кредити олувчи аёллар улуши 40 фоизга етди.
Ҳа, Ўзбекистонда аёлларнинг даромадлари ҳам ошиб бормоқда ва бу ривожланаётган давлат учун жуда яхши белги. Нимадир тўғри қилинмоқда.
2025 йилда банкларнинг ўз ресурларидан ипотека кредити ажратиш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда. Айниқса бу охирги уч ойда сезиларли даражада бўлди — +2,7 баробар ўсиш.
Бундай ипотека кредитлари кўпайиши билан бирга, уларнинг фоиз ставкаси ҳам пасаймоқда.
2024 йилнинг худди шу пайтлар банкларда тижорий ипотекадан ўртача 25 фоиз билан фойдаланиш мумкин эди.
Ҳозир бу рақам 22,8 фоизни ташкил қилади. Уй олиш учун сўнгги йиллардаги энг қулай пайт бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, сўнгги икки йилда Ўзбекистонда бутунлай икки хил кўринишдаги ипотека бозорини кўрдик.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎48👍12🤔7🔥4
Доллар тушади
27 октябрь куни амал қиладиган доллар курси🔽 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 110
Trastbank — 12 100
Agrobank — 12 080
NBU — 12 080
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Tengebank — 12 130
Xalq banki— 12 150
Octobank — 12 150
Asakabank — 12 150
@bankir
27 октябрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 110
Trastbank — 12 100
Agrobank — 12 080
NBU — 12 080
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Tengebank — 12 130
Xalq banki— 12 150
Octobank — 12 150
Asakabank — 12 150
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58👎27🔥3🤔1
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63👎34🤔5
Матбуот анжуманини UzReport TV каналида қуйидаги линк орқали кузатишингиз мумкин
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
Asosiy stavka bo‘yicha Markaziy bankning matbuot anjumani

UzReportTV @ Telegram: https://t.me/UzReport
https://uzreport.news
#uzreporttv

👍6🔥3🤔3👎1
🇺🇿 Давлат тилини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган AloqaBank ходимлари учун бош офисида инновацион кутубхона очди. Манзилда 1500 номдаги 4500 дона энг зарур китоблар мавжуд.
📚 Шунингдек, AloqaVentures компанияси томонидан “Tilmoch” стартапи қўллаб-қувватланиб, таҳрир ва таржима соҳасида янги имкониятлар яратилди.
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36🔥11🤔5
Иқтисодиёт 7,6 фоизга ўсди
Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилнинг 9 ойида 7,6 фоизлик ўсишни кўрсатди, деб хабар берди Статистика қўмитаси.
Бу сўнгги йиллардаги энг юқори рақамлардан бирига айланди. Ўтган йилнинг мос даврида иқтисодиёт 6,6 фоизга ўсганди.
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров йил охирида иқтисодий ўсиш 7 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилмоқда.
Йил якунида аҳоли жон бошига ЯИМ 3 500 доллардан ошиши кутилмоқда. Йил бошида бу кўрсаткич 3 093 доллар эди.

🤔62👍28👎16🔥10
“Бизнесни ривожлантириш банки” 132 мингдан ортиқ фуқарони тадбиркорликка жалб қилди
Бу ҳақда банк томонидан ўтказилган “Маҳаллабай ишлаш тизими: натижалар ва режалар” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Айни пайтда банкка бириктирилган 614 та маҳаллада 232 та маҳалла банкири ва 614 та ёрдамчи агент фаолият юритмоқда. Улар томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 214 мингдан зиёд фуқаро даромадли меҳнат билан таъминланиб, 132 минг 137 нафар аҳоли тадбиркорликка жалб этилган.
Бизнесни ривожлантириш банкига бириктирилган маҳаллаларда 22 мингдан ортиқ микролойиҳа амалга оширилиб, 45 мингга яқин иш ўрни яратилган. Шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 3,4 трлн сўмдан зиёд кредит маблағлари йўналтирилган.
Бундан ташқари, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш”, “Бизнесга биринчи қадам” ва “Маҳалла лойиҳаси” дастурлари доирасида жами 1,5 трлн сўмлик кредитлар ажратилган.
➡️Батафсил

👍17👎10🔥9🤔6