Банкир
69.9K subscribers
4.01K photos
329 videos
38 files
3.82K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
“Капиталбанк” ва “Ҳамкорбанк” 9 ойда 1 трлн сўмдан кўпроқ фойда қилди

2025 йилнинг III чораги якунлари бўйича “Капиталбанк”нинг соф фойдаси 1 трлн 156 млрд сўмни ташкил қилди.

Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 25,5 фоизга кўпроқ. Банкнинг даромадлари 9,7 трлн сўмгача ўсди.

Ходимлар маоши ва бошқа харажатлар учун 795 млрд сўм сарфланди.

“Ҳамкорбанк” эса 9 ойда 1 трлн 267 млрд сўм фойда (+21,8 фоиз) олишга эришди. Банкнинг даромади эса 7 трлн сўмни ташкил қилди.

Банкда ходимлар маоши ва бошқа харажатлар учун 889 млрд сўм сарфланган.

Фойда кўрсаткичи бўйича ушбу икки банкни “Миллий банк” ва “СҚБ” ортда қолдириши мумкин. Ҳозирча уларнинг молиявий ҳисоботи эълон қилинмади.

@bankir
👍37👎17🤔16🔥12
Доллар кўтарилди

15 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 185,11 сўмдан (+35,36 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍105👎59🤔6
Олтин рекордда: Қандай қилиб уни “тўғри” сотиб олса бўлади?

2025 йил олтин эгалари учун ажойиб йил бўлди. “Олтин рекорд нархга чиқди” каби хабарларга ҳар куни кўзимиз тушяпти.

Шундоқ ҳам, олтин тарихан энг хавфсиз инвестиция воситаларидан бири ҳисобланади. Бу йил эса у энг фойдали активлардан бирига айланди.

❗️Сўнгги икки йил ичида жаҳонда олтин нархи троя унциясида 2 000 доллардан 4 140 долларгача ўсди.

Йил бошидан олтинга сармоя киритиб қўйганлар, ҳозир яхшигина фойдада.

Ўзбекистонда олтинга сармоя қилишнинг энг яхши йўли олтин қуймалари ҳисобланади. Уларни банклардан сотиб олиш мумкин.

Масалан, январда 10 гр олтин қуймани 11,3 млн сўмга сотиб олиш мумкин эди. Бугун унинг нархи рекордга чиқди — 16,6 млн сўм.

🔼9-10 ой ичида олтин қуйма нархи 46,9 фоизга кўтарилди. Бу банк омонатларидан тортиб, кўчмас мулккача анча юқори фойда дегани.

Шундай экан, олтин қуймалар орқали олтинга сармоя киритиш жуда қулайдир.

Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.

✔️Банклар қадоғига шикаст етмаган қуймаларни ҳеч қандай муаммосиз қайтариб сотиб олишади.

Аммо, кўпчилик олтинга сармоя киритиш деганда заргарлик буюмларини тушуниши мумкин.

Лекин бу қуймаларга нисбатан жозибадор эмас. Сотиш ва сотиб олиш орасидаги нарх фарқи анча катта бўлади.

Заргарлик дўконларида таклиф қилинаётган олтин қуймалари ҳам аксарият ҳолларда банклардан қимматроқ бўлади.

Онлайн олтин сотиб олиш ҳам мумкин

Ҳа, ҳозирги рақамли дунёда олтинни онлайн сотиб олиш имкони ҳам мавжуд.

🏦“Миллий банк” биринчи бўлиб, ўз иловасида олтинни онлайн сотиб олиш имкониятини яратганди.

“Олтин омонат” хизмати орқали сиз олтинни бир қисмини банкка бормасдан сотиб олишингиз мумкин.

“СҚБ” ва Paynet ҳам бундай имкониятни йўлга қўйган.

⚠️Унутманг: Олтин нархи ўзгарувчан бўлиб, унинг нархи пасайиши ҳам мумкин.

Молиявий қарорларингизга фақат ўзингиз жавобгар эканингизни ёдда тутинг)

Шундай бўлсада, олтин узоқ муддатли инвестиция учун азалдан ишончли дея қаралади.

📸Foto: Spot.uz

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍71🔥36🤔10👎6
100 гр олтин қуйма нархи сўнгги бир ойда:

15 сентябрь — 150 260 000 сўм
15 октябрь — 168 338 000 сўм

Бир ой ичида 100 гр олтин қуйма нархи 18 млн сўмга ёки 12 фоизга ошди.

Улар “олтин олма, дуо ол” деганида буни инобатга олишганмикан?))

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍86🔥47🤔35👎27
Доллар кўтарилади

16 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼49–50 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Trastbank — 12 140
Tengebank — 12 140
Agrobank — 12 140
NBU — 12 130


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 190
Octobank — 12 190
Hayotbank— 12 190
Universalbank — 12 200

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍95👎71🔥17🤔6
“СҚБ” хусусийлаштиришдан аввал фойдасини сезиларли оширди

“СҚБ” 2025 йилнинг III чораги якунларига кўра, 1 трлн 386 млрд сўм фой фойда олди.

Соф фойда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 72,9 фоизга кўпроқ бўлди.

Шу тариқа, банк фойда олиш бўйича “Капиталбанк” ва “Ҳамкорбанк”ни ортда қолдирди.

9 ой ичида “СҚБ” ходимлар маоши учун 826 млрд сўм тўлашга улгурди.

Банкнинг умумий даромади 13,2 трлн сўмни ташкил қилди.

Фойда бўйича “СҚБ”ни “Миллий банк” ортда қолдириши мумкин.

Маълумот учун, ҳукумат анчадан бери “СҚБ”ни хусусийлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Яқинда банкнинг 30 фоиз улуши “Миллий инвестиция жамғармаси” таркибига ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Bloomberg ёзишича, бу жамғарма Тошкент ва Лондонда dual listing орқали IPO ўтказиши мумкин.

“СҚБ” анча яхшироқ молиявий кўрсаткичларга эгалиги сабаб жамғарма таркибига “БРБ” ва “МКБанк” улушлари ўрнига қўшилган эди.

@bankir
🤔32👍15🔥8👎5
❗️Олтин 4 200 доллардан ошди

Жаҳон бўйича олтин нархи бугун тарихда илк бор унсия учун 4 200 доллардан ошиб, 4 218 долларгача кўтарилди.

Таҳлилчилар йил охиригача нарх 4 500 долларгача етишини прогноз қилмоқда. 2026 йилда эса 5 000 долларлик марра кутилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51👎27🔥10🤔8
Доллар кўтарилди

16 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 233,67 сўмдан (+48,56 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍108👎57🔥10🤔4
Янги Cobalt Onix’дан қиммат бўлади

UzAuto Motors 3 ноябрдан бошлаб янги Chevrolet Cobalt автомобили сотуви бошланишини маълум қилди.

Янги Cobalt учун нархлар қуйидагича:
Style MCM — 156 100 000 сўм;
Midnight MCM — 165 200 000 сўм.

Эски Cobalt нархи эса ўзгаришсиз қолди:
Style AT Plus — 147 916 000 сўм;
Midnight AT — 155 231 000 сўм.

Шундай қилиб, Янги Cobalt'нинг Midnight модели Onix’нинг оддий модели (161,9 млн сўм) билан солиштирилганда қимматроқ бўлади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎346👍52🤔23🔥4
Доллар тушади

17 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽69-70 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkorbank — 12 170
Infinbank — 12 170
Trastbank — 12 160
Asakabank — 12 150


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 190
Hayotbank — 12 190
NBU — 12 200
Xalq banki— 12 220

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍123👎84🤔15🔥3
100 млн сўмгача: Расмий даромади йўқлар учун микроқарзлар

“Банкир” Ўзбекистондаги банклар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслар ёки расмий даромади йўқлар учун тақдим этилаётган микроқарзлар ҳақида маълумот беради.

🏦InfinBank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 26,99%дан
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1214
Батафсил

🏦TBC Bank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 28-49%
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1150
Батафсил

🏦Азия аллианс банк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 25,9-29,9%
Муддати — 60 ойгача
Қисқа рақам: 1270
Батафсил

🏦Ipak Yo‘li Banki
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 22,9%дан
Муддати — 5 йилгача
Қисқа рақам: 1296
Батафсил

🏦Бизнесни ривожлантириш банки
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 26%дан
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1254
Батафсил

🏦Ziraat bank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 26-26,5%
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1293
Батафсил

🏦Микрокредитбанк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 26-30%
Муддати — 60 ойгача
Қисқа рақам: 1285
Батафсил

🏦Саноатқурилишбанк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 24%дан
Муддати — 48 ойгача
Қисқа рақам: 1180
Батафсил

Батафсил орқали линкка босиб, банкларнинг расмий сайтидан кредит ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Банклар бошқа турдаги кредитлар ҳам ажратмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎65👍15🤔6🔥4
Доллар тушди

17 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 160,99 сўмдан (-72,68 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍93👎52🔥3
16 октябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍33👎5🤔1
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Анорбанк”да ҳозирда 13 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида тизим таҳлилчиси, дастурчи ва менежер ёрдамчиси кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 219 та фаол вакансия жойлаштирган. График дизайнер, фирибгарликка қарши мутахассис, лойиҳалар бўйича менежер, менежер ёрдамчиси ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 112 та. Булар офис менежери, ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис, омбор менежери ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 36 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида маълумотлар тизимлари таҳлилчиси, банк карталари ва тўлов ускуналари бўлими бошлиғи, маълумотлар базаси маъмури ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 9 та бўш иш ўрни бор. Катта маълумотлар таҳлилчиси, тармоқ муҳандиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 38 та. Булар маълумотлар таҳлилчиси, тизим таҳлилчиси, техник ёрдам муҳандиси ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 24 та бўш иш ўрни бор. Киберхавфсизлик бошқармаси бош мутахассиси, маълумотлар таҳлилчиси, юридик шахслар билан ишлаш бўлими бошлиғи ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 25 та. Мониторинг бўлими етакчи мутахассиси, ахборот хавфсизлиги, фирибгарликка қарши курашиш бошқармаси бош мутахассиси ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 14 нафар мутахассис қидирмоқда — IOS дастурчиси, Тизим таҳлилчиси, PHP дастурчиси ва бошқалар.
Батафсил

“Асакабанк”да айни пайтда 6 та бўш иш ўрни бор. iOS дастурчиси, тизим таҳлилчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда таҳлилчи ва менежерларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари қуйида “Click” ва “Payme” компаниялари жойлаштирган вакансиялар билан ҳам танишишингиз мумкин.

“Click” да ҳозирда 19 та бўш ўрни мавжуд. Булар SMM мутахассиси, ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис, IOS дастурчиси ва бошқалар.
Батафсил

payme’да эса — 14 та. Бренд менежери, тизим администратори ва маълумотлар сифати бўйича муҳандис каби вакансиялар жойлаштирилган.
Батафсил

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/6328

@bankir
👍16👎7🔥3🤔2
Банкир
100 гр олтин қуйма нархи сўнгги бир ойда: 15 сентябрь — 150 260 000 сўм 15 октябрь — 168 338 000 сўм Бир ой ичида 100 гр олтин қуйма нархи 18 млн сўмга ёки 12 фоизга ошди. Улар “олтин олма, дуо ол” деганида буни инобатга олишганмикан?)) @bankir
❗️176 млн сўм

100 гр олтин қуймасининг нархи бугун илк бор 176 млн сўмдан ошди.

Бир кун ичида унинг нархи 6,3 млн сўмга кўтарилди.

Қандай қилиб олтин сотиб олиш ҳақида бу ердан ўқинг.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎52👍26🔥9
❗️Жаҳонда ҳам олтин нархи троя унсиясида 4 375 долларгача кўтарилди.

Таққослаш учун 1 йил аввал олтин нархи унсияда 2 700 доллар атрофида эди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔41👍34👎11🔥10
Банклар янги босқичга ўтиши керак

Ҳар куни банк мутахассислари ҳеч ким ёқтирмайдиган ишларга — нусха кўчириш, солиштириш, текширишга соатлаб вақт сарфлайди. Аммо энди бу вазифаларни дастурий роботларга топшириш мумкин.

RPA (robotic process automation) аллақачон банк ҳаётининг бир қисмига айланган: роботлар аризаларни қайта ишлайди, маълумотларни текширади ва ҳисоботларни шакллантиради.

Энг муҳими улар хато қилмайди, чарчамайди ва таътилга чиқмайди.

Deloitte маълумотларига кўра, дунёдаги банкларнинг 70 фоиздан ортиғи аллақачон ушбу технологиядан фойдаланмоқда.

McKinsey таъкидлашича, автоматлаштириш харажатларни 30-50 фоизга камайтириш имконини беради.

Ўзбекистонда ва МДҲ мамлакатларида роботлаштириш эндигина ривожланмоқда — илк лойиҳалар пайдо бўлмоқда, банклар сезиларли натижаларга эришмоқда.

Ушбу жараён амалда қандай ривожланаётганини ва автоматлаштиришни нимадан бошлаш кераклигини тушуниш учун 23 октябрь куни Тошкентда Primo RPA ва Fido-Biznes мутахассислари очиқ учрашув ўтказади.

Дастурда:

Ўзбекистон ва МДҲ банкларида RPAни жорий этиш мисоллари тақдим қилинади;

дастурий робот ишини намойиш этидади;

очиқча жавоблар берилади: қанча туради, нимадан бошлаш керак, қачон ўзини оқлайди.

Спикерлар:

– Иля Кочетов ва Артём Виноградов (Primo RPA),

– Тарас Сорока, рақамли трансформация бўйича мутахассис бўлиб, роботлаштириш Шарқий Европадаги энг йирик банклардан биридаги жараёнларни қандай ўзгартиргани ҳақида сўзлаб беради.

Манзил: FB Academy, Тошкент
Бошланиш вақти: 10:00

Иштирок этиш бепул, рўйхатдан ўтсангиз кифоя.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🔥6👎3🤔2
Доллар тушади

20 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽50-51 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 080
Trastbank — 12 070
Agrobank — 12 070
NBU — 12 070


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 145
Hayotbank — 12 170
Xalq banki— 12 170
Apexbank — 12 170

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍98👎58🔥10🤔6
Микроқарз рекламаларида огоҳлантириш мажбурияти таклиф қилинмоқда

Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисидаги” қонунга ўзгартириш киритиш таклифини илгари сурмоқда.

Унга кўра, аҳолига таклиф этилаётган кредит, жумладан микроқарзлар реклама қилинганда, реклама майдони ва вақтининг камида 10 фоизи бундай молиявий хизматлардан фойдаланиш оқибатида юзага келиши мумкин бўлган молиявий хатарлар тўғрисидаги огоҳлантиришга ажратилиши белгиланмоқда.

Қўмитанинг таъкидлашича, бу ташаббус аҳолининг молиявий хабардорлигини ошириш, онгли қарз олиш маданиятини шакллантириш ҳамда ортиқча қарз юкининг олдини олишга қаратилган.

@bankir
👍93🤔7👎4🔥3
Ўзбекистонлик аёл Австрия банки молиявий директори бўлди

Камила Маҳмудова Австриянинг Raiffeisen Bank International (RBI) банки молиявий директори лавозимига тайинланди.

У 2007 йилдан бери RBI`да ишлаб келмоқда. 2021 йил охиридан бери у Чехиядаги Raiffeisenbank бошқарувининг молиявий директори эди.

Маҳмудова 1997 йилда Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини битирган.

Бундан ташқари, турли йилларда Иллинойс коллежи (АҚШ), Вена иқтисодиёт ва бизнес университети (Австрия), Карлсон менежмент мактаби (АҚШ), Гарвард бизнес мактабида (АҚШ) таҳсил олган.

@bankir
1👍328🔥66🤔6👎2
Доллар тушди

20 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 108,24 сўмдан (-52,75 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍89👎47🔥9